тамаки. махорка

DOC 78,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413649847_59715.doc тамаки. махорка режа: 1. тамакининг халқ хўжалик аҳамияти, экилиши минтақалари, ҳосилдорлиги, тарихи. 2. ботаник таърифи. 3. биологик хусусиятлари. навлари. 4. махорканинг аҳамияти, биологияси, навлари. тамаки наркотик экинлар гуруҳига киради. у сигарет, папирос ва сигара ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё барги учун экилади. унинг айрим турларидан баъзи халқлар ҳидлаш, чайнаш, сўриш махсулотлари тайёрлашда ҳам фойдаланади. тамаки таркибидаги никотин - энг заҳарли алкалоидлардан бири. никотин хром кислотаси билан оксидланиши натижасида фармацевтика препаратларини тайёрлашда ишлатиладиган никотин кислотасини ҳосил қилади. баргининг қуруқ модда ҳисобида 85-90 % органик бирикмалардан, қолган қисми маъданли моддалардан иборат. углеводлар, азотли ва пектинли моддалар, органик кислоталар, смолалар ҳамда бошқа хушбўй моддалар тамаки баргидаги асосий органик бирикмалар ҳисобланади тамаки баргларида 45 % крахмал бўлади. қуритиш жараёнида крахмал сувда эрийдиган декстринларга, кейин глюкозагача парчаланади. баргнинг сўлишида крахмал бутунлай парчаланади. барг меъёрида сўлитилганда унинг қуруқ, моддасини таркибида 1-3 % декстрин қолиши мумкин. крахмал ва унинг парчалнишидан ҳосил бўлган декстринлар ёниш жараёнида ёқимсиз ҳид …
2
техник пишиқлик даврида кўп смола тўплайди. тамаки баргида аммиак 0,1 дан 0,5 % гача бўлади. аммиак миқдорини кўпайиши унга ёқимсиз таъм беради. кул моддалар тамаки таъмини белгилашда асосий аҳамиятга эга эмас, лекин улар ёнувчанликни оширади. тамаки яхши ёнганда унинг сифат белгиси тулиғича намаён бўлмайди. тамакининг ёнувчанлигига калий тузлари ижобий, хлор тузлари салбий таъсир кўрсатади. тамаки ферментациялангандан сўнг таркибида 1 % никотин сақланса, у кам никотинли, 2 % гача бўлса ўртача никотинли, ҳисобланади. юқори сифатли тамаки махсулотларида 1,2-1,5 %, сигара тамакиларида 3-4,5 % никотин сақланади. тамаки такибидаги эрувчан углеводларнинг оқсилга бўлган нисбати шмук сони дейилади. шмук сони - сифати паст тамакиларда бирдан кичик, юқори сифатли тамакиларда 3 гача ва ундан юқори, ўрта сифатли тамакиларда бирга тенг бўлади. тамаки хомашёси хушбўйлигига ва таъмига кўра склет ва хушбўй гуруҳларга бўлинади. склет хомашёлар папирос ёки сигаретани асосини ташкил қилиб, уларни ҳажмини тўлдирувчи ҳисобланади. унинг таъми нейтрал, хушбўйлиги кучсиз бўлади. хушбўй тамаки ёқимли ҳидга эга, …
3
бекистонда тамаки саноати ўзбекистон, буюк британия, америка қўшма корхонаси тасарруфига ўтказилган. ҳозирда самарқандда янги сигарет фабрикаси ишга туширилиб, эскилари реконструкция қилинмоқда. ўзбекистонда тамаки ҳар йили 9-10 минг гектар суғориладиган майдонга экилади. ўртача ҳосилдорлик 30-32 ц/га. илғор хўжаликлар 40-45 ц/га тамаки барги етиштирмоқдалар. ўзбекистон-британия, америка қўшма корхонаси тамаки қабул қила бошлагандан кейин тамаки барги сифатига талаб кучайтирилди ва ҳосилдорлик бироз камайди. ботаник таърифи. тамаки (nicotiаna tabacum) итизумдошлар (solanaceae) оиласига мансуб. nicotina aвлодига мансуб ўсимликлардан n. tabacumla мохорка n. rustica маданий турлари киради. бу авлодга яна 70 га яқин ёввойи турлар киради. уларнинг айримлари манзарали ўсимлик сифатида экилса, бошқалари касалликларга чидамли навлар яратишда фойдаланилади. тамаки бир йиллик ўсимлик. тропик минтақа ва иссиқхоналарда икки-уч йил ўстирилганда, ҳар йили барг ва новда ҳосил қилади. илдиз тизими. асосий ва ён илдизлардан иборат. тупроқда 1,5-2 м чуқурликка кириб боради, асосий массаси (80 %) тупроқнинг ҳайдалма қатламида жойлашган. тамаки илдизида органик моддалар, шу жумладан никотин илдизда ҳосил …
