таълим жараёнида интерфаол методлари билан анъанавий ўқитиш методларининг ҳамкорлиги

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404128678_51069.doc таълим жараёнида интерфаол методлари билан таълим жараёнида интерфаол методлари билан анъанавий ўқитиш методларининг ҳамкорлиги режа: 1. муаммоли таълим технологияси 2. iii. ўқитишнинг амалий методларига 3. ii. таълимнинг кўргазмали методини 4. мактаб маърузаларидан 5. тушунтириш илгаридан лойиҳалаштирилган таълим – тарбия жараёнининг педагогик технологияси ўзида метод ва усуллар тизимини, таълимнинг методик усулларини, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш имкониятлари ва воситаларини, ўқувчиларнинг ижобий шахсий сифатларини ривожлантириш мақсадини, якуний натижаларга эришишни кафолатлайди. янги педагогик технологияларни тузишда анъанавий таълим ва тарбия метод ва усулларидан қандай фойдаланиш мумкин. ўзбекистон президенти ислом каримовнинг “янги уйни қурмасдан эскисини бузмайлик” ибораси таълим тизимига ҳам бевосита тааллуқлидир. ўқувчилар билан анъанавий ўқитиш усулида бевосита алоқа, оғзаки сўров, ёзма ишлар олиш, иншо олиш, мустақил ишлар, расм чизиш, чизмачилик, амалий ишларни қоғоз, ёғоч, юнг, металл, пластмасса материалларидан тайёрлаш, шеър, монологларни оғзаки баён этиш ва бошқаларни албатта, таълим технологияси метод ва усуллари билан қўшиб фойдаланамиз. чунки ҳар қандай интерфаол усулини олиб қарасак, …
2
олалар ва талабаларнинг ёшлик хусусиятлари, тайёргарлик даражаси ва бошқалар ҳисобга олинади. таълим методлари ва усулларини танлаш ўқитувчи томонидан дарсда ҳал қилиниши мўлжалланган масалага боғлиқ бўлади. яъни янги материални баён этишда бир хил метод ва усул қўлланилса, уни мустаҳкамлашда бошқа хил усул, мавзуни умумлаштиришда яна бошқа хил методлар қўлланилади. дарснинг турли босқичларида пухта ўйланган ва самарали усуллар ва методларни танлаш жуда муҳимдир. шундай қилиб, ўқитиш методи ўқитувчи ва ўқувчилар назарий ҳамда амалий билиш фаолиятининг таълимий вазифаларини бажаришга қаратилган йўлидир. анъанавий ўқитиш методларини билиш манбаълари бўйича қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: 1. оғзаки методлар (билимларни сўз билан баён қилиш, суҳбат, дарслик маълумотнома ва илмий адабиётлар билан ишлаш). 2. кўрсатмали методлар (расмлар, намойишлар, кузатишлар). 3. амалий методлар (машқлар, лабараториядаги, мактаб тажриба ер участкасидаги амалий ишлар). ҳар бир ўқитиш методининг ўз вазифаси бор. ўқитиш методларининг рағбатлантирувчи (мотивлашган), таълимий, тарбиявий ва камол топтирувчи умумпедагогик вазифаларни бажаради. биз ўқитиш методларини санаш орқали ўқитиш методларидан i. янги билимлар …
3
ҳамма синфларда фойдаланса бўлади. ҳикоя методини қўллашда унинг ғоявий йўналишини таъминлаш, етарли миқдордаги ёрқин ва ишонарли мисоллар, далиллар, тўғри, текширилган маълумотлар бериш, асосий фикр ва муҳим жиҳатлар баён қилиниши, ҳикоя тушунарли, содда тилда айтилиши, ўқув материали ёрқин ифодаланиши керак. мактаб маърузаларидан асосан юқори синфларда фойдаланилади. чунки улар ҳикояга нисбатан узоқроқ давом этади. маъруза – билимни сўз билан ифодалаш услубларидан бири сифатида бериладиган билимларни оғзаки баён қилишни кўзда тутиб, ўз ҳажмининг катталиги, мантиқан қурилиши, образли исботлаш ва умумлаштиришнинг мураккаблиги билан ҳикоядан ажралиб туради. маъруза давомида бериладиган билимни оғзаки баён қилиш, узоқ вақт давомида ўқувчи – талабаларнинг диққатини тутиб туриш ҳамда уларнинг фикрлашини фаоллаштириш, далиллаш, исботлаш, таснифлаш, таърифлар бериш, тизимга келтириш, умумлаштириш каби педагогик усуллардан фойдаланилади. маърузаларга асосан талаба ва коллеж, академик лицей ўқувчилари жалб қилинади. умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини олий ўқув юртига ўқишга тайёрлаш мақсадида айрим фанлардан маърузалар ташкил қилинади. маъруза режасини аниқ ўйлаб, уни технологиялаштириш зарур. режа бандларининг барчасида, …
