ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви

PPT 3,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1681898226.ppt ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви ppt ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви * режа 1.қурғоқчилик хиллари ва унга ўсимликларнинг чидамлилиги 2. ўсимликларнинг тузга чидам-лилиги. 3.ўсимликларни шўрланишга мослашув хиллари. галофитлар ва гликофитлар 4. ўсимликларнинг тупроқ шўрла-нишига чидамлилигини ошириш усуллари * ноқулай омиллар юзага келган шароитда яшаётган ўсимликларнинг уларга нисба-тан жавоб реакцияси шу ўсимликларнинг чидамлилигини белгилайди. чидамлилик даражаси ўсимлик турига, унинг келиб чиқишига, яшаётган муҳит омилларининг таъсирига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. ҳатто бир ўсимликнинг турли қисмларида, ҳар хил ҳужайралари, тўқималари ва органларида чидамлилик даражаси турлича бўлади * ташқи муҳит ноқулай омилларининг таъсири давомийлигига кўра қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. бундай таъсирлар натижасида ўсимликларнинг тўқималарида ўзига хос физиологик-биохимик ўзгаришлар рўй беради ва унинг оқибатида ўсимлик шу шароитга мослаша боради. эволюция жараёнида ўсимлик келажак авлодларининг ноқулай шароитга чидамлилиги ортиб бориб, уларда ўзларини ҳимоя қилиш қобилияти шаклланган ва ривожланган. ўсимликларнинг аниқ яшаш муҳитига мослашуви адаптацияланиш дейилади. * ноқулай омиллар таъсирида …
2
кларнинг ёш майсаларида кузатилади. кейинчалик ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши билан бир қаторда уларнинг чидамлилик даражаси ҳам то пишиб етилиш босқичигача ортиб боради. аммо ўсимликларнинг гуллаш фазаси, айниқса, гаметаларнинг шаклланиш муддати ҳам критик саналади. чунки бу муддатда ўсимликлар стрессорлар таъсирида кучли зарарланиши ва ҳосилдорликни кескин камайтириши мумкин. * кучли ва тез ортиб бораётган стрессорлар таъсиридан пайдо бўладиган носпецифик жараёнларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1. мембраналар ўтказувчанлиги ортади ва мембрана потенциали ўзгариши натижасида ионлар алмашинуви ҳам бузилади. 2. цитоплазмага са2+ кириши ўзгаради. 3. цитоплазмага ph нордонлик томонга ўзгаради. * 4. протоплазманинг қовушқоқлиги ортади. 5. кислороднинг ютилиши ва атф сарфланиши кучаяди. 6. гидролитик жараёнлар тезлашади. 7. стресс оқсилларнинг ҳосил бўлиши фаоллашади. 8. плазмолеммадаги н+- помпаларнинг фаоллиги ортади. 9. этилен ва абк синтези тезлашади, ҳужайраларнинг бўлиниши ва ўсиши секинлашади, физиологик ва метаболитик жараёнлар ўзгаради. * ноқулай омиллар таъсирида ҳужайрада углеводлар ва айниқса, пролин (аминокислота) миқдори ҳам кўпаяди ва ҳимоя реакцияларида иштирок этади. ўсимликларга сув етмаганида …
3
ин кислоталари ва оқсил синтезининг бузилиши, протоплазма қовушқоқлигининг кўтарилиши ва натижада мембраналар ўтказувчанлигининг бузилиши, ассимилятор оқимининг тўхташи, ферментлар фаолиятининг ўзгариши ва натижада диссимиляция жараёнларининг кучайиши, ҳужайрада заҳарли моддаларнинг тўпланиши ва бошқалар. * совуқ ҳарорат таъсирида фотосинтез жараёни тўхтаб қолади, синтез жараёнларига нисбатан гидролиз жараёнлари жадаллашади. совуқ хароратда заифлашган илдиз бўғзида патоген микроорганизмлар ривожланиб, ўсимликни шикастлайди ва нобуд қилади. танасида бундай ўзгаришлар кучсиз бўладиган ёки бўлмайдиган ўсимликлар совуққа нисбатан чидамли бўлади. * ғўза майсаларининг совуққа чидамли-лигини ошириш учун экишдан олдин чигит 20 соат давомида 0,25 фоизли аммоний нитрат эритмасида ивитилади. ж.х.хўжаев (1985) тавсияси бўйича, ғўза майсаларининг совуққа чидамлилигини ошириш учун экишдан олдин 24 соат мобайнида чигитни 0,001 фоизли мис сулфат ва 0,05 фоизли марганец сулфат тузлари эритмасида ивитилади. калий ўғитлари ҳам совуққа чидамлиликни оширади. иссиқсевар ўсимликларнинг нишлаган уруғларини совуққа чиниқтириш усуллари ҳам таклиф этилган. * ўта совуққа чидамли ўсимликлар –00с дан паст ҳарорат таъсирида шикастлан-майдиган ўсимликлардир. ўта совуқ асосан кузда ва …
