темиратки (трихофития) trichophytia

DOC 72,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404360521_52689.doc темиратки (трихофития) trichophytia режа: 1. патологик материал ва уни саралаш 2. вакцина темиратки юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари (қорамол, қўй-эчки, туя, йилқи, мўйналилар, ит-мушук ва ҳ. к.) ҳамда одамларда учрайди. тана терисида жароҳат (ҳар хил шаклдаги доғлар) пайдо бўлиши касалликнинг асосий белгисидир. тарихий маълумот. касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, дунёнинг турли бурчакларида тез-тез учраб туради. собиқ ссср даврида лтф-130 вакцинасининг режа асосида қўлланилиши туфайли кўп жойларда темиратки анча камайиб қолган эди. ҳозирги кунга келиб вакцина билан таъминлаш издан чиққанлиги учун касалликка мойил ҳайвонларни режа асосида эмлаш бузилди. бу ўз навбатида касалликнинг кенг тарқалишига олиб келди. темиратки учрамайдиган хўжаликни топиш қийин бўлиб қолди. иқтисодий зарар. касалликка чалинган молларнинг ўсиши сусаяди. мўйнали ҳайвонларнинг мўйнаси бузилади. қўйларда жун олиш камаяди. даволаш анча узоқ чўзилади, кўп меҳнат ва маблағ сарфлаш талаб этилади. энг оғир томони касалликнинг одамларга юқишидир. касалланиш жараёнида вазни 1,2—2,5 кг гача пасаяди. касал ҳайвонлар ўз навбатида замбуруғ тарқатиб, экологияга …
2
кеч куз ойларида камроқ, ёзда жуда кам учрашини қайд қилган. ш. т. расулов (1970) ўзбекистонда ҳам қорамоллар трихофитияси қиш ойларида авжга чиқиб, асосан бир ёшгача бўлган бузоқлар касалланишини уқтириб ўтади. ф. залиханова, е. марининлар (1972) кабардин болқор ар ва вологда вилоятида куз-қиш ойларида темираткининг кучайишини қайд қилиб ўтадилар. 1960-1970 йилларда нашр этилган темираткига оид адабиётларни таҳлил қилгудек бўлсак, касаллик асосан бузоқлар орасида август-сентябр ойларида бошланиб, қиш ойларида авжга чиқиши қайд қилинган. йилқилар темираткиси. собиқ иттифоқда 1930-йиллар арафасида йилқилар темираткиси кенг тарқалганлиги қайд этилган. касаллик йил давомида кузатилган. масалан, ипподромларда йилнинг ҳар қандай фаслида учраган, чунки бу ерга йилқилар бутун йил давомида олиб келинаверади. от заводларида эса уларнинг қулунлашига боғлиқ. с. в. петрович ва в. в. адцрюшинлар темиратки ҳамма ёшдаги йилқилар, лекин асосан қулунларда учрашини ёзадилар. улар касалликнинг тарқалишида йилқиларнинг жинси, зоти, рангининг аҳамияти йўқлигини исбот этдилар. табиий шароитда қулунлар 2 ойликдан бошлаб касалланади. касаллик айниқса кузда улар орасида кенг тарқалиб, …
3
фоизгача тарқаб, катта иқтисодий зарар етказади. бундай бўлишига асосий сабаб, улар бино ичида катакчаларда сақланади (рфр), бизнинг шароитимизда эса катта сим тўр қафасларда очиқ ҳавода сақланганлиги учун бу даражада тарқалмайди. касаллик қуёнлар орасида ҳам кенг тарқалиб, айрим ҳолларда 86—93 фоизгача ётади. касалланиш баҳор — ёз ойларига тўғри келиб, асосан ёш қуёнчаларда кузатилади. айрим маълумотларга қараганда қиш ойларида ҳам кўп учрайди (л. никифоров). темиратки билан кемирувчилар ҳам касалланиб, улар баъзан қишлоқ ҳўжалик ҳайвонлари учун касаллик қўзғатувчисининг манбаи бўлиб қолиши мумкин. қўзғатувчилари. касаллик қўзғатувчилари — замбуруғлар (trichophyton verrcosom,t. eqvinum, t. mentagrophytes, t.sarcisovi, m. eqvinum, m. canis бўлиб, бино ва молхоналарда бир неча йиллаб яшай олади. ёғоч охир, панжара, эшик, ўтин ва идишлар четида 2—3 йилгача вирулентлигини бемалол сақлаб қолади. юқоридаги замбуруғлар ҳар хил ҳайвонларда касаллик қўзғатиб, умумий хусусиятларга эга бўлсада, бир-биридан кўп жиҳатлари билан фарқ қилади. касал ҳайвондан олинган материал микроскоп остида текширилганда, артроспоралар зарарланган жун толаси атрофида қатор ёки тартибсиз жойлашган …
