хозирги замон психологиясининг вазифалари, тармоқлари

DOC 66,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1362832819_41862.doc хозирги замон психологиясининг www.arxiv.uz хозирги замон психологиясининг вазифалари, тармоқлари республикамизда демократлашув жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. бу жараённинг муваффақияти одамлар маънавиятидаги туб ўзгаришларга боғлиқ. одамлар кундалик ҳаётдаги икир-чикирларни қанчалик тез ва тўғри идрок қилсалар, жамиятимизнинг маънавий муҳити шунча тез ривож топади ва юксалади. турмушнинг шу талабига асосланган ҳолда психология фанида турли тармоқларга бўлиниш юзага келди. бунинг натижасида умумий психологиядан даставвал болалар психологияси, медицина психологияси, санъат психологияси каби соҳалар ажралиб чиқди. кейинчалик объектив заруриятга асосланган ҳолда бу ажралиш янада жадаллашди. психология фани олдига ҳаёт ва турмуш томонидан янги-янги вазифалар қўйила бошлади. бу янги вазифалар, биринчидан, республикамизда юзага келган янги ижтимоий муҳит, мустақиллик шароити туфайли бўлса, иккинчидан, мамлакатимиз халқлари онгидаги сифатий ўзгаришлар истиқлол мафкураси туфайли содир бўлди. бу икки ҳол инсоният тарихида янги мазмундаги ўзаро муносабатларни ва янгича фаолият формаларини вужудга келтирди. мустақиллик туфайли жамият ҳаётида юз берган ўзгаришлар натижасида психология фанининг янги замонавий тармоқлари юзага келди. бу янги тармоқлар жумласига …
2
уаммолар шу фанларнинг услублари асосида ўрганилади. айрим ҳолларда эса, бундай муаммоларни ҳал этишда психологик услубларга мурожаат қилишга тўғри келади. бунинг оқибатида ҳозирги замон психологиясида тобора янги-янги соҳалар ва йўналишлар юзага келмоқда. ҳозирги замон психологиясида турли соҳаларнинг юзага келиши жамиятимиз ҳаётида юз бераётган мураккаб ўзгаришлар билан боғлиқ. чунки психология фанининг объекти одамдир. одамни ўрганишнинг зарурлиги шундаки, у жамият ишлаб чиқаришнинг асосий элементи, ижтимоий муносабатларнинг субъектидир. одамнинг ташқи муҳит билан муносабатларига боғлиқ ҳолда унда турли-туман фазилатлар намоён бўлади. умумий психологиянинг мундарижаси психология фанига кириш; психика ва онгнинг тараққиёти; ҳозирги замон психологиясининг аҳволи, тузилиши ва усуллари; шахс ва фаолият; шахслараро муносабатлар; руҳий ҳолатлар; шахснинг индивидуал хусусиятлари каби мавзуларни ўз ичига олади. иккинчи муҳим соҳа б о л а л а р психологиясидир. бу тармоқ боланинг туғилишидан бошлаб мактаб ёшигача бўлган даврда психик жиҳатдан ривожланишини ўрганади. болалар психологиясини ўрганишнинг ҳозирги кундаги аҳамияти жуда катта. чунки болалар психик тараққиёти ўзига хос қонуниятларга асослангандир. шунингдек, болалар …
3
раққиёти билан мактаб таълими ва тарбияси ўртасидаги муносабатни, таълим ва тарбия жараёни маҳсулдорлигини ошириш усулларини асослаш йўлларини тадқиқ этиш мавзусини ҳам ўз ичига олади. психология фанлари тизимидаги муҳим соҳалардан бири м е ҳ н а т психологиясидир. ҳозирги вақтда меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилиш ишлаб чиқарувчиларнинг психо-физиологик имкониятларини аниқ билишни тақозо этади. бу талаб туфайли меҳнат психологияси алоҳида тармоқ сифатида шаклланади. психология фанлари тизимида меҳнат психологиясига жуда яқин бўлган тармоқ и н ж е н е р л и к психологиясидир. инженерлик психологияси ишлаб чиқариш жараёнида одам ва машина ўртасидаги муносабатларни ўрганади. ҳозирги замон автоматлаштирилган техника иншоотларини бошқаришда инсон психик фаолиятининг юқори имкониятларини аниқ билиш зарур. бунда одамларнинг сезгилари, идроки, диққати, тафаккури, ҳиссиёти, хаёли, иродаси каби психик сифатларининг қудрати ғоят катта роль ўйнайди. мустақиллик ва жамиятнинг демократлашуви шароитида муҳим илмий ва амалий аҳамиятга молик соҳа и ж т и м о и й психологиядир. одамлар ўртасидаги …
