мувофиқликни баҳолаш асослари

DOCX 387,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1661529095.docx мувофиқликни баҳолаш асослари режа: 1. сертификатлаштиришни оътказиш босқичлари. 2. ўзбекистон республикасида маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби. сертификатлаштириш боъйича ишларда қатнашувчи корхоналар. сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари. 3. ўзбекистон республикасида сертификатлаштиришнинг мажбурий ва ихтиёрий турлари. ўзбекистон республикасида сертификатлаштириш тизимининг қуйидаги сертификатлаштириш турлари амалга оширилади: − мажбурий сертификатлаштириш; − ихтиёрий сертификатлаштириш. мажбурий сертификатлаштиришга ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган махсус рўйхатга киритилган, ишлаб чиқариладиган, олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган, сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар киради. юқоридаги рўйхатга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкининг хавфсизлигини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ўзароалмашинувчанлик ва мослашувчанликни таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатларда талаблари белгиланган, маҳсулотлар ёки хизматлар киритилади. бу рўйхатдан ташқари олий мажлис томонидан қабул қилинадиган қонунларга асосан, президент фармонларига асосан маълум хизматлар ва маҳсулотлар учун ҳам худди шундай талаблар қўйилиши мумкин. ихтиёрий сертификатлаштиришга ўзбекистон республикаси қонунлари, президент фармонлари, ҳамда хукумат қарорларига асосан рўйхатга киритилмаган хизматлар ёки маҳсулотлар кириши мумкин, бу вақтда ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ёки истеъмолчилар (кейинчалик - сўровчи) ташаббуси билан …
2
схемаси 2-расмда келтирилган. буни қуйидаги бешта асосий босқичга бўлишимиз мумкин: 1. сертификатлаштиришга ариза. 2. сертификатлаштириш бўйича қарор қабул килиш. 3. сертификатлаштириш объектини мувафиқлигини ўрнатилган талаблар билан баҳолаш 4. мувофиқликни баҳолаш натижаларини таҳлили ва уни расмийлаштириш. 5. сертификатлаштириш объекти устидан инспекция назорат. inspektsiya nazоrat muv о fi қ lik belgisi va sertifikatdan t ўғ ri f о ydalanishni davriy tekshirish 1-расм. сертификатлаштиришнинг асосий босқичлари. ўзбекистон республикасида маҳсулотларни cертификатлаштириш тартиби ўзбекистон республикасида маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби вазирлар маҳкамасининг 06.07.2004 й. №318-сонли «маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан "ўзстандарт" агентлиги, ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширишади: − четдан келтирилаётган маҳсулотлардан аккредитация қилинган идоралар ва лабораториялар томонидан синов ўтказиш учун намуна олишнинг чекланган нормаларини белгилаш; − аккредитация қилинган идоралар ва лабораториялар ўртасида синовларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида синовлар турларини белгилаш; − ўзларига …
3
изомнинг ҳамда мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир турини уларда сертификатлаштиришнинг тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган хавфсизлик кўрсаткичлари кўрсатилган қоидаларининг ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказади ва мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларнинг номенклатура рўйхати, уларнинг сифатини ва хавфсизлигини белгиловчи меъёрий ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, нашр этилишини ҳамда божхона, солиқ ва аккредитация қилинган идораларга жўнатади. маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемаси 3-расмда келтирилган. расм-2. маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемаси расмдаги изоҳлар: 1. ариза берувчи зарур ҳолларда гигиеник хулоса олиш учун ҳудудий санитария назорати органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради. ҳудудий давлат санитария назорати органи белгиланган тартибда жойига борган ҳолда лаборатория синовлари ўтказиш учун маҳсулотлардан намуна олади ва объектни текширади. 1а. чорва маҳсулотлари учун ҳудудий санитария назорати органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган кундан кейинги кундан кечикмасдан туман (шаҳар) ветеринария хизмати органига буюртманома жўнатади. 1б. ветеринария хизмати органи уч кун муддатда ҳудудий санитария назорати органига ветеринария хулосасини ёки хулоса беришни рад этишга сабаб бўлган аниқ …
4
ижобий натижа олинганда, ҳудудий санитария назорати органи ариза берувчига гигиеник хулоса беради. 3,4. ариза берувчи ўз хоҳишига кўра, ташкилот ва ишлаб чиқарадиган маҳсулоти штрихли кодда фойдаланиладиган товар кодини олиш учун "еан узбекистан" га мурожаат қилиши мумкин. 5. ариза берувчи мувофиқлик сертификати олиш учун сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. (ариза гигиеник хулоса олиш учун бериладиган ариза билан бир вақтда берилиши мумкин). 6. сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган орган 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда мувофиқлик сертификати ёки аниқ қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма рад жавобини беради. маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби умумий қоидалари юқоридаги қарорда маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг умумий тартиби белгиланган. ушбу қарор асосида ишлаб чиқилган сертификатлаштириш тартиби, муддатлари ва кетма-кетлиги белгиланган холда «узстандарт» агентлиги томонидан «маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари» ишлаб чикилиб 18.03.2005 й. адлия вазирлигида н 1458-сонли ҳужжат сифатида кучга киритилган. бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби «ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқилиб, ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида сертификатлаштиришнинг …
5
диган маҳсулотлар рўйхатидан маълум қисми уларнинг тегишли талабларга мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқланиши мумкин бўлади. сертификатлаштиришни амалга ошириш қоидага асосан иловага мувофиқ схема бўйича, икки босқичда ўтказилади. биринчи босқич - бир вақтнинг ўзида, заруриятга кўра, ветеринария ва фитосанитария хулосалари тегишли равишда давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларида расмийлаштирилган ҳолда "ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган давлат санитария назорати органларида гигиеник сертификат расмийлаштирилишини ўз ичига олади. бунда тадбиркорлик фаолияти субъекти: − гигиеник сертификатни расмийлаштириш учун ариза билан биргаликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификат-лаштириш органларига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органлари деб аталади) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш юзасидан ариза беришга; − зарурат бўлганда тегишли хулосалар олиш учун ветеринария ва фитосанитария назорати органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир. иккинчи босқич - сертификатлаштириш органлари томонидан мувофиқлик сертификати беришдаги фаолият. бунда акредитациядан ўтган идоралар сертификатлаштириш фаолиятига қўшимча равишда, тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ давлат санитария назорати органларида, давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мувофиқликни баҳолаш асослари"

1661529095.docx мувофиқликни баҳолаш асослари режа: 1. сертификатлаштиришни оътказиш босқичлари. 2. ўзбекистон республикасида маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби. сертификатлаштириш боъйича ишларда қатнашувчи корхоналар. сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари. 3. ўзбекистон республикасида сертификатлаштиришнинг мажбурий ва ихтиёрий турлари. ўзбекистон республикасида сертификатлаштириш тизимининг қуйидаги сертификатлаштириш турлари амалга оширилади: − мажбурий сертификатлаштириш; − ихтиёрий сертификатлаштириш. мажбурий сертификатлаштиришга ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган махсус рўйхатга киритилган, ишлаб чиқариладиган, олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган, сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар киради. юқоридаги рўйхатга, фуқароларнинг ҳа...

Формат DOCX, 387,7 КБ. Чтобы скачать "мувофиқликни баҳолаш асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мувофиқликни баҳолаш асослари DOCX Бесплатная загрузка Telegram