ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқий, демократик жамиятдаги ўрни

DOC 119,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404053598_50341.doc ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқий, демократик жамиятдаги ўрни режа 1. ўқитувчилик касби ҳақида. 2. ўқитувчига қуйилаётган талаблар. 3. ўқитувчилик касбини танлаш. 4. педагогик фаолият. 5. педагогик қобилият ва маҳорат. таянч иборалар: ўқитувчи, ўқувчи, узлуксиз таълим, фаолият, обрў, касб, лаёқат, касбий сифатлар. республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳасида ўртага қўяётган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчиликка боғлиқ. янги иқтисодий сиёсатга ўтиш шароитида таълим-тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. ўзининг фидокорона меҳнати билан ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини оширишга катта ҳисса қўшаётган ижодкор ўқитувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда. айниқса, ислоҳотлар даврида бундай мураббийлар эл-юртга танилмоқда. ҳар йили энг яхши ўқитувчини аниқлаш учун ўтказилаётган мактаб кўриклари, туман, вилоят, республика танловлари ана шу ютуқларга омил бўлмоқда. мактабларда «методист ўқитувчи», «катта ўқитувчи», «ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» унвонларига сазовор бўлган ўқитувчилар сони тобора кўпаймоқда. халқимизнинг келажаги, мустақил ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан …
2
злуксиз педагогик таълим ғоялари амалга оширилмоқда. шу муносабат билан ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш иши давлат ва жамоатчиликнинг диққат марказига бўлади. бу тадбирлар университет ва педагогика институтларининг махсус факультетларида, малака ошириш институтларида амалга оширилмоқда. ўқитувчиларни фалсафий жиҳатдан кенг фикрловчи, мулоҳазали бўлишларига эътибор берилаётир. синфий, тарбиявий қарашларнинг бирёқламалигидан, айрим шахс ва гуруҳлар манфаатидан умуминсоний қадриятлар устун туриши таъкидлан-моқда. ўзбекистон ҳукумати мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик ўқув ишлари ҳажмини камайтирди, маошини оширди. ўқувчиларнинг дафтарларини текширгани учун, шунингдек, «халқ ўқитувчиси», «хизмат кўрсатган ўқитувчи», «методист-ўқитувчи»ларга ва илмий даражаси бор ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш жорий этилди. педагогика ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг стипедиялари оширилди, овқатланиши учун, шахсий уйларда яшагани учун уларга қўшимча пўл тўланади. ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш умумий қонун-қоидалар, умумлаштирилган услубий ғоялар баён этилди. ўқувчиларнинг ёш, индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. мактаб ҳаёти, амалий педагогик …
3
гик, педагогик билим ва маҳорати, шунингдек, назарий илмларни мукаммал эгаллаган; -ўқитувчилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир ўқувчиси улғайиб яхши одам бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган; -эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли бўлмоғи даркор. ўқитўвчилик касбини танлаш бирор касбнинг ҳақиқий устаси бўлиш учун кишида табиий қобилият, маълум жисмоний ва руҳий хислатлар жо бўлиши зарур. масалан артист бўлиш учун табиий овоз, эшитиш қобилияти, бежирим суврат, жисмонан соғлом бўлиш талаб этилади. раҳбарлик вазифасини бажариш учун ташкилотчилик, одамлар билан муомала-муроса қила билиш каби қобилиятларга эга бўлиш керак. акс ҳолда касби ва ишидан бошқалар ҳам, ўзи ҳам қаноат ҳосил қилмайди. киши касбини нотўғри танлаган бўлса, унга қизиқмаса, ўзи ҳам, бошқалар ҳам ундан барака топмайди. педагогик, ўқитувчилик фаолиятини, ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш ишини самарали бажариш, ота-оналар ва болаларнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлиш учун кишида бу ишда кишига лаёқат, қобилият, қизиқиш бўлмоғи лозим. бошқа касблар каби …
4
. мактаб ўқитувчиларининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қаратилган. ҳар бир бола ўз хулқ-атворига, характерига эга. болаларни тар- биялашда уларнинг ана шу ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мураккаб. бунда одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ўзида акс эттирувчи махсус усуллардан фойдаланилади. педагогик фаолиятга тайёргарлик кўраётган ёшлар унинг ана шундай хусусиятларини билишлари лозим. ўқитувчилик ихтисосининг бу хусусиятлари унинг профессиограммасида ифодаланади. профессиограмма қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) ўқитувчи шахсининг хусусиятлари; 2) ўқитувчининг руҳий-педагогик тайёргарлигига қўйиладиган талаблар; 3) махсус тайёргарликнинг ҳажми ва мазмуни; 4) ихтисосга оид услубий тайёргарликнинг мазмуни. -ўқитувчи шахсининг хусусиятлари: ғоявий соҳада: илмий дунёқараш ва эътиқод; ижтимоий эҳтиёж ва ахлоқий заруриятларни чуқур тушуниш; ижтимоий ва гражданлик бурчини англаш; ижтимоий-сиёсий фаоллик. педагоглик касби соҳасида; болаларни севиш ва улар билан ишлашга қизиқиш, педагогик ишни севиш; руҳий педагогик зийраклик, педагогик такт, педагогик тасаввур; ташкилотчилик қобилияти; ҳаққонийлик; дилкашлик; ўзини тута билиш; касбий лаёқатлилик. кенг илмий савия, маънавий эҳтиёж ва қизиқиш, интеллектуал қизиқиш, янгиликни ҳис қила билиш; …
5
ий хусусият тараққий этади. педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчида қобилиятнинг қуйидаги турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб етиштирилмоғи лозим. 1. билиш қобилияти-фаннинг тегишли соҳаларига оид (математика, физика, биология, адабиёт ва ҳоказоларга доир) қобилиятдир. бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси ҳажмида эмас, балки анча кенг ва чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, материални ипидан игнасигача билади, унга ниҳоятда қизиқади, оддий тадқиқот ишларини ҳам бажаради. 2. тушунтира олиш қобилияти-ўқув материалларини ўқувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, ўқувчиларда мустақил равишда фаол фикрлашга қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга етказа олиши даркор. ўқувчилар руҳиятини ҳисобга олиш зарур. қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билим ва камолот даражасини ҳисобга олади, уларнинг нимани билишлари, ҳали нимани билмасликларини, нимани унутиб қўйганликларини тасаввур этади. баъзи ўқитувчиларга, айниқса тажрибаси кам ўқитувчиларга ўқув материали оддий, тушунарли ва қандайдир алоҳида талаб этмайдигандек туюлади. бундай …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқий, демократик жамиятдаги ўрни"

1404053598_50341.doc ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқий, демократик жамиятдаги ўрни режа 1. ўқитувчилик касби ҳақида. 2. ўқитувчига қуйилаётган талаблар. 3. ўқитувчилик касбини танлаш. 4. педагогик фаолият. 5. педагогик қобилият ва маҳорат. таянч иборалар: ўқитувчи, ўқувчи, узлуксиз таълим, фаолият, обрў, касб, лаёқат, касбий сифатлар. республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳасида ўртага қўяётган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчиликка боғлиқ. янги иқтисодий сиёсатга ўтиш шароитида таълим-тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. ўзининг фидокорона меҳнати билан ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини оширишга катта ҳисса қўшаётг...

Формат DOC, 119,0 КБ. Чтобы скачать "ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқий, демократик жамиятдаги ўрни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўқитувчилик касби, унинг ҳуқуқи… DOC Бесплатная загрузка Telegram