суфийлик таълимоти ( тавхид )

DOC 73,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404123223_50779.doc суфийлик таълимоти суфийлик таълимоти сўфийлик таълимоти viii аср охири ва ix аср бошларида пайдо бўлиб, бутун мусулмон мамлакатлари, шу жумладан, мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқалган. сўфийлик бутун шарқ маънавий ҳаётида инсон камолоти хусусидаги ғояларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. сўфийлик мусулмон шарқи халқларининг кўп асрлик маънавий ҳаётининг ғоявий асосини белгилаб берган таълимот бўлиб майдонга чиқди. у илоҳий поклик ва инсоний гўзалликни идрок этиш йўли, ҳақ ва ҳақиқатни ҳимоя қилиш воситаси бўлиб хизмат қилди. сўфийлик кўп қиррали оқим бўлиб, “соф”, “ягона” сўфийлик ҳеч қачон бўлмаган. у турли кўринишлар, оқимлар тарзида намоён бўлган. аммо ҳар бири ҳам инсон такомили муаммосига турлича ёндошиб, уни ўзига хос йўл, қараш асосида талқин этган. сўфийлик таълимоти ғояларига эътиқод ва амал қилувчи кишилар сўфийлар деб номланади. сўфийлик таълимотида комил инсон – бу доно, оқил, пок ниятли одамдир. сўфийлар илоҳий поклик, нафосат, эътиқод ва тафаккур инсониятни бало-қазолардан асрайди, уларни авайлаб асрайди деб билганлар. улар мазкур ғояларга мувофиқ ҳамда уларга …
2
тарафдорлари деб атаб, қуръон билан бирга суннага ҳам эътиқод қиладилар. улар пайғамбар муҳаммад алайҳис-салом ва халифа али билан бир қаторда, шиалик тарафдорлари рад этадиган дастлабки халифалар-абу бакр, умар ва усмоннинг ислом таълимоти ғояларини мустаҳкамлашдаги хизматларини ҳам бирдек эътироф этиладилар. сунний йўналишида қуйидаги тўртта мазҳаб - ҳанафия, маликия, шофииъя, ҳанбалия бўлиб, моҳиятига кўра шариатга хос диний-ҳуқуқий тизимлар саналади ва ҳар бири ҳам ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда ҳадис талабларига таянади. ушбу мазҳабларнинг намояндалари абу ханафа (699-767 йиллар), малик ибн анас (713-795 йиллар), аш шафий (767-819 йиллар) ва ибн ханбал (780-855 йиллар)лар бўлиб, улар ислом таълимотининг диний-ҳуқуқий назариётчилари ҳисобланадилар. суннийлик йўналишининг мазҳаблари ҳокимият ва унинг мавжудлиги борасида ҳам шиалик йўналишида устувор саналган қарашлардан фарқли ғояларга таянади. суннийлар халифалик ҳокимияти мавжудлигининг тарафдорлари бўлсалар, шиалар имомат тарафдорларидир. ислом таълимотида яна бир йўналиш - шиалик (арабча сўз бўлиб, “гуруҳ”, “тараф” маъносини англатади) мавжуд. бу оқим моҳияти жиҳатидан суннийликдан сўнг иккинчи ўринда туради. ҳозирги даврда, жаҳон мусулмонларининг …
3
асосида ўз таълимотларини асослайдилар. ҳадислардан фақат али ва унинг тарафдорлари номи билан боғлиқ бўлганларини тан оладилар ва ана шундай ҳадисларни жамлаб мустақил тўпламлар тузганлар. мазкур тўплам ахбор деб номланади. суннийлик ақидаларидан фарқли равишда, шиалар тавҳид, адл, набувват, имомат ва қиёмат каби беш ақидага эътиқод қиладилар. тавҳид - аллоҳнинг ягоналигини эътироф этиш; адл - адолат, аллоҳнинг одиллиги, яъни тақдир; нубувват - пайғамбарлик; қиёмат ёки маод – қиёматнинг содир бўлиши, охиратнинг мавжудлиги, ўлганларнинг тирилиши каби қарашлар моҳиятига кўра суннийлик йўналишида устувор бўлган ғояларга мос келади. шиаликда бешинчи ақида - имомат (имом томонидан бошқариладиган ҳокимиятнинг мавжуд бўлиши) бўлиб, мазкур ғоя суннийлик ва ушбу йўналиш томонидан эътироф этилган халифалик ҳокимиятининг мавжуд бўлиши хусусидаги ақидага зид келади. шиалик йўналишининг тарафдорлари али ва унинг авлодлари саналган ўн икки имом томонидан бошқарилган ҳокимиятни тан олади. шиалар ҳам муқаддас шаҳарлар макка ва мадинага бориб, каъбани зиёрат қилсалар-да, карбало ва нажаф шаҳарларидаги шиалик имомлари қабрларини ҳам муқаддас деб эътироф …
4
қимнинг баъзи кўринишлари исломгача ҳам мавжуд бўлганлигини таъкидлайдилар. сўфийлик назариясига кўра, дунё, мавжуд борлиқ худонинг мужассамланиши. худо барча кўринадиган нарсаларда, нарсалар эса худода мавжуд. борлиқ-дунёвий руҳ шаклида бутун оламга тарқалган ва худо сингари ягонадир. инсон эса ана шу руҳнинг бир қисми, шу боис эртами-кечми у билан қўшилади. амалий қисм ахлоқий меъёр ва хулқ-атвор қоидаларининг муайян тизимидан иборат бўлиб, бу меъёр ва қоидалар худбинлик ва шахсий манфаатлардан ўзини тийишни талаб этади. сўфийлик мусулмон шарқи халқларининг кўп асрлик маънавий ҳаётининг ғоявий асосини белгилаб берган таълимот бўлиб майдонга чиқди. у илоҳий поклик ва инсоний гўзалликни идрок этиш йўли, ҳақ ва ҳақиқатни ҳимоя этиш воситаси бўлиб хизмат қилди. сўфийлик асосан уч оқимга мансуб: биринчи оқим мансур халлож, фаридуддин аттор, жалолиддин румийлар мансуб бўлган оқим. уларнинг таълим беришича, худо ҳар жиҳатдан комилдир, энг олий гўзаллик, шодлик, бахт унинг васлидадир, фоний бўлишидадир. инсон ўзини ҳақиқатга,-худога нисбатан ҳеч деб билиши керак. инсон яшаётган ҳаёт ҳақиқий бахт-саодат бера …
5
кинчи босқич –тариқат. нафсни тийиш, хушнудлик, хилват, маънавий муҳаббатни такомиллаштириб, худо тўғрисида ўйлаш, яъни, ўздан кечиш, кўнгилни поклаб, руҳни нурлантирувчи фаолият шакли. учинчи босқич – маърифат. ҳамма нарса, бутун борлиқнинг асоси - худо эканини, ўзликнинг моҳияти худонинг моҳияти билан уйғун эканлигини билиш ва англаш. мазкур ҳолатда одам учун кибру ҳаво, манманлик ҳамда шон-шуҳрат беъмани бўлиб кўринади. шунда у ориф, яъни, билимли ва худони таниган инсон бўлади. тўртинчи босқич - ҳақиқат. мазкур босқичда сўфий худонинг даргоҳига етишади, васлига восил бўлади, у билан бирлашади, ваҳдат (таваҳҳуд) ташкил этади ва шу асосида инсон фоний, яъни “анал-ҳақ” бўла олади. мазкур оқим тарафдорларидан биринчи сўфий эронлик абу яздит тайфур ал-бистамийдир (875 йилда вафот этган). сўфий ҳусайн ибн мансур ҳаллож эса ўзининг худо билан “қўшилганини” исботлаш учун “анал-ҳақ” (“мен ҳақман”, “мен худоман”) деб даъво қилади ҳамда ўз таълимотини илгари суради. у қуръоннинг муқаддаслиги ва муҳаммад алайҳис-саломнинг пайғамбар эканлигини инкор этишга уринганликда айбланиб, хурофотчилар томонидан қатл этилди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "суфийлик таълимоти ( тавхид )"

