интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари

DOC 46,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403950880_49099.doc интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари истиқболли келажак ва юксак тараққиёт сари интилиб бораётган жамиятимизда бугунги кунда ахборотлар шиддати ва янгиликлар оқими тобора ўз таъсирини кўрсатиб бормоқда. айниқса бу жараён жамиятнинг сезиларли қисмини ташкил этувчи ёшлар онги ва шуурида кескин бурилишлар, янгича қарашларни вужудга келишига таъсир кўрсатади. ёшлар тарбиясида, таълимида қўлланилаётган янгича таъсирчан ёндошиш уларнинг эртанги кунида маънавий-интеллектуал қиёфасини шакллантирувчи пойдевор бўлиб хизмат қилади. таълим мазмунини такомиллаштириш, интеграциялаш, ўзига хос ёндошишни ташкил этиш эса ана шундай тезкор давр тақозосидир. бугун жаҳон андозаларига бўйлашиб бораётган таълим соҳасида фанлараро узвийликни таъминлаш, таълим тизимига илғор усуллар билан янги мазмун ва шакл бериш янги аср авлодини тарбиялашнинг муҳим жиҳатидир. фан ва таълим оламида интеграциялашган таълим хусусида, унинг мазмун-моҳияти ҳақида янги фикрлар, қарашлар юзага кела бошлади. таълимнинг бундай шаклда ташкил этилиши таълим олувчиларнинг кенг қамровли тарзда ўзлаштиришларини, мавжуд тасаввур ва дунёқарашлари доирасини янада мукаммал мазмун билан бойишини таъминлайди. ақлан етук, фикран теран, …
2
ик қониқиш ҳиссини вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга. 5-9 синф ўқувчиларида абстракт тафаккур, мантиқий фикрлаш, танқидий баҳолаш, қиёслаб таҳлил қилиш имконини янада такомиллашишида «муаммоли ўқитиш», «ақлий хужум», «индивидуал ўқитиш» каби турли субъектив фаолликни талаб этувчи усуллар орқали таълимни ташкил этилиши юқори самарали аҳамиятга эга. шунингдек, таълимни дидактик ўйинлар кўринишида ташкил этилиши ўқувчиларда ижодий тафаккурни, ички фаолликни, эркин мулоқотга киришиш, ўз ҳулқини бошқариш, мулоқот маданияти ва савиясини ўзлаштиришига кучли таъсир кўрсатади. шахс маънавияти, руҳий олам кўринишлари унинг мулоқоти орқали намоён бўлади. сир эмаски, бугунги кунда ёшларни мулоқот савияси, маданияти, мулоқот орқали ҳиссий ҳолатларини баён эта олиш имкониятида қўпол нуқсонлар кўзга ташланади. бу муаммо ечими эса уларни таълим жараёнида ўз устида ишлашларини ташкил этиш, ўзга шахсларни ва ўзини ўзгалар қарашлари (рефлексия) билан баҳолай олишларини юзага келтириш орқали ҳал этиш мумкин. бундан ташқари таълимда индивидуал хусусиятларни эътиборга олган ҳолда ва ички имкониятларга кўра турли усулларни қўлланилиши, ўқувчиларни турли вазиятларда фаоллик кўрсатишларини талаб этилиши …
3
сида кам қўзғолишлар ҳосил қилади ва шу билан бирга тасаввурлар тизимида ассоциатив боғланишлар узвийлиги ҳам фаол бўлмайди. таълимдаги маълумотлар тизими қанчалик янги бўлиб, инновацион технологиялар асосида ёритилган тарзда узатилса ўзлаштириш жараёнида сифат даражасини ошишига олиб келади. таълимда иложи борича визуал воситалар, слайдлар асосида ўқитишни ташкил этилиши аниқ, мавҳумликларсиз, мавжуд билимлар билан боғланган мустаҳкам тасаввурлар тизимида ўрин олган тушунчаларни хосил бўлишига олиб келади. таълим жараёнида бир мунча ўзаро алоқадор фанлараро интеграцияни хосил қилиниши ўқувчи онгида ва тасаввурлари тизимида хосил бўладиган маълумотларни генерализация (сараланиши) қилинишини мумкин қадар тезлаштиради. натижада янги маълумотларни ўзлаштириш, мантиқан тушуниб етиш ва фикран муҳокама қила олиш имконияти кенгаяди. асосан янги мавзуни маърузалар тарзидаги оғзаки баён қилинишида айнан юқоридаги каби усулга асосланилса таълим олувчиларда нафақат ўзлаштириш фаоллигига, балки қизиқиш ҳиссини ҳосил бўлишига ҳам эришилади. таълимда интерфаол усуллардан самарали фойдаланиш ҳам шахс фаоллигини таъминловчи, ўзига нисбатан талабчанликни оширувчи, бевосита ўзини вазиятни фаол иштирокчиси сифатида эркин ҳис қилишига, мавжуд нуқсон ва …
4
билан бирга ўқувчининг ўзи вазиятни фаол иштирокчисига айланади. бу эса бир турдаги фан доирасида бошқа қатор фан ютуқларидан муваффақиятли ва самарали фойдаланишни тақозо этади. шахсни етук камолот эгаси бўлишини таъминлаш, баркамол маънавий-руҳий олами мукаммаллилигини, теран интеллектуал салоҳиятини шакллантириш аввало таълим жараёнида белгиланадиган аниқ мақсадлар билан белгиланади. ташкил этилаётган таълим мазмунига қанчалик ижодий ва талабчанлик билан ёндошиш ўсиб келаётган ёшлардаги қатор психологик имкониятлар эшигини очилишига, ўз интеллектуал салоҳиятларидан самарали фойдалана олишларига, ўзини тўла намоён эта олишига нисбатан ишонч ҳиссини шаклланишида таъсир этувчи куч бўлиб хизмат қилади. таълим тизимида ахборот технологияларини узвийлигини таъминланиши ҳам таълим интеграциясини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. тараққиёт сари юз тутиб бораётган бугунги ахборотлар асри эртанги кун ёшларидан турли муаммоли вазиятларда ўзини-ўзи тўғри баҳолай оладиган, мустақил фикрига эга бўлган, ақлий ва руҳий имкониятларидан юксак саъйи-ҳаракатлар йўлида фойдалана оладиган ижобий хусусиятлар соҳиби бўлишни тақозо этмоқда. бу эса тўғри ташкил этилган таъсирчан таълим ҳамда ўқитиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари" haqida

1403950880_49099.doc интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари истиқболли келажак ва юксак тараққиёт сари интилиб бораётган жамиятимизда бугунги кунда ахборотлар шиддати ва янгиликлар оқими тобора ўз таъсирини кўрсатиб бормоқда. айниқса бу жараён жамиятнинг сезиларли қисмини ташкил этувчи ёшлар онги ва шуурида кескин бурилишлар, янгича қарашларни вужудга келишига таъсир кўрсатади. ёшлар тарбиясида, таълимида қўлланилаётган янгича таъсирчан ёндошиш уларнинг эртанги кунида маънавий-интеллектуал қиёфасини шакллантирувчи пойдевор бўлиб хизмат қилади. таълим мазмунини такомиллаштириш, интеграциялаш, ўзига хос ёндошишни ташкил этиш эса ана шундай тезкор давр тақозосидир. бугун жаҳон андозаларига бўйлашиб бораётган таълим соҳасида фанл...

DOC format, 46,5 KB. "интеграциялашган таълимнинг психологик механизмлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.