ресурслар потенциалининг шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг умумий масалалари

DOC 97,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404555037_54236.doc ресурслар потенциалининг шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг умумий масалалари режа: 1. ресурслар потенциалининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркиби 2. ресурслар потенциалини ҳисоблаш услублари, вазифалари, кўрсаткичлари ва улардан самарали фойдаланиш омиллари 1. ресурслар потенциалининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркиби қишлоқ хўжалиги бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқлари қатори инсоннинг ҳар томонлама эҳтиёжини қондирадиган истеъмол қийматлар яратиш мақсадида ресурсларга бўлган таъсирини ифодалайди. бу жараённи амалга ошириш комплекс объектив ва субъектив ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишни талаб қилади. улар инсон меҳнати, меҳнат воситалари ва меҳнат предметларидан ташкил топади. классик иқтисодчилар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шакллари қандай бўлишидан қатъий назар, ишчи ва ишлаб чиқариш воситалари унинг доимий омиллари бўлиб қолишини кўп марталаб таъкидлаб ўтишган. меҳнат воситаларига, инсон маҳсулот олиш мақсадида меҳнат предметларига таъсир этувчи, ишлаб чиқаришнинг моддий элементлари киради. меҳнат предметларига, ишлаб чиқариш жараёнида, инсон меҳнати қаратилган ва инсон томонидан керакли йўналишда ўзгартириладиган, ишлаб чиқаришнинг моддий элементлари киради. шу билан бирга, инсон, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари …
2
а, унинг унумдорлигига ва сув билан таъминланганлигига боғлиқ. бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалик тармоқларининг самарадорлигини оширишга шароит яратади. инсон меҳнати, ер, сув, меҳнат воситаси ва меҳнат предмети қишлоқ хўжалигида маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширувчи зарурий шароит ва омиллардир, бинобарин унинг ресурсларидир. демак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурслари–меҳнат, ер, сув ва моддий ресурслар -қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида фойдаланилади ва унинг потенциалини ташкил этади. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурслари, сифат жиҳатдан бир-биридан фарқ қилса ҳам, уларнинг бир қатор умумий томонлари мавжуд: - ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишнинг потенциал имкониятларига ва уларни истеъмол қилишнинг унумли характерига эга. мос равишда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурслари ишлаб чиқариш жараёнига кирмагунча алоҳида-алоҳида бўлади. жараён бошлангандан кейин бирлашади; - жамият иқтисодий ривожланишининг ҳар бир этапида ҳажм ва таркиб жиҳатдан чегараланиш характерлидир; демак, хулоса шуки, маҳсулот яратишда қатнашадиган элементларнинг ҳаммаси ҳам, ишлаб чиқариш ресурслари бўлавермайди. мисол учун, ҳаво ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ва …
3
ишлаб чиқариш жараёни ишлаб чиқариш ресурсларини истеъмол қилиш билан характерланади. бу эса уларни такрор ишлаб чиқариш лозимлигини билдиради. ҳар бир ресурс турига мос равишда маълум такрор ишлаб чиқариш манбаи мос келади. масалан, меҳнат ресурсларининг манбаи меҳнатга яроқли аҳоли, асосий воситаларининг манбаи - капитал маблағлар, моддий оборот воситаларининг манбаи - маҳсулот сотишдан тушадиган пул ва бошқалар. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда муҳим омил меҳнат ресурсларидир. шунинг учун жами ишлаб чиқариш қуроллари ичида, энг қудратли ишлаб чиқарувчи куч ишчиларнинг ўзи. қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда иштирок этиш қобилиятига эга бўлган кишилар тўпламини ифодалайди. меҳнат ресурсларига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда банд бўлган кишилардан ташқари, маълум бир шароитда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қатнашиш имкониятига эга бўлган кишилар, яъни меҳнат заҳиралари ҳам киради. меҳнат ресурсларининг энг ҳаракатчан ва бир вақтнинг ўзида социал актив қисми иш кучидир. у кишининг жисмоний ва маънавий қобилиятларининг йиғиндисидир. бундан кўринадики, меҳнат ресурслари шундай ҳолатда иш кучига айланадики, қачонки …
