умуминсоний аҳлоқ принциплари

DOCX 24.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1700479111.docx умуминсоний аҳлоқ принциплари режа: 1. умуминсоний ахлоқ принциплари. 2. «умуминсоний ахлоқ (этика ва этикет) нормалари» тушунчалари. 3. умуминсоний ахлоққа зид иллатлар ва уларга қарши курашнинг йўналишлари. 4. адабиётлар умуминсоний ахлоқ принциплари. «принцип» - лотинча сўз бўлиб, назария, таълимот ва фаннинг асосий қонун-қоидаси ёки киши қаттиқ ушлаб олган ва огишмай амал қиладиган қоида деган маъноларни англатади. ахлоқ принципларини бирон - бир шахс яратмаган, у муайян ижтимоий муносабатларга мувофиқ ҳаёт жараёнида ахлоқий онг шакллари сифатида вужудга келган қонун-қоидалар ҳисобланади. шунга кўра, умуминсоний ахлоқ принциплари деб жамиятнинг маънавий онгида ишлаб чиқилган, инсоннинг маънавий моҳиятига, бурчига, ҳаётининг мазмунига ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг табиатига тааллуқли бўлган умумий талабларни акс эттирадиган, инсонлар фаолиятининг умумий йўналишини кўрсатиб берадиган ва муайян хулқ-атвор нормаларига асос бўлиб хизмат қиладиган қонун-қоидаларига айтилади. умуминсоний ахлоқ принципларига қуйидагилар киради: · инсонпарварлик; · ўзаро ёрдам; · ишонч; · хамжиҳатлик; · тинчликсеварлик; · ватанпарварлик; · адолатлилик; · одамийлик; · қонунийлик ва ҳаказо. инсонпарварлик …
2
дан қатъи назар ҳурмат қилиш; · эркак ва аёлларни, қария ва болаларни ва барча миллат вакилларини уларни инсонийлигига қараб ҳурмат қилиш; · ўзгаларнинг тақдирига бефарқ қарамаслик, инсониятнинг бахт-саодати йўлида тинмай меҳнат қилиш. жамоатчилик принципи. ҳеч бир одам ўзгалардан ажралган ҳолда яшамайди. у бошкалар билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда жамоа бўлиб яшайди ва меҳнат қилади. жамоа бўлиб яшаш инсонларга хос бўлган хусусиятлардан бири ҳисобланади. у хусусият асосида ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, қўллаб-қувватлаш, ҳамдардлик ётади. жамоатчилик принципи хизмат кўрсатиш ходимларнинг шахсий манфаатларини жамоанинг манфаатлари билан уйгунлаштирувчи ва ходимларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи меҳнат қонун-қоидалари сифатида ҳар икки томонга муайян вазифа ва мажбуриятларни юклайди. ходимнинг хизмат жамоаси олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. хизмат жамоасини ҳурмат қилиш, фикрига қулоқ солиш; 2. хизмат жамоасида бўлаётган ишларга ўзини ҳам маъсул деб билиш, тартиб-интизомни сақлаш, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ишларига ҳисса қўшиш; 3. хизмат жамоатнинг аҳиллигига путур етказувчи иллатлар-шахсиятпарастлик, амалпарастлик, калондимогликка қарши курашиш. хизмат жамоасининг ходимлари олдидаги вазифалари …
3
ишдан ташкил топади. адолат принципининг тақдирлаш мезони - хизмат жамоаларининг ҳар бир одамни, хизматчини қилган меҳнатига, хизматига яраша сийлаши ёки қилмишига яраша жазолаши тушунилади. талаб қилиш мезони - хизматчининг жамият ва хизмат жамоалари томонидан норма, одоб қоидаси, анъана, урф-одат шаклида қарор топган ахлоқий талабларга оғишмай амал қилишини, уларни бажаришини қатъиян талаб қилиниши тушунилади. қонуний баҳо бериш деганда ўрнатилган ахлоқий баҳолаш ўлчови асосида ҳар бир ҳаракатга берилган баҳонинг тўғри ёки нотўгрилигини белгилаб бериши тушунилади. ватанпарварлик принципи. «ватан»- арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида «она юрт» деган маънони англатади. ватан инсоннинг киндик қони тўкилган жой, инсонни ижтимоий етимликдан асровчи манзил, ҳар кимнинг бирлигини қадрловчи, ўз-ўзига сиёсий беклигини ифодовловчи заминдир. инсонларнинг ватанпарварлиги ҳамма вақт севимли халқнинг шон-шарафи, қадр-киммати, маданияти ва анъаналарига эҳтиёткорлик билан муносабатда ўз ифодасини топади. ватан ҳисси - шу ватаннинг эгаси бўлмиш халқни билишдан унинг қадрига етишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади. ватан ва халқ эгизак. ўзбекистон деганда ўзбек халқини, ўзбек халқи деганда …
