дидактик билим ривожланишининг замонавий тенденциялари

DOC 81,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1584182135.doc дидактик билим ривожланишининг замонавий тенденциялари режа: 1. дидактика ҳақида тушунча 2. дидактиканинг асосий назарий муаммолари 3. касб-хунар таълим муассасаларида педагогик жараённи ташкил этиш дидактика ҳақида тушунча дидактика таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисмидир. дидактика грекча сўз бўлиб, ―дидайко – ўқитиш, ―дидаскол – ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси таълим назариясини англатади. таълим назарияси таълим жараёнининг тушунчаси ва моҳиятини, таълим қоидаларини, услублари ҳамда ташкилий шаклларини ўз ичига олади. таълимнинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат. дидактика педагогиканинг ―нимага ўқитиш, ―нимани ўқитиш ва ―қандай ўқитиш‖ каби саволларига жавоб излайди. дидактика ўз навбатида айрим ўқув фанларига оид усуллар билан жуда мустаҳкам боғланади. шу усуллар маълумотига таяниб, ўқитишнинг умумий қонуниятларини ечиб боради ва айни вақтда ҳар бир ўқув фанини ўқитиш усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. дидактикага оид яқин ва ўрта шарқда яшаб ижод этган ал-хоразмий, абу наср ал-форобий, абу райҳон беруний, абу …
2
ламга рўшнолик таралади. ҳар бир соғлом фикрли одам дунёнинг борлиқ ишларидан огоҳ бўлиши, бунинг учун тинмай билим олиши, маърифатга интилиши керак. мутафаккир абу райҳон беруний (973-1048) илмнинг қадр-қимматини юксак баҳолаган ҳолда, инсоннинг чин фазилати илмда эканлигини алоҳида таъкидлайди: «илм ўзи лаззат бағишлайди. одамлар илм туфайли эзгуликка эришадилар. улар илм туфайли ёвузликдан холос бўладилар. шунинг ўзи энг аниқ фойда, энг катта давлат эмасми, ахир‖. билимлар ривожида шарқнинг буюк алломаси ал-хоразмийнинг салмоқли улуши бор, албатта. бу буюк олим алгебра, арифметика, астрономия, география ва мусиқа соҳаларида бир қанча асарлар ёзган. унинг ―алжабр ва алмуқобала ҳисобидан қисқача китоб‖ асари асосида алгебра пайдо бўлди. ўзбек шеъриятининг буюк даҳоси алишер навоийнинг дидактик мероси, унинг бебаҳо ―хамса‖ асарида, ҳикматларида лирик дурдоналарида ўз ифодасини топган. масалан, ―фарҳод ва ширин‖ достонида фарҳод илмли, ҳунарли, ижодкор шахс. фарҳод – илм-ҳунарни ҳаёт билан боғлайди. алишер навоий ҳаётининг сўнгги даврларида битган «маҳбубул қулуб‖ асари чуқур тарбиявий аҳамиятга молик фалсафий асардир. асарда донишманд …
3
ўз юритган ва таълим беришни ташкил этишни, унинг тамойилларини (асосий қоидаларини), методларини, мазмунини асослаб берган эди. я.а.коменскийнинг «буюк дидактика» си кейинги асрларда жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида, шу жумладан ўзбекистонда ҳам педагогиканинг ривож топишига жуда катта таъсирини кўрсатди. француз файласуфи жан жак руссо ўзининг «эмиль ёки тарбия тўғрисида» деган педагогик асарида боланинг ёши ўлғайишига, унга таълим беришга бетакрор тафсифлар бердики, бу эса дидактиканинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатди. у муаммоли, изланувчанлик хусусиятдаги алоҳида ўқув юртлари бўлишини таклиф этган, таълим беришни бевосита табиат ҳодисаларини бевосита кузатиш билан олиб бориш зарурлиги ҳақида гапирган эди. 1997 йил 29 августида ўзбекистон республикаси олий мажлиси ix сессиясида «таълим тўғрисида» ги қонун ва «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди. «кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг 13моддасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими фаолияти белгилаб берилган (12-илова). «умумий педагогика» нинг асосий бўлимларидан бири – дидактика бўлими. дидактика бир неча категориялардан иборат: ўқитиш тамойиллари (13-илова), ўқитиш жараёни (14-илова), таълим мазмуни (16-илова), таълим воситаси …