1404123223_50779.doc суфийлик таълимоти суфийлик таълимоти сўфийлик таълимоти viii аср охири ва ix аср бошларида пайдо бўлиб, бутун мусулмон мамлакатлари, шу жумладан, мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқалган. сўфийлик бутун шарқ маънавий ҳаётида инсон камолоти хусусидаги ғояларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. сўфийлик мусулмон шарқи халқларининг кўп асрлик маънавий ҳаётининг ғоявий асосини белгилаб берган таълимот бўлиб майдонга чиқди. у илоҳий поклик ва инсоний гўзалликни идрок этиш йўли, ҳақ ва ҳақиқатни ҳимоя қилиш воситаси бўлиб хизмат қилди. сўфийлик кўп қиррали оқим бўлиб, “соф”, “ягона” сўфийлик ҳеч қачон бўлмаган. у турли кўринишлар, оқимлар тарзида намоён бўлган. аммо ҳар бири ҳам инсон такомили муаммосига турлича ёндошиб, уни ўзига хос йўл, қараш асосида талқин этган. сўфийлик таъ...

Формат DOC, 73,0 КБ. Чтобы скачать "суфийлик таълимоти ( тавхид )", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: суфийлик таълимоти ( тавхид ) DOC Бесплатная загрузка Telegram