мустақил ўзбекистонда спорт

DOC 62,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663790974.doc мустақил ўзбекистонда спорт мустақил ўзбекистонда спорт ўзбекистон спорти миллий маданиятимизнинг узвий қисми ҳисобланади. у кенг халқ оммасини юксак ахлоқий руҳда тарбиялашда ва саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим воситалардан бири бўлиб қолди. мамлакатимизда яшовчи халқлар асрлар давомида хилма-хил жисмоний машқлар ва миллий мусобақалар турларини яратдики, бу ўз навбатида ёшларнинг жисмоний ва маънавий тарбиясига жиддий таъсир кўрсатди. спорт ўзбекистонда минг йиллар оша шаклланиб келган қадимий маданиятнинг бир кўринишидир. турли туманларда яшовчи айрим уруғларнинг алоҳида жисмоний машқ ва ўйинлари мавжуд бўлиб, мазкур турлари мунтазам ривожланиш тарихига эга. ҳозирги кунда мамлакатимизда спортнинг 50 дан зиёд тури оммалашган. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг спортга доир бир қанча қарорлари спортни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. шунингдек, мактабларда жисмоний тарбия дарслари самарадорлигини ошириш, аҳоли ўртасида спорт маданиятини юксалтириш, оммавий спорт тарғиботини ривожлантириш тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларни ҳаётга тадбиқ этишга киришилди. жумладан, ўзбекистон телевидениесининг 4-чи канали спорт каналига айлантирилди. болалар спорти учун педагог мураббийлар тайёрлаш, спорт журналистикаси ва психологияси мутахассисликлари …
2
спорти, камондан отиш, дорбоз ўйинлари кабилар анча ривожланган эди. эндиликда ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорти оддий жисмоний машқ ва ўйинлардан замонавий олимпия спорт турларига қадар юксак тараққиёт йўлини босиб ўтди. ватанимиз шаънини ҳимоя қилиб жаҳон чемпионлари бўлган юртдошларимиздан курашда с.қурбонов, б.файзиев, с.ходиев, р.қозоқов, қиличбоз с.рўзиев, баскетболчи р.салимова, боксчи р.рисқиев, артур григорян, олимпия ўйинлари чемпионлари э.саъдий, с.диомидов, полвонлардан м.хадарцев, а.фадзаев, абдулла тангриев, машҳур чавандоз м.исломов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони эркин каримов, шахмат бўйича жаҳон чемпиони рустам қосимжонов, теннис бўйича ирода тўлаганова ва бошқа кўпгина спортчилар жаҳонга машҳур. спорт ҳозирги жамиятнинг янада тараққий этишида ёрдам берувчи давлатнинг қудратли воситасидир. мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлиги янада кенгайди. республика аҳолисининг катта қисми спортнинг ҳар хил турлари билан шуғуллана бошлади. ўзбекистон ҳукумати жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта мадад бермоқда. 1992 йилда қабул қилинган “жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун мустақил ўзбекистон республикаси қабул қилган дастлабки қонунлардан бири бўлди, шунинг натижасида ўқув …
3
алқаро олимпия ҳаракатига қўшган катта ҳиссаси учун халқаро олимпия қўмитасининг олий мукофоти – олимпиада олтин орденига сазовор бўлди. осиё олимпия кенгаши ордени билан мукофотланди. 1994 йилда хиросима шаҳрида ўтказилган xxii осиё ўйинларида 12 мамлакат спортчилари орасида ўзбекистон йигит ва қизлари команда ҳисобида 5 ўринни олиб, 11 та олтин, 10 кумуш, 20 та бронза медалини қўлга киритдилар. 2009 йил 24 июн 7 июль кунлари сингапур шаҳрида ўсмирлар ўртасида i осиё ўйинлари бўлиб ўтди. ушбу нуфузли мусобақада 7 та спорт тури бўйича 44 нафар ўзбекистон спорт делегацияси (сузиш, сувга сакраш, енгил атлетика, стол тенниси, ўқ отиш, боулинг, стритбол) спорт турлари бўйича иштирок этишиб, i осиё ўйинларини 3та бронза медалларини қўлга киритдилар ва 47та давлат ичида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. 2010 йил 14-26 август кунлари сингапур шаҳрида ўсмирлар ўртасида i олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. мазкур олимпия ўйинларида 35 нафардан иборат бўлган ўзбекистон спорт делегацияси иштирок этишиб, 3 та кумуш, 6 та бронза жами: …
