ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш хамда бахолаш

DOC 85.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663884313.doc ўқувчилар билими, кўникмавамалакаларини назорат қилиш хамда бахолаш режа: 1. назорат ва унинг мохияти 2. назорат функциялари. 3. назорат объекти 4. назорат турлари 5. назорат усуллари 6. бахолаш. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар изохи: назорат қилиш – ўқувчилар фаолиятини, хулқини, ўзлаштиришини кузатиш, текшириш, хисобга олиш. таълим жараёнини педагогик ва методик жихатдан тўгри ташкил қилишнинг мухим шартларидан бири. назорат – ишнинг, нарсанинг ахволи, бориши кишининг юриш туришини кузатиш, текшириш, тафтиш қилиш. назорат функциялари – аниқлаш, тўгрилаш, огохлантириш, интилтириш, умумлаштириш. назорат турлари – жорий, оралиқ, якуний, мавсумий назорат. назорат шакллари – индивидуал, фронтал, огзаки, ёзма, бир тилли ва икки тилли назорат. бахолаш – билим, кўникма ва малака даражасини балл билан ўлчаш. билим – шахснинг билиш фаолияти махсули. тасаввур ва тушунчалардан иборат онг мазмуни. шахснинг маълум сохада тўплаган илмий тажрибаси. кўникма – онгли равишда бажариладиган харакат. онгли бажариладиган чет тилидаги нутқ малакасининг автоматлашган таркибий қисми. малака - қисман автоматизм даражасига кўтарилган фаолият. …
2
тузатиш, ишни йўлга қўйиш сингари эзгу ниятлар ётади. текширув, назорат, контрол атамалари синоним сифатида фойдаланилади. назорат муаммоларининг мохияти, хал қилиниши ва амалда тадбиқ этилишини биринчи навбатда нима учун назорат қилиш – назорат мақсади, нимани назорат қилиш – назорат мазмуни, объекти, қандай назорат қилиш – назорат усулига оид масалаларни қандай тушунишига ва хал қилишига боглиқ. ўқувчилар фаолиятини назорат қилишдан кўзланган мақсад таълим мақсадларидан келиб чиқиши ва таълим тарбияни самарадорлигини ошириш учун хизмат қилган холда билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиш даражасини аниқлаш, ўзлаштиришдаги қийинчиликлардан огох қилиш, ўқувчиларни билим олишга интилтириш ва олган билимларини умумлаштириш учун хизмат қилиши керак. ўқувчилар фаолиятини назорат қилишдан кўзланган мақсад таълим мақсадларидан келиб чиқиши ва улар билан узвий боглиқ бўлиши лозим. чет тили таълимидан кўзланган амалий, таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларнинг қўлга киритилиш даражасини ўрганиш назоратдан кўзланган асосий мақсад хисобланади. хар қандай назоратнинг таълимий характерга эга бўлиши ўқиш, ўрганиш жараёнининг муваффақиятини таъминловчи асосий омиллардан биридир. шу билан бирга …
3
ятларининг, ўқувчиларни билимларини ўзлаштиришларида учрайдиган қийинчиликларни аниқлаш, таълим усулларининг самарадолигини аниқлаш имконини беради. таълим жараёнида назорат ўтказиш таълимнинг мақсади бўлиб қолмасдан, восита бўлиши лозим. назорат таълим жараёнини ривожлантириш, кам самара берадиган усулларини самарадорлари билан алмаштириш, хатоларни тузатиш ва бартараф қилиш, тилни амалий билишни тезлаштириш, чет тили воситасида талабларни тарбиялаш имконини беради. назорат қуйидаги функцияларни бажаради: · назорат – аниқлаш · назорат - тўгрилаш · назорат – огохлантириш · назорат – интилтириш · назорат – умумлаштириш. назоратнинг аниқлаш функциясига синф ўқувчиларининг янги материал, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга кўра кучли, ўртача ва кучсиз ўқувчиларга ажратиш шу асосида ишлаш услубларини гурухга мослаш вазифаси киради. бу ўринда ушбу синф ўқувчилари фаолиятини доимий, ва узоқ муддатли назорат қилиш натижаларнинг ишончи бўлишини таъминлайди. бундай кузатувчилар ўргатувчига аниқ материални ўзлаштириш даражасининг умумий манзарасини аниқлаш имконини беради. огохлантирувчи назорат ўқитувчига қандай материалга, уни ўзлаштиришда алохида эътибор бериш кераклигини, ўқувчиларни назорат учун тайёрлик даражаларини, материалларни билиш даражасини аниқлаш …