4
ожланиб, протеолетик ва кератолетик фермснт ажратади. бу эса ўз навбатида мугуз қаватга таъсир қилиб, уни эритади. натижада замбуруғ мицелияси жун толасининг фолликуласига кириб боради. замбуруғ кирган жой яллиғланиб, экссудат ажралади. мугуз ва эпидермис қаватининг табиий ҳолати бузилиши натижасида тангачалар пайдо бўлади. шилимшиқ моддалар тери устига чанг ва бошқа ифлос нарсалар тушиши натижасида қотиб, қаттиқ қоплам ҳосил бўлади. жун толаси қуриб, сина бошлайди. токсин таъсирида ва яллиғланиш натижасида вужудга келган иккиламчи моддалар терини қичитади. юзаки микозларда патологик жараён терининг эпидермис қаватида бўлиб, жун ва унинг фолликуллари зарарланади. чуқур микозларда эса зарарланиш терининг ҳамма қаватларига ўтиб, секреция безларини ҳам қамраб олади. йиринг пайдо қилувчи микроблар тушиши оқибатида йирингланган жой ҳосил бўлади. темираткининг патогенезида терининг бир бутунлиги катта аҳамиятга молик. жараҳотланиш туфайли терида бўшаш ва ивиш жараёни рўй беради. натижада тери тўқималарининг резистентлиги пасайиб, замбуруғнинг организмга тушиб жойлашиши тезлашади. бундан ташқари, жароҳат қон ва тўқима орасидаги тўсиқни бузади. замбуруғ элементлари жароҳат ўчоғидан қон …
5
ун толалари синиб тушади. чуқур микозларда жароҳатланган жой кучли яллиғланиб, экссудат ҳосил бўлади. жароҳатланган жой босиб кўрилганда ёриқлардан йилтираб йиринг чиқа бошлайди. бу ҳолат кўпгина иқтисодий аҳволи паст, санитария талабларига жавоб бермайдиган фермаларда кузатилади. йилқиларда касаллик асосан тананинг тери қисмида думалоқ доғлар пайдо бўлиши билан кечади. жароҳат тананинг ҳар қандай қисмида учраб, усти кўкимтир тангачалар билан қопланиб, юзаси кепаксимон бўлади. чуқур микозларда қаттиқ пўстлоқсимон юза ҳосил бўлади. микроспория ва чуқур микозларда йиринглаш билан кечади. йилқиларда везикуляр ҳолатда ҳам учрайди. темираткида жароҳатланган жой бир оз шишиб, бўшашади ва йиринг бойлайди. туяларда темиратки доғлари кўпинча тананинг бош қисмида бўлиб, юпқа тангачалар билаи қопланиб, доирасимон ёки айланма шаклда учрайди. жароҳат аста-секин тананинг бошқа қисмларига ҳам тарақалади. зарарланган жойларда жун ўзининг майинлик ва йилтироқлик ҳолатини йўқотади, сина бошлайди. бўталоқларда жароҳатланган жой қичишади, асоратли кечганда эса бўталоқ ўлиб қолиши ҳам мумкин. бундай ҳолатни биз виэв ходимлари билан «мингбулоқ» қишлоғида кузатганмиз. темиратки шимол буғуларида ҳам учраб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"темиратки (трихофития) trichophytia" haqida

1404360521_52689.doc темиратки (трихофития) trichophytia режа: 1. патологик материал ва уни саралаш 2. вакцина темиратки юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари (қорамол, қўй-эчки, туя, йилқи, мўйналилар, ит-мушук ва ҳ. к.) ҳамда одамларда учрайди. тана терисида жароҳат (ҳар хил шаклдаги доғлар) пайдо бўлиши касалликнинг асосий белгисидир. тарихий маълумот. касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, дунёнинг турли бурчакларида тез-тез учраб туради. собиқ ссср даврида лтф-130 вакцинасининг режа асосида қўлланилиши туфайли кўп жойларда темиратки анча камайиб қолган эди. ҳозирги кунга келиб вакцина билан таъминлаш издан чиққанлиги учун касалликка мойил ҳайвонларни режа асосида эмлаш бузилди. бу ўз навбатида касалликнинг кенг тарқалишига олиб келди. темиратки учрамайдиган хўжаликни топиш қи...

DOC format, 72,5 KB. "темиратки (трихофития) trichophytia"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.