лептоспироз leptospirosis

DOC 123,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404360710_52696.doc лептоспироз leptospirosis режа: 1. йилқилар лептоспирози 2. тулкилар лептоспирози 3. юрак фаолиятини яхшилаш асосан, ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қатор ҳайвонлар тури ва одамлар касалланади. касаллик анемия, сарғайиш, гемоглобинурия, бола ташлаш, геморрагик диатез, тери ва шиллиқ пардалар некрози, ичак, ошқозонда атония ҳолатлари юз бериши билан намоён бўлади. тарихий маълумот. с. н. никольский, ф. м. десятов, г. ф. марченколар 1934—1935 йилларда собиқ иттифоқда биринчи марта қорамоллар, йилқи ва чўчқаларда иктерогемоглобинурия касаллигининг кенг тарқалганлиги тўғрисида маълумот берадилар. в. и. терских 1938—1939 йилларда қорамолларда иктерогемоглобинурия касаллигининг лептоспироз эканлигини серологик усулда тасдиқлаб унинг қўзғатувчисини тоза ҳолда ажратиб олди. шу йилнинг ўзидаёқ м. земсков, с. я любашенко, в. е. романенко ва бошқалар ҳам касалликка чалинган моллардан лептоспирани тоза ҳолда ажратиб оладилар. 1940 йилга келиб с. я. любашенко тулки ва эчкилардан лептоспираларни ажратиб олишга эришади. йилқилар лептоспирози ҳам 1946 йилда с. я. любашенко томонидан батафсил баён этилган. ўзбекистонда лептоспироз касаллиги н. худойбердиев, н. шутяев, э. …
2
cola қўзғатади.(2, 3-расмлар). ҳозирги кунга қадар ҳайвонот олами ва одамлардан 90 га яқин патоген лептоспиралар ажратиб олинган бўлиб, улар 13-серологик гуруҳга мансубдир. лептоспиралар морфологик жиҳатдан бир-биридан унчалик фарқ қилмасдан, ярим айланма, спирал ҳолатда, s, x, 8 шаклларида учрайди. бу гуруҳга ҳар хил ҳаракат қилиш хос бўлиб, айримлари фильтрланувчи хусусиятга ҳам эгадир. лептоспиралар термостатда 28—30° с да 5—20 кун ичида ўстирилиб, бунда асосан любашенко, терских, ферворт-вольфа, вгнки, кортгоф, флетчер муҳитларидаи фойдаланилади. расм. лептоспираларнинг қоронғилаштирилган объективда кўриниши. расм. лептоспиранинг электронограммаси. чидамлилиги. бизнинг шароитимизда тик тушган қуёш нури таъсирида бир соат мобайнида ўлади, 56° с қиздирилганда 30 мииут ичида, 20° с да 4 соат мобайнида ҳалок бўлади. кўлмак сувлар қиш пайтларида музлаганда ҳам лептоспиралар яшай олади. дезинфекция учун 2% ли хлорли оҳак эритмаси, 2% ли ишқорий эритмалар, 3%ли сульфат-карбол аралашмаси, 5%ли дезинфекцион фенол эритмаси, 2%ли формальдегидлар тавсия этилади. дезинфекция ҳар гал касал ҳайвонлар ажратилгандан кейин ўтказилади. эпизоотологияси. табиий шароитда тулкилар, қорамоллар, қўй-эчкилар, чўчқалар …
3
рак-атрофни, сув манбаларини зарарлайди. фермадаги кўлмак сувларда касаллик қўзғатувчиси фақат яшаб қолмай, кўпаяди ҳам. кўп ҳолларда лептоспиралар мойил ҳайвонларга кўлмак, секин оқувчи сув манбалари орқали ўтади. улар ўз навбатида касалланган ҳайвон сийдиги орқали ифлосланган бўлади. юқиш асосан алиментар ҳолатда рўй бериб, баъзан қўзғатувчи жароҳатланган тери ва шиллиқ пардалар орқали ҳам ўтиши мумкин. бу ҳолат кўпинча моллар чўмилтирилганда ёки улар кўлмак сувлардан ўтганда содир бўлади. сийдик билан ифлосланган озуқа манбалари касаллик тарқатувчи омил ҳисобланади. тулки, ит ва айрим мўйнали ҳайвонлар касал ҳайвонлардан олинган гўштлар билан боқилганда касалликка чалинади. гўштхўр ҳайвонлар ва чўчқалар кемирувчилар ўлаксаларини еганда лептоспирозга чалинади. касалликиинг қорамол ва қўйларда ҳомила ривожланиши жараёнида ҳам юқиши кузатилган. контакт йўли билан бевосита юқиш кам ҳолларда содир бўлади. айрим маълумотларга қараганда, касаллик асосан май ва ноябр ойлари оралиғида учрайди. кўп йиллик кузатишларимиз касаллик ўзбскистонда йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам учрайверишини кўрсатди. касаллик кўп ҳолларда энзоотик ҳолатда кечиб, касалланиш маълум оралиқ вақтда намоён бўлади. …
