узлуксиз таълим. таълим мазмунини шакллантириш

DOC 144,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403362971_45618.doc узлуксиз таълим узлуксиз таълим. таълим мазмунини шакллантириш. давлат таълим стандартлари ва дастурлари.таълимда узвийлик ва узлуксизлик р е ж а 1. ўзбекистон республикаси таълим тизимининг ягоналиги ва узлуксизлиги. 2. узлуксиз таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари. 3. таълим турлари ва таълим мазмуни. 4. дтс таълим мазмунининг кўзгусидир. 5. ўқув режа ва ўқув дастурлар мамлакатимизда қабул қилинган "таълим тўғрисида"ги қонун ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалиётга жорий этишдан асосий муштарак мақсад ҳар томонлама мукаммал, комил инсон, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдир. шу мақсадда республикамизда амалга оширилаётган таълим соҳасида туб ислоҳотлардан бири бу узлуксиз таълим тизимидир. узлуксиз таълимининг мақсади инсоннинг фақат закийлик қуввати, интеллектуал имкониятини шакллантириш ва бойитишдангина иборат эмас. узлуксиз таълим ўқитиш ва тарбиянинг узвий бирлиги сифатида шахсни шакллантириш жараёнининг муҳим таркибий қисмидир. ушбу тизимда ҳар бир одамни ижтимоий эҳтиёжни долзарблиги ва истиқболини ҳисобга олган, биргаликда ва мувофиқлантирилган ҳолда тарбиялаш умумтаълим мактабларида ислоҳ этилган таълим ва касбий таълимга тайёрлаш масалаларининг …
2
ва мустақил таълимнинг жамоатчилик шаклларининг жадал ривожланиш жараёнини акс эттиради. учинчи йўналиш - ҳар бир кишининг шахсий қобилияти, манфаати ва мойиллигини тўлиқ ва ҳар томонлама аниқлаш,фақат фаолиятининг муайян кўринишларида уларни ривожланиш учун зарур шароитлар яратиб беришга қаратилган касбга йўналтириш бўйича ягона давлат ва жамият тизимининг яратиш, ҳамда уни такомиллаштириш заруриятини ҳисобга олади. тўртинчи йўналиш - ўз аҳамиятига кўра энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб, у узлуксиз педагогик таълим ва мустақил таълимнинг ягона тизими билан богликдир. мамлакат халқ таълими тизиминининг ҳамма буғинларини биринчи галда кадрлар билан таъминлашга ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан йўналтирилади. узлуксиз таълим тушунчаси кўп қирралидир. бу ерда шахс ҳаёти фаолиятининг ҳамма босқичларида унинг ривожланиши ҳақидаги қоидалар дастлабки асос сифатида мужассамланади. ҳар бир ёшдаги одамда ўзига хос тараққиётнинг ижтимоий вазияти мавжуддир. бунда ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш узлуксиз таълимнинг бош мақсади бўлиб хизмат қилади. узлуксиз таълим концепцияси ёҳуд унинг ғояси, шахс мавжудлигининг, унинг ўз-ўзини ташкил этишнинг маҳсус моддасидир. (346) табиийки, …
3
г янги тузилишини, шунингдек билимлар сифатига нисбатан янги муносабатини шакллантиради. ҳар бир кишининг кенг маънодаги маданият чўққиларга кўтарилиши, ҳозирги замон маданиятининг бутун маънавий бойлигини умуминсоний қадриятлар даражасида ўзлаштириши узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим мақсади ва вазифаси сифатида намоён бўлади. миллий дастурда кўзда тутилган таълим тарбияни узлуксиз таълим тизимини ташкил этиш, уни тубдан янгилаш ва ривожлантиришда қуйидаги асосий тамойилларга таянган ҳолда ҳаётга тадбиқ этиш белгиланади; яъни ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилади. 1 босқич ўтиш даври бўлиб, у 1997-2001 йилларда 4 йил давомида жорий этилади. бу босқичда асосан қуйидаги вазифаларни бажариш керак. миллий дастурнинг амалга оширишнинг бошланиши: яъни талабга жавоб берадиган педагогларни тайёрлаш. ўқув стандартларини яратиш ва янги ўқув программалари устида ишлаш, умумтаълим мактабларини тузилиш жиҳатидан қайта кўриш: 3 йиллик таълим ўрта маҳсус ва касб-ҳунар билим юртлари (касб коллежи ва академик лицей) тизимига замин тайёрлаш; узлуксиз таълим таянч тизимига асос соладиган тадбирларни амалга ошириш. ижтимоий ҳимояни кафолатлаш каби масалаларни ечиш босқичи. иккинчи босқич-2001-2005 …
