некробактериоз necrobacteriosis

DOC 51,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404360566_52692.doc некробактериоз necrobacteriosis некробактериоз уй ва ёввойи ҳайвонларнинг юқумли касаллиги бўлиб, тери, шиллиқ пардалар ҳамда ички аъзоларда некротик жароҳатлар пайдо бўлиши билан кечади. тарихий маълумот. касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, ҳар хил даврларда гангренали мокрец, стоматит, дифтерия ва бошқа номлар билан аталиб келинган. касаллик қўзғатувчисини биринчи марта р. кох 1881 йилда аниқланган. 1932 йилда ревнивих бу маълумотни аниқ далиллар билан тўлдирди. касалликни ўрганишда я. р. коваленко, а. а. волковаларнинг хизмати жуда катта. ўзбекистонда некробактериоз а. архангельский ва б. аҳмаджоновлар томонидан ўрганилган, улар касалликнинг этиологияси ва эпизоотологияси борасида қатор маълумотлар келтиришган. даво мақсадида биомицин ҳамда қатор антибиотикларни синаб кўриб, ижобий тавсиялар беришган. касаллик ҳамма жойда, жумладан бизнинг худудимизда ҳам вақти-вақти билан учраб туради. иқтисодий зарар. а. волкованинг 1962 йилда маълум қилишича некробактериоздан 2—7 фоиз қўйлар нобуд бўлган, қўзиларда эса бу ҳолат 5—6 марта юқоридир. бу касалликдан айниқса, буғучилик катта зарар кўради ва 30 фоиз атрофида катта ёшдаги буғулар, 80 фоизгача ёш …
2
тез берилувчанлигидир. касал ҳайвонлар энг хавфли манба ҳисобланади. микроб ташқи муҳитга некроз бўлган тери ва тўқималар, оғиз ва бурун бўшлиғи, орқа тешик орқали ажралиб чиқади. бактерия соғлом ҳайвоннинг ошқозон-ичак системасида ҳам учрайди. кемирувчилар ҳам касаллик қўзғатувчиларни ташиб, тарқатиб юриши мумкин. қўзғатувчи организмга алиментар йўл билан тушиши мумкин, лекин ҳар сафар касаллик келиб чиқавермайди. жароҳат касалликнинг пайдо бўлишида катта аҳамиятга эга. некробактериоз типик жароҳатдан кейин юзага келадиган касалликдир. оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг биринчи жароҳати, дағал ва тиканли озуқаларни ейиш ҳамда тишларнинг алмашиши туфайли содир бўладиган жароҳат асосий омиллардандир. жинсий аъзолар некробактериози эса моллар қочирилганда жинсий аъзонинг жароҳатланиши туфайли ҳамда туғиш жараёни оғир ўтган ҳолларда содир бўлади. бундан ташқари, касаллик майда қирра тошли тоғ яйловларида, тиканли дағал ўтли яйловларда жароҳатланиш туфайли юзага келса, кўл, дарё бўйлари, ботқоқликларда эса терида мацерация (ивиб қолиш) натижасида бактерия тез ривожланади. касаллик киндик венаси орқали юққанда жигарда некротик жараён пайдо бўлади. бизда асосан қўйлар, шимолда буғулар, болтиқ …
3
ди. қўйларда касаллик асосан оёқдан бошланади. дастлаб туёқ атрофи ва унинг ораси жароҳатланади. касалга чалинган қўй оқсайди. туёқ босиб кўрилганда оғриқ сезади, тери қизариб шишади. оқсаш кучая бориб, қўйлар сурувдан қолади, ҳадеб ётоқчилайверади, чўккалаб юра бошлайди. туёқ тушади, унинг атрофи ва орасида яралар пайдо бўлади. йиринг чиққанда ёқимсиз, қўланса сассиқ ҳид келади. касаллик ойлаб давом этиб, некротик жараён кучайиб бораверади. даволанмаса ҳайвон септикопиемиядан ўлади. қўзиларда эса лаби ва тумшуғи жароҳатланади. тери шишиб қизаради, сероз суюқликка тўла пуфакчалар пайдо бўлади. улар ёрилганида тупроқ ва бошқа нарсалар билан ифлосланиб, сарғиш-яшил пўстлоқ ҳосил қилади. унинг тагида қон сизиб турган яра бўлади. 10—14 кун ўтгач, яра бита бошлайди. айрим ҳолларда некротик жараён бошнинг юз қисмини тўлиқ эгаллайди ва аста - секин оғизнинг шиллиқ пардасига ўтиб гангренага айланиб, суякгача бориб етади. оқсоқланиш кучайиб, иситма кўтарилади. ўпка ва жигарда йирингли некротик ўчоқ пайдо бўлади. чўчқаларда антисанитария ҳолатида некротик дерматит пайдо бўлади. бутун тана териси жароҳатланиб гангренага …