4
з навбатида бу даврга келиб лизин ва агглютининлар пайдо бўлади. ўлган ҳайвонда лептоспиралар асосан буйрак, жигар ва бошқа аъзоларда кўп тўпланади. касалликнинг клиник белгилари намоён бўлиши биланоқ лейкоцитлар сони кўпайиб, эритроцит ва гемоглобин камаяди. эчт тезлашади. лептоспиралар кўпайишида ажралиб чиққан токсин ва бошқа моддаларнинг тана ҳароратини бошқарадиган марказга таъсир кўрсатиши иситма кўтарилишига сабаб бўлади. одатда сарғайиш ва гемоглобинурия юзага келиши билан иситма тушади. айрим ҳолларда у бутун касаллик давомида сақланиши мумкин. баъзан иситма бир неча марта қайтарилади (рецидив). лептоспирозда маълум миқдорда эритроцитларнинг гемолиз ҳолати содир бўлади. бу ҳолат ўз навбатида қонда гемоглобин ошиб кетишига олиб келади. шу туфайли гемоглобинурия кузатилади. у ҳам иситма сингари такрорланавериши мумкин. касалликнинг охирига келиб тўқималарда билирубин тўхтаб, шилимшиқ пардаларни сарғайтириб юборади. жигарда дегенератив ўзгаришлар содир бўлади. қонга ўт туша бошлайди. интоксикация кучайиши натижасида тери ва шиллиқ пардалардаги капиллярлар деворининг қаттиқ зарарланиши қон қуйилишига олиб келади. айрим ҳолларда қон томирларида тромб пайдо бўлади, натижада тўқималарнинг озиқланиши …
5
узатилиб, тана ҳарорати асосан касалликнинг бошланғич даврида кўтарилади (40—41,5 °с). ўлим олдидан мол титрайди. касаллик жуда тез ўтиб, мол 12—48 соат ичида ўлади. ўткир кечиши. бунда тана ҳарорати 40,5—41°с гача кўтарилиб, 7—8 кун давом этиши мумкин. касал ҳайвон безовта бўлиб, ичи кетади ва ҳолсизланади. соғин сигирлар сути кескин камаяди. кейинчалик ошқозон-ичакда атония (ич қотиш) кузатилиб, ич тўхтаб қолади. сарғайиш рўй бериб, мол қон аралаш сияди. тана ҳарорати нормада бўлади, баъзан ундан пасайиши ҳам мумкин. айрим ҳолларда конъюнктивит бўлиб, кўздан ёш оқади. нафас олиш ва юрак уриши тезлашади. тананинг бош қисмида, қулоқ, елин, жинсий аъзонинг ташқарисида ҳамда оғиз шиллиқ пардаларида некроз содир бўлади. баъзан қулоқнинг уч қисми, дум, елин сўрғичи, жинсий аъзонинг ташқи лабларида узилиб тушиш ҳоллари намоён бўлади. некроз тананинг ташқи қисмида терининг қўп қисмини эгаллаши мумкин. иштаҳа ва кавш қайтариш тўхтайди. ошқозон - ичак перистальтикаси тўхтаб, ич юришмай қолади. бўгоз моллар бола ташлайди. қонда гемолиз бўлиб, лейкоцитоз кузатилади, билирубин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лептоспироз leptospirosis" haqida

1404360710_52696.doc лептоспироз leptospirosis режа: 1. йилқилар лептоспирози 2. тулкилар лептоспирози 3. юрак фаолиятини яхшилаш асосан, ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қатор ҳайвонлар тури ва одамлар касалланади. касаллик анемия, сарғайиш, гемоглобинурия, бола ташлаш, геморрагик диатез, тери ва шиллиқ пардалар некрози, ичак, ошқозонда атония ҳолатлари юз бериши билан намоён бўлади. тарихий маълумот. с. н. никольский, ф. м. десятов, г. ф. марченколар 1934—1935 йилларда собиқ иттифоқда биринчи марта қорамоллар, йилқи ва чўчқаларда иктерогемоглобинурия касаллигининг кенг тарқалганлиги тўғрисида маълумот берадилар. в. и. терских 1938—1939 йилларда қорамолларда иктерогемоглобинурия касаллигининг лептоспироз эканлигини серологик усулда тасдиқлаб унинг қўзғатувчисини тоза ҳолда ажратиб о...

DOC format, 123,5 KB. "лептоспироз leptospirosis"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лептоспироз leptospirosis DOC Bepul yuklash Telegram