максадларни шакллантириш ва уларни тест-топширикларга айлантириш

DOC 129.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403407554_45722.doc мақсадларни шакллантириш ва уларни тест-топшириқларга айлантириш мақсадларни шакллантириш ва уларни тест-топшириқларга айлантириш режа: 1. ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракатлар билан ифодалаш 2. эталон - мақсадларни яратиш, қўллаш ва уларни тест топшириқларига айлантириш. ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракат билан тўла-тўкис ифодалаш технологияси ўтган асрнинг 50-60 йилларида бихевиоризм ғояси ва услублари таъсирида вужудга келди. бихевиоризм - (инглизча behaviоr - ҳатти-ҳаракат, ҳулқ) америка психологиясининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у ўта амалий инструментал йўналишга эгадир. у инсон психикасини ўрганиш, фақат инсоннинг ташқаридан кузатиладиган ҳатти-ҳаракати ва нутқини таҳлил қилишдан иборат, деб тасаввур қилади. бундай ёндашув ўқув мақсадларини ўқувчиларда ташқаридан кузатилиши мумкин бўлган аниқ ҳаракатлар орқали ифодалашга олиб келади. гербарт спенсер таърифлаганидек, “таълимнинг буюк мақсади билим бериш эмас, балки ҳатти-ҳаракатларга ўргатишдир ”. мазкур оқим маълум давргача ақш психологиясида устиворлик ролини ўйнади. ҳозирги даврда бу оқим бир неча психологик мактабларга ажралиб кетган. лекин уларнинг моҳиятида бихевиоризм руҳи сезилиб туради. ҳаммаси учун умумий формула s(r, яъни стимул …
2
ористик ёндашиш доирасидан ташқарида қолади. бихевиоризм ўқитишнинг репродуктив даражаси (ёдлаш, такроран айтиб, кўрсатиб бериш, намуна бўйича ҳаракат қилиш) билангина чегараланади. бихевиоризмда ўзлаштиришнинг умумий шартли схемасини s(r(p кўринишда ёзиш мумкин [1; 73]. бунда, s - стимул (ҳаракатга келтирувчи таъсир) ёки хатти-ҳаракат қилишга ундовчи вазият. масала шарти, савол, сигнал, буйруқ, команда ва ҳ.к. стимул вазифасини бажариши мумкин. r - организмнинг стимул (таъсир)га кўрсатган жавоби (реакцияси), яъни таъсир натижасида содир этилган ҳатти-ҳаракат. саволга жавоб бериш, масалани ечиш, ўнгга ёки чапга бурилиш, югуриш ва ҳоказолар организмни таъсирга кўрсатган реакциясини ифодалайди. p - (prop) мустаҳкамлаш, яъни бу- таъсирга жавобан реакция қилинганлиги, ҳаракатнинг тўғри бажарилганлигини мустаҳкамлаш-рағбатлантиришдир. мустаҳкамлаш-моддий ва маънавий тақдирлаш шаклида бўлиши мумкин. масалан, жониворларни ўргатишда бу - улар энг яхши кўрган овқат, инсонни ўқитиш-ўргатишда эса, мустаҳкамловчи сифатида оғзаки маъқуллаш, баҳо, илҳомлантиришлардан фойдаланиш мумкин. бихевиористлар таъкидлаганларидек, мустаҳкамлаш (р) ўзлаштиришнинг муҳим ташкил этувчиси бўлиб ҳисобланади. у айниқса жониворларни ўргатишда мутлоқ аҳамият касб этади. лекин, бихевиористларнинг ўқитиш сифатини …
3
ижалари билан таққосланувчан ҳолда ифодалаш) ва қатъий бир хил маънода аниқлаш ғояси ўқувчилар фаолиятининг педагогик амалдаги ноаниқ тарзда эмас, балки уларни ташқаридан кузатиш ва ўлчаш мумкин бўлган аниқ ҳатти-ҳаракатлари орқали ифодаланишини билдиради. масалан, «таниш», «қайтариш», «ёзиб олиш» сўзлари, «билиш» ва «тушуниш» ифодаларига нисбатан анчагина аниқроқдир. шунинг учун ҳам, ўқув мақсадларини танлашга оид услубий кўрсатмаларда ўқитувчиларга «билиб олиш», «ўзи учун кашф этиш», «идрок қилиш», «сеза олиш», «тушуниш» каби умумий маъно берувчи сўзлар ўрнига, талабаларда «танлаш», «номини айтиш», «санаб бериш», «ёзма ифодалаш», «таърифлаш», «кўрсатиш»,«таҳлил қилиш» малакаларини шакллантириш тавсия этилади. ўқув мақсадларининг бундай аниқлаштирилиши ўқитувчи ишини анчагина соддалаштиради. бу мақсадлар тўпламига, асосан, ўқув жараёни, унинг ҳар бир қисмининг ўзлаштирилишини таъминловчи, соддалаштирилган ўқув цикллари йиғиндисининг кетма-кетлиги бўйича олиб борилади. ўқув жараёнининг бориши ҳақида биз кейинроқ тўхталамиз. ҳозир эса ўқув мақсадларини бундай усулда аниқланганда эришиладиган натижага тўхталамиз. психолог н. ф. тализина ўқув мақсадларини фақатгина ташқи ифодаланган ҳатти-ҳаракатлардангина иборат деб тушуниш, талабалар онгида содир бўлаётган ички …
