қурилиш материалларининг таркиби, труктураси ва хоссаларининг муносиблиги

DOC 81.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452436693_63408.doc қурилиш материалларининг таркиби, труктураси ва хоссаларининг муносиблиги режа: 1. конструкцион ашёлар. 2. махсус ашё ва конструкциялар. 3. қурилиш материаллари фанининг ривожланишига ҳисса қушган олимлар. кириш. халқ хўжалигида, қурилишда қурилиш материаллари ва буюмлари кенг қўлланилади. чунки ҳар қандай қурилишнинг асосини қурилиш материаллари ва буюмлари ташкил қилади. бинолар ва қурилмаларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллиги фақатгина қурилиш материалларининг сифатига боғлиқ бўлиб қолмай, уларни тўғри танлаб олиш, тўғри ишлатилишига ҳам боғлиқ. ҳар қандай қурилишни тўғри лойиҳалаш, қуриш ва тўғри ишлатиш учун анг аввало қурилиш материалларининг хоссаларини билиш керак. бундай билимлар асосида қурилиш учун ашё танлашни талабалар “қурилиш материаллари” фанини ўрганадилар. “қурилиш материаллари” фани қурилишда ишлатиладиган ашёлар ва буюмларнинг асосий хоссаларини, уларнинг ишлаб чиқариш усулларини иқтисодий жиҳатдан афзалликла-рини ўрганадиган фандир. “қурилиш материаллари” фани “математика”, ”умумий кимё”, “физика”, “назарий механика”фанлардан олинган билимларга асосланган. шу билан бирга “қурилиш материаллари” фани кейинги ўтиладиган “материаллар қаршилиги”, “қурилиш физикаси”, “темир бетон”, металл, ёғоч, пластмасса конструкциялар, саноат, фуқаро ва қишлоқ хўжалиги …
2
нин, ёғочни қайта ишлаш саноати махсулотларининг ярмидан кўпроғини талаб қилади. қурилиш материаллари ва буюмларига сарф бўладиган харажатлар қурилиш-монтаж ишларининг умумий қийматининг ярмидан кўпроғини ташкил қилади. шунинг учун, қурилиш материаллари ва буюмларини тўғри ва рационал ишлатиш халқ хўжалигида асосий иқтисодий заҳиралардан бири ҳисобланади. қурилиш материаллари ишлаб-чиқариш саноати йирик тармоқлардан бири бўлиб, ўз навбатида бир неча тармоқлардан иборат. улар бир-биридан хоссалари, ишлаб чиқариш усуллари ва ускуналари билан фарқ қилади. мисол учун: цемент ишлаб чиқариш саноати, металл ишлаб чиқариш саноати, ёғочни қайта ишлаш саноати ва ҳ.к. қурилиш материаллари жуда қадим вақтлардан маълум бўлиб, ўзига хос тарихга эга. масалан: қадим замонлардан бери энг кўп ишлатиладиган ашёлардан бири гил тупроқ бўлиб хисобланади. кишилар гил тупроқдан ҳар-хил шаклли буюмлар таёрлаб, уларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун қуритиш ва пишитиш усулларини қўллаганлар. сопол ашё-лар қадимдан маълум бўлиш билан бирга, чидамлилиги билан ҳам бошқа ашёлардан фарқ қилади. масалан, бундан 12 минг йил олдин сопол ҳиштдан қурилган қадимги меъморчилик ёдгорликлари бизнинг …
3
қилиб туради. 1928-40 йилларга келиб қурилиш материалларини ишлаб чиқариш анча ривожланган эди. бу даврларда боғловчи ашёлар, ғишт, шиша буюмлар, рубероид, ас-бестоцемент ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарадиган ўнлаб янги корхоналар қурилди. кейин-ги йиллирда қурилиш материаллари саноатининг ривожланишида жуда катта сифат ўзгаришлари бўлди. қурилиш базаси илимий асосда қайта қуроллланди. қурилиш индуст- рияси янги техникавий асосда ривожланмоқда. ҳозирги замонда қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришни ривожланти-ришнинг бири – қурилишни қисқа муддатлада олиб боришимкониятини берадиган қурилмаланинг сифатини оширадиган ва тан нархини камайтирадиган эффектив ашёлар ва буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. мисол тариқасида ҳар-хил қурилиш материалларидан тайёрланган деворнинг қалинлиги ва 1 м2 юзасининг массасини солиштириб кўриш мумкин бу ўринда бетон ва йиғма бетон буюмларни ишлатиш ҳам катта аҳамиятга эга. темир-бетон буюмлар ва қурилмаларнинг эффективлиги, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш муддатини қисқартириш имкониятини беради. шунинг учун, олдиндан зўриқтирилган те-мирбетон қурилмалар ишлаб чиқариш ривожланмоқда. енгил металл конструкцияларни ишлатиш – техникавий прогресс йўлида катта қадамдир. бунда қурилиш муддатини 15-20 % …
