ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш

DOC 125,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1473513118_64856.doc ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш режа: 1. ғўзага бериладиган минерал, мураккаб, органик ва кўкат ўғитлар 2. ғўзани ўғитлаш муддатлари ва меъёрлари 3. ғўзани чеканка қилиш муддатлари ва усуллари ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган пахтанинг ярми минерал ўғитлар ҳисобига олинмокда. ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун агротехникавий тадбирларга тўлиқ амал қилиниши керак. республикамиз бўйича 1 кг азот ҳисобига 10—11 кг пахта етиштирилмоқда, илғор хўжаликларда эса бу кўрсаткич 16—20 кг ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. кузги шудгорлаш вақтида ва ғўзаларни ўсув даврида озиқлантиришда минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан аралаштирилиб берилса, уларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. шўр ерларда ўғитлардан фойдаланишда аввало, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши, яъни зовурлар тоза ва талабга жавоб берадиган даражада чуқур бўлиши, ерлар паст-баланд бўлмаслиги, шўр ювиш энг қулай агротехникавий муддатларда сифатли ўтказилиши керак. тупроқ унумдорлиги камайиб кетган, унинг механикавий таркиби оғир ёки сув ўтказувчанлиги кучли бўлган пайкалларга кўплаб органик ўғитлар солиш айниқса яхши самара беради. минерал ўғитлар. азотли ўғитлар. …
2
зига намни жуда секин тортади салга муштлашиб қолмайди, сувда тез эрийди. мочевина (карбомид) [co(nh2)2] — оқ; кристалл - шаклидаги бирикма. ҳозирда донадор ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. бу ўғит қаттиқ ҳолдаги азотли ўғитлар ичида энг юқори -концентрацияли бўлиб, таркибида 46% азот бор. ҳаво намлиги ўртача бўлганда намни ўзига ўртача тортади, сувда яхши эрийди. кальций цианамид (cacn2) — тўқ кул ранг, баъзан қора тусдаги чангсимон кукун ҳолда бўлиб, заҳарли, буни ғўза баргини тўкиш (дефолиация қилиш) учун ҳам ишлатилади. таркибида 20—21% азот бор, агарда уни нотўғри сақланса, таркибидаги азот йўқолади. сувда парчаланади. шунинг учун ҳам у одатда темир ёки фанер бочкаларда сақланади. заҳарли бўлгани учун буни ўғит сифатида ерга фақат экиш олдидан солиш мумкин. сувсиз аммиак (nhs) — рангсиз суюклик бў-либ, таркибпда 82,5% азот бор. сувда тез эрийди. пах-такор минтақаларда сувсиз аммиакни сувли аммиакка айлаптириб ишлатиш тавсия қилинади, чунки у арзонга тушади, сақлаш қулай. фосфорли ўғитлар. суперфосфат j[ca(h2p04)2]— оқ ёки кул ранг тусдаги модда, …
3
рангда бўлади. таркибида 25% чамасида натрий хлор (nacl) аралашган, бунда 40% калий бор. сувда эрувчан, намни ўзига кам тортади, муштлашиб қолади. калий сульфат (k2s04) —майда кристаллсимоя кукун бўлиб, кул ранг тусда бўлади. таркибида 45— 50% калий бор. сувда яхши эрийди, ўзига нам тортмайди, муштлашмайди. мураккаб ўғитлар таркибида 2—3 хил озиқ моддалар бўлган ўғитлардан ташкил топади. буларга микроўғит ларни ҳам кўшиш мумкин. мураккаб ўғитлардан фойдаланиш ўғитларнинг самарадорлигини янада оширишга, бажариладиган иш ҳажмини анча камайтиришга имкон беради. бу хилдаги ўғитлар таркибида кўп миқдорда бир неча хил озиқ моддалар бўлганлиги учун уларни ташиб келтиришда транспорт воситаси кам талаб қилинади, сақлаш учун унчалик кўп жой талаб қилинмайди. а м м о ф о с (nhљhљpoљ) — оқимтир тусдаги, кристалл ҳолдаги тузга ўхшаш модда, таркибида 10—12% азот ва 50% гача фосфор бор. сувда яхши эрийди, ўзига нам тортмайди, муштлашмайди ёки салгина муштла-шиши мумкин. диаммофос [(nhљhpoil — оқимтир кристалл ҳолдаги тузсимон модда бўлиб, таркибида 20—22% азот …
