гулли ва манзарали ўсимликларни ёпиқ (оранжерия) ерларда ўстириш технологияси

DOC 71.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404390663_53137.doc гулли ва манзарали ўсимликларни ёпиқ (оранжерия) ерларда ўстириш технологияси режа: 1. гулли ўсимликлрни етиштиришда ёпиқ ерлар (оранжериялар) учун ер танлаш ва ёпиқ майдон турлари. 2. вақтинчалик фойдаланиладиган туннель шаклидаги плёнкали ёпишлардан экиладиган гуллар. 3. қўшимча хоналар (ертўлалар ва ердаги иншоотлар). 4. иссиқхоналарга экилган уруғлардан ўстирилган гулларни ташқарига экиш учун чиниқтириш. гулчилик хўжаликларини маҳсулот сотиш манзилларига – йирик аҳоли пунктлари, кўкаламзорлаштириш объектлари ва ҳоказоларга яқин жойлаштириш тавсия қилинади. айрим ҳолларда гулчилик хўжаликлари ёпиқ ерни иситиш учун қўлланиладиган қайта ишланган иссиқ сув мавжуд бўлган туманларда жойлашади. бундай ҳолларда уларни темир йўл ёки автомобил йўлларига яқин жойлаштириш ёки хўжалик лойиҳасига, бетон ёки асфальт йўллар қуришни киритиш керак. ишлаб чиқариш майдонларини жанубий минтақаларга жойлаштириш зарур. чунки бунда ўсимликлар вегетацияси ва гуллаши эртароқ бошланади. бунинг аҳамияти эса каттадир. ишлаб чиқариш плантацияларига қуйидаги талаблар қўйилади: 1. ер ости сувлари ер сатҳидан 1,5 м дан пастда бўлиши, хўжалик қурилишида эса – 1,75-2 м дан яқин бўлмаслиги …
2
олларда тупроқни оҳак ёки гипс билан ўғитлаш амалга оширилади. томорқа очиқ ер ўсимликлари ва турли ёпиқ ер иншоотлари қуриш учун, хўжалик ҳовлиси ҳамда ҳимоя кўчатларини экиш в хоказолар учун ажратилади. хўжаликка электр узатувчи линиялар ва канализация узатилади. сувга эҳтиёж катталиги сабабли хўжаликда водопровод, сув омбори ёки насосли қудуқ мавжуд бўлиши керак. бир вақтнинг ўзида эса шамолдан ҳимоя тўсиқлари ҳам ўрнатиши лозим. иссиқхоналарнинг шимолий тарафидан хўжалик кўкарилишлари – омборлар, кулолчилик бинолари, автосаройлар, идора, турли моллар учун майдончалар, қуритиш иншоотлари ва ҳоказоларга ер ажратилади. ўртача хўжалик ҳовлиси учун иссиқхона (парник) хўжалги умумий майдонинг 20-25 фоизи берилади. иссиқхоналар жанубида 20-30 м узоқликда иссиқхоналар жойлаштирилади. улар орасида 10-20 м гача кенгликда йўллар режалаштирилади. бу йўллардан биоўғитлар, иссиқхона тупроқлари ташилади. иссиқхоналар орасида кенглиги 0,5 дан 1 м гача йўлакчалар ҳосил қилинади. қолган майдон очиқ ер учун ажратилади. ёпиқ ёки ҳимояланган ер – бир йиллик ва бошқа ўсимликлар кўчатларини етиштириш ҳамда ҳамиша яшил ва гулли ўсимликларни …
3
и. иссиқхоналар каркаси металл қувурлар ёки бурчакли темирдан ясалган бўлса, энг яхши ёруғлик ўтказувчи иссиқхоналар ҳисобланади. ойнавон томлар нишаброқ қилинади, бунда ёруғлик яхши тушади ва сув оқиб кетади. қиялик бурчаги – маҳалий кенгликка, иссиқхона тузилишига ва ўсимликларнинг ёруғликка бўлган муносабатига боғлиқ. ойналар учун дераза ойналарига кўра пишиқроқ 1,5 ёки 2 мм қалинликдаги шаффофлиги 95-98 % ли ойналар ишлатилади, ангар типли иссиқхоналар учун шаффофлиги камроқ тарам-тарам ойналар қўлланилади. иссиқхоналар учун энг қимматбаҳо ойналар – ультрабинафша нурлари ўтказувчи ульвиола ойналаридир. ойнавон иссиқ бино қурилмасига кўра бир нишабли, бир ярим нишабли, икки нишабли, кўп нишабли, ангар ва бошқаларга бўлинади. бир нишабли иссиқхоналар – жанубга қараган қиялиги 25-450 гача бурчакли иссиқхоналар ҳозирги вақтда деярли ишлатилмайди. бир ярим нишабли иссиқхоналар бир нишабли иссиқхоналарга ўхшайди, аммо иккинчи ярим нишаб шимол тарафга юзлангандир. улар ўзининг ишлаб чиқариш хусусиятини ҳам йўқотадилар. икки нишабли иссиқхоналар энг кўп тарқалган. уларни жанубдан шимолга қараб, аммо шарққа кичик (8-150) оғиш бурчаги билан …
4
шқаларни етиштириш учун қўлланилади. айрим ҳолларда атиргул, чиннигул ва бошқа ўсимликлар ҳам етиштирилади. токчалар – иссиқхонада узунасига жойлаштирилган бўлади. ўсимликлар тувакларда, яшикларда ёки уруғ сепилган ерда етиштирилади. токчалар баландлиги 0,8-1 м, ўртача кенглиги 2-2,25 м, ёнлама кенглиги 0,8-1,25 м бўлиши тавсия қилинади. токчалар орасидаги кенгликлар: ёнлама – 0,7-0,8 м, -0,8 –1 м. токчалар метал устунлардаги тахталардан тайёрланади. улар “иссиқ” дейилади, чунки бунда ўсимликлр яхши ўсади. 2-3 йилдан сўнг бундай токчалар яроқсиз бўлиб қолади ва уларни янгиларга алмаштирилиши керак. о с м а т о к ч а л а р ўтиш жойларида ўрнатилади, бу билан асосий токчалардаги ўсимликларга соя ташланмайди. ёруғсевар ўсимликларнинг кўчатлари яшик ва тувакларда етиштирилади. бу токчаларни яхшиси тарам-тарам ойнадан қўрган афзал. токчалар тагидаги майдон боғ тупроғини, тувакларни, шойигул, картошкагул илдизларини қишда сақлаш учун ишлатилади. ерли (токчаларсиз) иссиқхоналар кўп йиллик ўсимликларни (чиннигул, атиргул) кесиб етиштириш учун қўлланилади. уларда 50-70 см чуқурликда ҳавза қазилиб, туби ариқ тарафига қия қилиб …
5
ва икки нишабли – шарқ ва ғарбга қараган, чуқурлаштирилган ёки ерли; 2. қўлланиш тавсифи бўйича доимий ва вақтинчалик (яъни кўчирилувчи); 3. биоёқилғи ва техник иситиладиган; 4. тайёрланган материали бўйича ёғочсимон ва темирбетон (тошли). бунда охиргиси биринчисига қараганда анча совуқ бўлади. гулчиликда кўпинча ярим иссиқ ва совуқ парниклар қўлланилади, чуқурлар, албатта, қия қилиб кавланади: пастда унинг кенглиги ўртача 1,2 м бўлса, юқорисига қараб 1,6 м гача кенгаяди.вақтинча ёки кўчирилувчан (ердаги) иссиқхоналар тупроқ устига яъни чуқурларсиз, бироз жанубга қия қилиб ўрнатилади. бу ҳолда биоёқилғи юзароқ чуқурчага жойланади ва тупроқ билан кўмилади. юқориси эса 2-3 та ромларга тахталардан устунчалар ўрнатилиб ёпилади. гулчилик хўжаликларида бир ва кўп йиллик ўсимликларнинг кечки кўчатларини етиштириш учун кўчатзорлардан кенг фойдаланилади. улар учун совуқ шамоллардан яхши ҳимояланган, қуруқ ва қуёшли жой ажратилади совуқ кўчатзорлар тупроқ устига жойлаштирилади, тупроқ олдиндан ковланади. кўчатзорлар каркаси бурчаклари маҳкамланган тахталардан тайёрланади. улар иссиқхоналардан ромлари йўқлиги билан фарқланади. совуқ уриш ҳолларида кўчатзорлар похолли ёки қамишли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "гулли ва манзарали ўсимликларни ёпиқ (оранжерия) ерларда ўстириш технологияси"