4
20 см, йириклариникида 40-50 см. тўпгули – рўвак. гули икки жинсли, бешталик типда, бешта гултожи бирикиб, варонкасимон шакл ҳосил қилади. гултожбарглари оч пушти, пушти, қизил ва оқ. чангчилари бир хил ёки ҳар хил узунликда, чангдонлари оналик тумшуқчасидан юқори жойлашган. оналик тугунчаси икки уялик, остки қисми доирасимон нектардонлар билан ўралган. меваси – икки уяли, кўп уруғли кўсакча, пишиб етилганда чатнаб ёрилади. уруғи овалсимон, тўқ жигаррангли, 1000 дона уруғнинг вазни 0,06-0,12 г. ҳар кўсакчада 2-4 минг уруғ ҳосил бўлади. биологик хусусиятлари. тамаки - иссиқсевар ўсимлик. уруғлари униб чиқиш даврида намликка ва иссиққа талабчан. уруғлари 12 0с уна бошлайди. уруғларнинг униб чиқиши учун 25-28 0с ҳарорат энг қулай. уруғ таркибида намлик 65-70 % етса (бу давр бир сутка давом этади) унишга тайёрланиш даври бошланади. шу даврда ҳарорат 17-18 0с пасайса, унишга тайёрланиш даври 5-7 кунга чўзилади. ҳарорат 28-30 0с ошса уруғни униши секинлашади, 35 0с юқорида униб чиқиш қобилиятини йўқотади. парникда ҳароратни бир …
5
и 500. ўсув даврининг бошланишида ўсимлик намликни етишмаслигига жуда сезувчан. шунинг учун кўчатларни парникдан олишда, уларни ташқи мухитда чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга. самарқанд вилояти шароитида тамаки ўсув даврида 6000-8000 га-м3 сув сарфлайди. бу кўрсатгич тупроқ-иқлим шароити, қўлланилган агротехикага боғлиқ ҳолда ўзгаради. ўзбекистонда тамакидан юқори ҳосил етиштириш учун бир неча марта суғорилади. тамаки майсалари илдиз қадаб олгандан кейин сув билан ўртача таъминлаш, ўсув даврида қондирилиб суғориш, барглар етила бошлангандан ўсув даврини охиригача нам билан ўртача таъминлаш тавсия этилади. (володарский). ёруғликка талаби. тамаки ёруғсевар ўсимлик. уруғдан униб чиқиб барглари етилгунча бўлган даврда ёруғликни интенсив тушишини талаб қилади. парникда ўсаётганда ёш ниҳолларга қуёш нурини тик тушиши уларни нобуд қилиши мумкин. шунинг учун одатда майсалар чинбарглар чиқаргунча, уларни усти эрталаб ва кечки пайтлар очилиб, қолган пайтлар соялатиб қўйилади. чинбарглар тик ўса бошлаган даврдан бошлаб улар кун бўйи очиб қўйилади. бу тадбир тамаки кўчатларининг ташқи шароитга чиниқишини таъминлайди. ўтоқ қилиш, оптимал туп қалинлигини таъминлаш, қаторларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тамаки. махорка" haqida

1413649847_59715.doc тамаки. махорка режа: 1. тамакининг халқ хўжалик аҳамияти, экилиши минтақалари, ҳосилдорлиги, тарихи. 2. ботаник таърифи. 3. биологик хусусиятлари. навлари. 4. махорканинг аҳамияти, биологияси, навлари. тамаки наркотик экинлар гуруҳига киради. у сигарет, папирос ва сигара ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё барги учун экилади. унинг айрим турларидан баъзи халқлар ҳидлаш, чайнаш, сўриш махсулотлари тайёрлашда ҳам фойдаланади. тамаки таркибидаги никотин - энг заҳарли алкалоидлардан бири. никотин хром кислотаси билан оксидланиши натижасида фармацевтика препаратларини тайёрлашда ишлатиладиган никотин кислотасини ҳосил қилади. баргининг қуруқ модда ҳисобида 85-90 % органик бирикмалардан, қолган қисми маъданли моддалардан иборат. углеводлар, азотли ва пектинли моддалар, ...

DOC format, 78,0 KB. "тамаки. махорка"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тамаки. махорка DOC Bepul yuklash Telegram