4
тупроқ структурасини яхшилаб, унумдорлигини оширади. гўнг солинган ерларда тупроқнинг ғоваклиги ошади, сув ўтказувчанлиги яхшиланади, намни узоқ сақлаб туради. таркибида органик моддалари кам, оғир тупроқли ерларда унинг ҳажмини оширишда, сув ва ҳаво режими ҳамда микробиологик процессларни яхшилашда гўнгнинг роли айниқса катта. механикавий таркиби енгил тупроқларда эса унинг қовушқоқлик хусу-сиятини яхшилайди. гўнг ерга солингаи минерал ўғитларнинг самарадорлигини оширишда ҳам мухим омил ҳисобланади. шунинг учун минерал ўғитларни органик ўғитлар билан аралаштириб солиш тавсия қилинади. айниқса, у тупроқда секин эрийдиган фосфорли ўғитларнинг эрувчанлиги кучайтириб уни ўсимлик осон ўзлаштирадиган ҳолга келтиради. гўнгнинг сифати молга едириладиган озиқ, ҳайвонлар турига ва уни сақлаш усулига боғлиқ. бунда тўшама ҳам катта роль ўйнайди, чунки унинг таркибида айниқса азот кўп бўлади. тўшама сифатида нишхўртлар, яроқсиз бўлиб қолган сомон, майдаланган ёш қамиш, шоли похоли, торф, ғўза-пўчоқ кабилардан фойдаланиш мумкин. қорамол ва отлари учун бир суткада 3—6 кг, қўй, эчкилар учун 0,5—1,0 кг, чўчқалар учун (болалари билан) 6—8 кг тўшама керак бўлади. …
5
оналарда 60—75 т чамасида гўнг сақлаш мумкин. гўнг яхши сакланиши ва чириши учун унинг усти яхшилаб - шиббаланади, кейин устига 10—15 см қалинликда тупроқ тортилади. гўнг ерларни кузги шудгорлаш олдидан махсус гўнг сочадиган машиналарда сочилади. бунда ҳар гектар ерга ўрта ҳисобда 8—10 т дан солиш тавсия қилинади. парранда ахлати, ипак қурти чикиндиси ва гумбаклари энг кучли ўғитлардан ҳисоблангани учун уларни ғўзанинг ўсув даврида минерал ўғитлар билан аралаштирилиб бериш тавсия қилинади. нажосни ерга солишдан олдин уни компостлаш керак. бунинг учун ерга солишдан 2—3 ой илгари пайкал ёпига (уни захрок ерда тайёрланса яхши бўлади) эни 2—2,5 м ва 0,7 м чуқурликда чуқур (траншея) қазилади. нажос чуқурга агдарилгандан кейин усти 5—10 см калинликда тупроқ билан кўмилади ва ишлатишга 3—4 ҳафта қолганда яхшилаб аралаштирилиб, шудгорлаш олдидан ге-тарига 10—12 т дан солинади. кўкат ўғитлар. бир ерда сурункасига бир неча йилгача ғўза ўстиравериш натижасида тупроқдаги чиринди моддалар камайиб кетиб, унинг физикавий хусусиятлари ёмонлашади ва бу пахта …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш"

1473513118_64856.doc ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш режа: 1. ғўзага бериладиган минерал, мураккаб, органик ва кўкат ўғитлар 2. ғўзани ўғитлаш муддатлари ва меъёрлари 3. ғўзани чеканка қилиш муддатлари ва усуллари ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган пахтанинг ярми минерал ўғитлар ҳисобига олинмокда. ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун агротехникавий тадбирларга тўлиқ амал қилиниши керак. республикамиз бўйича 1 кг азот ҳисобига 10—11 кг пахта етиштирилмоқда, илғор хўжаликларда эса бу кўрсаткич 16—20 кг ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. кузги шудгорлаш вақтида ва ғўзаларни ўсув даврида озиқлантиришда минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан аралаштирилиб берилса, уларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. шўр ерларда ўғитлардан фойдаланишда аввало, ерларнинг мелиоратив ҳол...

Формат DOC, 125,5 КБ. Чтобы скачать "ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш DOC Бесплатная загрузка Telegram