жаҳон телевидениеси

DOC 86,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404127067_50971.doc жаҳон телевидениеси жаҳон телевидениеси режа: 1.ақш ва европада тв 2.араб ва марказий осиё давлатлари твси 3. италия, россия, туркия твлари 4. япония телевидениелари ҳақида маълумот. 5. дунёнинг энг йирик медиа магнатлари тўғрисида. тед-тернер, сильвио берлускони, рупорт мердок ва бошқалар. 1925-28 й. телевидениенинг ихтиро этилиши, тошкент, шайхонтохур маҳалласи, ҳамзаҳон опа мирзамуҳаммедовлар ҳовлисида содир бўлган техник кашфиёт - мўъжиза. "тошкент телефоти". 1928 й. германия рейхспочтаси ўтказган тажриба — синов телекўрсатувлари ҳақида. 1936 й. англиянинг би-би-си телерадиокомпанияси кўрсатувлари тўфисида. 1939 й. нью-йорк... америка радиокорпорацияси президенти давид сарновнинг умумжаҳон кўргазмасида айтган тарихий сўзлари: "...энди биз товушга тасвирни қўшиб кўрсатамиз!" телевидениенинг жаҳон бўйлаб зафарли юриши... 1941й - франция, голландия, япония телевидение студияларининг ишга туширилиши. иккинчи жаҳон уруши йилларида жаҳонда тв кўрсатувларинииг тўхтатилиши ҳақида. урушдан кейинги дастлабки йиллар (1950 йил) эса телевидениедек ишга тушириш учун катта маблаг, катта харажатлар талаб қиладиган энг замонавий оммовий ахборот воситаси фақат америка қўшма штатлари, англия ва совет иттифоқида фаолият …
2
миллий маънавиятига тўғри келмайдиган фильм ва кўрсатувларни эфирга бермасликлари тўғрисидаги махсус кўрсатма ҳақида. 1982 йил. ироқ - қувайт уруши. богдод. ақш нинг "саҳродаги бўрон" операцияси... америка ҳарбий самолётлари томонидан боғдодни бомбардимон қилиш арафасида ироқ пойтахтини барча дипломатик ва халқаро миссиялар, журналистлар ташлаб чиқиб кетишади. лекин боғдодда фақат си-эн-эн телекомпаниясининг мухбири питер арнест билан оператори қолади. улар боғдодни бомабардимон қилиниши ҳақида ўзлари яшаётган меҳмонхона деразасидан туриб бутун жаҳонга тўғридан-тўғри жонли репортаж олиб борадилар. вашингтон. оқ уй. президент қабулхонаси... президентнинг ёрдамчиси ақш мудофаа вазирининг: "...мени президент билан уланг, унга айтадиган муҳим гапим бор,-деганига шундай деб жавоб беради: "...кечирасиз, президентни телефонга чақириб бераолмайман. президснт жаноблари хозир си-эн-эн орқали богдоддан тўгирадн-тўгри репротаж ни кўраяптилар." 1991 йил. октябр. тошкент. ўзбекистон ссср олий совет 7 нчи сессияси. собиқ марказ тарбиялаган ва тезлаган партия-совет номенклатураси томонидан ўзбекистон президентини ағдаришга бўлган уринишлар. тўғридан тўғри трансляция. 1994 йил 3-4 октябр. москва. оқ уй. останкино телемаркази мажмуи... си-эн-эн телекомпанияси жойлашган …
3
а 1800 дан зиёд телекомпаниялар мавжуд бўлиб, улардан бирортаси ҳам давлатга тегишли эмас. давлат департаменти томонидан маблағ билан таъминланадиган ягона телерадиокомпания " америка овози" бўлиб, унинг ақш ичкарисига ахборот тарқатиш ҳуқуқи йўқ. давлат шунингдек ўз нашрига, радио ёки телевизион органига эга эмас. америкада 4 та жамоатчилик умуммиллий телевидение тизими фаолият кўрсатади. улар давлат томонидан сезиларли даражада молия билан таъминланади. улар жамоатчилик кенгаши томонидан назорат қилинади. эй-би-си (америкен бродкастинг корпорейшн), си-би-эс ( коломбиа бродкастинг систем ), эн-би-си ( нейшенл бродкастинг систем), фокс телевидеииеси тизими, америкада оммовий ахборот воситалари ҳукумат фаолияти устидан ўзига хос "қўриқчи кўппак" вазифасини бажаради, халқнинг кўзи, қулоғи ва тили сифатида фаолият юритади. американинг си-эн-эн телекомпанияси ва унинг эгаси тед тернер ҳақида маълумот. сувда елканли қайиқ (яхта)да учиш бўйича 1977 йилги америка чемпиони, телебошловчи тед тернер ўз капиталини телебизнесда тўплади. унинг отаси ҳам миллионер эди. тернер 1970 йили атланта шаҳридаги инқирозга юз тутаётган маҳаллий телестудияни сотиб олади. сўнгра ернинг …