4
ини шаклланиши ва фаолият кўрсатишнинг асосий тамойиллари қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади; 1) барча хил ва турдаги таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш; 2) дтс ни жорий этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш. 3) ихтисосликлар, малака даражасига кўра мутахассисларга бўлган умумдавлат ва минтакавий талабларнинг истиқболини аниқлаш. 4) таълим тизимини тузилиш ва мазмун жиҳатдан ислоҳ қилиш учун ўқитувчи ва мураббийларни қайта тайёрлаш; 5) давлат ва ижтимоий муассасаларнинг касбга йуналтириш бўйича фаолиятни такомиллаштириш. бунда касб танлашнинг бозор эҳтиёжлари ва имкониятларини эътиборга олиш зарур, токи ҳар бир шахс ўзига мос касбни эгаллай олсин. 6) ўқувчи ёшларни ватанга садоқат, юксак аҳлоқ, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши руҳида тарбиялаш. 7) таълим муассасаларини, биринчи навбатда умумтаълим мактабларини давлат томонидан молиявий ва моддий-техникавий тўлиқ таъминлаш меъёрларини ошириш ва унинг механизмини такомиллаштириш. 8) кадрлар тайёрлаш тизими истеъмолчилари корхоналар, муассасалар, фирмалар, ҳиссадорлик жамиятлари, банклар ва бошқа …
5
таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари; · таълим тизимини фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалари; · таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек унга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар; ўзбекистон республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир. ўзбекистон республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади; мактабгача таълим умумий ўрта таълим ўрта маҳсус касб-ҳунар таълими олий таълим олий ўқув юртидан кейинги таълим кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактабдан ташқари таълим республикамиз узлуксиз таълим тизимига эътибор берсак, ҳақикатдан ҳам фарзандларимизни жамиятда шахс сифатида шаклланишида, ҳаётда ўз ўрнини топишда, ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб, вояга етишда алоҳида аҳамият касб этади. мамалакатимизнинг истиқлол йўлида биринчи қадамлариданоқ буюк маънавиятимизнинг тиклаш ва янада юксалтириш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари даражасига чиқариш мақсадида катта аҳамият бериб келинмоқда. «бизга мактабни битирувчилар эмас, мактаб таълими ва тарбия​сини кўрган шахслар керак».1 биз узлуксиз таълим тизимида ўқувчи ёшларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "узлуксиз таълим. таълим мазмунини шакллантириш"

1403362971_45618.doc узлуксиз таълим узлуксиз таълим. таълим мазмунини шакллантириш. давлат таълим стандартлари ва дастурлари.таълимда узвийлик ва узлуксизлик р е ж а 1. ўзбекистон республикаси таълим тизимининг ягоналиги ва узлуксизлиги. 2. узлуксиз таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш принциплари. 3. таълим турлари ва таълим мазмуни. 4. дтс таълим мазмунининг кўзгусидир. 5. ўқув режа ва ўқув дастурлар мамлакатимизда қабул қилинган "таълим тўғрисида"ги қонун ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалиётга жорий этишдан асосий муштарак мақсад ҳар томонлама мукаммал, комил инсон, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдир. шу мақсадда республикамизда амалга оширилаётган таълим соҳасида туб ислоҳотлардан бири бу узлуксиз таълим тизимидир. узлуксиз таълимининг мақсади инсоннинг ...

Формат DOC, 144,0 КБ. Чтобы скачать "узлуксиз таълим. таълим мазмунини шакллантириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: узлуксиз таълим. таълим мазмуни… DOC Бесплатная загрузка Telegram