сарёғ ишлаб чиқариш жараёни

DOC 78.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476300918_65540.doc сарёғ ишлаб чиқариш жараёни режа: 1. ёғ ҳосил бўлишининг назарий асослари 2. ёғлар классификацияси ва сариёғларни навларга ажратиш 3. сариёғ ишлаб чиқариш усулари ва қаймоққа ишлов беришга таъсир қилувчи омиллар 4. ширин сариёғ ишлаб чиқариш жараёни таянч иборалар. назария, флотация, механик, конгламерант, деставбиллашиш, стадия, оқсил қобиғи, ёғ донаси, ёғ ҳамири (пласт), айрон, қаймоқ нордонлиги, физик – биохимик етилиш, консистенция, глицерид, кристанлланиш, плазма, ширин қаймоқ, нордон қаймоқ, органолептик баҳо, шкала. ёғ сутда ёғ доналари ҳолидадир. ёғ доначаларининг сиртида оқсил қавати бўлганлигидан ҳамда бир хил зарядли бўлганлиги учун улар бир – бирига бирикмаган ҳолда бўлади. бир хил ҳажмдаги қаймоқда сутга қараганда ёғ доначалари кўпдир. қаймоққа механик ишлов берилганда оқсил қобиғини ёриб, ёғ доначаларини ажратишади, натижада улар ўзаро бирикади. қаймоққа механик ишлов бериб сариёғ ҳосил қилиш устида жуда кўп олимлар илмий изланишлар олиб борганлар ва ёғ ҳосил қилиш назариясини яратганлар. булар орасида; я.с.зайковский, р.н.асейкин, г.а.кук, м.м.казанский, в.д.сурков, а.п.белоусов, ю.ф.глаголев ва бошқалар. а.п.белоусов …
2
нган. қаймоқ таркибидаги ёғ доначаларининг асосий қисми оқсил кобиғини йўқотилиши ва ёғ конгламерантлари малум катталикка эга бўлганда, янгидан ҳаво пуфакчаларини ҳосил бўлиши тўхтайди. механик урилишлар вақтида конгламерантлар ўзаро бирикиб ёғ зарраларини ҳосил қилади. шундай қилиб, ёғ ҳосил қилгичларда механик ишлов бериш йўли билан сариёғ ҳосил қилиш уч босқичдан иборатдир. биринчи босқич – ҳаво пуфакчаларини интенсив ҳосил бўлиши ва ёғ доначалари бир – бири билан бирика бошлаши (флотация). бу босқичда ҳаво пуфаклари ёрилиб ёғ конгламерантлари бир – бири билан қўшила бошлайди. аммо кўпик (пуфак) ҳосил бўлиши уни ёрилишидан устун бўлади. иккинчи босқич – ҳаво пуфакларининг интенсив ёрилиши. бу босқичда ёғ доначаларининг бирикиши интенсив кечади. ёғ доначаларини бир – бири билан бирикиши ва ҳаво пуфагини ҳосил бўлиши бир вақтда кечади. ҳаво пуфаклари ёрилиши унинг ҳосил бўлишидан устун кечади. учинчи босқич – ёғ доналари ҳосил бўлиш жараёни кечади. ёғ доначалари, конгламератлари ҳосил қилади, конгламерантлар ёғ доналарини, ёғ доналари бирлашиб ёғ ҳамирини ҳосил қилади. …
3
анига қараб, ширин ёки нордон, тузли ёки тузсиз деб номланади. сарёғларнинг таъм, ҳиди ва мазасини яхшилаш мақсадида турли қўшимчалар асал, қанд, какао, ванил, мева шарбатлари қўшиб тайёрланиши мумкин. ҳар бир турдаги сарёғ ўзига хос кимёвий таркибга эга. сарёғларнинг органолептик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим. ҳиди ва таъми, тоза, бегона ҳид ва таъмдан ҳоли бўлиб, хар бир тур сарёғ кўрсаткичи ўзига хос бўлиши лозим. консистенцияси – бир хил, пластик, зич, кесилган жойи бироз ялтироқ ва майда сув томчилари бўлиши лозим. ранги – ёғнинг барча жойида бир хил, у оқ – сарғич рангда бўлиши керак. сариёғларни органолептик баҳолаш 100 балли шкалада олиб борилади. бунда сарёғ ҳиди ва таъмига – 50 балл, конситенциси, ишлов берилганлиги ва ташқи кўринишига – 25, рангига – 5, тузланганлигига – 10, ураш ва ёзилишига (маркировка) – 10 балл берилади. аввало сарёғнинг ҳиди ва таъмига баҳо берилади. сўнгра ранги андоза билан солиштирилиб баҳоланади. консистенцияси тузилишига қараб баҳоланади. агар …
