консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар

DOC 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1584182001.doc консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар режа: 1. консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар 2. консерва корхоналарида қўлланиладиган ускуналар 3. консерва корхоналарида қўлланиладиган механик қурилмалар консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар консерва саноатининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ассортимент хилини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сифатини яхшилаш илмий-техник ривожланишнинг ўсиши билан бевосита боғлиқ. мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаришдаги илмий-техник ривожланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир: · хом-ашёни йиғиб олишдаги техникани ва технологиясини мукаллмаллаштириш; · саноат миқёсида қайта ишлаш учун хом ашёни ташиш ва сақлаш; · яримтайёр маҳсулотларни асептик ҳолда консервалаш ва сақлашнинг технологиясини ва жихозларини яратиш ва татбиқ этиш; · мева-сабзавотларни механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган линияларда комплекс равишда қайта ишлаш; · тайёр маҳсулотнинг сифатини яхшилаш ва энергияни кам сарфлаш мақсадида даврий стерилизациялаш техникаларини мукаммаллаштириш; · модуль тамойили асосида юқори даражада механизациялашган ва автоматлаштирилган консервалар ишлаб чиқарувчи кмплект линияларни яратиш ва татбиқ этиш. саноат миқёсида қайта ишлаш учун йиғиштирилган хом ашё кўп вақтда механизациялашган …
2
қувватини кўтариш ва иш унумдорлигини оширишда қурилмаларнини аҳамияти каттадир. консервалаш соҳасида ишлатиладиган қурилмалар ва ускуналар мошинасозлик саноати томонидан айрим-айрим ҳолда ёки узлуксиз иш жараёнини бажарувчи линиялар сифатида тайёрланилади. бугунги кунда консервалаш корхоналарида жуда кўп чет эл линияларидан фойдаланилмоқда. улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари шундай ташкил қилинганки, уларга киритилган хом-ашё жараён охирида қадоқланган ҳолдаги тайёр маҳсулот ўринишида қабул қилинади. масалан, италиянинг ва швейцариянинг «тетра-пак» линиялари ёки америка ва австралиядан келтирилган ассептик ҳолда қадоқловчи линиялар. шундай қилиб консервалаш соҳасини мошина ва қурилмалари қатори кундан-кунга кўпаймоқда, эскирган, ҳозирги кунда ишлатиш учун ноқулай бўлган катта қувватли қурилмалар ўрнини янги, замонавий, бугунги куннинг талабига жавоб берувчи ускуналар эгалламоқда. консерва корхоналарида қўлланиладиган қурилма ва ускуналар шу қадар хилма-хилки ва уларнинг жараёнларни бажариш доираси шу қадар кенгки, уларни оддий сўз билан ифодалаш жуда мушкул. масалан, мева ёки сабзавотни майдалаш жараёнини олайлик, бутун маҳсулотни майдаланган маҳсулотга айлантиришда бир неча хил ускуналар фойдаланилади ва бу ускуналарнинг вазифалари ҳам хар хил: …
3
қилинганки, уларга киритилган хом-ашё жараён охирида қадоқланган ҳолдаги тайёр маҳсулот ўринишида қабул қилинади. масалан, италиянинг ва швейцариянинг «тетра-пак» линиялари ёки америка ва австралиядан келтирилган асептик ҳолда қадоқловчи линиялар. шундай қилиб, консерва соҳасини машина ва қурилмалари қатори кунданкунга кўпаймоқда, эскирган, ҳозирги кунда ишлатиш учун ноқулай бўлган катта қувватли қурилмалар ўрнини янги, замонавий, бугунги куннинг талабига жавоб берувчи ускуналар эгалламоқда. консерва корхоналарида хамма ишлатиладиган қурилмалар, уларнинг технологик жараённи амалга оширишдаги тутган ўрни ва ишлатилишига қараб, 3 синфга бўлинади: 1. асосий технологик қурилмалар - тайёр маҳсулот ишлаб чқаришнинг технологик жараёнида ишлатиладиган машина ва механизмлар киради ва улар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида бевосита иштироқ этади. 2. ёрдамчи технологик қурилмалар - бу гуруҳга кирувчи машиналар ва ускуналар асосий технологик жараёнда иштироқ этмайдилар, лекин уларни амалга ошириш учун ёрдам берадилар (бункерлар, қутичалар, дозаторлар ва бошқалар). 3. транспорт воситалари - бу синфга кирувчи машина ва ускуналар технологик қурилмаларни бир бирига боғловчи возифасини бажаради, ҳамда турли хил ташиш, …