4
атида кенг фойдаланилмоқда. булар боғловчи ашёлар олишда, бе-тонлар учун енгил тўлдирувчилар сифатида, иссиқ изоляция ашёлари, сопол буюмлар учун хом ашёга қўшимчалар сифатида ишлатилади. иссиқлик энергияси сарфини камайтириш мақсадида бино ва қурилмаларда, қувурларда иссиқлик изоляцияси кенг ишлатилмоқда. полимер қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш жадал суратда ривожланмоқда. шиша пластик енгил конструкциялар пол ва санитар-техник жихозлар учун полимер материаллар, пластмасса қувурлар, иссиқлик изоляция ашёлар, лок-бўёқ ва узоқ муддатга чидамли полимер ашёлар қурилиш яхши самара бермоқда. қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бизда катта хом ашё захиралари мавжуд. қазилма бойликлар ва хом ашё маҳсулотларининг кўплиги (нефть ва газ маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар, темир рудалари, оҳактош, гипс ва ҳ.к.) қурилиш матери-аллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очиб беради. шу билан бирга қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларини кенг ишлатиш ҳам асосий вазифалардан бири ҳисобланади. масалан, металлургия саноати чиқиндиси бўлган шлаклардан қурилиш материаллари саноатида ҳар хил зич, ғовак ва тола-симон тузилишли ашёлари олинади. саноат чиқиндиларини …
5
аражатларини камайтириш ва х.к. хом ашёни сарфлашда илмий асосланган нормаларни ишлатиш, капитал қурилишда сарф бўладиган ашёларни иқтисод қилиш, қурилиш монтаж ишларининг таннархини камайтириш имкониятини беради. янги сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда янги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг қўлланилишида техникавий прогресс катта имкониятлар яратади. техникавий прогресснинг асосий йўналишларидан бири махсулотнинг сифатини яхшилаш. капитал қурилишда борган сари кўпроқ юқори маркали цементлар, сифатли пўлатлар, енгил серғовак бетонлар, иссиқлик изоляция ашёлари ишлатилмоқда. юқори сифатли қурилиш материалларини ишлатиш бино ва қурилмаларнинг чидамли-лигини ошириш ва уларни ишлатиш даврида бўладиган харажатларни камайтириш имкония-тини беради. қурилиш материаллари ни ишлаб чиқаришда ва уларни ишлатишда муҳим вазифалар-дан бири атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган шароитларни яратишдир. бу со-хада қилинаётган ишлар жуда кўп. мисол учун цемент ишлаб чиқариш ва уни ишлатишда чангдан сақлаш учун махсус циклонлар ва пневмоузатгичлар қўлланилади. қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда техникавий прогрессни кенг жорий қилишда, махсулот сифатини оширишда, маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларини ишла-тишда, атроф муҳитни муҳофаза …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш материалларининг таркиби, труктураси ва хоссаларининг муносиблиги"

1452436693_63408.doc қурилиш материалларининг таркиби, труктураси ва хоссаларининг муносиблиги режа: 1. конструкцион ашёлар. 2. махсус ашё ва конструкциялар. 3. қурилиш материаллари фанининг ривожланишига ҳисса қушган олимлар. кириш. халқ хўжалигида, қурилишда қурилиш материаллари ва буюмлари кенг қўлланилади. чунки ҳар қандай қурилишнинг асосини қурилиш материаллари ва буюмлари ташкил қилади. бинолар ва қурилмаларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллиги фақатгина қурилиш материалларининг сифатига боғлиқ бўлиб қолмай, уларни тўғри танлаб олиш, тўғри ишлатилишига ҳам боғлиқ. ҳар қандай қурилишни тўғри лойиҳалаш, қуриш ва тўғри ишлатиш учун анг аввало қурилиш материалларининг хоссаларини билиш керак. бундай билимлар асосида қурилиш учун ашё танлашни талабалар “қурилиш материаллари” фанини ўрганадил...

DOC format, 81.0 KB. To download "қурилиш материалларининг таркиби, труктураси ва хоссаларининг муносиблиги", click the Telegram button on the left.