ўқув-тарбия жараёнида ўқувчи-ёшлар фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари

DOC 79,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663863620.doc ўқув-тарбия жараёнида ўқувчи-ёшлар фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари режа: 1. олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёни. олий ўқув юртидаги ижтимоий-гуманитар фанлар ва уларнинг ёшлар маданияти ва дунёқарашини тарбиялашдаги ўрни. 2. ижтимоий-гумаритар фанларнинг мустақил республикада озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш учун мамлакат тарихи, тарихий воқеаларининг вористлиги ва қонунийлигини, моддий борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг илмий-фалсафий, дунёвий илдизларини ўрганувчи фан сифатида шахс фуқаролик маданиятини шакллантиришда, ҳал этадиган вазифалари. 3. «ўзбекистон тарихи» фани ўзбек халқининг жаҳон тарихи, инсоният цивилизацияси қўшган ҳиссасини англатувчи-ю маънавий меросга ҳурмат ва миллий ғурурни тарбияловчи фан. 4. «миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани талаба-ёшлар қалбига ва онгига миллий дунёқараш, миллий мафкурани таркиб топтирувчи, уларда иймон, эътиқод, инсоф, адолатни таркиб топтирувчи, ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини сингудирувчи фанлардан бири. «маънавият асослари», «маданиятшунослик» фанилари ёшларни инсоният, шарқ ва марказий осиё, шу жумладан ўзбек халқининг маънавият, маданиятга оид таълимотини ўргатувчи, ёшларда миллий урф-одатлар, анъаналарга онгли муносабатни англатувчи …
2
касбий ўқув жараёнлари, тарбия ишлари, ижтимоий-фойдали меҳнат, амалий фаолият) жараёнида шаклланиб боради. аммо бу жараён ижтимоий–гуманитар фанларни ўрганиш жараёнида тезроқ ва мукаммалроқ амалга ошишини тажриба кўрсатди. зеро, ижтимоий-гуманитар фанлар мазмунида мустақиллик мафкураси, бозор иқтисодиётига асосланган жамиятнинг турмуш тарзи, фуқаролик жамияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари, бозор муносабатига ўтиш даврининг муаммоларига доир билимлар баён этилганки, улар талаба-ёшларда мустақилликни мустаҳкамлаш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш, бозор иқтисодига асосланган жамиятнинг турмуш тарзи ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини мукаммалроқ англаш каби масалаларни ҳал этишда дастурамал бўлиб хизмат қилади. 2-масала. ижтимоий-гуманитар фанлар мустақил республикада озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш учун мамлакат тарихи, маданияти, иқтисоди, маънавияти, тарихий воқеаларнинг ворисийлиги ва қонунийлигини, моддий борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг илмий-фалсафий, дунёвий илдизларини талабаларга ўргатиш билан бирга: · инсоният ва жамият ривожида умумбашарий, миллий маънавий мероснинг ўрни ва моддий ишлаб чиқаришнинг аҳамияти; · ўзбекистон конституциявий тузумининг асосий принциплари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, бурчлари …
3
қиллик шароитида “миллий истиқлол ғояси”нинг жамият сифатида тан олинганлигини, уни тақозо этувчи объектив шарт-шароитлар ва субъектив омиллар ҳамда уларнинг истиқлол ғоясини, мустақилликни асраш уни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш; · маънавиятнинг миллий, умуминсоний, тарихий, илмий-назарий, амалий заминларининг миллий мустақилликни ривожлантиришдаги, шахс дунёқарашининг шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида маълумот бериб борилади. ушбу маълумотлар талабаларда фуқаролик маданиятининг қуйидаги хусусиятларини тарбиялашга асос бўлади: 1. мустақтлликнинг, миллий истиқлол ғоясининг, давлат рамзлари (байроғи, мадҳияси, герби)нинг моҳият-мазмунини билиб олиш; 2. ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, миллат озодлиги йўлида хизмат қилиш инсоний бурч, фуқаролик маъсулияти ва мажбурияти эканлигини англаш туйғусига эга бўлиш; 3. комил фуқаро, фозил инсон, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тушунчалари маъно-мазмунини англаб етиш; 4. бой ва улкан тарихий мерос, ўтмиш аждодлар ва замонамизнинг намоёндали инсонларининг таълимотини билиш, уни асраб-авайлаш ва кўпайтириш малакаларига эга бўлиш; 5. ўзбекистоннинг ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари – халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, умуминсоний қадриятларга содиқлик, инсоннинг ўз имкониятларини тўла намоён этиши, ватанпарварликнинг мустақиллигимизнинг куч-қудрати ва …