4
ш билан текширилади. биосинама қуён ёки оқ сичқоннинг териси остига юборилганда некротик жараён пайдо қилиб, 6—8 кундан кейин улар ўлади. дифференциал диагноз. некробактериозни оқсил касаллигидан фарқ қила билиш керак. бу касалликда афта пайдо бўлиши энг характерли белгидир. контагиоз-пустулёз стоматитда эса асосан ёш ҳайвонлар касалланади. кейинчалик босқичли кечиш юзага келади. даволаш. жароҳат жарроҳлик йўли билан тозаланади. антибактериал моддалар билан тозалаб ювилади ва дори суркалади. дорилардан 3% ли калий перманганат (марганцовка), 1% ли трипофлаваниннинг спиртдаги эритмаси, 3—5% ли водород пероксид эритмаси, асд препарати, 5% ли формалин, 1% ли биомицин эмульсияларини ҳар куни ишлатиш тавсия этилади. жароҳат бойланмасдан, очиқ ҳолда даволанади. туёқлар кучли зарарланганда эса 5% ли формалин, креолин ва мис купороси, шунингдек дезванналардан ҳайдаб ўтиш яхши наф беради. биомицин, террамицин ва тетрациклин қўлланилади (мускул орасига 3—5,0 юборилади). 15000 тб дибиомицин эса ўта фойдалидир. иммунитет. касалликнинг олдини олиш учун вакцина ишлаб чиқилган. эмлаш кўрсатмага қатъий риоя қилинган ҳолда носоғлом хўжаликларда ўтказилади. олдини олиш. …
5
логии. м. “колос” 1979. 4. м.с. ганнушкин. общая эпизоотология. м. “сельхозгиз” 1961. 5. м.п. пармонов ва бошқалар. эпизоотология. т. 1996 6. м.п. пармонов. “ўта хавфли юқумли касалликлар” маърузалар матни. сам. 2002 7. ф.а. ниёзов. “паррандалар касалликлари”. т. 1995 8. м.п. пармонов., а.а. қамбаров эпизоотология. т. 2006 9. м.п. пармонов ва бошқалар. эпизоотология фанидан амалий – лаборатория машғулотлари. сам. 2007 й 10. а.а. поляков. ветеринарная дезинфекция. м. “колос” 1975 11. в.п. урбан. практикум по эпизоотологии. ленинград. 1987

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "некробактериоз necrobacteriosis"

1404360566_52692.doc некробактериоз necrobacteriosis некробактериоз уй ва ёввойи ҳайвонларнинг юқумли касаллиги бўлиб, тери, шиллиқ пардалар ҳамда ички аъзоларда некротик жароҳатлар пайдо бўлиши билан кечади. тарихий маълумот. касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, ҳар хил даврларда гангренали мокрец, стоматит, дифтерия ва бошқа номлар билан аталиб келинган. касаллик қўзғатувчисини биринчи марта р. кох 1881 йилда аниқланган. 1932 йилда ревнивих бу маълумотни аниқ далиллар билан тўлдирди. касалликни ўрганишда я. р. коваленко, а. а. волковаларнинг хизмати жуда катта. ўзбекистонда некробактериоз а. архангельский ва б. аҳмаджоновлар томонидан ўрганилган, улар касалликнинг этиологияси ва эпизоотологияси борасида қатор маълумотлар келтиришган. даво мақсадида биомицин ҳамда қатор антибиотикларни си...

Формат DOC, 51,5 КБ. Чтобы скачать "некробактериоз necrobacteriosis", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: некробактериоз necrobacteriosis DOC Бесплатная загрузка Telegram