болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни шакллантириш (7-амалий машғулот)

DOCX 49.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1543674239_72960.docx болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни шакллантириш (7-амалий машғулот) теварак-атроф тушунчаси — кенг маънодаги, мураккаб, серқирра тушунчадир. биз, теварак-атроф маъносида, бизни ўраб турувчи объектив олам характеристикасини англаймиз. биз теварак-атроф ҳақидаги билим ва малакаларни эгаллаш учун, шунингдек унинг шакли, 6елгилари ҳақида, уларнинг тузилиши, 6аландлиги, узунлиги, кенглиги ҳақида, предметларнинг жойлашуви, уларнинг орасидаги масофани аниқлашдаги ва белгилай олишни ўрганиш учун, теварак-атроф ҳақидаги тушунчаларини янада мустаҳкамлаш учун- турли теварак-атроф категорияларига мурожаат қиламиз. теварак-атрофни чамалаш, ориентировка қилиш тушунчаси, масаласи мураккаб масаладир. теварак-атрофии ориентировка қилишда турган ёки белгиланган жой тахминга олинади: масалан: а) киши теварак - атрофни яхшилаб кузатиб “ўзи турган нуқта” ҳақида маълумот бера олиш; ён атрофидаги объектни тушунтира билиши керак: 6) ўзи қўйиб кетган предмет ёки инсонни қайта теварак-атрофни чамалаш орқали топиб келиши ёки аниқ маълумот бера олиши керак; в) инсон теварак - атрофни объектлича тушинтираётганда, чалкаштирмай, предметларнинг бир хил ёки ҳар хиллигини тушинтира олиши, шунингдек қайси предмет қайсинисининг ортида, олдида, оросида, узоқ, яқинлиги, …
2
теварак-атрофни кузатишнинг аҳамияти. баъзи мактабгача тарбия ёшидаги болалар ҳали теварак атрофни кузатишни, уни ориентировка қилишни яхши ўзлаштира олмаган бўлишлари ҳам мумкин бўлади. масалан: ўз уйларига боришни билмайди. лекин, аксинча боғда болалар билан у ўйналадиган ўйинларнинг камчилиги, машғулотлар ва бошқа кўпгина болалар ижоди теварак-атроф билан боғлиқ. теварак - атрофни англашда психофизиологик механизмга ҳам боғлиқдир, у нисон онгидаги кўриш, эшитиш, сўзлаш, эслаб қолиш, хотира каби қобилиятлар (анализаторлар) ёрдамида динамик системадек сақланиб қолади. айниқса бунда ҳаракатланувчи анализаторлар ва ички ҳис-туйғуларининг роли аҳамиятлидир. теварак атрофни идрок қилиш бирор бир мўлжал асосида фойдалана билишни талаб қилади, бола илк ёшидан бошлаб ўзининг сезгилари орқали идрок қилади, яъни танасининг томонлари билан мўлжал қилади. боғча ёшида бола теварак-атроф тушунчаларини сўзларда ифодаланишини эгаллайди: олдинда- орқада, юқорига- пастга, чапга-ўнгra. ёш болада теварак атрофни идрок қилишда боланинг шахсий танаси асосий марказ бўлиб ҳисобланади ва у ўзининг танасига нисбатан сезги органлари орқали мўлжалга олади. кейинроқ бориб унга яна бир система қўшилади. бу …
3
трофни ўрганиш. мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан ўтказилган тажрибалардан шуни кўриш мумкин-ки болалар теварак-атрофини ориентировка қилишга ўрганаётганларидаёқ оддий терминлардан мураккаброқда, теварак-атроф терминларига ўта бошлайдилар. уларнинг нутқдаридаги «шу ерда», «у ерда», «мана» каби сўзлари (бирор предметни кўрсатиб, айтиб) «ёнида», «яқинда», «ёнма-ён» каби янги терминлар билан, алмашиниши бунинг яққол гувоҳи бўла олади. бола ориентировка қилишга ўрганаётганида «ёнма-ён» сўзининг маъносига кейинроқ тушунади, ёки«ўртада», «орасида» кабиларни ўрганиб бўлгач, кейинроқ «атрофида», «четида», ёки «ёнидан», янакейинроқ бориб бола бу сўзларни атрофлича тушуна бошлайди ва чап тарафдами? ёки ўнг тарафдами? фарқлай бошлайди. лекин болаларга теварак атрофни ориентировка қилишга ўргатиш ишини турли йўллар ва йўлланмалар билан тушинтириш кераклигини унутмасликкерак. педагогик масала № 1. катта тарбиячи битта группада фақат 2 та тарбиячи ўтказган математика машғулотини кузатди. мана бу ёзувларни таҳлил қилинг: «зaҳpo вохидовнада» машғулот учун ҳамма нарса олдиндан тайёрланган. болалар машғулотга киришдилар. тарбиячи болаларга ҳулқлари ҳақида эслатишни ёдидан чиқармади. машғулот давомида болалар актив қатнашдилар, ўртоқларига ёрдам бердилар, аниқ бўлмаган …