4
лоқ хўжалик маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хусусий мулк сифатида, эгалик қилувчи ва фойдаланувчи ер майдонлари тушинилади. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб чиқаришнинг умумий омили бўлиб, тармоқдаги бошқа ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириш учун моддий база ҳисобланади. чунки ер қишлоқ хўжалигида бош ишлаб чиқариш воситаси ҳамда меҳнат предмети ҳисобланади. ер ресурслари билан бир қаторда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида муҳим омил бўлиб сув ресурслари ҳисобланади. сув углекислий газ билан органик моддалар ҳосил бўлиш фотосинтез жараёнида қатнашиб, ўсимлик организми учун материал ҳисобланади. бундан ташқари, сув озуқа моддаларни эритади ва уларни ўсимлик томонидан œзлаштиришни амалга оширади, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги шаклланишига имконият яратиб беради. ер ресурсларидан кейин ишлаб чиқаришнинг моддий элементларидан ҳисобланган моддий ресурслар туради. моддий ресурслар инсон томонидан яратилган бўлиб иккига бўлинади: 1.асосий воситалар 2.моддий айланма воситалар асосий воситалар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштироқ этиб (бир қанча йиллар, бир қанча ишлаб чиқариш жараёни давомида) ўзининг натура …
5
шу йил солинади ва харажатга тўлиқ қўшилади. мавжуд таннархни ошириб юборади. лекин уларнинг ўсимликка таъсири бир неча циклда давом этади. худди шунга ўхшаш ёш кўп йиллик дарахтлар ҳам. ишлаб чиқаришга молиявий ресуслар ҳам актив таъсир кўрсатади. улар учга бўлинади. 1.давлат пул воситалари; 2.қишлоқ хўжалик корхоналари пул воситалари; 3.товар ишлаб чиқарувчилар пул воситалари. улар ишлаб чиқаришни тўхтовсиз ҳаракатини таъминлаш учун, шунингдек социал-маданий тадбирлар учун фойдаланилади. уларнинг таркибига муомила фондлари, амортизация фонди, капитал маблағлар, фойда ва бошқалар киради. i.бундан ташқари келиб чиқишига қараб ишлаб чиқариш ресурслари иккига бўлинади: 1.табиий (ер-сув, ўрмон, ҳайвонот дунёси, қуёш энергияси ) 2.иқтисодий ( асосий воситалар, моддий оборот воситалари) ii.такрор ишлаб чиқариш имкониятига қараб ишлаб чиқариш ресурслари иккига бўлинади. 1.янгиланадиган (меҳнат, моддий); 2.янгиланмайдиган (ер, сув). iii.фойдаланиш характерига қараб ишлаб чиқариш ресурслари иккига бўлинади; 1.потенциал ресурслар (корхонага беркитилган мавжуд ишлаб чиқариш ресурслари); 2.ҳаракатдаги ресуслар(потенциал ресурснинг бир қисми бўлиб, улар аста-секин корхонанинг ишлаб чиқарувчи кучларига айланади). iv.фойдаланиш шакли ва ҳажмига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ресурслар потенциалининг шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг умумий масалалари" haqida

1404555037_54236.doc ресурслар потенциалининг шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг умумий масалалари режа: 1. ресурслар потенциалининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркиби 2. ресурслар потенциалини ҳисоблаш услублари, вазифалари, кўрсаткичлари ва улардан самарали фойдаланиш омиллари 1. ресурслар потенциалининг иқтисодий моҳияти ва унинг таркиби қишлоқ хўжалиги бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқлари қатори инсоннинг ҳар томонлама эҳтиёжини қондирадиган истеъмол қийматлар яратиш мақсадида ресурсларга бўлган таъсирини ифодалайди. бу жараённи амалга ошириш комплекс объектив ва субъектив ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишни талаб қилади. улар инсон меҳнати, меҳнат воситалари ва меҳнат предметларидан ташкил топади. классик иқтисодчилар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шакллари қандай бўлишидан қатъий н...

DOC format, 97,0 KB. "ресурслар потенциалининг шаклланиши ва улардан фойдаланишнинг умумий масалалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.