ҳимояланган ер сабзавотчилигининг аҳамияти, ҳолати ва ривожлантириши

DOC 97,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1710899010.doc ҳимояланган ер сабзавотчилигининг аҳамияти, ҳолати ва ривожлантириши режа: 1. ҳимояланган ер сабзавотчилигини аҳамияти ва хусусиятлари 2. ўзбекистон ҳимояланган ер сабзавотчилиги тарихи, ҳолати ва ривожлантириш масалалари ҳимояланган ер сабзавотчилигини аҳамияти ва хусусиятлари ҳимояланган ер тўғрисида тушунча. экинларни мавсумдан ташқари даврларда ўстириш мақсадида, сунъий микроиқлим шароитларини яратиш ёки табиий микроиқлим шароитларини яхшилаш мақсадида жиҳозланиб қурилган иншоотлар ва ер майдонлари ҳимояланган ер деб аталади. фойдаланиладиган иншоот турига кўра уларни ҳаётий омилларга таъсири турлича бўлиб, бунда бир-икки омилни бироз ўзгартириш ёки сунъий микроиқлимни тўлиқ яратишга тўғри келади. айрим ҳолларда, “ёпиқ ер” атамасини қўллаш - ўсимликларни ноқулай шароитдан сақлаш тармоғи моҳиятини акс эттирмайди. шунинг учун бу атамани (терминни) сабзавотчиликда фойдаланиш нотўғридир. ҳимояланган ер, мева (хусусан субтропик ва цитрус ўсимликлари), мева-резаворларни етиштириш, қимматбаҳо мевали ва ўрмон ўсимликлари кўчатини тезлаштириб етиштиришда, селекция жараёнларида янги навлар яратишни тезлатиш ва витаминга бой тезпишар ўсимликларни кўпайтиришда ва чорва молларини озиқлантириш учун сув ўтларини кўпайтиришда фойдаланилади. ҳимояланган ер сабзавотчиликда жуда …
2
онда ўсиши мумкин бўлмаган вақтда) даврда юқори сифатли сабзавот маҳсулот ишлаб чиқариш; 2) очиқ майдонда кўчат орқали энг эрта ҳосил етиштириш; 3) очиқ ерда етиштирилган сабзавотларни тезлаштириб ўстириш ва меваларини етилтириб олиш ва ранг олдириб шакллантириш; 4) сабзавот экинларини шимолий минтақаларга силжитиш ва улар турларини кўпайтириш масала-ларини ҳал этишга қаратилган. ҳимояланган ер сабзавотчилигининг хусусиятлари. ҳимояланган ер сабзавотчилиги олдидаги вазифалар, воситалар ва уларни ҳал этиш йўллари бу тармоқ хусусиятларидан келиб чиқади. ҳимояланган ер сабзавотчилигида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш етиштириш технологияси ва иқтисодий кўрсаткичлар очиқ ер сабзавотчилигидан тубдан фарқ қилади, бу суъний микроиқлимни яратишда фойдаланиладиган муҳандислик воситалари ҳамда тупроқ аралашмаси ёки субстратлар, озиқ эритмалардан фойдаланиш ва бошқалар билан боғлиқ. ҳимояланган ер сабзавотчилигининг муҳим ижобий хусусиятларидан яна бири очиқ далага нисбатан юқори ҳарорат ҳосил қилиш, ҳароратни, намлик ва ёруғликни созлаш имкониятига эга бўлиши мумкинлигидир. экин ўстириладиган қурилмалар ичида талабга тўлиқ жавоб берадиган шароитни яратиш очиқ майдонга нисбатан 5-20 марта кўп сифатли ҳосил олишни …
3
ишда қўл меҳнатини кўп талаб қиладиган жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш билан қўшиб олиб бориш, меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос шаклларини тадбиқ этиш; микроиқлим шароитини яратиб берадиган ҳамда мураккаб ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланадиган ускуна ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш билимига эга бўлган юқори малакали ишчилар билан таъминланган бўлишидир. ҳимояланган ер сабзавотчилиги ўзининг вазифаси ва хусусиятларига эга бўлиши билан бирга, у очиқ ер сабзавотчилиги билан чамбарчас боғланган. ҳимояланган ерда далага ўтқазиш учун кўчат етиштирилади. ҳимояланган ер очиқ дала учун чиринди етказиб берувчи вазифасини бажаради. очиқ далада ўз навбатида ҳимояланган ерда етилтириб ва тезлаштириб ўстириш учун ўтказиладиган материал тайёрланади. шунингдек, очиқ дала тўлиқ етилтириб олиш учун мевалар етказиб беради. очиқ ва ҳимояланган ер сабзавотчилигини бир-бирига тўғри боғлаган ҳолда олиб борилса, йил мобайнида бир хил ишлаб чиқариш жараёнига эришиш мумкин, бу ишчи кучига талабни тенглаштириш ва ҳосилни узлуксиз чиқишини таъминлайди. шу билан бирга сабзавот ҳосилини етиштиришга ва очиқ дала учун сабзавот кўчатини тайёрлаб беришга ихтисослашган …
4
рофидаги колхоз ва совхозларда кичик-кичик парник хўжаликлари ташкил этила бошлаган. иккинчи жаҳон урушидан сўнг шаҳарлар атрофидаги хўжаликларда парниклар билан бир қаторда нишаби бир ва икки томонламали кичик-кичик иссиқхоналар қурила бошланди. ўзбекистонда xx юз йилликнинг 50 йиллари охири ва 60 йилларини бошланишида майдони 0,1-0,2 га бўлган кичик иссиқхона комбинатлари қурила бошланди. бу даврда ссри қхв гипросельхознинг 1004а сонли лойиҳаси асосида уч секцияли иссиқхона комбинатлари қурилган. бу комбинат нишаби икки томонга йўналган шимол томони умумий йўлак (коридор) билан бирлаштирилган ва майдони 34,45×2,95=101,53 м2 бўлиб ер устига қурилган уч иссиқхонадан ташкил топган. иссиқхоналар оралиғининг кенглиги 4,95 м, бир иссиқхонанинг инвентар майдони 43,45×7,45=332,4 м2, уч иссиқхонанинг -997,2 м2 тенг бўлган. икки иссиқхона ерли, биттаси сўкчакли. иссиқхоналар ён томонлари баландлиги 85 см бўлган ойна билан ўралган, ерли (тупроқли) иссиқхона деворининг баландлиги 37 см, сўкчаклигиники эса - 87 см. ерли (тупроқли) иссиқхонанинг сарровигача (конькагача) баландлиги 298 см, сўкчаклигиники - 348 см. комбинатда сувни иситиб берадиган бир …
5
густда “иссиқхоналарнинг йиғма конструкциясини саноат асосида ишлаб чиқариш тўғрисида” қарор қабул қилди. бу қарорни ишлаб чиқаришга тадбиғи ҳимояланган ерларнинг техник асосларини ўзгартирди. техник усулда иситиладиган блокли иссиқхоналар асосида ҳимояланган ер иншоотларини лойиҳалаш ташкил этилди, бошқа турдаги иншоотлар учун эса плёнкали иссиқхоналар негиз қилиб олиниб, лойиҳалаштирилди. лойиҳалаш институтлари, конструкторлик бюролари ва ишлаб чиқариш корхоналари каби тармоқларни ўз таркибига олган иттифоқдош “союзпромтеплица” ва “главтеплицатехоборудование” бирлашмалари бунёд этилди. 1970 йилда саноат асосида қишки иссиқхоналарни металл конструкциялари, 1972 йилдан бошлаб эса, плёнкали иссиқхоналарнинг металл конструкциялари ишлаб чиқариш ташкил этилди. намунавий лойиҳаларни яратилиши уларни аниқ шароитда тезда жорий қилинишини, жиҳозлар мажмуасини ва конструкциясини ўз вақтида етказилиши - иссиқхона қуришни тезлаштирган. ўзбекистонда 1970 йилда иссиқхоналар майдони сезиларли даражада кенгайди: ойнаванд - 8,5 га гача, плёнкалилари - 8,5 га гача, парниклар - 56,7 га гача, плёнка билан вақтинча ҳимоя қилинганлари - 351 га гача етди. ойнаванд иссиқхоналар майдони 1975 йилда 75 га ва плёнка билан қопланганлари эса …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳимояланган ер сабзавотчилигининг аҳамияти, ҳолати ва ривожлантириши"

