агрохимикатлар ва техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси

DOC 55,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404558272_54290.doc агрохимикатлар ва техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси режа: 1. агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси. 2. техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси. тупроқ унумдорлигини ошириш ва уни сақлаб қолиш мақсадида қишлоқ хўжалигини жадал юритишни ўғитларсиз тасаввур қилиш қийин. минерал ўғитларни қўллаш амалиёти йилдан йилга кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. минерал ўғитлар бир қаторда органик ўғитлардан фойдаланиш ўлчамлари ҳам кенгаймоқда. бироқ дехқончиликни химизациялаш-ўғитларидан тўғри ва оқилона фойдаланишни тақозо этади. азот ўғитларининг ортиқча миқдори пахтанинг (ўсимликларнинг) генератив органлари ҳисобига вегетатив органларини кўпроқ ўсиш ва ривожланишига имконият яратади. азотнинг ортиқча миқдори, айниқса унинг нитрат формаси ҳавфли, чунки у тупроқда сорбцияланмайди, енгил харакатланади ва грунт сувларига етиб боради. азотнинг аммонийли бирикмалари тупроқни ва табиий сувларни ифлослантиришнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. маълумки, аммиак нитратларгача оксидланиб, аммонийли азот кислородни бириктиради ва гидробиоталарни кислородга очлигига ва сувларни бузилишига олиб келади. тупроқда аммиакли азотни ошиқча миқдорининг манбайи бўлиб, ёчорвачилик, паррандачилик чиқиндилари ва шаҳар …
2
ар ҳисобига тупроқни ифлосланиши ва шўрланишига сабаб бўлади. пестицидлар қишлоқ хўжалигида ёввойи ўтларга гербицидлар ўсимликлардаги замбуруғ касаллигига фунгицид зараркунандаларга зооцид, инсектицид қарши курашда ишлатилади. булар орасида пестицидлар кўпроқ ишлатилади. экинларга ишлов беришда пестицидларнинг асосий қисми тупроқ юзаси ва ўсимликларда тўпланади. улар тупроқдаги органик моддалар ва минерал коллоидлар билан адсорбцияланади. токсикантларнинг сорбциялари қайтарма характерга эга. пестицидларнинг ортиқча миқдори ер юзасига кўтарилмайдиган гравитацион оқимлар билан характерланади ва грунт сувларига бориб қўшилади. тупроқда пестицидларнинг қолдиғи токсикантнинг табиатига унинг меъёрига тупроқ хоссаларига боғлиқ. пестицидлар ер усти сувлари билан сув йиғувчи ховузларга тушиб, сувларни захарлайди. табиий захарсизланиш жараёнлари органик моддаларнинг парчаланиш жараёнлари органик моддаларнинг парчаланиш жараёнлари қаерда жадал бўлса шу ерда шунчалик фаолроқ кечади. биоцидларнинг тупроқда тўла захарсизланиши тупроқ меллиоратив ҳолатининг яхшиланиши фақат захарсиз компонентларга тўла парчаланганда содир бўлади. таксикантларнинг тупроқда парчаланишига оксидланиш - қайтарилиш ва гидролиз реакциялари ёрдам беради. тупроқларни биологик фаоллигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш зарур. пестицидларни фаол парчаланиши асосан микроорганизмлар таъсирида ўтади. …
3
юзасига қаттиқ чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлослантирувчи, тупроқни мелиоратив ҳолатини ёмонлаштирувчи моддалар тушади. улар орасида энг ҳавфлилари симоб, қўрғошин, кадмий, мишьяк, хром, селен, фтор ва бошқалар ҳисобланади. тупроқларни оғир металлар билан ифлосланиши ҳар хил манбалардан иборат бўлади, аммо улар кўпроқ ифлосланишига сабаб - қазилма ёқилғилар: кўмир, нефт, ёнувчи сланецлар ёнганда содир бўлади. маълумки, ҳозирги вақтгача 130 млрд тонна кўмир ва 40 млрд тонна нефт қазиб олинган ва фойдаланилган, уларнинг чиқинди ва куллари билан тупроқ юзасига миллионлаб тонна металлар келиб қўшилган. уларнинг аксарият кўп қисми тупроқнинг юқориги қатламларида тўпланган (ковда розанов. 1988). инсон фаолияти тупроққа қўрғошин ва кадмий тушушини кўпайтирди. тупроқни қўрғошин билан ифлосланишининг асосий манбаи автомобиллардан чиқиб турадиган ёнган газ ҳисобланади. оғир металларнинг тупроққа шунингдекўғитлар ва пестицидлар билан ҳам тушади. оғир металларнинг кўпгина бирикмалари тупроқнинг қийи ва гумусли горизонтларида тўпланади. оғир металларнинг тупроқ юзасида ифлослантириш манбаларининг тарқалиши ифлослантирувчи манбаларнинг хоссалари ва характерига регионнинг метеорологик хусусиятларига жумладан шамолнинг тезлиги ва йўналишига релефга …