4
илиши мумкин. суҳбат услуби атрофлича ўйланган саволлар ёрдамида ўқитувчи билан талабалар орасидаги суҳбатни кўзда тутиб, у ўқувчи ёки талабанинг фикрлаш тизимини, янги тушунчалар ва қонуниятларни ўзлаштиришга олиб келади. суҳбат услубини қўллаганда саволларни қўйиш (йўналтирувчи, қўшимча, асосий ва ҳ.к.з) талабаларнинг жавоб ва мулоҳазаларини муҳокама қилиш, суҳбатдан чиққан хулосаларни муҳокама қилиб, жавобларни тузатиш усулларидан фойдаланилади. ўқитувчи мавзуни муҳокама қилиш учун имкон берувчи ёрдамчи, йўналтирувчи саволлардан фойдаланиши мумкин. шундай суҳбатлар ташкил қилиш мумкинки, талабалар илгари ўзлаштирган билимларини эслайдилар, уларни тартибга соладилар, умумлаштирадилар, хулоса чиқарадилар. бундай суҳбатлар асосан тушунтириш характерига эга бўлиб, олдин ўзлаштирган билимларга суянади. талабалар хотирасини фаоллаштиришни назарда тутади. суҳбат услубига таркибий қисм бўлиб кирувчи усуллардан фойдаланишда ўқитувчининг педагогик назокати етакчи ўрин эгаллайди. айниқса, янги билимлар беришда эвристик суҳбатдан фойдаланиш талабаларни оғзаки саволлар орқали мавзуни муҳокама қилиш учун қўлланилади. бундай суҳбат давомида саволлар қисқа ва аниқ бўлиши, талабанинг фикрини уйғотиши, ўйлашга, таҳлил қилишга, таққослашга мажбур этиши, янги ҳодисаларни онгли равишда тушунишга ундаши …
5
сда ўқув кинофильмларини қўллаш таълим амалиётида одатдаги ҳодиса бўлиб қолди. асосий ўқув кинофильмларининг рўйхати, ҳар бир фаннинг ўқув дастурига киритилган. умумтаълим мактаби, касб – ҳунар коллежи ва лицей, ҳатто олий ўқув юртлари учун ҳамма фанларга тааллуқли бўлган кўплаб кинофильмлар яратилди.(намойиш қилиш услубига мисол тариқасида биз томонимиздан тайёрланган “табиатшунослик дарсларида овозли ўқув кинофильмларидан ва диафильмларидан фойдаланиш” ўқув қўлланмасини кўрсатиш мумкин. тошкент, “ўқитувчи”, 1979 йил. бошланғич синф ўқитувчилари учун ўқув қўлланма). таълимнинг кўргазмали услубларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар сўз билан ифодалаш услуби билан у ёки бу даражада уйгунлашиб кетади. iii. ўқитишнинг амалий методларига машқлар, лабаратория ишлари, мактаб тажриба участкасидаги ишлар киради. машқлар деганда талаба ва ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш ҳамда амалий фаолиятда уларни қўлланиш малакаларини ҳосил қилиш учун топшириқларни кўп марта бажариши тушунилади. ҳар бир машқни бажариш характерига кўра оғзаки, ёзма, график ва ўқув – меҳнат машқларига ажратиш мумкин. амалий кўникма ва малакаларни таркиб топтиришга мўлжалланган ўқув машқларини ўтказишдан олдин улар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таълим жараёнида интерфаол методлари билан анъанавий ўқитиш методларининг ҳамкорлиги" haqida

1404128678_51069.doc таълим жараёнида интерфаол методлари билан таълим жараёнида интерфаол методлари билан анъанавий ўқитиш методларининг ҳамкорлиги режа: 1. муаммоли таълим технологияси 2. iii. ўқитишнинг амалий методларига 3. ii. таълимнинг кўргазмали методини 4. мактаб маърузаларидан 5. тушунтириш илгаридан лойиҳалаштирилган таълим – тарбия жараёнининг педагогик технологияси ўзида метод ва усуллар тизимини, таълимнинг методик усулларини, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиш имкониятлари ва воситаларини, ўқувчиларнинг ижобий шахсий сифатларини ривожлантириш мақсадини, якуний натижаларга эришишни кафолатлайди. янги педагогик технологияларни тузишда анъанавий таълим ва тарбия метод ва усулларидан қандай фойдаланиш мумкин. ўзбекистон президенти ислом каримовнинг “янги уйни ...

DOC format, 63,0 KB. "таълим жараёнида интерфаол методлари билан анъанавий ўқитиш методларининг ҳамкорлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.