4
ринчи гуруҳ – жуда паст ва шиддатли ўта совуқнинг ўсимликларга бирданига таъсири натижасида цитоплазма суви музлайди. бу муз кристаллари оқсил мицеллаларни шикастлайди. цитоплаз-манинг сувсизланиши натижасида микротузилмалар зарарланади ва бундай ҳужайралар нобуд бўлади. * иккинчи гуруҳ – жуда паст ўта совуқнинг ўсимликларга таъсир этиши натижасида муз кристаллари ҳужайра девори билан плазмолемма ўртасида ҳосил бўлади. бунда йирикроқ кристаллар ҳосил бўлса, ҳужайра мембранаси зарарланади ва унинг танлаб ўтказувчанлик қобилияти бузилади. муз кристаллари қайта эригандан сўнг ҳам сув ва моддаларни сақлай олмай нобуд бўлади. ҳосил бўлган муз кристаллари кичик бўлганда мембраналар зарарланмайди ва қайта эригандан кейин ҳужайралар тириклигини сақлаб қолади. * учинчи гуруҳ - ҳарорат аста-секин пасая бошласа ва узоқ муддатли бўлса, дастлабҳужайралараро бўшлиқдаги сув музлайди ва улар цитоплазмадаги сувни ҳам шимиб олиб йириклашади. лекин бу ҳужайрага кучли салбий таъсир этмайди ва ҳужайралар тириклигини сақлаб қолади. масалан, оқ қайин ва қарағай новдалари фитотрон совутгичларида аста-секин ва изчиллик билан -1950с гача музлатилиб, кейин эритилганда новда …
5
алар (шакарлар, эрувчи оқсиллар ва бошқалар) тўпланади, мембраналарда айрим ёғ кислоталарнингмиқдори кўпаяди ва цитоплазманинг музлаш нуқтаси пасаяди, фотосинтез давом этади. * қиш фасли учун зарурий озиқ моддалар йиғилади, айниқса, шакарлар кўп тўпланади. иккинчи босқич бориши учун ёруғлик бўлиши шарт эмас. бу босқичда ҳарорат нолдан паст ва биринчи босқичнинг тўхтовсиз давоми бўлиши лозим. иккинчи босқичда ҳужайралардаги эркин сув камаяди ва коллоид-боғланган сув миқдори нисбатан кўпаяди ҳамда ўсимликларнинг ўта совуқ таъсирига чидамлилиги ортади. иккинчи босқичда чиниқтирилган кузги ғаллалар -15-200с, ноксимон олма нави -400с, арча -500с, оқ қайин -650с ўта совуққа ҳам бардош беради. * ўсимликларнинг яшаш муҳитидаги тупроқ ҳолати, агротехник тадбирлар, озиқланиш даражаси ва бошқалар ҳам уларнинг ўта совуққа чидамлилигини оширади. ўсимликларнинг совуққа чидамлилигига макро - ва микроэлементлар ҳам таъсир этади.рух ҳужайрада шакарлар боғланган сув миқдорини, молибден оқсиллар миқдорини кўпайтиришга таъсир этиб, уларнинг чидамлилигини оширади. * ўсимликларнинг юқори ҳароратга бўлган муносабати турлича бўлиб, баъзи сувўтлар ва термофил бактериялар иссиқ (60-800с) булоқларда яшайди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви"

1681898226.ppt ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви ppt ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви * режа 1.қурғоқчилик хиллари ва унга ўсимликларнинг чидамлилиги 2. ўсимликларнинг тузга чидам-лилиги. 3.ўсимликларни шўрланишга мослашув хиллари. галофитлар ва гликофитлар 4. ўсимликларнинг тупроқ шўрла-нишига чидамлилигини ошириш усуллари * ноқулай омиллар юзага келган шароитда яшаётган ўсимликларнинг уларга нисба-тан жавоб реакцияси шу ўсимликларнинг чидамлилигини белгилайди. чидамлилик даражаси ўсимлик турига, унинг келиб чиқишига, яшаётган муҳит омилларининг таъсирига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. ҳатто бир ўсимликнинг турли қисмларида, ҳар хил ҳужайралари, тўқималари ва органларида чидамлилик даражаси турлича бўлади * ташқи муҳит ноқулай оми...

Формат PPT, 3,7 МБ. Чтобы скачать "ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўсимликларни турли ноқулай шаро… PPT Бесплатная загрузка Telegram