4
нинг психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилмалар ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи нейропсихология, одам психик фаолиятига таъсир қилувчи доривор моддаларни ўрганувчи психоформакология, беморни даволаш учун унга психик жиҳатдан таъсир қилувчи воситаларни ва улардан фойдаланиш йўлларни ўрганувчи психотерапия, беморга сўз орқали таъсир этувчи логотерапия, одамнинг руҳий соғломлигини таъминлаш тадбирлари тизимини ишлаб чиқарувчи психопрофилактика ва психогигиена каби ички соҳалари ҳам бор. ҳуқуқ тизимини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган психологик муаммоларни ўрганувчи соҳа ҳ у қ у қ психологиясидир. ҳуқуқ психологияси ҳам ўз навбатида бир қанча қисмлардан иборат; жиноятни очиш жараёнида қатнашувчи шахсларнинг хулқ-атворида содир бўлувчи психологик ҳолатларни(гувоҳ психологияси, айбланувчи психологияси, сўроқ жараёни психологияси) ўрганувчи суд психологияси, жиноятчи шахсининг таркиб топиши, жиноятчининг хулқ-атвори, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олиш йўлларни ўрганувчи к р и - м и н а л психология ахлоқ тузатиш, қамалганлар психологик ҳолатлари билан шуғулланувчи а х л о қ тузатиш меҳнати психологияси кабилар шулар жумласидандир. жанговар ҳаракатлар шароитида одамнинг …
5
арини эгаллаш қонуниятларини ўрганишдан иборат. психология тармоқлари орасида с а н ъ а т психологиясининг алоҳида аҳамияти бор. бу соҳа шахснинг санъатга муносабат йўлларини, санъат асарларини тўғри идрок қилиш қонуниятларини, санъат асарларидан турлича завқ-шавқ олиш сабабларини ҳамда санъат асарлари таъсирида одамда турли кечинмаларнинг манбаларини ўрганади. мамлакатимизда сўнгги йилларда чет эллар билан савдо-сотиқ ишлари кенг йўлга қўйиляпти. қўшма корхоналар ҳаётимиз учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда жонбозлик кўрсата бошлади. бунинг натижасида психология фанлари тизимида савдо психологиясига эҳтиёж вужудга келди. савдо психологияси савдо ходими ва харидор ўртасидаги муносабатнинг психологик асосларини, харидорга маданий хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини, олувчи ва сотувчининг ёш ва индивидуал хусусиятларини, модалар ва рекламалар таъсирининг психологик шароитлари мавзусида баҳс этади. ижтимоий психологиянинг муҳим бир соҳаси ш а х с психологияси деб юритилади. бу тармоқ инсон шахсининг индивидуал хусусиятларини - характери, темпераменти, қобилияти, хулқ-атворининг етакчи омиллари, касб-ҳунарга мойиллиги, кўникмалари ва одатларини ўрганади. шахс психологиясининг характериология, индивидуал психологик айирмалар типологияси, профессиография (шахснинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хозирги замон психологиясининг вазифалари, тармоқлари"

1362832819_41862.doc хозирги замон психологиясининг www.arxiv.uz хозирги замон психологиясининг вазифалари, тармоқлари республикамизда демократлашув жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. бу жараённинг муваффақияти одамлар маънавиятидаги туб ўзгаришларга боғлиқ. одамлар кундалик ҳаётдаги икир-чикирларни қанчалик тез ва тўғри идрок қилсалар, жамиятимизнинг маънавий муҳити шунча тез ривож топади ва юксалади. турмушнинг шу талабига асосланган ҳолда психология фанида турли тармоқларга бўлиниш юзага келди. бунинг натижасида умумий психологиядан даставвал болалар психологияси, медицина психологияси, санъат психологияси каби соҳалар ажралиб чиқди. кейинчалик объектив заруриятга асосланган ҳолда бу ажралиш янада жадаллашди. психология фани олдига ҳаёт ва турмуш томонидан янги-янги вазифалар қўй...

Формат DOC, 66,0 КБ. Чтобы скачать "хозирги замон психологиясининг вазифалари, тармоқлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хозирги замон психологиясининг … DOC Бесплатная загрузка Telegram