токзорларни ремонт, реконструкция қилиш ва совуқдан сақлаш

DOC 61.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476465245_65555.doc токзорларни ремонт, реконструкция қилиш ва совуқдан сақлаш режа: 1. ремонт ва реконструкцияларнинг аҳамияти. 2. ремонт ва реконструкция қилиш муддати ва усуллари. 3. токзорларни совуқдан сақлаш ва совуқ урган токзорларни тиклаш. таянч иборалар: токларни қайта тиклаш, хатосини тўғрилаш, ёшартириш, пархиш қилиш, токларни кўчириб ўтқазиш, агротехника тадбирларини амалга ошириш, токларни совуқлардан шикастланиши, қиш ва баҳорги совуқлардан токларни сақлаш тадбирлари. . республикамизнинг хўжаликларида ёш токзорлардан ташқари эски (кекса) токзорлар ҳам бўлиб, улар айрим ҳолларда сийрак, ҳар хил нав экилган, қаторлар нотўғри жойлаштирилган, ерни механизация ёрдамида ишлаш қийин бўлган майда участкалардан иборат; айрим ҳолларда ток туплари катта (қари) асосий занги кўп механик шикастланган; кўпинча ток ўстириш усули эскирган бўлиб, сўрига кўтармасдан ишкомда ўстирилади ва ҳоказо. бу камачиликларни тугатиш ва мўл ҳосил олиш учун токзорни майдон бирлигида туплар миқдори нормал бўлган, соф навли бир хил ёшдаги ток экилган йирик массивлар барпо қилишга ёрдам берадиган, ишлаб чиқариш процесслари механизациялаштирилгани ҳолда сўрида ўстиришга мослаб қайта тиклаш …
2
анда, жуда эски, жуда сийрак, ҳар хил навлар тўпламидан иборат, қатор ораларини механизация ёрдамида ишлаш қийин ва ҳосилдорлиги паст бўлган майдонлардаги токлар аста – секин кундаков қилинади. майдон текислангандан ва ер тегишлича тайёрлангандан кейин режа бўйича янги кўчат ўтқазилади. батамом қайта тиклаш режаси ялпи ҳосил тинимсиз ортиб борадиган қилиб тузилади. қайта тиклаш усулига кўра мавжуд токзорларни тахминан уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1. тўғри қатор қилиб ўтқазилган ва туплари яхши ҳолатда бўлган соф навли майдонлар. бундай майдонларни сўри ўрнатиб ва тупларга елпиғичсимон шакл бериб тартибга солиш керак, бунда қатор ораларига механизация ёрдамида ишлов бериш осонлашади. 2. текис жойларда қаторларнинг йўналиши бу майдонлардан каттакатта массивлар барпо этишга имкон берадиган бир-бирига яқин жойлашган ва ҳажми 0,25 га ҳамда ундан катта майдонли участкалар. 3. бир-биридан анча узоқ жойлашаган, майдони кўпи билан 0,25 га бўлган майда участкалар. буларнинг рельефи нотекс, ток туплари ёмон жойлаштирилган бўлади. бундай участкаларни қайта тиклаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас ва …
3
и ва бўйи 70-80 см бўлган чуқурлар ковланади, унга 10 кг гача чиринди солинади. кўчатлар оддий ўтқазилади ва суғорилади. ўтқазилгандан кейин учинчи йилдан бошлаб ёппасига қуриган ёки кўчат ўтқазилмаган ва катта тўплардан пархиш қилиш қийин ерлардан ташқари жойларда, ўсимликларни пархишдан хатосини тўғирлаш мақсадга мувофиқ. токзор хатоларининг тўғирлашда пархиш (новда пархиш, туп пархиш), ва пайванд қилиш усулларидан фойдаланилади. баъзи жойларда катта ток тўпларини ҳам кўчириб ўтқазиш мумкин. токзорларни қайта тиклашда ёки улардан бошқа майдонга кўчиришда бъзан катта тўпларни кўчириб ўтқазиш зарурати туғилади. улар кузда, тиним даврида экилганида тупроғи билан кўчириб олиниб, бошқа участкага ўтқазилади. тупроқсиз ёки тупроғини тушириб ўтқазилса, ёмон натижа беради. кўчириб ўтқазилгандан кейин туплар қондириб суғорилади. ток туплари 100х80х80 см ўлчамли қисимларга ажратиладиган яшикларда ёки яшиксиз ташилади, аммо олдин илдизлари тупроқ, чиринди, минерал уғитлар аралаштириб тайёрланган «аталага» ботириб олинади. кўчириб ўтқазишда тупда камроқ новда қолдирилади, ер яхшилаб ўғитланади, суғорилади ва юмшатилади. ана шундай қилинган кўчириб ўтқазилган ток кўчатлари 95 …