1710899010.doc ҳимояланган ер сабзавотчилигининг аҳамияти, ҳолати ва ривожлантириши режа: 1. ҳимояланган ер сабзавотчилигини аҳамияти ва хусусиятлари 2. ўзбекистон ҳимояланган ер сабзавотчилиги тарихи, ҳолати ва ривожлантириш масалалари ҳимояланган ер сабзавотчилигини аҳамияти ва хусусиятлари ҳимояланган ер тўғрисида тушунча. экинларни мавсумдан ташқари даврларда ўстириш мақсадида, сунъий микроиқлим шароитларини яратиш ёки табиий микроиқлим шароитларини яхшилаш мақсадида жиҳозланиб қурилган иншоотлар ва ер майдонлари ҳимояланган ер деб аталади. фойдаланиладиган иншоот турига кўра уларни ҳаётий омилларга таъсири турлича бўлиб, бунда бир-икки омилни бироз ўзгартириш ёки сунъий микроиқлимни тўлиқ яратишга тўғри келади. айрим ҳолларда, “ёпиқ ер” атамасини қўллаш - ўсимликларни ноқулай шароитда...

Формат DOC, 97,0 КБ. Чтобы скачать "ҳимояланган ер сабзавотчилигининг аҳамияти, ҳолати ва ривожлантириши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳимояланган ер сабзавотчилигини… DOC Бесплатная загрузка Telegram