4
ининг барча ўқувчиларга бир хилда муносабатда бўлиши, ўқитувчининг тақдирлаши, ўқувчининг ўзига ишончини кўчайтириши, қийинчиликларни олдини олишни ўргатиш. · назоратнинг тарбиявийлиги. · хар қандай назорат тарбиявий бўлиб, талабаларни билим олишга интилтириш, ахлоқий-хулқ ва юриш туришига ижобий таъсир кўрсатиши лозим. чет тили дарсда назорат объекти бўлиб, кўникма ва малакалар хизмат қилиши лозим. замонавий методика талабига мувофиқ назарий билимлар текширилмайди балки гапириш, тинглаб тушунтириш ва ёзув кўникма ва малакаларини текшириб борилади. кўникмаларни текшириш пайтида лексик, грамматик ва фонетик материални нутқ фаолияти турларида қўлланиш даражасида назорат қилинади. малакалар текширилганда эса нутқ фаолияти турларидан мулоқот воситаси сифатида фойдалана олиш меъёрий ўлчанади. нутқий малакаларни назорат қилиш шу турдаги фаолияти билан назорат қилиш билан белгиланади. масалан, фикрни огзаки баён қилиш, гапириш ва гаплашиш малакаларининг ривожланиш даражаси билан, тинглаб тушуниш малакаларини назорати нутқнинг мазмунини тушуниш тўлиқлиги ва аниқлилиги билан, ўқиб тушунишни назорат қилиш, матндан ахборотни ўқиб тушуниш даражаси билан белгиланади. фикр баёнининг миқдорий кўрсаткичи айтилган фикрлар сонига боглиқ. …
5
иб олиниш даражасини аниқлаш имконини беради. оралиқ назорат маълум мавзулардан бир нечтаси ёки ярим йиллик якунида ўтказилади. натижада ўқувчиларнинг мавзу ёки мавзу тўпламларини ўзлаштириб олиш даражалари аниқланади. якуний назорат ўқувчининг йил бўйича олган билим, кўникма ва малакаларини ривожланиш даражаларини билдиради. якуний назорат мазмунига нутқ фаолияти турларига оид малакаларнинг шаклланганлик даражаси назорат қилинади ва бахоланади. ўқувчиларнинг фаолиятини шакллантиришнинг қуйидаги шакллари мавжуд: · индивидуал, ёлгиз, якка назорат; · фронтал, ёппасига назорат; · огзаки назорат; · ёзма назорат; · бир тилли назорат; · икки тилли назорат. фикрни огзаки баён қилишни назорат қилиш кўпинча огзаки шаклда ўтказилади, чунки бундай назорат шакли нутқ фаолиятининг ушбу турини энг мухим хусусиятларини яққоллаштириш имконини беради. масалан: нутқий жавоб (реакция), нутқий автоматизмлар тўхталиш нутқининг вазиятга мослигини ифодаловчи белгилардан хисобланади. тинглаб тушунишни назорат қилиш она тилида ёки ўрганилаётган чет тилида огзаки ёки ёзма шаклда ўтказилиши мумкин. бундай назорат тасдиқловчи (аниқловчи, белгиловчи), таълимий, интилтириувчи (стемул) техника воситасида ёки техника воситасисиз ўтказилиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш хамда бахолаш"

1663884313.doc ўқувчилар билими, кўникмавамалакаларини назорат қилиш хамда бахолаш режа: 1. назорат ва унинг мохияти 2. назорат функциялари. 3. назорат объекти 4. назорат турлари 5. назорат усуллари 6. бахолаш. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар изохи: назорат қилиш – ўқувчилар фаолиятини, хулқини, ўзлаштиришини кузатиш, текшириш, хисобга олиш. таълим жараёнини педагогик ва методик жихатдан тўгри ташкил қилишнинг мухим шартларидан бири. назорат – ишнинг, нарсанинг ахволи, бориши кишининг юриш туришини кузатиш, текшириш, тафтиш қилиш. назорат функциялари – аниқлаш, тўгрилаш, огохлантириш, интилтириш, умумлаштириш. назорат турлари – жорий, оралиқ, якуний, мавсумий назорат. назорат шакллари – индивидуал, фронтал, огзаки, ёзма, бир тилли ва икки тилли назорат. бахолаш – билим, кўникма ва ма...

DOC format, 85.0 KB. To download "ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш хамда бахолаш", click the Telegram button on the left.