ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари

DOC 100.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663792580.doc ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари режа: 1. табиий уйғунликда ўқит! 2. ўқитиш жараёнида ўсмир болаларнинг табиий ривожланиш босқичидан фойдалан!. 3. таълим беришни ўқувчининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда бошла. уни кетма-кет, узлуксиз, мунтазам ва асосли равишда олиб бор! 4. ўқувчига ҳозир зарур бўлмаган ва кейичалик керак бўлмайдиган нарсани ўқитма! ушбу қоидага асосан ўқувчини ҳақиқатга, яхшиликка ва гўзалликка хизмат қилувчи шахс қилиб ўргатиш керак. ўқитиш одамзот табиатига, унинг ривожланиш қонунларига мос бўлиши лозим. бу ҳар бир таълимнинг бош, энг олий ва асосий қонунидир. агар таълим жараёнида қўлланилаётган методни, принципни табиатга уйғунлиги исботланган бўлса, ушбу метод, принцип тўғри демакдир. нимаики бола табиатига ва табиийликга қарши бўлса, у нотўғри ва албатта яроқсиздир. шунинг учун ўқитувчининг врачга ўхшаб боланинг табиатини, унинг хусусиятларини, интилишларини ўрганиши жуда муҳимдир. ўқувчининг ҳоҳишини, интилишини вақтинча тақиқлаш(маън килиш), йўқотишга ҳаракат қилиш мумкин, аммо уларнинг барчаси бефойда. чунки бу интилишлар барибир яшайди, вақти–вақти билан намоён …
2
ноятни келиб чиқишининг сабаби-одам табиатининг, ҳоҳишининг қоникмаганлигидир. табиатга сунъий тўсиқ, чегара қўйиб кузатганлар унинг қаршилик кучи нақадар даҳшатли эканлигини билади. одам табиати ҳам шу каби кучлидир. табиат унга қанча куч берганини билмай туриб, унинг интилишларини ўзгартириб бўлмайди. аммо ҳар бир етук одам бу табиат берган куч, имкониятдан фойдаланган ҳолда уни тарбиялаш ва ўқитиш натижасида юзага келгандир. инсон табиатига нотўғри муносабатда бўлиш билан уни ўлдириш мумкин, аммо бутун инсониятни ўлдириб бўлмайди. ҳудди кулдан пайдо бўладиган феникс қуш каби ҳар бир туғилган чақалоқда табиат яна туғилади ва ўзига қарши бўлган ҳодиса ва таъсирларга қарши кураш бошлайди. бу кураш бир дақиқа ҳам сўнмайди. дунёда табиатдан кучлироқ нарса йўқ, шунинг учун у ҳар доим ғолибдир. ахир қанча ирим сирим, зулмат, ёлғон, туҳматларга қарши ақл заковат ғалаба қозонади. табиатга қарши қанча қонунлар ўйлаб чиқарманг, қанча қул қилишга ҳаракат қилманг барибир бир кечада янги қанотлар ўсиб чиқади. ҳеч кутилмаган вақтда у вулқондай отилиб чиқади. даҳшатли куч …
3
амнинг 14 ёки 16 ёшгача бўлган ўсмирлик чоғини уч поғонага ажратадилар: 1. кўриш, эшитиш ва бошқа хиссиётлар поғонаси. 2. хотира поғонаси. 3. тушуниш, фикрлаш поғонаси. ҳозир бу уч поғонага тўрттинчи поғона–онг поғонаси ҳам қўшилган. бу тўғри албатта, ўқитиш жараёнида уларга аҳамият бериш керак, аммо боланинг ҳаётида бу поғоналарнинг аниқ, кескин чегараси йўқ. ҳамма болалар ҳаётининг маълум бир даврида, масалан тиши чиқаётган вақтида ёки 10 ёшда баъзи умумий ҳусусиятга эга бўлиш билан бирга, бошқа-бошқа куч, имконият, қобилиятга эгадир. турли даврда у ёки бу ҳиссиётлар бош ролни ўйнайди, аммо бошқа сезгилар ҳам йўқолмайди. юқоридаги каби тоифаларга ажратиш услуб жиҳатдан жуда қулай бўлиб, аммо хаётий эмас, чунки улар фақат қўлланма учун сарлавҳа, схема вазифасини ўтайди. масалан, гегель ёки кантларнинг кўриш, тушуниш, фараз қилиш, фикр юритиш, хулоса чиқариш каби категориялари ҳам умумий ва тушунарсиз тушунчалардир, амалий бефойда эканлигини исботламаса ҳам бўлади. ҳар ҳолда табиийлик принципи ҳақида гапирар эканман, юқорида айтилган фикрлар қуруқ гап бўлиб …