4
ни тарбиялашдек муҳим вазифа амалга ошади. зеро, янги жамиятни барпо этиш, аввало, ёш авлоднинг, миллий онгининг шаклланганлигига, ватан, халқ ва истиқлол тақдири учун фаол курашувчиларни тарбияловчи тарихий тафаккурга таянади. шу маънода мазкур фанни ўқитиш орқали: · ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг ажралмас қисми сифатида инсоният цивилизациясининг ўчоқларидан бири эканлиги; · ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, миллий давлатчилик қурилишининг асоси эканлиги; · ўзбек халқининг этник шаклланиши, аждодларимизнинг жаҳон маданиятига, тарихий тафаккурнинг ривожланишига қўшган ҳиссасини; · турли тарихий истилолар, зулмга, чоризм, истибдодига қарши туркистон халқларининг миллий-озодлик курашининг талаба-ёшлар ватанпарварлигини, эрксеварлигини тарбиялашга эришиш; · совет ҳокимияти даврида ўзбекистоннинг маънавий-маърифий қарамлиги, ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви ва унинг натижасида иқтисодий, маънавий, маданий тараққиёти, ҳамда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш интилиши талаба-ёшлар онгига етказиш мисолида уларни бу жараёнларнинг доимий иштирокчиси эканликларига алоҳида эътибор қаратилади. бу масалаларга эътибор қаратилишидан мақсад талабаларда ўзбек халқининг тарихи, маданияти, миллий урф-одатлари, илм-фан, ватан равнақига ҳисса қўшган ўғлонларига ҳурматни, садоқатни …
5
демократик жамият ҳуқуқий ҳужжат сифатида давлатнинг юзи, обрў-эътибори, мавқеи ҳисобланади. шу маънода ўзбекистон республикаси конституцияси ўз моҳиятига кўра демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш конституцияси сифатида ўзбекистон халқининг мақсад-муддаосини, иродасини, унинг умумдемократик принципларини ўзида мужассамлаштирган, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини юксак қадрият деб эътироф этувчи манбадир. шунинг учун ҳам давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бу қомуснома республика президентининг 2001 йил 4 январдаги фармонига биноан 2001 йил 1 сентябр эътиборан республика узлуксиз таълимининг барча бўғинларида ўқитила бошланди. конституцияни ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш авлод онгига синдириш, уларни ҳуқуқий саводли, маданиятли-маърифатли, юксак ахлоқий-ҳуқуқий онг эгаси қилиб тарбиялаш ва сиёсий фаоллиги оширишга ёрдам беради ҳамда ёшларни меҳнатсевар, ватанпарвар, фидойи ва маданиятли фцқаро бўлиб камолга етишига ёрдам беради. фалсафа фанини ўрганиш орқали эса воқеликни фалсафий дунёқараш асосида англаш ёрдамида талаба-ёшларда фалсафий тафаккур шакллантирилади. бу ўз навбатида талабаларда инсон ва унинг воқеликдаги ўрнини англашга, авлодлар қолдирган мерос, илмий маълумотлар, фалсафий қадриятларнинг моҳият-мазмунини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўқув-тарбия жараёнида ўқувчи-ёшлар фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари" haqida

1663863620.doc ўқув-тарбия жараёнида ўқувчи-ёшлар фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари режа: 1. олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёни. олий ўқув юртидаги ижтимоий-гуманитар фанлар ва уларнинг ёшлар маданияти ва дунёқарашини тарбиялашдаги ўрни. 2. ижтимоий-гумаритар фанларнинг мустақил республикада озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш учун мамлакат тарихи, тарихий воқеаларининг вористлиги ва қонунийлигини, моддий борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг илмий-фалсафий, дунёвий илдизларини ўрганувчи фан сифатида шахс фуқаролик маданиятини шакллантиришда, ҳал этадиган вазифалари. 3. «ўзбекистон тарихи» фани ўзбек халқининг жаҳон тарихи, инсоният цивилизацияси қўшган ҳиссасини англатувчи-ю маънавий меросга ҳурмат ва миллий ғурурни тарбияловчи фан. 4. «миллий истиқлол ғояси: а...

DOC format, 79,5 KB. "ўқув-тарбия жараёнида ўқувчи-ёшлар фуқаролик маданиятини шакллантириш технологиялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.