4
рдаги ёғлар ишлаб чикаришда 32 – 37 % булиши керак. агар ёғ узлуксиз ҳосил килгич аппаратларда ҳосил килинса қаймоқ ёғи 36 – 45 % булиши лозим. ёғлилик даражаси кўп ва кам булган такдирда айронда ёғ сарфи ортиб кетади. қаймоқ нордонлиги. агар хомашё қаймоқ ёғлилиги 27 – 45 % булса, унинг нордонлиги 12 – 18 от булади. қаймоқни физик – биохимик етилиши нотўғри олиб борилса. бундай қаймоқдан ёғ ҳосил булиш жараёни бузилади ва айрондаёғ сарфи ортади, ёғнинг консистенцияси бузилади. қаймоқ ҳарорати – унинг ишлов бериш жараёнини давомийлигига таъсир килади, харорат юқори бўлса, тайёр махсулот консистенцияси юмшоқ бўлади. хомашё қаймоқ ҳарорати 4 – 7ос булиши лозим. ёғ ҳосил килгичларни қаймоқ билан тулдириш даражаси оптимал – 40 %, минимал – 25 %, максимал – 50 % бўлиши мақсадга мувофиқ. агар қаймоқ кам солинса, сариёғ ҳосил бўлиши тезлашиб ёғ айронга кўп ўтиб кетади. агар 70 % қаймоқ солинса сариёғ ҳосил булмайди. ёғ ҳосил қилгичларни …
5
микробиологик ва химиявий текширув ўтказилади. навларга ажратишда (і ва іі нав), хар бир нав сутдан алохида қаймоқ олинади. қаймоқни тайёрлаш – етилтириш меёрлаш, пастерлаш, совутиш, физик етилтириш, қаймоқни буяш. қаймоқни нормаллаштириш (меёрлаш) ёғини 32 – 37 % бўлиши лозим. вологод ёғида 28 – 32 %, қолган тур ёғлар учун 32 – 37 % ёғлик бўлиши керак. қаймоқни пастерлаш. і нав қаймоқ 85 – 90ос да зудлик билан іі нав 92 – 95 ос да 30 минут пастерланади. қаймоқни совутиш ва физик етиштириш. қаймоқ пастерлангандан сўнг тезлик билан 4 – 7ос га совутилиши керак. бундай ҳароратда ёғнинг таркибидаги глицеридлар кристалланади, ёғ суюқ холатдан қуюқ ҳолатга ўтади, натижада қаймоққа ишлов берилганда ёғ доналари яхши ҳосил булади. қаймоқ таркибида глицеридлар совутиш вактида 50 % кристалланади, шунинг учун қаймоқ физик етилтирилади. қаймоқни физик етилтириш баҳор ва ёз фаслида 4 – 6 ос 5 соат, куз - киш фаслида 5 – 7 ос – да …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сарёғ ишлаб чиқариш жараёни"

1476300918_65540.doc сарёғ ишлаб чиқариш жараёни режа: 1. ёғ ҳосил бўлишининг назарий асослари 2. ёғлар классификацияси ва сариёғларни навларга ажратиш 3. сариёғ ишлаб чиқариш усулари ва қаймоққа ишлов беришга таъсир қилувчи омиллар 4. ширин сариёғ ишлаб чиқариш жараёни таянч иборалар. назария, флотация, механик, конгламерант, деставбиллашиш, стадия, оқсил қобиғи, ёғ донаси, ёғ ҳамири (пласт), айрон, қаймоқ нордонлиги, физик – биохимик етилиш, консистенция, глицерид, кристанлланиш, плазма, ширин қаймоқ, нордон қаймоқ, органолептик баҳо, шкала. ёғ сутда ёғ доналари ҳолидадир. ёғ доначаларининг сиртида оқсил қавати бўлганлигидан ҳамда бир хил зарядли бўлганлиги учун улар бир – бирига бирикмаган ҳолда бўлади. бир хил ҳажмдаги қаймоқда сутга қараганда ёғ доначалари кўпдир. қаймоққа механик ишл...

DOC format, 78.5 KB. To download "сарёғ ишлаб чиқариш жараёни", click the Telegram button on the left.