4
иш зарур. техногенез маҳсулотлари ўзларининг табиатига, ландшафт ҳолатларига, тупроқ хоссаларига боғлиқ равишда йиғилган жойларида захарлиликларини йўқотиш мумкин. табиий жараёнларда қайта ишланиб, сақланиб қолишлари, тўпланиб тирик организмларга хатарли таъсир этишлари мумкин. автоном ландшафтларда техноген ифлосланишидан ўз-ўзидан тозаланиш жараёнлари ривожланиб боради. чунки бу ерларда ифлосланиш маҳсулотлари ер усти ва тупроқ сувлари билан тарқалиб кетади. аккумулятив ландшафтларда техногенез маҳсулотлари консервация бўладилар ва тўпланадилар. масалан, симоб, қўрғошин, кадмий қумоқ таркибли тупроқларнинг гумус - аккумулятивли горизонтларнинг юқориги сантиметрларида яхши сорбцияланади. уларнинг тупроқ профилида ҳаракати ва тупроқ профилидан ташқарига чиқишлари жуда кам. лекин енгил механик таркибли нордон ва кам гумусли тупроқларда бу элементларнинг миграцияси жараёнлари кучаяди. оғир металларнинг тупроқдаги тирик организмларга биргаликда таъсири янада ҳалокатлироқ таъсир кўрсатади. тупроқ тип тупроқларда улар мелиоратив ҳолатига боғлиқ ҳолда оғир металларнинг заҳарлилиги турлича бўлади. масалан, кадмий мелиоратив ҳолати ноқулай, маданийлашмаган подзол тупроқларда 5 мгғкг миқдори ҳалокатли таъсир этади. маданийлашган айирмаларида эса 50 мгғкг дан ҳалокатли таъсири бошланади. техногенез маҳсулотларидан техноген …
5
лаш мумкин. ҳозирги пайтда оғир металларни таъсирини йўқотадиган ёки уларни захарлилик таъсирини камайтирадиган қатор химиявий моддалар олинган. тупроққа гипс, оҳак, органик ўғитлар солиш ҳам оғир металларни ва токсинларни адсорбциялайди. органик ўғитларни юқори меъёрларда солиш, яшил ўғитлардан фойдаланиш ва бошқалар ҳам оғир металлар ва токсинлар таъсирини камайтиради. минерал ўғитлар таркиби ва меёрини бошқариш қатор элементларнинг заҳарли таъсирини камайтириши мумкин. шундай қилиб, ҳимоя қилувчи тадбирлар мажмуаси ва оғир металлар билан ифлосланиши йўқотишга қартилган тадбирлар тупроқни ифлосланишидан ҳимоялашни таъминлайди. уларни биологик фаоллигини оширади, унумдорликни мутадиллаштиради, ерларни мелиоратив ҳолатларини яхшилайди. адабиётлар: 1. п.узоқов, и.бобохўжаев – «тупроқшунослик». т.: «меҳнат» 1995. 2. м.а.панков - “мелиоративное почвоведение”. т.: “ўқитувчи” 1974. 3. и.и.плюснин, а.и.голованов - “мелиоративное почвоведение”. м.: “колос” 1983. 4. м.а.панков - “тупроқшунослик”. т.: “ўқитувчи” 1970. 5. м.баҳодиров, а.расулов - “тупроқшунослик”. т.: “ўқитувчи”. 1970. 6. х.м. махсудов - “эрозия почв аридной зонў”. т.: “фан”. 1982. 7. о.к.комилов - “мелиорация засоленнўх почв узбекистана”. -т.: «фан» 1985. 8. к.гедройц …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"агрохимикатлар ва техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси" haqida

1404558272_54290.doc агрохимикатлар ва техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси режа: 1. агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси. 2. техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси. тупроқ унумдорлигини ошириш ва уни сақлаб қолиш мақсадида қишлоқ хўжалигини жадал юритишни ўғитларсиз тасаввур қилиш қийин. минерал ўғитларни қўллаш амалиёти йилдан йилга кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. минерал ўғитлар бир қаторда органик ўғитлардан фойдаланиш ўлчамлари ҳам кенгаймоқда. бироқ дехқончиликни химизациялаш-ўғитларидан тўғри ва оқилона фойдаланишни тақозо этади. азот ўғитларининг ортиқча миқдори пахтанинг (ўсимликларнинг) генератив органлари ҳисобига вегетатив органларини кўпроқ ўсиш ва ривожланишига имконият я...

DOC format, 55,0 KB. "агрохимикатлар ва техногенез маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар ва уларни мелиорацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.