тухум. тузилиши, кимёвий таркиби, гуруҳланиши

DOC 79.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1480324852_66251.doc тухум. тузилиши, кимёвий таркиби, гуруҳланиши режа 1. паррандалар тухумларининг ва таркибий қисмларининг кимиёвий таркиби 2. тухум маҳсулотлари қишлоқ хўжалик паррандалари (товуқ, ўрдак, ғоз, индюк, бедана) туху-ми қимматли озуқавий ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари қаторига киради. сотувга фақат товуқ ва бедона тухумлари рухсат этилади. сувда сузувчи паррандаларнинг тухумлари эса кўп ҳолларда паратиф (сальмонелла) бактериялари билан зарарланган бўлиши туфайли иссиқлик билан ишлов бериладиган маҳсулотлар тайёрлашдагина ишлатилади. парранда тухумлари уч асосий қисмдан ташкил топгандир: пўчоқ (11-14%), сариқ қисм (28-32%), оқ қисм (54-60%). пўчоқнинг асосий таркибий қисмини карбон ва фосфор кислоталарининг кальций тузлари (96%) ташкил этади. органик моддалар эса коллаген ҳолида 4-5% ни ташкил этади. тухумнинг пўчоғида майда-майда ғовакчалар мавжуд бўлиб, ана шу ғовакчалар орқали тухум ичкарисига ҳаво ва микроорганизмлар кира олади. тухумнинг пўчоғи ташқи томонидан юпқа пленка билан қопланган бўлади, унинг ички юзасида эса пўчоқости пленкаси мавжуд. тухумнинг пойнак қисмида пўчоқ ости ва оқининг пленкаси орасида ҳаво бўшлиғи бўлиб, бу бўшлиқ тухумни сақлаган …
2
юк 48,3 16,30 33,30 0,90 1,30 оқ қисми товуқ 87,90 10,60 0,03 0,90 0,60 ўрдак 86,80 11,30 0,08 1,00 0,80 ғоз 86,70 11,30 0,04 1,20 0,80 индюк 86,50 11,50 0,03 1,30 0,70 тухум таркибида инсон организмининг нормал ривожланиши учун зарур бўладиган ҳамма моддалар мавжуддир (44-жадвал). айниқса товуқ тухуми юқори озуқавий қийматга эга эканлиги, лецитин, темир, кальций тузларига ҳамда a, d, e витаминларига бойлиги учун парҳез ва даволаш мақсадларида ишлатилади. лекин, жигар, атеросклероз касалликларида ва қарияларга тухумни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. ўрдак ва ғоз тухумларида оқсил ва ёғ миқдори бирмунча кўпроқ бўлади. тухум массасининг асосий қисмини оқлик қисми ташкил этади. тухум оқи таркибида сув, оқсил моддалари, ёғлар, углеводлар ва минерал моддалар бўлади. тухум оқи таркибида сув миқдори сариғидагига нисбатан қарайиб икки баравар кўпдир. тухум оқи оқсили овальбумин (70%), овамукоид, кональбумин, муцин ва лизоцимдан ташкил топгандир. тухум лизоцими бактерияларнинг ривожланишига қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига эгадир. тухум сариғи юпқа тиниқ қобиқ ичига жойлашган …
3
ия ва асаб тўқималари учун озуқа вазифасини ўтайди. тухум сариғи сувда эримайди, суюқлиқлар билан аралаштирилганда эмулъсия ҳосил қилади. тухум таркибига кирувчи ксантофил, каротин пигментлари билан бирликда унга ўзига хос ранг беради. қиш пайтида олинган тухумларнинг сариғининг оқ сариқ бўлиши товуқда ем сифатида берилаётган озуқа таркибида каротиннинг кам даражада эканлиги билан изоҳланади. тухум сариқ қисмининг музлаш температураси - 0,590 с ни, 100 г ининг энергия бериш қобилияти эса 1570 кдж (375 ккал) ни ташкил этади. тухум сариқ қисмининг инсон организмида ҳазм бўлиш даражаси ҳам юқори бўлиб 96 % ни ташкил этади. товуқ тухуми юқори озуқавий қийматга эга эканлиги, унинг таркибида лецитин, темир, кальций тузларининг ва а, д, е витаминларининг кўплиги учун даволаш профилактик мақсадларда ишлатлади. ўрдак ва ғоз тухумларида оқсил (13-14 %) ва ёғ (13-15 %) миқдори товуқ тухумларидагига қараганда бирмунча кўпроқ бўлади. товуқ тухуми сақлаш муддати, сифати ва массасига қараб парҳез ва ошхона тухумларига бўлинади. парҳез тухумлар деб массаси 44 …
