вазнсизлик ҳақида тушунча

DOCX 105,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1541039160_72856.docx g n f q s f 1 f 2 f 3 f n f кор и f k å a f кщ и ¸ a кщ ¸ p вазнсизлик ҳақида тушунча режа: 1. ҳудудга (жойга) боғлиқ ҳолдаги ҳисоб системаси. 2. тортилиш кучи майдонидаги, ихтиёрий жисмлар ҳудудга (жойга) боғлиқ ҳолдаги ҳисоб системаси. тортилиш майдонидаги жисмларнинг ҳаракатларида, вазнсизлик дейиладиган муҳим ҳолат мавжуд бўлади. қўзғалмас оху ўқларга нисбатан -тезланиш билан вертикал пастга тушиб келаётган лифтнинг ичида нисбий мувозанатда бўлган m -массали юкнинг ҳолатини олиб кўрайлик (271, а шакл). у ҳолда юкка оғирлик кучи =m ва реакция кучи таъсир этади. юк лифт билан биргаликда ҳаракатланаётганлиги учун, унинг тезланиши ҳам -га тенг бўлади. юкнинг ҳаракат дифференциал тенгламасини тузамиз, ma=mg-n ва n=m(g-a) бундан, агар a=g бўлса, яъни лифт эркин ҳолда пастга тушаётган бўлса, n=0 бўлади ва юк лифтнинг полига ҳечқандай босим кучини кўрсатмайди (яъни лифтнинг поли юк учун таянч эмас). шунинг учун юкни лифтнинг ихтиёрий …
2
оддий куч, масалан, тортилиш кучи таъсиридаги ёки ернинг сиртида мувозанатда турган жисмнинг ҳолати орасидаги фарқларнинг физик моҳияти тушунарли эмас. масалан, пастга тушаётган лифтнинг ёки космосда учаётган аппаратнинг кабинаси ичига деворларни намламайдиган суюқлик (масалан, симоб)ни солиб қўйсак, вазнсизликда у идишни (лифтнинг кабинасини, космик кеманинг кабинасини) тўлдирмайди, балки шарсимон шакл олиб, идишдан ҳоли равишда тураверади. бунинг моҳияти шундаки, вазнсизликда ички кучланишларнинг (ҳозирги мисолда суюқликнинг) характери ўзгаради. демак, вазнсизликнинг хоссаларини фарқлаб олиш учун, жисмларнинг ичларидаги кучланишларини текшириб ўрганиб чиқиш лозим экан. ички кучланишларни иккита категорияга ажратамиз: ташқи таъсирларга боғлиқ бўлмаган (масалан, молекулаларнинг кучлари, температура таъсиридаги кучланишлар ёки иккита болтлар ёрдамида сиқилган темир парчасидан иборат жисмнинг ички) кучланишлар ва жисмга ташқаридан кўрсатилган таъсир остидаги кучланишлар, яъни ташқи кучларнинг таъсирлари. ҳозирча фақат ташқи кучлар таъсиридаги кучланишларни кўриб чиқамиз (§20 га қаранг). бу ерда масса (ёки ҳажмий) ва сирт кучларини бир бирларидан фарқлаб олиш лозим. массага боғлиқ кучлар деб, жисмнинг ҳар бир заррачасига таъсир этувчи ва …
3
ди. сирт кучлари эса, жисмнинг ҳар бир заррачасига фақат қўшни заррачалар орқали таъсир қилади. ернинг тортилиш майдонида жойлашган m -массали жисмнинг ихтиёрий ҳаракатини олиб кўрайлик. бу жисмнинг геометрик ўлчамлари, ернинг ўлчамларига нисбатан жуда кичкина бўлганлиги, ҳамда жисмнинг ихтиёрий заррачалари орасидаги масофаларни ернинг марказигача бўлган масофаларига нисбатан ўта кичик қиймат бўлганлиги учун, ҳар бир заррачаларнинг ернинг марказигача бўлган масофаларини ўзаро тенг деб фараз қиламиз. яъни заррачалар орасидаги масофани эътиборга олмаймиз, у ҳолда тортилиш кучи ҳар бир заррачага бир хил -тезланиш беради ва жисмга қўйилган тортилиш кучининг тенг таъсир этувчиси, =m (123) жисмга оғирлик кучидан ташқари, унинг ав юзачаси орқали таъсир этувчи кучлар қўйилган бўлиб, уларнинг тенг таъсир этувчиси бўлсин (272, а шакл). -кучи, лифтнинг тубини (ёки, самолётнинг бортини, космосда учувчи аппарат кабинасининг) жисмга нисбатан реакция кучи бўлиши мумкин ёки тортилиш кучи ёки муҳит қаршилиги бўлиши мумкин. §73 да қоидага асосан, ҳар қандай илгариланма ҳаракат қилувчи жисмни моддий нуқта деб қабул қилиш …