4
й малакаларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этади. агар ўқув натижалари яхлитликни ташкил этиб, уни алоҳида қисмлар йиғиндиси сифатида ифодалаш мумкин бўлмаса ёки бу қисмларни аниқ ифодалаш мумкин бўлмаса, бундай ҳолда ўқув мақсадларини идентификациялаш маълум даражада мумкин бўлсада, ниҳоятда қийинчилик туғдиради ва уни қатъий амалга ошириб бўлмайди. бу ҳолда б.блум таксономиясининг юқори даражаларидан фойдаланиш мумкин (синтез, баҳолаш). шундай қилиб, ўқув мақсадларини аниқлаштириш имкониятларига қуйидагича муносабат билдириш мумкин: ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган хатти-ҳаракат билан ифодалаш кўп ҳолларда умумий мақсаднинг хусусий ҳолларда намоён бўлишини акс эттиради. шуни таъкидлаш лозимки, умумий ўқув мақсадларини аниқ қисмларга ажратиш тўғридан-тўғри соддалаштирилган характерга эга бўлмаслиги керак. ҳар бир аниқ мақсадни белгилашда, у умумпедагогик мақсаднинг бир қисмини акс эттиришининг лозимлигига жиддий эътибор бериш зарур. умумпедагогик мақсадларни аниқ ўқув мақсадларга айлантириш (ўқув мақсадлари батареясини тузиш) 2-схемада кўрсатилди энди биз умумий ҳолда тасвирланган ўқув натижаларининг эталони-талабани унга эришиш мезонини аниқлаш ҳақида фикр юритамиз. бундай ўтишнинг умумий талаби талаба ўқитиш натижасида нималарни …
5
ди ; д) харитадаги белгилардан фойдаланган ҳолда об-ҳаво маълумотини тузади. н. гронлунд келтирган бу мисолдан кўриниб турибдики, бир томондан умумий мақсадларни содда, қуйи билиш даражаларидан иборат деб қараш ҳам мумкин (а ва б об-ҳаво харитасида қўлланиладиган белгиларни таниш ва кўрсатиш), иккинчи томондан эса турли билиш даражаларига мос келадиган ўқув мақсадларининг батафсил рўйхати шаклида ҳам ифодалаш мумкин. ўқитиш натижаларининг бундай рўйхатини тузиш, ўқитувчига ўқув жараёнини юқори дидактик мақсадларга йўналтирган ҳолда онгли ва узвий равишда ташкил этиш имкониятини беради. буни анчагина мураккаб бўлган қуйидаги мақсадни ифодалашда кўриш мумкин. «талаба матнни ўқишда танқидий фикрлаш малакасини қўллайди» шаклидаги умумий мақсадни қуйидагича аниқлаштириш мумкин. талаба: а) мавжуд маълумотлар ва хулосаларни бир-биридан фарқлайди; б) далиллар ва тахминларни бир-биридан фарқлайди; в) сабаб-оқибат алоқаларни ажратиб кўрсатади; г) мулоҳазалардаги хатоликларни аниқлайди; д) ҳодиса моҳиятига боғлиқ бўлмаган айрим муҳим фикрларни ажратади; е) асосланган ва асосланмай берилган баҳолар чегарасини аниқлайди; ё) матн бўйича асосланган хулоса ёзади; ж) хулосаларнинг ҳаққонийлигини асослайдиган белгиларни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "максадларни шакллантириш ва уларни тест-топширикларга айлантириш"

1403407554_45722.doc мақсадларни шакллантириш ва уларни тест-топшириқларга айлантириш мақсадларни шакллантириш ва уларни тест-топшириқларга айлантириш режа: 1. ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракатлар билан ифодалаш 2. эталон - мақсадларни яратиш, қўллаш ва уларни тест топшириқларига айлантириш. ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракат билан тўла-тўкис ифодалаш технологияси ўтган асрнинг 50-60 йилларида бихевиоризм ғояси ва услублари таъсирида вужудга келди. бихевиоризм - (инглизча behaviоr - ҳатти-ҳаракат, ҳулқ) америка психологиясининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у ўта амалий инструментал йўналишга эгадир. у инсон психикасини ўрганиш, фақат инсоннинг ташқаридан кузатиладиган ҳатти-ҳаракати ва нутқини таҳлил қилишдан иборат, деб тасаввур қилади. бундай ёндашув...

DOC format, 129.5 KB. To download "максадларни шакллантириш ва уларни тест-топширикларга айлантириш", click the Telegram button on the left.