4
эса аста-секин бола ўсган сари кўрина боради. бу одамнинг ички дунёсига ҳам тегишлидир. умуман одамни икки қисмдан, яъни ички дунёси(руҳи) ва танидан иборат деб қарасак – 12-14 ёшгача боланинг мустақил фаолияти жисмоний фаолиятида кўпроқ кўринади. вақт ўтган сари ўзлаштириш сустлашиб боради. шундай қилиб, одам фаолиятининг икки шакли мавжуд ва бир-биридан ажралмас ҳолда бўлади, фақат ёшга қараб қайсидир бири кўпроқ, қайсидир бири эса камроқ иштирок қилади. юқорида айтиб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда бу масалани қуйидагича тасвирлаш мумкин: 1. одамнинг мустақил ҳаракати ҳаётининг дастлабки йилларида(тахминан 14 ёшгача) жисмоний фаолиятда намоён бўлади. бола эркин ўйнашни ҳоҳлайди, шундай бўлиши ҳам керак. бу ёшдаги тарбия бу ҳаракатларни тананинг ҳар томонлама ривожланишига қаратииши лозим. бунинг учун гимнастик машклар фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 14 ёшдаям бу тарбияни тўхтатиш керак эмас, аммо бу ёшгача руҳий(ақлий) эркинлик ҳам ривожлана бориб, жисмоний эркинликни бошқара олиш, ривожлантира олиш қуролига айланган бўлиши керак. 2. руҳий ўзлаштириш ўн ёшгача ҳис қилиш шаклида намоён бўлади …
5
ади ва у астойдил ўқишга, ўрганишга интилади. бу ҳолат тахминан 14 ёшгача давом этади. ақл, онг ўрганаётган нарсани мустаҳкам ўзлаштиради. бу давр энг фаол давр, бундан унумли фойдаланиш керак, энг муҳим фанларнинг асосларини айни шу ёшда ўргатиш зарур. 4. айнан шу ёшда болада тушуниш, фикрлаш, хулоса чиқариш қобилияти уйғонади. индивидуал хусусиятлар борган сари аниқроқ шаклланади. болани келажакда ким бўлиши, қайси соҳада фаолият юритиши, уни нимага қизиқиши, интилишини билиш учун ўта сезгир бўлиш шарт эмас. бу қоидадан тўғри хулоса чиқариш керак. 6 ёшли боланинг ақли, онги умуман йўқ деган хулоса чиқариш мумкин эмас, уни ривожлантириш учун хеч нарса қилмаслик мумкин эмас. айнан энг кичик ёшдан бошлаб атрофни ўрганишни бошлаш керак. кичкина бола тўғри гапиришни ёки оддий арифметик мисол масалани онгли равишда ечишни билганидан яхши нарса борми! аммо абстракт фикрлашга бола фақат 10-11 ёшда тайёр бўлади. кейинчалик у хулоса чиқариши мумкин. бунинг учун бола тинмай ўқиши, ўрганиши, чуқур ва мустаҳкам билимга эга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари"

1663792580.doc ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари режа: 1. табиий уйғунликда ўқит! 2. ўқитиш жараёнида ўсмир болаларнинг табиий ривожланиш босқичидан фойдалан!. 3. таълим беришни ўқувчининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда бошла. уни кетма-кет, узлуксиз, мунтазам ва асосли равишда олиб бор! 4. ўқувчига ҳозир зарур бўлмаган ва кейичалик керак бўлмайдиган нарсани ўқитма! ушбу қоидага асосан ўқувчини ҳақиқатга, яхшиликка ва гўзалликка хизмат қилувчи шахс қилиб ўргатиш керак. ўқитиш одамзот табиатига, унинг ривожланиш қонунларига мос бўлиши лозим. бу ҳар бир таълимнинг бош, энг олий ва асосий қонунидир. агар таълим жараёнида қўлланилаётган методни, принципни табиатга уйғунлиги исботланган бўлса, ушбу метод, принцип тўғри демакдир. ним...

DOC format, 100.5 KB. To download "ўқувчи шахсига қаратилган таълим қоидалари", click the Telegram button on the left.