чорва молларида учрайдиган асосий касалликлар

DOC 70,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404384315_52989.doc чорва молларида учрайдиган асосий касалликлар режа: 1. чорва молларининг асосий касалликлари. 2. касалликларнинг олдини олиш тадбирлари. 3. хайвон касалликларининг асосий белгилари. 4. юқумсиз касалликлар. 5. юқумли касалликлар. 6. касалликларга қарши кураш чоралари. таянч сўз ва иборалар: ветеринария асослари, зоотехника, анатология, эпизотология, патология, паразитология, микроиқлим, юқумли касалликлар, нафас олиш тезлиги, озиқ рациони. чорва молларининг асосий касалликлари ветеринария асослари соғлом ва касал хайвонлар организмида юз берадиган ўзгаришлар, касалликларнинг сабаби, холати, уларни аниқлаш усуллари, олдини олиш, даволаш ва соғломлаштириб юбориш қонуниятларини ўрганувчи фандир. ветеринария асосларига бир неча фанлар комплекси; хацвонлар анатомияси, гистологияси ва эмбриологияси, патологик физиология, терапия, фармакология, хирургия, зоогигиена, микробиология, эпизоотология, паразитология, ветеринария қонуниятлари ва бошқа фанлар киради. шунингдек ветенаринария фани бир қанча биологик ва зоотехния фанлари билан хам чамбарчас боғлиқдир. масалан, биология, биохимия, хайвонларни озиқлаштириш, урчитиш, кўпайтириш, умумий ва хусусий чорвачилик фанлари шулар жумласидандир. ветенария фанини камолот топишида йирик олимлардан и.и.мечников, н.ф.гамалей, л.с.ценковский, и.м.садовский ва бошқаларнинг роли нихоятда каттадир. улар …
2
ма организмлар хам ўзларининг чидамлилиги, бақувватлиги, чиниққанлиги ва биологик хусусиятларига кўра касалликларга хар хил даражада берилувчан бўлади. бақувват ва чиниққан организмлар турли микробларга нисбатан қаршилик кўрсатиш хусусияти жихатидан юқори даражада бўлади ва бу борада уларни тўғри сақлаш, асраш, парваришлаш ва озиқлантириш каби тадбирлар мухим ахамиятга эгадир. шунга кўра, кўпроқ ориқ, нимжон ва тўйдириб боқилмайдиган хайвонлар хар хил касалликларга берилувчан ва тезроқ чалинадиган бўлади. умуман, хайвон касалликларини олдини олиш, касалланганларини тезда даволаш ва соғломларидан ажратиш, шунингдек касаллик сабабларини аниқлаш ва билиш мухим ахамиятга эга. хайвон касалликларини олдини олиш, соғлиғини мухофаза қилиш, махсулдорлигини ошириш ва махсулот сифатини яхшилаш чорвачилик билан банд бўлган барча ходимларнинг масoулиятига, қанчалик жонкуярлигига хам боғлиқ бўлади. чунки хар бир ходим махсус халат ва фартуклар билан таoминланган холда иш тутишлари ва молхоналарга ўзлари билан ташқаридан инфекция олиб кирмаслик учун барча чора-тадбирларни кўришлари зарур. чорва молларининг ва паррандаларнинг касалликларига чалинмаслиги учун хоналарнинг микроиқлимига алохида эoтибор бериш керак. хоналарнинг тоза бўлиши, …
3
ш ишлари, шунингдек етарли даражада ёруғлик билан таoминлаш хам мухим тадбирлардан хисобланади. хайвон касалликларининг асосий белгилари касалликка чалинган хайвонларни аниқлаш унчалик қийин бўлмасдан, биринчи галда уларнинг ташқи қиёфасидан билиш мумкин. аввало, касал хайвоннинг иштахаси йўқолади, харакатчанлиги сусаяди, танасининг харорати кўтарилади, айрим вақтларда у қалтирайди, кўзидан ёш оқади, юрак уриши тезлашади. айрим вақтларда ковш қайтарувчи хайвонлар ковш қайтармай қўяди. баoзан улар нотинчланади, типирчилайди, қорни шишади, ичи суюқ кетади ёки аксинча ичи тўхтаб қолади. йўтал хацвонни қийнайди ва қисқа вақт ичида у ориқлаб кетади. сигирларнинг сути эса камаяди, сифати бузилади. баoзан елинидан йиринг аралаш модда чиқади. оёқ бўғинлари шишиб кетиши мумкин. баoзан касалланган бўғоз хайвонларда бола ташлаш каби кўнгилсиз ходисалар содир бўлади. баoзи бир касалликлар оқибатида хайвоннинг тана харорати пасаяди, юрак уриши сусаяди. шунинг учун хам соғувчилар соғлом сигирларда тана харорати, юрак уриш тезлиги, нафас олиш нормаларини билиб олиш фойдалидир. тананинг харорати ветеринар термометр ёрдамида ўлчанади. хароратни ўлчашдан аввал термометр силкитилиб, вазилин …
