бошқарув фаолиятини такомиллаштириш омиллари. бошқариш фаолиятинининг мезонлари ва кўрсаткичлари

DOC 131,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404030127_49980.doc бошқарув фаолиятини такомиллаштириш омиллари. бошқариш фаолиятинининг мезонлари ва кўрсаткичлари режа: 1. психологияда бошқариш муаммоси. 2. гуруҳларда раҳбарлик ва лидерлик. 3. лидерлик услублари ҳақида тушунча. 4. раҳбарлик сифатлари. 5. лидерлик ва суперлидерлик. психологияда бошқариш муаммоси. охирги йилларда инсон омилига эътиборнинг ортиб бориши муносабати билан бошқариш психологияси масалаларига ҳам қизиқиш кучайди. шу асосда ижтимоий психологиянинг махсус бўлими — бошқариш психологияси пайдо бўлди. бошқариш психологияси психологиянинг шундай тармоғики, у бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан бошқа гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва биргаликдаги фаолиятини амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганади. бошқариш муаммолари ҳам бир қанча фанлар томонидан ўрганилади, жумладан, фалсафа, тарих иқтисод, хуқуқшунослик ва психология унинг ўзига хос томонларини очиш билан шуғулланади. психология бошқаришни ҳам объекти, ҳам субъектини ўрганади. психологик тадқиқотларда ўрганиладиган олимлар жамоаси, алоҳида шахс, уларнинг психологик ҳолатлари, улардаги айрим жараёнлар ва вазифалари бошқарув объекти деб айтилади. бошқарувнинг субъекти ўрганилганда эса одатда бошқарувчи шахс ёки одамлар гуруҳи …
2
ошқариш унинг эҳтиёжи ёки қобилиятларига мос ёки мос эмаслиги, қайси индивидуал хусусиятларига кўра у бошлиқ даражасига кўтарилди, ишни муваффақиятли амалга ошириш учун у бошқарувнинг қай усулларидан фойдаланяпти, ходимларга психологик таъсир кўрсатиш мақсадида у қандай таъсир услубларини қўллаяпти каби қатор масалаларга қаратади. бошлиқ бўлиш ишига турли шахсларнинг муносабатлари ҳар хил, чунки кимдир бошлиқда бўлган имтиёзларга берилади, ким учундир унга берилажак ҳуқуқларни афзал кўриш хос, кимгадир юксак масъулиятларни бўйинга олиш маъқул келади. шахсларнинг бошлиқ функциялари ҳақидаги тасаввурлари қанчалик хилма-хил бўлмасин, бошлиқдан реал шароитларда одамлар гуруҳини аниқ мақсад асосида фаолиятга йўллаш, уларга бош бўлиш, турли тадбирларни амалга ошириш, обрўга эга бўлиш, ҳар бир қилинган иш учун жавобгарликни ўз буйнига олиш каби кўплаб сифатларнинг мужассам бўлиши талаб қилинади. айниқса бошлиқ учун турли гуруҳлардаги, кўп ҳолда бир бошлиқ учун бир вақтнинг ўзида бир қанча гуруҳлардаги шахслараро муносабатларнинг характерига жавобгар бўлиш қийинчиликлар турдиради, чунки ўша гуруҳларни ташкил этган ҳар бир шахснинг ўзига хос индивидуаллиги, бошқарувчи ҳақидаги …
3
шу гуруҳдаги расмий муносабатларни бошқаради; 2) лидерлик кичик гуруҳларгагина хос бўлган ҳодиса бўлса, раҳбарликнинг ҳақ-хуқуқлари катта гуруҳлар доирасида ҳам содир бўлиши, амалга оширилиши мумкин; 3) агар лидерлик стихияли, бетартиб жараён бўлса, раҳбарлик мақсадга қаратилган, жамиятда ишлаб чиқилган нормалар, тартиблар асосида сайловлар оқибатида содир бўладиган ҳодисадир; 4) лидерлик раҳбарликка нисбатан вақтинчалик ҳодиса бўлиб, гуруҳ аъзоларининг кутишлари, уларнинг кайфиятлари, фаолият йуналишига қараб, узоқроқ муддатда ёки қисқа муддатда рўй беради; 5) раҳбарнинг лидердан фарқи яна шундаки, у лидерда йўқ бўлган жазолаш ва рагбатлантириш тизимига эга бўлиб, шу асосда ўз ходимларига таъсирини ўтказиши мумкин; 6) лидер гуруҳда у ёки бу қарорлар, кўрсатмалар, ташаббусларни ўз ихтиёрича, бевосита чиқариши мумкин, раҳбарда эса бу йўналишда кўплаб расмий кўрсатмалар, режалар, нормалар, буйруқлар мавжудки, улар доирасидан чиқиб кетиши кийин; 7) лидернинг фаолияти фақат кичик гуруҳлар доирасида амалга оширилса, раҳбар шу гуруҳдаги, кенгроқ ижтимоий доирадаги, жамиятдаги вакили бўлганлиги учун, унинг ваколатлари ҳам кенг, фаолият имкониятлари ҳам ортиқдир. лидер ҳеч қачон …