4
ининг ҳаракатини дифференциал тенгламаси m1=1+1 ёки m1= m1+1 бўлади, бундан 1= m1(-). бу ердаги -нинг (125) даги қийматини келтириб қўйсак, 1= (m1/m) (126) демак, жисмнинг ички кучланишларининг пайдо бўлиши, фақат унга таъсир этувчи сирт кучларга боғлиқ экан холос. ундан ташқари (126) формулада ҳаракатланаётган нуқтанинг тезланиши қатнашмаётганлиги сабабли, бундай ҳолат мувозанатдаги жисм учун ҳам ўринли экан. ернинг сиртида мувозанат ҳолатда жойлашган жисмни олиб кўрайлик. бу жисмнинг сиртига таъсир этувчи куч, фақат қиймат жиҳатидан оғирлик кучи р-га тенг бўлган, яъни ернинг сиртини реакцияси бўлади холос. демак, q=р бўлганда, (126) формула ернинг сиртида мувозанат ҳолатда бўлган жисмнинг ички кучларини ифодалаб берар экан. шундай ички кучланишларга эга бўлган жисмларнинг ҳолати, вазнлик деб аталади. ернинг устида турган одамнинг «вазнлик» ҳолати, унинг танасида шундай ички кучланишларнинг мавжуд эканлигининг оқибати холос (танасининг ҳар бир горизонтал кесимларининг ўзаро таъсирларининг оқибати холос). агар мувозанатдаги ёки ҳаракатланувчи жисмга таъсир этувчи сирт кучи q р бўлса, у ҳолда жисмнинг ихтиёрий горизонтал …
5
дди шундай ҳолат ўринли бўлади. шундай қилиб, агар ҳавонинг қаршилиги кам бўлса, ерга тушиб келаётган ҳар қандай жисм, ёки ер сатҳидан отиб юборилган ихтиёрий жисмларнинг илгариланма ҳаракатларида, улар вазнсизлик ҳолатида бўлар эканлар. хусусий ҳолда, ернинг атмосферасидан ташқарида ҳаракатланаётган сунҳий йўлдошлар ва космосда парвоз қилаётган аппаратлар, ҳамда уларнинг кабиналаридаги ҳар бир жисм вазнсизлик ҳолатида бўлар эканлар. космик парвозларда, вазнсизликни ҳисобга олишлик, жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади, чунки бундай ҳолатда қатор физик асбобларнинг ва приборларнинг ишлаш принциплари ўзгариб кетади. масалан, физик маятникларнинг ишлаши, суюқликларнинг эркин оқишларига асосланган приборлар ва шунга ўхшаш асбоблар ишламай қоладилар. вазнсизлик ҳолатида ташқи таъсирга боғлиқ бўлмаган кучлар ва вазнсизлик ҳолатида ўз хоссаларини йўқотмайдиган молекуляр (ер шароитида бу кучлар ернинг тортилиш кучига нисбатан жуда кичкина бўлгани учун ҳисобга олинмайдиган) кучлари рўёбга чиқа бошлайди, натижада ҳаракатларнинг қоидалари ўзгариб кетади. масалан, вазнлик ҳолатида берк идишга қуйилган намловчи суюқлик (сув, мой)лар,молекуляр кучлар таъсирида, идишнинг деворлари бўйича тенг тарқаладилар. деворни намламайдиган суюқликлар (симоб) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вазнсизлик ҳақида тушунча" haqida

1541039160_72856.docx g n f q s f 1 f 2 f 3 f n f кор и f k å a f кщ и ¸ a кщ ¸ p вазнсизлик ҳақида тушунча режа: 1. ҳудудга (жойга) боғлиқ ҳолдаги ҳисоб системаси. 2. тортилиш кучи майдонидаги, ихтиёрий жисмлар ҳудудга (жойга) боғлиқ ҳолдаги ҳисоб системаси. тортилиш майдонидаги жисмларнинг ҳаракатларида, вазнсизлик дейиладиган муҳим ҳолат мавжуд бўлади. қўзғалмас оху ўқларга нисбатан -тезланиш билан вертикал пастга тушиб келаётган лифтнинг ичида нисбий мувозанатда бўлган m -массали юкнинг ҳолатини олиб кўрайлик (271, а шакл). у ҳолда юкка оғирлик кучи =m ва реакция кучи таъсир этади. юк лифт билан биргаликда ҳаракатланаётганлиги учун, унинг тезланиши ҳам -га тенг бўлади. юкнинг ҳаракат дифференциал тенгламасини тузамиз, ma=mg-n ва n=m(g-a) бундан, агар a=g …

DOCX format, 105,6 KB. "вазнсизлик ҳақида тушунча"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.