4
ормал хисоблаш мумкин. бу хусусият айрим вақтларда хайвонларни ориқ-семизлигига ва тўқ ёки оч қолганлигига, шунингдек физиологик холатига боғлиқ бўлади. юрак уриш тезлигини аниқлаш хайвонни қуйидаги нуқталаридан бирига бармоқ учини тегизган холда ўлчанади. масалан, остки жағ артерия қон томиридан, думининг танага туташган қисмидан, яoни дус ости артериал ва веноз қон томирларидан, шунингдек олдинги оёқнинг туёққа яқин орқа томонидан юрак уриш тезлигини аниқлаш мумкин. бунда сигирларда юрак уриш тезлиги минутига ўртача 40-80 та бўлса, уни нормал хисоблаш мумкин. юқумсиз касалликлар чорва хайвонларининг юқумсиз касалликлари асосан икки хил - ташқи ва ички бўлиши мумкин. бу касалликлар кўпроқ чорвачилик ходимларининг эoтиборсизлиги, шунингдек хайвонларни озиқлантириш, сақлаш, асраш, парваришлаш, улардан тўғри фойдаланиш хамда зоогигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатидан вужудга келади. юқумсиз касалликларни шартли равишда икки турга бўлингани билан унинг давом этиши хайвон организмини жарохатлантиради, қийнайди, оздириб махсулдорлигини пасайтириб юборади. чунки организм бир бутун бўлгани холда, унинг қайси бир органи жарохатланмасин уни таoсири сўзсиз организм бўйлаб тарқалади …
5
алар, жарохатланиш натижасида теридан қон оқиши ва уни олдини олиш. бунинг учун биринчи галда қон оқишини тўхтатиш керак. қиш вақтида муз ёки қорни тоза дока ёки рўмолга ўраб қон чиқаётган ерга тегизиб турилади. бошқа пайтда докани муздек сувга ботириб, сувни сиқиб ташлаган холда ярага тегизилади. агар қон оқиши кучли бўлса, у ер боғлаб қўйилади. яраларни даволаш учун биринчи галда ветфелpдшерлар ва ветеринария враялари барча чораларни қўллашлари керак. йилнинг иссиқ кунларида яраларга турли пашша ёки бошқа хашаротлар тухум қўймасликлари учун унга креолин, нафталин, иодоформен дориворлари суркаб қўйилади. молларни майиб бўлиши. моллар баoзан бир-бирини тепиб ёки сузиб майиб қилиб қўйишади. жарохатланган ер ўз хусусиятига кўра даволанади. бунда йод ёки айрим дезинфекцияловчи дорилардан фойдаланилади. айрим вақтларда керак бўлса, иситкич компресслар - скипидир ва камфара мойларини қўллаш мумкин. агар хайвон оёғи синса, у холда тезда ветеринария ёрдамини кўрсатиш талаб этилади. бунда молни даволаш ва тузатиб юбориш иқтисодий жихатдан фойда бермайдиган бўлса, у холда мол …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "чорва молларида учрайдиган асосий касалликлар"

1404384315_52989.doc чорва молларида учрайдиган асосий касалликлар режа: 1. чорва молларининг асосий касалликлари. 2. касалликларнинг олдини олиш тадбирлари. 3. хайвон касалликларининг асосий белгилари. 4. юқумсиз касалликлар. 5. юқумли касалликлар. 6. касалликларга қарши кураш чоралари. таянч сўз ва иборалар: ветеринария асослари, зоотехника, анатология, эпизотология, патология, паразитология, микроиқлим, юқумли касалликлар, нафас олиш тезлиги, озиқ рациони. чорва молларининг асосий касалликлари ветеринария асослари соғлом ва касал хайвонлар организмида юз берадиган ўзгаришлар, касалликларнинг сабаби, холати, уларни аниқлаш усуллари, олдини олиш, даволаш ва соғломлаштириб юбориш қонуниятларини ўрганувчи фандир. ветеринария асосларига бир неча фанлар комплекси; хацвонлар анатомияси, гистол...

Формат DOC, 70,0 КБ. Чтобы скачать "чорва молларида учрайдиган асосий касалликлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: чорва молларида учрайдиган асос… DOC Бесплатная загрузка Telegram