педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари

DOC 80,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404037049_50136.doc педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари режа: 1. педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши. 2. педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни ва вазифалари. 3. бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили. педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши педагогика фанининг бир қисми бўлиб ҳисобланувчи методика ўқитиш усуллари ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш каби масалалар билан шуғулланар экан, у уч йўналишда иш олиб боради. а) ўз фаолияти давомида қандай натижага эришмоқчи, ҳозирги давр талаблари жамиятнинг ривожланиш босқичи ва давлатнинг ўз олдига қўйган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда методика фани иш олиб боради. демак, биринчи вазифа мақсадни белгилашдир. таълим мақсадларини белгилашда ёшларнинг интеллектуал ва маънавий ривожланиш даражаси, моддий-техника база, яъни иқтисодий таълимот, ўқитувчи кадрларни малакавий тайёргарлик даражаси, фан-техниканинг ривожланганлик даражаси кабилар ҳисобга олинади. ана шу омилларни ўрганиб мавжуд ҳолатга баҳо берилади ва улардан келиб чиққан ҳолда таълим мақсадлари белгиланади. б) ўқитиш зарур бўлган билимларнинг ҳажмини белгилаш жараёнида биринчи галда белгиланган …
2
нган ҳолда эгаллаш масаласи майдонга чикади. белгилаб олинган билимларни кам меҳнат ва кам вақт сарфлаб осонлик билан эгаллаш усулларини ишлаб чиқиш муҳим масала бўлиб ҳисобланади. методика фани мана шу вазифани бажаришга бел боғлайди аммо бугунги кунда методика фани умумий йўналишларни кўрсатишга хусусий хулосалар чиқаришга педагогларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган бўлиб, ўз вазифасини тўла қонли равишда бажара олмаяпти. шунинг учун методика фани бугунги кунда янги педагогик технологиялар билан бойитилиши талаб этилмоқда. янги педагогик технологиялар методикадаги умумийликни аниқлик билан тўлдиришга қаратилган. янги педагогик технологиялар ўқув жараёнининг натижасини кафолатлаш юқори самарадорликка эришиш кам вақт сарфлаб катта ҳажмдаги билимларни эгаллаш имконини туғдиради. педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат курси бўлажак педагогларда ўрганган таълим ва тарбиявий технологияларни тўғри ўз ўрнида ва юқори самара билан қўллаш малакасини ҳосил этишга қаратилган бўлиб, у ўқитувчига нутқ малакасини, психологик ҳолатни бошқариш малакасини, ўқув жараёнини ташкил этиш малакасини ҳосил этиш йўл-йўриқларини кўрсатади. таълим тизимида таълим жараёнини ташкил этиш тарихига назар ташласак, …
3
г хусусий хулоса чиқаришига асосланади. 4. бу тизим кафолатланган натижага эришишга имкон бермайди. анъанавий таълим шаклининг ижобий ва салбий томонлари ижобий томонлари салбий томонлари 1. системалилик характерга эга 1. бир хиллиликнинг устунлиги 2. тартибга солинган, мантиқий боғланишнинг мавжудлиги 2. дарс вақтини тежамли тақсимланганлиги 3. ўқитувчининг эмоционал таъсири доимий 3. дарс вақтида янги мавзуни ўрганишда йўналиш берилади. бу эса уй вазифага юклатилади 4.умумий ўқитишда ялпи ҳаракатларнинг оптималлиги 4. талабалар ўзаро мулоқотдан маҳрум 5. мустақилликнинг йўқлиги 6 талабалар пассив ҳолатни эгаллаши 7.талабанинг нутқий фаолиятининг камлиги (ўртача 2 минут) 8.ўрта меъёрий ёндашиш 9.индивидуал ёндашувнинг йўқлиги 10.кафолатланган натижага эга эмаслиги 11.таълим мақсадлари аниқ белгиланмаган. педагогик технология 50-йилларда анъанавий хусусий йўналишга қарши, аниқроғи бу йўналишдаги ноаниқлик ва юзакиликка қарши чиққан йўналишдир. бу йўналиш ўз мақсади қилиб аниқ самарали натижага эришишлари конкрет йўлларини ишлаб чиқишни қўяди. бундай таълим технологиясига эришиш бир қарашда осон бўлиб кўринсада, катта педагогик ўзгартиришлар ва илмий-тадқиқот ишларини талаб этади. 50-60 йилларда бу …