1404390663_53137.doc гулли ва манзарали ўсимликларни ёпиқ (оранжерия) ерларда ўстириш технологияси режа: 1. гулли ўсимликлрни етиштиришда ёпиқ ерлар (оранжериялар) учун ер танлаш ва ёпиқ майдон турлари. 2. вақтинчалик фойдаланиладиган туннель шаклидаги плёнкали ёпишлардан экиладиган гуллар. 3. қўшимча хоналар (ертўлалар ва ердаги иншоотлар). 4. иссиқхоналарга экилган уруғлардан ўстирилган гулларни ташқарига экиш учун чиниқтириш. гулчилик хўжаликларини маҳсулот сотиш манзилларига – йирик аҳоли пунктлари, кўкаламзорлаштириш объектлари ва ҳоказоларга яқин жойлаштириш тавсия қилинади. айрим ҳолларда гулчилик хўжаликлари ёпиқ ерни иситиш учун қўлланиладиган қайта ишланган иссиқ сув мавжуд бўлган туманларда жойлашади. бундай ҳолларда уларни темир йўл ёки автомобил йўлларига яқин жойлаштириш ёки ...

DOC format, 71.0 KB. To download "гулли ва манзарали ўсимликларни ёпиқ (оранжерия) ерларда ўстириш технологияси", click the Telegram button on the left.