4
монлари ҳам бўлиши мумкин, лекин гуруҳ лидерга эргашганда, уни ибрат сифатида танқидсиз қабул қилади ва шунинг учун ҳам барча ишларига эргашиб, кўрсатмаларига амал қилади. мактабда болалар ёшида хулқи мактаб нормаларига тўғри келмайдиган лидерларнинг борлиги, улар маълум гуруҳ ичида сўзсиз обрўга эга эканлиги ҳам шу билан тушунтирилади. масалан, лидер ''кетдик" деб кўрсатма берса, унга эргашганларнинг дарсни ҳам ташлаб кета олиши шу билан ту​шунтирилади. шунинг учун ҳам синф раҳбари ўз синфидаги расмий лидерлар билан ишлаш билан чекланмайди, балки норисмий лидерларни ҳам аниқлай билиши, улар билан ҳамкорликда ишлаши зарур. тўғри, баъзи ҳолларда расмий ва норасмий лидер бир шахс бўлиши ҳам мумкин. бу жуда қулай, лекин лидерлик вазиятга боғлиқ бўлгани учун ҳам уларнинг ўзгариб туришини ҳисобга оладиган бўлсак ўқитувчининг бошқариш махорати ёки санъати унинг норасмий лидерлар билан самарали ишлаш усулидир. шундай қилиб, ҳар қандай лидер обрўга эга. обрўлилик шахснинг шундай хусусиятики, у бошқа шахсларга ҳам ҳиссий-эмоционал, ҳам иродавий таъсир кўрсата олиш қобилиятига эгадир. норасмий …
5
ор ҳисси, ўзига ишонч, тез ва аниқ қарорлар қабул кила олиш, ташкилотчилик каби сифатлар бор эди. лекин бу назариянинг хатолиги шунда эдики, биринчидан, у юқоридаги сифатлар қандай қилиб намоён бўлади-ю, қандай шаклланишини тушунтириб бера олмади, иккинчидан, сўроқлар мобайнида бирорта сифат ҳам мутлақ кўп марта қайд этилмади. вазиятга боғлиқлик назарияси. иккинчи назария лидерликнинг вазиятга боғлиқлиги назариясидир. бу ердаги асосий ғоя — лидер вазиятнинг маҳсули деган ғоядир. ҳар бир одамда лидерлик сифатлари бор, лекин айрим вазиятлар айрим шахсларнинг ўзларини кўрсатишлари, лидер бўлишлари учун қулай ҳисобланади. синтетик назария. юқоридаги икки назарияни танқид қилиш натижасида пайдо бўлган учинчи назария лидерликнинг синтетик назариясидир. бу назария лидерни гуруҳий муносабатларнинг бевосита маҳсули деб қарайди, лидернинг руёбга чиқишида гуруҳнинг бирламчи ролини илгари суради. психолог а.н. леонтьевнинг фаолият концепциясига таянган ҳолда, лидерликни фаолият маҳсули, гуруҳнинг ушбу фаолиятга муносабати ва гуруҳда қабул қилинган нормалар ва ижтимоий кутишларга ким кўпроқ жавоб беришига қараб лидерни аниқлаш мумкин. ижтимоий кутишлар назарияси ҳозирда кўпчилик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарув фаолиятини такомиллаштириш омиллари. бошқариш фаолиятинининг мезонлари ва кўрсаткичлари" haqida

1404030127_49980.doc бошқарув фаолиятини такомиллаштириш омиллари. бошқариш фаолиятинининг мезонлари ва кўрсаткичлари режа: 1. психологияда бошқариш муаммоси. 2. гуруҳларда раҳбарлик ва лидерлик. 3. лидерлик услублари ҳақида тушунча. 4. раҳбарлик сифатлари. 5. лидерлик ва суперлидерлик. психологияда бошқариш муаммоси. охирги йилларда инсон омилига эътиборнинг ортиб бориши муносабати билан бошқариш психологияси масалаларига ҳам қизиқиш кучайди. шу асосда ижтимоий психологиянинг махсус бўлими — бошқариш психологияси пайдо бўлди. бошқариш психологияси психологиянинг шундай тармоғики, у бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан бошқа гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва биргаликдаги фаолиятини амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганади...

DOC format, 131,0 KB. "бошқарув фаолиятини такомиллаштириш омиллари. бошқариш фаолиятинининг мезонлари ва кўрсаткичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.