сертификатлаштириш

DOC 153,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404389762_53085.doc сертификатлаштириш сертификатлаштириш режа. 1. ўзбекистон республикасининг “маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни. сертификатлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар. 2. ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва ҳудудидан олиб чиқилаётган маҳсулотларини сертификатлаш-тириш. 3. сертификатлаштириш схемалари. 1. ўзбекистон республикасининг “маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни мазкур қонун 4 боб, 23 моддадан иборат бўлиб, ўзбекистон республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради. қонуннинг 1-боби 1-моддасида сертификатлаштириш бўйича асосий тушунчаларга алоҳида аҳамият берилган, шунингдек қонунда ўзбекистон республикасида сертификатлаштириш органлари, уларнинг фаолияти, сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари, сертификатлаштиришни ўтказиш шартлари тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган. 2-боб 7-моддасида кўрсатилишича маҳсулотни белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради. тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлиши таъкидланган ва албатта мувофиқлик белгилари сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари “ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда давлат реестридан …
2
жавобгарлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилган бўлиб, 4-бобнинг 22-моддасига биноан сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) мувофиқлик сертификатини асоссиз ва қонунга хилоф равишда берганлиги учун, синов натижалари ҳақида нортўғри маълумот берганлиги учун қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. қонунда кўрсатилган тадбир ва тартиблар, албатта сертификатлаштириш ишларини юқори савияда ўтказилишини таъминлайди. сертификатлаштириш бўйича асосий тушунчалар ва атамалар саноат корхоналарида ишлаб чиқилаётган турли хил маҳсулотлар муайян сифат кўрсаткичларига жавоб бериши керак. сифат кўрсаткичлари эса маълум белгиланган талабларга мувофиқ /мос/ келиши лозим. мувофиқлик ўз навбатида маълум стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатларга мос келишини талаб этади. мувофиқликни сетификатлаштириш мумкин. хўш, сертификатлаштириш тушунчаси нима? сертификатлаштириш деганда керакли ишончлилик билан маҳсулотнинг муайян стандартга ёки техникавий ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайдиган фаолият тушунилади. “сертификатлаштириш” тушунчаси биринчи марта халқаро стандартлаш-тириш ташкилоти кенгашининг сертификатлаштириш масалалари бўйича махсус қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, унинг “стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва синов лабораторияларининг аккредитлаш соҳаларидаги асосий атамалари ва уларнинг қоидалари” қўлланмасига киргазилган. қайта ишланган халқаро стандартлаштириш ташкилоти-нинг қўлланмасида …
3
к атамаси маҳсулот, жараён, хизматга белгиланган барча талабларга риоя қилишни ўз таркибига олади. бунда мувофиқликни учта кўриниши - мувофиқлик баёноти, мувофиқликни аттестатлаш, мувофиқликни сертификатлаш-тириш белгилайди. мувофиқлик баёноти деб етказиб берувчининг маҳсулот, жараён ва хизматларнинг аниқ бир стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга тўла-тўкис мувофиқлик хақида бутун маъсулиятни ўз устига олганлигини баён этишига айтилади. бу атамани сўнгги вақтларда “ўз-ўзини сертификатлаштириш” тушунчаси билан алмашилаётгани қайд қилинмокда. ўз-ўзини сертификатлаштириш деганда маҳсулот ишлаб чиқарувчи томон бутун масъулиятни ўзига олган ҳолда сертификатлаштиришни ўзини ўтказади ва маҳсулотнинг керакли даражада сифатлилиги ҳақидаги кафолатни ўз устига олади. бундай сертификатлаштириш фаолиятини ўз-ўзини сертификатлаштириш деб юритилади. мувофиқликни аттестатлаш учинчи томон тарафидан “синов лаборатория-сининг баёноти” тушунилиб, маълум намуна маҳсулотга бўлган талабларни белгиловчи маълум стандартлар ёки бошқа ҳужжатлар билан мувофиқ эканлигини баён этишига айтилади. сертификатлаштириш деганда маҳсулот /буюм, мол/ ёки хизмат муайян стандартга ёки техникавий шартларга мос келишини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладигин фаолият тушунилиб, ушбу фаолият натижасида маҳсулот /буюм, мол/ нинг сифати ҳақида истеъмолчини …