4
а унинг бир хилда тушунилиши; 2. қонуннинг устунлиги; 3. қонунларнинг ҳаққонийлиги ва мақсадга мувофиқлиги; 4. қонуннинг маданият билан боғлиқлиги. бу принципларнинг хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятида амал қилиши мижозларга хизмат кўрсатишда тартиб-интизомни сақлаш, қонунийликни таъминлаш, қонунга итоаткорлик жараёнларини қамраб олади. умуминсоний ахлоқ (этика ва этикет) нормалари» тушунчалари. «норма» - лотинча сўз бўлиб, ўзбек тилида расмийлаштирилган қонун-қоида, ҳамма учун мажбурий деб ҳисобланган тартиб-қоида ёки бирор нарсанинг, ишнинг аниқ белгиланган ўлчами, меъёри деган маъноларни англатади. ахлоқ нормалари ахлоқий муносабатларнинг таркибий қисми ва ахлоқий онг шаклларида мавжуд бўлади. ахлоқ принциплари-умумлашган ахлоқий тушунчалар бўлса, ахлоқий нормалар ахлоқий принципларга риоя қилиш учун қандай ахлоқий хислатлар зарурлигини кўрсатади. хизмат кўрсатиш ходимларининг касб аҳлоқи нормаларига қуийдагилар киради: хушмуомалалик ва одаблилик, оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгуийлик, собитқадамлик, очиқ кўнгиллик, сахийлик ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самийлилик, сиполик, катталарни ҳурмат қилиш ва бошқалар. хушмуомалилик - кўнгилдаги ардоқли фикрларни, энг ноёб ҳис-туйгуларни, энг эзгу ниятларни одамлар билан баҳам кўриш, …
5
ишиш ва охирига етма-гунча ундан чекинмаслик, бошланган ишни охирига етказишдир. сабр қаноат – бошга тушган қийинчиликларни чидам билан енгишдир. камтарлик деб кишининг ўзини табий ҳолда қандай бўлса шундайлигича ҳамма билан тенг баб-баробар тутишига аийтилади. ростгўйилик – ҳалолликнинг бир кўриниши бўлиб, ҳақиқатни гапириш, ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғгри баҳолаш, яхшини яхши, ёмонни ёмон деб очиқчасига айтишдир. шижоат – ботирлик, жасорат, довюраклик, мардлик дегани. покизалик – бу тозалик ва софлик дегани. тозалик-инсон саломатлигининг гарови. у касб аҳлоқининг нормаси сифатида ҳар бир ҳодимдан кийим-кечагининг афт-аторининг, иш жойининг покиза бўлишини ҳамда қалбининг пок бўлишини, ейиладиган таомларига ҳаром аралашмаслигининг, ҳалол бўлишини талаб қилади. умуминсоний ахлоққа зид иллатлар ва уларга қарши курашнинг йўналишлари. «иллат»- сўзи касаллик, хасталик, жисмоний ва руҳий камчилик, нуқсон деган маънони англатади. шунга кўра умуминсоний ахлоққа зид иллатлар деб умуминсоний одоб-ахлоқ принциплари ва нормалари доирасига сигмайдиган, унга хилоф равишда содир этиладиган ярамас хатти-ҳаракатларга айтилади. бундай ахлоқсизларга - ғазаб, жаҳолат, адоват, ғийбат, ҳақорат, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "умуминсоний аҳлоқ принциплари"

1700479111.docx умуминсоний аҳлоқ принциплари режа: 1. умуминсоний ахлоқ принциплари. 2. «умуминсоний ахлоқ (этика ва этикет) нормалари» тушунчалари. 3. умуминсоний ахлоққа зид иллатлар ва уларга қарши курашнинг йўналишлари. 4. адабиётлар умуминсоний ахлоқ принциплари. «принцип» - лотинча сўз бўлиб, назария, таълимот ва фаннинг асосий қонун-қоидаси ёки киши қаттиқ ушлаб олган ва огишмай амал қиладиган қоида деган маъноларни англатади. ахлоқ принципларини бирон - бир шахс яратмаган, у муайян ижтимоий муносабатларга мувофиқ ҳаёт жараёнида ахлоқий онг шакллари сифатида вужудга келган қонун-қоидалар ҳисобланади. шунга кўра, умуминсоний ахлоқ принциплари деб жамиятнинг маънавий онгида ишлаб чиқилган, инсоннинг маънавий моҳиятига, бурчига, ҳаётининг мазмунига ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқалар...

DOCX format, 24.4 KB. To download "умуминсоний аҳлоқ принциплари", click the Telegram button on the left.