4
сусияти, яъни диагностика, режалаштиришга қараб натижаларни коррективлаш, яъни мослаштириш. 5. самаралилик хусусияти. натижалари самарали, оптимал куч ва маблағ талаб этувчи ҳамда стандарт таълимга тўғри келувчи бўлиши лозим. 6. конспектуаллик хусусияти. ҳар бир педагогик технология чуқур ғояга эга бўлиши, илмий асосланиши лозим. педагогик технологияларга ўтиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим. 1. диагностика 2. планлаштириш 3. аниқ конкретлаштирилган мақсадни белгилаш. белгиланган мақсадга эришишнинг аниқ усул, метод ва шаклларини қайта ишлаб чиқариш лозим. педагогик технологиялар шахсга индивидуал ёндашув масаласини олдинга суради ва унга асосланади. шахснинг индивидуаллигига асосланиш бу шахсни активлигини ошириш, унинг янги хусусиятларни, қобилиятларни кашф этиш ва ривожлантиришдир. ҳар бир шахснинг танлаш имкониятини ва эркин ривожланиш имконини яратишдир, яъни «ривожлантирувчи таълимни» ишга тушишини таъминлашдир. хотира мактабидан фикрлаш мактабига ўтиш ва ундан кейин ривожланиш мактабига ўтиш мақсад қилиб қўйилади. индивидуал таълимни ривожлантириш натижасида ўз-ўзидан таълим кўп профилли, кўп даражали ёки дифференциаллашган (табақалашган) бўлиб қолади. илгари битта танлаб олинган траекториядан четга чиққан талабаларни траекторияга …
5
ар бир педагогдан юқори самарадорлик талаб этилмоқда. аммо, илм–фаннинг тез ривожланиши билимлар ҳажмини ошиб бориши ўқитувчидан янгича ёндашувни талаб этмоқда. бугунги кунда педагог эски методлардан фойдаланиб юқори самарадорликка эришиши қийин. шунинг учун ҳам биз талабаларни янги педагогик технологиялар билан таништиришимиз уларни бу борадаги малакалар билан қуроллантиришимиз зарур. бўлажак ўқитувчилар нафақат методика, балки педагогик технологиялар билан танишиши ва улар бемалол қўллай олиш даражасига етишлари талаб этилади. бугунги кунда педагогик технологияларга жуда катта талаб қўйилмоқда. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» юқори малакали кадрларни тайёрлашни талаб этаётган бир вақтда кафолатланган самарали натижани вужудга келтирувчи йўналиш жуда катта аҳамият касб этади. фақат кафолатланган самарали натижага асосланган таълим тизимигина малакали кадрларни етказиш мумкин. шунинг учун ҳам педагогик технологияларни янада мукаммаллаштириш янги технологияларни ишлаш талаб этилмоқда. айниқса тарбия борасида педагогик технологиялар кам ишланган. баъзи технологияларда аниқлик етишмайди, бу эса натижани кафолатлаш педагогик маҳорат халақит беради. педагогнинг маҳоратига ҳам бугунги кунда талаблар ошиб бормоқда. педагогдан нафақат ўз психикасини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари" haqida

1404037049_50136.doc педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари режа: 1. педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши. 2. педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни ва вазифалари. 3. бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили. педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши педагогика фанининг бир қисми бўлиб ҳисобланувчи методика ўқитиш усуллари ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш каби масалалар билан шуғулланар экан, у уч йўналишда иш олиб боради. а) ўз фаолияти давомида қандай натижага эришмоқчи, ҳозирги давр талаблари жамиятнинг ривожланиш босқичи ва давлатнинг ўз олдига қўйган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда методика фани иш олиб боради. демак, биринчи ...

DOC format, 80,5 KB. "педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.