4
герметик ҳолда банкаларга жойлашда ва қадоқлашда ҳизмат қилувчи қурилмалар (тўлдирувчи, қопқоқни ёпувчи, стерилизацияловчи) 4. консерваланган маҳсулотларни герметик беркитмасдан сақлаш мумкин бўлган жараёнларни амалга оширишда ҳизмат қилувчи қурилмалар. 5. тайёр маҳсулотни безаклашда ҳизмат қилувчи қурилмалар. 6. технологик жараёнларни тартибга солиш ва уларни автоматлашган ҳолда назорат қилишда ҳизмат қилувчи қурилмалар. ҳозирги вақтда бу қурилмалар алоҳида-алоҳида ҳолда ёки технологик линияларни комплекти ҳолида келтирилади. консерва корхоналарида қўлланиладиган механик қурилмалар консерва саноатининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ассортимент хилини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сифатини яхшилаш илмий-техник ривожланишнинг ўсиши билан бевосита боғлиқ. мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаришдаги илмий-техник ривожланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир: · хом ашёни йиғиб олишдаги техникани ва технологиясини мукаммаллаштириш; · саноат миқёсида қайта ишлаш учун хом ашёни ташиш ва сақлаш; · ярим тайёр маҳсулотларни асептик ҳолда консервалаш ва сақлашнинг технологиясини ва жихозларини яратиш ва татбиқ этиш; · мева-сабзавотларни механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган линияларда комплекс равишда қайта ишлаш; · тайёр маҳсулотнинг сифатини яхшилаш ва энергияни кам сарфлаш мақсадида даврий …
5
раларни ювиш жараёнини механизациялаш лозим. бу жараёндаги меҳнат сарфланиши камайтириш мақсадида тараларга комплекс санитар ишлов берувчи ускуналар ишлаб чиқариши ва татбиқ этиши режалаштирилмоқда. умуман олганда консерва корхоналарини қувватини кўтариш ва иш унумдорлигини оширишда механик қурилмаларнини аҳамияти каттадир. консерва саноатида қўлланиладиган қурилмаларни синфлаш ёки гуруҳларга ажратишга турли хил олимлар турлича ёндошишган. масалан, э.с. гореньков ва в.л. бибергал консерва корхоналарининг қурилмаларини 2 та катта бўлакка бўлиб, бирини - технологик қурилмалар, иккинчисини - умумкорхона қурилмалари деб фарқлайди. биринчи қисмга - транспорт воситалари, хом-ашёни тайёрлаш ва ишлов бериш воситалари, маҳсулотни жойловчи воситалар, тайёр маҳсулотли тараларни стерилизайияловчи ва безакловчи воситалар, шиша тараларни ювучи мошиналар, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи комплект линиялар киритилган. иккинчи қисмга - корхонани иситиш ва буғ бериш қурилмалари, корхонани сув билан таъминловчи қурилмалар, электр қурилмалари, газли қурилмалар, совутгич ускуналари киритилган. олимлардан м.я. дикис ва а.н мальскийлар эса консерва корхоналари қурилма ва ускуналарни икки катта қисмга ажратади - механик қурилмалар ва иссиқлик аппаратлари. м.я.дикис …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар" haqida

1584182001.doc консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар режа: 1. консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар 2. консерва корхоналарида қўлланиладиган ускуналар 3. консерва корхоналарида қўлланиладиган механик қурилмалар консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар консерва саноатининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, ассортимент хилини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сифатини яхшилаш илмий-техник ривожланишнинг ўсиши билан бевосита боғлиқ. мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаришдаги илмий-техник ривожланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир: · хом-ашёни йиғиб олишдаги техникани ва технологиясини мукаллмаллаштириш; · саноат миқёсида қайта ишлаш учун хом ашёни ташиш ва сақлаш; · яримтайёр маҳ...

DOC format, 73,0 KB. "консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларда қўлланиладиган жихозлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.