4
рланган кадр (мутахассис) – комил инсон ва етук мутахассис қиёфасини ўзида тўлақонли акс эттирувчи намунадир. бу янги ўқув масканларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бир томондан ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ўқув юртини замонавий техника билан таъминланганлигига боғлиқ. касб-ҳунар коллежи муҳандис-педагог ходимлари олдига тайёрланадиган малакали ишчи кадрларда илмий дунёқарашни, меҳнатга ижодий муносабатни таркиб топтириш, уларда юксак меҳнат интизоми ва маданиятни, жамоа олдига бурч хис туйғуларини тарбиялаш вазифасини қўяди. шахсни тарбиялаш иши ниҳоятда мураккаб жараён бўлиб, жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилган. мазкур ҳолат ёш авлод тарбияси, унинг ташкил этилиши мазмуни нафақат шахс камолоти, балки жамият тараққиётини ҳам белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. ушбу мураккаб ва маъсулиятли вазифа ўқитувчипедагоглар зиммасига юклатилади. ўқитувчи – педагогик ва психологик жиҳатдан ўз ихтисослиги йўналишлари бўйича махсус маълумот, касбий тайёргарлик, юксак ахлоқий фазилатларга эга ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи шахс саналади ва у ўқитиш шаклларида фойдаланиладиган ўқитиш қонуниятлари, принципларини ижодий қўллашда, илмий …
5
италаридан иборат мураккаб тизим сифатида намоён бўлади. улар ўзаро бир-бири билан боғланиб кетган. иккинчидан, ўқув жараёни нисбатан йирик тизим бўлган педагогик жараённинг таг тизимидир. бу таг тизимўқитиш, таълим бериш ва тарбия жараёни бирлиги сифатида намоён бўлади. шу билан бирга бу тизимда салмоқли тизим сифатида касб-хунар таълим тизими ўқув жараёни ривожланиши қонуниятларига бевосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий жараёнлар ва талаблар тизими ҳам мавжуд. шундай қилиб ўқув жараёнининг муҳим ташқи ва ички боғлиқлигини фарқлаш лозим. шу асосда таълим қонунлари таснифланади. дидактиканинг ўз қонуниятлари сифатида ўқув жараёни компонентлари орасидаги зарурий, такрорланувчи ва муҳим боғланишларни кўрсатиш мумкин. касб-хунар таълим муассасаларида педагогик жараённи ташкил этиш ва педагогик технологиялардан фойдаланиш. касб-хунар таълим тизимида ўқитиш жараёниниг ўзига хос хусусиятли томонлари мавжуд бўлиб, самарали натижани кафолатлаш асосан педагогик технологиялар асосида амалга ошади. педагогикага оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда педагогик технология тушунчаси таълим амалиёти ва назарияси илмидан мустаҳкам ўрин эгаллади ўз даврларида абу наср форобий, абу райҳон беруний, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дидактик билим ривожланишининг замонавий тенденциялари" haqida

1584182135.doc дидактик билим ривожланишининг замонавий тенденциялари режа: 1. дидактика ҳақида тушунча 2. дидактиканинг асосий назарий муаммолари 3. касб-хунар таълим муассасаларида педагогик жараённи ташкил этиш дидактика ҳақида тушунча дидактика таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўрганувчи қисмидир. дидактика грекча сўз бўлиб, ―дидайко – ўқитиш, ―дидаскол – ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси таълим назариясини англатади. таълим назарияси таълим жараёнининг тушунчаси ва моҳиятини, таълим қоидаларини, услублари ҳамда ташкилий шаклларини ўз ичига олади. таълимнинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат. дидактика педагогиканинг ―нимага ўқитиш, ―нимани ўқитиш ва ―қандай ўқитиш‖ каби сав...

DOC format, 81,5 KB. "дидактик билим ривожланишининг замонавий тенденциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.