иссиклик аппаратлари

DOC 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404225431_52221.doc w r × = g f т 2 785 , 0 и т d f n × = n d f l х × × = p l l z = n z n × = 1 ) 1 ( 4 3 1 ) 1 ( 3 2 + - × = + - × = b a a n т d b s d 4 ) 1 ( + - × = h l h 2 2 + + = d w p × = c n v d 4 2 1 m m иссиқлик аппаратлари бланширлаш аппаратлари бу бланширлаш қурилмалари хом ашёни бланширлаш учун ишлатилади. уларнинг бир неча турлари мавжуд (66, 67-расмлар). бк маркали бланширлаш қурилмаси ҳам буғда ҳам сувда бланширлаш учун қўлланилади. бунда мева-сабзавотлар ўзининг хусусиятларини сақлаб қолади. бу қурилма ванна ва лентали транспортёрдан иборат.лентали транспортёр 2та занжирдан ташкил топган бўлиб, уларга шарнирли қилиб чўмичлар қистирилади. …
2
ko-250 маркали эмалланган пишириш қозонларидан фойдаланилади (69-расм). 69-расм. икки деворли пишириш қозони схемаси. буғ икки деворли пишириш қозонларда қозон девори ва буғ қобиғи орасидаги оралиққа юборилади. маҳсулотнинг бундай қиздирилиши қозон деворларига маҳсулотни ёпишиб куйишининг олди олинади. буғ бўшлиғидаги конденсат ва ҳаво буғ қобиққа ўрнатилган кран орқали чиқарилади. бу қозонлар манометр ва ҳимояловчи клапан билан жиҳозланган. иситиш аппаратлари озиқ-овқат саноатида маҳсулотларни иссиқлик таъсирида қайта ишлаш жараёнидан кенг фойдаланилади. бу нарса қуйидаги мақсадларда олиб борилади; 1) жараён ҳароратини берилган даражада ушлаб туриш; 2) совуқ маҳсулотни иситиш ёки иссиқ маҳсулотни совитиш; 3) эритмаларни қуюлтириш; 4) буғларни конденсациялаш ва бошқалар. бу жараёнлар алоҳида олинган иссиқлик алмашиниш аппаратларида ёки технологик аппаратнинг ўзида амалга оширилади. иссиқлик алмашиниш қурилмалари умуман олганда иккига бўлинади: иссиқлик алмашиниш аппаратларининг ўзи ва реакторлар. иссиқлик алмашиниш аппаратларида иссиқлик алмашиниш жараёни асосий жараён ҳисобланади. реакторларда эса физик-кимёвий жараёнлар асосий ҳисобланиб, иссиқлик алмашиниш эса ёрдамчи жараёндир. иссиқлик бериш усулларига кўра, иссиқлик алмашиниш аппаратлари қуйидагиларга …
3
з, буғ-газ, газ-суюқлик, буғ-суюқлик, суюқлик иссиқлик алмашиниш аппаратлари бўдади. буғлатиш процесси озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. бу жараёндан эритмаларни қуюлтириш ва эритмалардан эриган ҳолдаги моддаларни ажратиб олишдан ташқари, тоза эритувчилар олиш, совуқ ҳосил қилиш техникаси ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. буғлатиш жараёни ҳар хил буғлаткичларда олиб борилади. буғлатиш аппаратлари иситувчи трубаларнинг жойлашуви, корпусларнинг сони, иссиқлик ташувчи агентларнинг йўналиши ҳамда циркуляция турига ва режимига кўра бир неча турларга ажратилади: 1. иситиш камерасининг конструкциясига биноан; буғ рубашкали, змеевикли ва ҳар хил трубаларнинг юзасидан иборат бўлади. 2. иситиш юзасининг жойлашувига нисбатан вертикал, горизонтал, қия бурчак остида. 3. иситувчи агентнинг турига кўра: буғ билан иситиш, газ билан иситиш, юқори ҳароратли иситувчи агент ёрдамида иситиш (ёғ, даутерп, босим остидаги дистилланган сув билан), электр билан иситиш. буғлатиш аппаратларининг иситиш камераларидаги трубалар кўпинча сув буғи билан иситилади. иситувчи буғ иситиш камерасидаги трубанинг ичига ва трубалар орасидаги бўшлиққа берилади. 4. циркуляция режими ва характерига кўра: табиий, мажбурий ҳамда бир ва …