4
да қатнашувчи ва сертификатлаштириш тизими аъзоси. сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш деганда сертификатлаштириш тизимининг қоидаларига мувофиқ гувоҳнома талабгорига берилган сертификатлаштиришдан фойдаланиш имконияти тушунилади. сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи деб ушбу тизимнинг қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган, лекин тизимни бошқариш имкониятига эга бўлмаган сертификатлаш-тириш идораси тушунилади. сертификатлаштириш тизими аъзоси деганда ушбу тизимнинг қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификатлаштириш идораси тушунилади. сертификатлаштириш икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиёрий. маҳсулотни у ёки бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. ана шунинг учун ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган маҳсулотлар эса сертификатлаштирилиши ихтиёрийдир. мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификат-лаштириш ҳуқуқига эга бўлган идора томонидан маҳсулот, жараён, хизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади. ихтиёрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи /бажарувчи/, сотувчи /таъминловчи/ ёки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиёрий равишда ўтказиладиган сертификатлаштириш тушунилади. ҳозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро иқтисодий алоқаларни, фан ва техникани ривожланиши учун ҳамда чиқарилаётган …
5
ўл кенг қўлланилиб, салмоқли равишда тарқалмоқда. турли мамлакатларда учинчи томон тарафидан бажарилаётган сертификатлаш-тириш тизимини ташкил этиш амалда шуни кўрсатмоқдаки, уни турлича ташкил қилиш мумкин экан: ишлаб чиқарувчи ассоцияциялар, йирик истеъмолчилар, стандартлаштириш миллий ташкилотлари томонидан, масалан, франция ва англияда 60-йиллар бошида итеъмолчилар томонидан ҳарбий мақсадлар учун электроника маҳсулотларини сертификатлаш-тириш тизими яратилди. айрим олинган мамлакат миқёсида яратилган миллий тизимлар мажбурий бўлган стандартлар доирасини қамраб олади. масалан, биринчилар қаторида миллий миқёсда қимматбаҳо тошларни сертификатлаштириш тизимлари қўлланилган. сертификатлаштириш тушунчаси кенг маънода учинчи томон тарафидан ўтказиладиган техникавий меъёрга, иш услубига, қоидаларига мувофиқлигини қамраб олган ҳар қандай текширувдир. шунинг учун сертификатлаштиришни текширув деб ҳисоблаб, босим остидаги идишларни, портлаш ҳавфидан ҳимояланган қурилмаларнинг, кемаларнинг, сузиш воситалари-нинг, тайёраларнинг, авиация қурилмаларининг, атом реакторларининг ва тоғ техникасининг ишлатишдаги ҳавфсизлигини таъминлаш учун техникавий назорат ўрнатувчи идоралар шартли текширувни амалга оширади. 2. ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва ҳудудидан олиб чиқилаётган махсулотларини сертификатлаштириш мамлакатимизда маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш-тириш ўзбекистон республикасининг 1994 йил 28 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сертификатлаштириш"

1404389762_53085.doc сертификатлаштириш сертификатлаштириш режа. 1. ўзбекистон республикасининг “маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни. сертификатлаштириш бўйича асосий атамалар ва тушунчалар. 2. ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва ҳудудидан олиб чиқилаётган маҳсулотларини сертификатлаш-тириш. 3. сертификатлаштириш схемалари. 1. ўзбекистон республикасининг “маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни мазкур қонун 4 боб, 23 моддадан иборат бўлиб, ўзбекистон республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради. қонуннинг 1-боби 1-моддасида сертификатлашти...

Формат DOC, 153,5 КБ. Чтобы скачать "сертификатлаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сертификатлаштириш DOC Бесплатная загрузка Telegram