4
музлатилган тухум маҳсулотлари олиш учун оҳак эритмасида сақланган ва бирор нуқсонга эга бўлган тухумлар ишлатилмайди. музлатилган тухум меланжини олиш учун тухум сараланади, дезинфекция қилинади, синдирилади. оқи ва сариғи аралаштирилади, сузгичдан ўтказилади, 62-650 с да пастеризация қилинади ва совутилади. сўнгра тайёр масса оқ тунука банкаларга жойланиб –18?-200 с да банка ичидаги ҳарорат –60 с бўлгунча музлатилади. меланж фақат умумий овқатланиш корхоналарида ишлатилади, сотувга чиқарилмайди. меланжнинг ҳарорати –60 с дан юқори бўлмаслиги керак. тухумларнинг оқ ва сариқ қисмларининг таркиби деярлик ўзгармайди. лекин, оқлик қисми муздан туширилганда оқсил ўзига сувни сингдириш қобилиятини йўқотганлиги сабабли суюқ консистенцияни беради. жуда ҳам паст ҳароратда музлатилганда эса, сариқ қисми желатинсимон консистенцияга ўтиб, қайтарилмайдиган қаттиқ консистенцияни эгаллайди. музлатилган меланж зарғалдоқ рангли, муздан туширилгандан сўнгра эса ранги оқ-сариқдан то оч-пушти рангача бўлади. консистенцияси музлаган ҳолда қаттиқ, муздан туширилгандан кейин эса суюқ ҳолатда бўлади. музлатилган меланж тухумларининг сариғи ва оқлик қисми ажратилмай қўлланиладиган ҳамма таомлар олишда янги тухум ўрнини боса …
5
к қисми; қуруқ сариқ қисми; тухум массаси ва пастеризация қилинган сутдан 1:1 нисбатда олинган қуруқ омлет. кукун-аралашманинг кимёвий таркиби қуйидагича (%): оқсил - 44; углевод – 1,8; ёғ - 42,2; сув - 8,5; минерал моддалар - 3,5. қуритилган оқлик қисми эса асосан 74 % оқсилдан ташкил топган бўлади. қуритилган сариқ қисми эса ёғ ва оқсилларга бойлиги билан ажралиб туради. унда ёғнинг миқдори 54 % ни, оқсил эса 36 % гачани ташкил этади. қуритилган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш усулига қараб чанглатиб қуритилган ва барабанларда плёнка усулида қуритиб олинган маҳсулотларга бўлинади. чанглатиш усулида қуритилаётган тухум хом ашёси майда заррачаларга айлантирилиб, махсус қуритиш жиҳозларида қуритиб олинади. бунда қуритиш майдонида ҳарорат 700 с дан ортиқ бўлмайди, қуритиш жараёни ҳам жуда тез боради. шу сабабли тухумлар таркибидаги оқсилларда бўладиган денатурацион ўзгаришлар ҳам жуда кам бўлади. бу эса хом ашёдаги ҳамма витаминлар ва бошқа физиологик фаол моддаларнинг тўла сақланиб қолишидан далолат беради. плёнка усулида тухум кукуни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тухум. тузилиши, кимёвий таркиби, гуруҳланиши"

1480324852_66251.doc тухум. тузилиши, кимёвий таркиби, гуруҳланиши режа 1. паррандалар тухумларининг ва таркибий қисмларининг кимиёвий таркиби 2. тухум маҳсулотлари қишлоқ хўжалик паррандалари (товуқ, ўрдак, ғоз, индюк, бедана) туху-ми қимматли озуқавий ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари қаторига киради. сотувга фақат товуқ ва бедона тухумлари рухсат этилади. сувда сузувчи паррандаларнинг тухумлари эса кўп ҳолларда паратиф (сальмонелла) бактериялари билан зарарланган бўлиши туфайли иссиқлик билан ишлов бериладиган маҳсулотлар тайёрлашдагина ишлатилади. парранда тухумлари уч асосий қисмдан ташкил топгандир: пўчоқ (11-14%), сариқ қисм (28-32%), оқ қисм (54-60%). пўчоқнинг асосий таркибий қисмини карбон ва фосфор кислоталарининг кальций тузлари (96%) ташкил этади. органик моддалар эса коллаген...

DOC format, 79.0 KB. To download "тухум. тузилиши, кимёвий таркиби, гуруҳланиши", click the Telegram button on the left.