4
ва келасилар ўзаро шундай алоқа қилганки, ўринларини бир-бирларига алмаштира олмайдилар. вақтнинг қайтмас хусусиятлари шуки вақтнинг бир томонга йўналиб ўтиши, у табиат ва жамиятнинг чиқиши йўналишини ифодалайди. вақтнинг асосий қабул қилиниши бу сезиш қобилиятидир. ҳар хил комплекс анализатор вақтни сезиш қобилиятининг чўзилишига таъсир қилади, лекин асосий хусусияти деб и.м.сеченов эшитиш ва тананинг сезги қобилиятларига эътибор берган «вақт товуш ва тананинг сезиш қобилияти инсонга вақт ҳақида тушунча беради, шунда ҳам тўла ўз мазмуни билан эмас балки вақт бир томонлама товушнинг тортилиши ва тананинг сезишини тортилиши. шунинг учун и.м.сеченов эшитиш ва сезиш хусусиягидан бу вақт бўшлиғининг /дроб/ анализаторлари деган эди. шундай қилиб, аниқ вақт интервалларини вақтинчалик баҳолаш таьсирланиш ва тормозланиш динамик процессида аниқланади. вақт интервалида дифференцировка бу вақтга нисбатан шартли рефлексларнинг хослигидир. иккинчи кичик гуруҳ кичик группада болаларнинг эрталаб, кундузи, кечқурун ва кечаси вақт оралиқлари ҳақидаги тасаввури аниқланади. сутка қисмларини кичкинтойлар ўз фаолиятлари мазмунининг ўзгаришига ҳамда шу вақт оралиғида ўз атрофларида бўлган катта …
5
кундалик ҳаётида ўстириб борилади муҳими бу ўргатишининг пухта ҳиссиёт асосида амалга оширилишидир. педагог сутка қисмларининг номини болалар ва уларга яқин катта ёшли кишиларнинг эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси нима қилишлари билан боғлиқ, болаларнинг сутка қисмлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлади. катта гуруҳ ўқув йилининг бошида катта группа болаларида эрталаб, кундузи, кечқурун ва кечаси каби вақт қисмлари ҳақида тасаввурлар мустаҳкамланиб вақт болалар фаолиятининг конкрет мазмуни ва улар атрофидаги катталар билангина эмас, балки вақтнинг объективрок кўрсаткичлари — табиат ҳодисалари (қуёш чиқиши) билан боғлайдилар. «кеча», «бугун», «эртага» каби вақт белгиларининг ўзгарувчанлиги ва нисбийлиги болаларининг уларни ўзлаштиришларида қийинчилик туғдиради. беш ёшли болалар бу сўзларни янглиштирадилар. педагог муайян сўзларнинг мазмун аҳамиятини очиб бериш учун болаларга қуйидаги саволларни беради: «биз сиз билан кеча қаерда бўлдик?», «паркка қачон борган эдик?». эндиликда болалар ҳар куни эрталаб ҳафта кунларининг номини шунингдек, кеча ҳафтанинг қайси куни эртага қайси куни эканлигини айтадилар. математика машғулотларида вақти-вақти билан болаларга ҳафта кунларини тартиби билан айтиш таклиф этилади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни шакллантириш (7-амалий машғулот)"

1543674239_72960.docx болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни шакллантириш (7-амалий машғулот) теварак-атроф тушунчаси — кенг маънодаги, мураккаб, серқирра тушунчадир. биз, теварак-атроф маъносида, бизни ўраб турувчи объектив олам характеристикасини англаймиз. биз теварак-атроф ҳақидаги билим ва малакаларни эгаллаш учун, шунингдек унинг шакли, 6елгилари ҳақида, уларнинг тузилиши, 6аландлиги, узунлиги, кенглиги ҳақида, предметларнинг жойлашуви, уларнинг орасидаги масофани аниқлашдаги ва белгилай олишни ўрганиш учун, теварак-атроф ҳақидаги тушунчаларини янада мустаҳкамлаш учун- турли теварак-атроф категорияларига мурожаат қиламиз. теварак-атрофни чамалаш, ориентировка қилиш тушунчаси, масаласи мураккаб масаладир. теварак-атрофии ориентировка қилишда турган ёки белгиланган жой тахминга олинад...

DOCX format, 49.2 KB. To download "болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни шакллантириш (7-амалий машғулот)", click the Telegram button on the left.