4
пастки қисмларидаги қопқоқ фланец ёрдамида труба тўрига бириктирилади. юқориги ва пастки қопқоқларга иситилаётган ёки совитилаётган агентларни бериш учун штуцер мўлжалланган. трубалар тўрларга развальцовка, пайвандлаш, кавшарлаш ва сальниклар ёрдамида бириктирилиши мумкин. иссиқлик ташувчи агентнинг биринчиси трубаларнинг ичидан, иккинчиси эса трубалар ва аппаратнинг ички девори оралиғидаги бўшлиқдан ҳаракат қилади. 70- расм, бир йўлли кожух-трубали иссиқлик алмашиш аппарати: 1-қобиқ; 2-труба тўрлари; 3-трубалар; 4-қопқоқ; 5,6-иссиқлик агентлари кирадиган ва чнқадиган штуцерлар; 7 -болт; 8 - қистирма. 70-расмда бир йўлли кожух-трубали иссиқлик алмашиниш аппарати кўрсатилган. бунда иситилувчи газ ёки суюқлик қопқоқдаги патрубка орқали битта трубадан кириб, ўша трубадан чиқиб кетади. кўпинча, бу типдаги иситкичларда иситилаётган ва иссиқлик бераётган муҳитлар бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилади. иситувчи агент доим иситкичнинг юқориги қисмидан ва иситилаётган муҳит эса аппаратнинг пастки қисмидан трубалар ичига берилади. бу муҳитларнинг йўналиши иситкичдаги йўналишга мос келади, чунки иситилаётган вақтда ҳарорат ортиши ва камайиши билан уларнинг зичликлари ўзгаради. масалан, буғ ўз иссиқлигини бериб совиши натижасида унинг …
5
б, натижада иссиқлик алмашиниш коэффициенти ҳам кам бўлади. иссиқлик ташувчи агентларнинг тезлигини ошириш учун кўп йўлли иситкичлар ишлатилади. кўп йўлли иситкичларда трубаларни секцияларга бўлиш учун ёки муҳитнинг ҳаракат йўлининг сонига қараб, иситкичнинг қопқоғи билан труба тўрининг орасига кўндаланг тўсиқлар ўрнатилади (71-расм). бунда ҳар бир секциядаги трубаларнинг сони бир хил бўлиши керак. кўп йўлли иситкичларда бир йўналишли иситкичларга нисбатан муҳитларнинг тезлиги йўлларнинг сонига қараб пропорционал ўзгаради. 71-расм. кўп йўлли кожух-трубали иситкичлар: а) икки йўлли; б) тўрт йўлли. i — ii — иссиқлик ташувчи агентлар; 1- қопқоқ; 2- кўндаланг тўсиқлар. озиқ-овқат саноатининг барча тармоқларида 4—6 йўлли иситкичлар ишлатилади. чунки йўлларнинг сони ортиши билан иситкичнинг гидравлик қаршилиги ортиб, иссиқлик алмашиниш аппаратининг конструкцияси мураккаблашади. бир йўлли ва кўп йўлли кожух-трубали иситкичлар вертикал ва горизонтал ҳолатда бўлади. вертикал иссиқлик алмашиниш аппаратларини ишлатиш қулай, уларнингтузилиши содда ва кам жойни эгаллайди. горизонтал иссиқлик алмашиниш аппаратлари кўпинча кўп йўлли қилиб тайёрланади. кожух-трубали иситкичларда қобиқ билан трубалар орасидаги ҳароратларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иссиклик аппаратлари" haqida

1404225431_52221.doc w r × = g f т 2 785 , 0 и т d f n × = n d f l х × × = p l l z = n z n × = 1 ) 1 ( 4 3 1 ) 1 ( 3 2 + - × = + - × = b a a n т d b s d 4 ) 1 ( + - × = h l h 2 2 + + = d w p × = c n v d 4 2 1 m m иссиқлик аппаратлари бланширлаш аппаратлари бу бланширлаш қурилмалари хом ашёни бланширлаш учун ишлатилади. уларнинг бир неча турлари мавжуд (66, 67-расмлар). бк маркали бланширлаш қурилмаси ҳам …

DOC format, 2,0 MB. "иссиклик аппаратлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иссиклик аппаратлари DOC Bepul yuklash Telegram