4
уларни янгиси билан алмаштириш керак. зангнинг новдалари ҳам тез қарийди ва вақтивақти билан алмаштириб туриш керак бўлади. ёшартириш муддатлари тупнинг ҳолатига қараб белгиланади. зангнинг учидаги новдалар суст ўсиши ва тупнинг асосида кўп бачки новдалар пайдо бўлиши биланоқ ёшартиришга киришилади. ўз вақтида ёшартириш йўли билан туплардан кўп бачки новдалар чиқишининг олди олинади ва тегишли агротехникани қўллаб, ҳатто қари туплардан ҳам ҳар йили муттасил ҳосил олиш таъминланади. туплар тўлиқ ёки қисман ёшартирилади. туплар тўлиқ ёшартирилганда уларнинг ҳамма ер устки қисмлари шакллантирилади. бу усул кам, тупнинг барча ер устки қисмлари совуқдан зарарланганда ёки туп жуда қари, шунингдек, нотўғри кесиш сабабли хунуклашган занг ва кунда ҳосил бўлгандагина қўлланилади. туп пархиш қилиш йўли билан ҳам тўлиқ ёшартирилади. кўпинча ток қисман ёшартирилади, бунинг моҳияти қўйидагича: ток тупининг асосида ён зангининг пастки қисимларида тупнинг эски қисмидан ўсиб чиққан, қулай жойлашган новдалар қолдирилади. келгуси йили баҳорда улар икки-учта куртак қолдириб кесилади, эски (қари) зангга тегилмайди ва у ҳосил …
5
ади. қуруқ ерларда қора совуқлар кўп ва нам ердагига қараганда жуда зарарли бўлади. пастлиқ жойлардаги майдонларда қора совуқлар тез-тез ва жуда кучли бўлади. чунки қишда ва эрта баҳорда у ерга совуқ ҳаво йиғилиб қолади. қора совуқлар вақтида ер юзасига яқин жойда 1-2 м баландликдагина қараганда ҳарорат паст бўлади, шунинг учун ҳам очиқ тупларнинг пастки қисми анча кучли зарарланади. ёз-кузда токлар аҳён-аҳёнда суғорилса, азотли ўғитлар кеч берилса, тупларнинг кузги ўсиши, новдаларнинг пишиши ва қишга тайёрланиши анча кечикади, бу эса уларнинг совуққа чидамлилигини пасайтиради. ерда нам етарли бўлса, улар янги новда ва баргларни кам чиқаради, бунинг натижасида ток қишки тиним даврига озиқ моддалар захирасини кам тўплайди ва бу билан уларнинг паст ҳароратга чидамлиги пасаяди. ер ҳаддан ташқари нам бўлса ва азотли ўғитлар катта нормада берилса, айниқса тупда куртаклар етишмаганда сурх новдалар, қўлтиқ новдалар ўсиб кетади, тупларнинг қалинлашишига ва совуққа чидамлилигининг пасайишига сабаб бўлади. токларни парвариш қилишда юқори ва ўз вақтида ўтказиладиган агротехника …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "токзорларни ремонт, реконструкция қилиш ва совуқдан сақлаш"

1476465245_65555.doc токзорларни ремонт, реконструкция қилиш ва совуқдан сақлаш режа: 1. ремонт ва реконструкцияларнинг аҳамияти. 2. ремонт ва реконструкция қилиш муддати ва усуллари. 3. токзорларни совуқдан сақлаш ва совуқ урган токзорларни тиклаш. таянч иборалар: токларни қайта тиклаш, хатосини тўғрилаш, ёшартириш, пархиш қилиш, токларни кўчириб ўтқазиш, агротехника тадбирларини амалга ошириш, токларни совуқлардан шикастланиши, қиш ва баҳорги совуқлардан токларни сақлаш тадбирлари. . республикамизнинг хўжаликларида ёш токзорлардан ташқари эски (кекса) токзорлар ҳам бўлиб, улар айрим ҳолларда сийрак, ҳар хил нав экилган, қаторлар нотўғри жойлаштирилган, ерни механизация ёрдамида ишлаш қийин бўлган майда участкалардан иборат; айрим ҳолларда ток туплари катта (қари) асосий занги кўп механик...

DOC format, 61.5 KB. To download "токзорларни ремонт, реконструкция қилиш ва совуқдан сақлаш", click the Telegram button on the left.