4
рлар ғолиби боксчи руслан чагаев кўпгина ғалабаларга эишди. профессоналлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпиони артур григорян халқаро рингларда ўзининг юксак унвонини 16 марта ҳимоя қилди. 1994-1999 йилларда тошкент, самарқанд, фарғона, наманган, андижонда дунёдаги энг кучли теннисчиларнинг “челенжер”, “сателлит”, “дэвис кубоги” халқаро турнирлари ўтказилди. “президент кубоги” халқаро турнири дуне спортчилари доирасида катта обрў ва нуфузга эга бўлиб қолди. ўзбекистон теннисчиларининг муваффақиятлари қонуниятли дейиш мумкин. чунки мамлакатда спортнинг бу турини ривожлантиришга давлат раҳбари ҳомийлик қилмоқда. “tashkent open” деб аталган очиқ халқаро аёллар турнири жуда машҳур бўлди. ҳозирги кунда ёшлар ўртасида уимблдон турнирининг совриндори, кўпгина чемпионатларнинг ғолиби, осиё чемпиони ирода тўлагановадан ташқари опа-сингил биктяковалар, наталья никитина, комила дадахўжаева ва бошқаларнинг ҳам номлари танилди. теннисчилардан олег огородов ва вадим куценко кўпгина халқаро турнирларда ғолиб чиқиб, совринларни қўлга киритдилар. бокс бўйича осиё чемпионати, таэквондо бўйича осиё ва океания чемпионати, эркин кураш бўйича “а” тоифасидаги халқаро турнир юксак даражада ўтказилмоқда. амир темур ва ҳаким ат-термизий хотирасига …
5
инли. мамлакатимиз раҳбарининг бу борада ҳар томонлама пухта ўйланган ғоя ва дастурий режаларининг босғичма-босғич амалга оширилиши, айниқса миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия машғулотларини олиб борадиган аёл мураббийларни тайёрлаш, улар меҳнатини моддий рағбатлантиришга қаратилган жиддий эътибор бугунги кунда ўзининг бир талай ижобий натижаларини намоён этмоқда. жумладан, ҳозирда 6-15 ёшдаги қизларнинг қарийб 30,9 фоизи спорт билан машғул. бу кўрсатгич сўнгги икки йил мобайнида 6,8 фоизга ортган. биргина ўтган йил давомида аёл мураббийлар сони 727 нафарга кўпайиб, ҳозирда 2046 нафарни ташкил этади. шунга мос равишда ушбу мутахассисликни эгаллашни ихтиёр этаётган қизлар сони йилдан-йилга ортмоғда. буни биргина ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти «хотин-қизлар» спорти йўналишига тушган аризалар сони 2010 йилдагидан 2011 йилда 1,6 баробарга ортиб, тегишли равишда 2011 йилда шу йўналишга қабул қилинган талабалар сони 1,3 фоизга кўпайтирилди. мамлакатда хотин-ғизлар спортини ривожлантиришда уларнинг нафис спорт турлари билан шуғулланишларига алоҳида эътибор ғаратилаяпти. мавжуд спорт иншоотлари ҳамда умумтаълим мактаблари қошида фаолият кўрсатаётган гимнастика заллари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мустақил ўзбекистонда спорт"

1663790974.doc мустақил ўзбекистонда спорт мустақил ўзбекистонда спорт ўзбекистон спорти миллий маданиятимизнинг узвий қисми ҳисобланади. у кенг халқ оммасини юксак ахлоқий руҳда тарбиялашда ва саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим воситалардан бири бўлиб қолди. мамлакатимизда яшовчи халқлар асрлар давомида хилма-хил жисмоний машқлар ва миллий мусобақалар турларини яратдики, бу ўз навбатида ёшларнинг жисмоний ва маънавий тарбиясига жиддий таъсир кўрсатди. спорт ўзбекистонда минг йиллар оша шаклланиб келган қадимий маданиятнинг бир кўринишидир. турли туманларда яшовчи айрим уруғларнинг алоҳида жисмоний машқ ва ўйинлари мавжуд бўлиб, мазкур турлари мунтазам ривожланиш тарихига эга. ҳозирги кунда мамлакатимизда спортнинг 50 дан зиёд тури оммалашган. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг...

Формат DOC, 62,5 КБ. Чтобы скачать "мустақил ўзбекистонда спорт", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мустақил ўзбекистонда спорт DOC Бесплатная загрузка Telegram