4
када бир неча бор қайтарилиб, ҳар гал тўлдирилаган, янгиланган холда, таҳрир қилиниб бериб борилади. "...сиз ниҳоятда бой ва обрўли шахссиз, катта давлат лавозимларидан бирига ўз номзодингизни кўрсатсангиз албатта ғалаба қозонар эдингиз, нега шундай қилмайсиз? - деган саволга тед тернер: "...жаҳон жамоатчилиги фикрини шакллантириш бирон бир давлат раҳбар лавозимларига қараганда анча муҳимроқ ишдир!..." - деб жавоб беради. си-эн-эн ўз янгиликларини бутун дунё бўйича тарқатади. нью-йорк-токио телекўприги ёрдамида кунига 17 соат ҳажмида япония си-эн-эн кабель телевидение орқали ўз кўрсатувларини трансляция қилади. канаданинг 2 миллион телетомошабини (абоненти) си-эн-эн нинг "нон-стоп" ахборот дастурини кечасию-кундузи атлантадан қабул қилади. тед тернер ўзининг умумжаҳон ахборот телехизмати "интелсет" номли ернинг сунъий йўлдоши орқали италия жанубидаги шаҳар-қишлоқлардан тортиб, йўл йўлакай франция, шарқий евроиа мамлакатларидан ўтиб, то шимолдаги финляндиягача ахборот тарқатиш лойиҳасини таклиф этди. бу лойиҳа амалга ошгач "америка овози" ёки англиянинг "би-би-си" умумжаҳон янгиликлар хизматига қараганда ҳам тезкор ва салмоқли ахборот тарқатиш хизмати бўлар эди. европа лойиҳаси учун тед …
5
3 та телесеть мавжуд. булар: 5-канал, "италия-1", "ретекуатро" номли телерадиокомпаниялардир. руперт мердок австралиялик миллиардер бўлиб 1985 йили америка фуқаролигини қабул қилиб бу ерда ўз телебизнесини бошлаб юборди. ақш нинг 20 фойиз ҳудудини қоплаган 6 та регионал телестанциясининг эгаси. у шунингде, лос-анжелесдаги "xx аср - фокс" номли таниқли голливуд киностудиясига ҳам эгадошлик қилабошлади. аҳоли дидини шакллантириш ва бизнесда катта даромад қилиш бир бирига анча зид бўлган фаолиятлардир. америка кино ва телевидениеси мана шу икки тушунчанинг ўртасида гоҳ у томонга қараб, гоҳ бу томонга қараб чайқалиб, турадиган оав лари, санъат турларидир. жаҳонга машҳур киносанъаткорлар—кинорежиссёрлар феллини, скуола, рози феррари ўзларининг фильмлари телевидение орқали намойиш этилаётган найтда реклама берилиб бўлиниб тургани ва бадиий асарни қабул қилиш психологик холати, унинг телетомошабинларга бадиий таъсири бузилаётганлиги учун сильвио берлусконини судга берганлар. италия миллий аудиториясининг 80 фойизи с.бурлусконининг 3 та канали орқали дунёда содир бўлаётган воқеалардан воқиф қилади. берлускони кўплаб давлатлардаги телеканалларни сотиб олган. италиялик ношир арнольдо дондадори …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жаҳон телевидениеси" haqida

1404127067_50971.doc жаҳон телевидениеси жаҳон телевидениеси режа: 1.ақш ва европада тв 2.араб ва марказий осиё давлатлари твси 3. италия, россия, туркия твлари 4. япония телевидениелари ҳақида маълумот. 5. дунёнинг энг йирик медиа магнатлари тўғрисида. тед-тернер, сильвио берлускони, рупорт мердок ва бошқалар. 1925-28 й. телевидениенинг ихтиро этилиши, тошкент, шайхонтохур маҳалласи, ҳамзаҳон опа мирзамуҳаммедовлар ҳовлисида содир бўлган техник кашфиёт - мўъжиза. "тошкент телефоти". 1928 й. германия рейхспочтаси ўтказган тажриба — синов телекўрсатувлари ҳақида. 1936 й. англиянинг би-би-си телерадиокомпанияси кўрсатувлари тўфисида. 1939 й. нью-йорк... америка радиокорпорацияси президенти давид сарновнинг умумжаҳон кўргазмасида айтган тарихий сўзлари: "...энди биз товушга тасвирни қўшиб кўр...

DOC format, 86,0 KB. "жаҳон телевидениеси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жаҳон телевидениеси DOC Bepul yuklash Telegram