ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими

DOC 92,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682061513.doc ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими режа: 1. стандартлаштириш ва сифат 2. стандартлаштириш давлат тизими тушунчаси ва моҳияти стандартлаштириш ва сифат стандартлаштириш ҳақиқий мавжуд ёки содир бўлиши мумкин бўлган масалаларни ечишга, сифат эса белгиланган ва мўлжалланган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. бунда стандартлаштириш бўйича фаолиятнинг энг муҳим натижалари маҳсулот (жараёнлар, хизматлар) нинг ўз вазифасига мувофиқлик даражасини ошириш, яъни белгиланган ва мўлжалланган эҳтиёжларни қондиришдан иборат бўлади. “меъёрий ҳужжат” таркибига стандартлар ва техник шартлар киради. меъёрий ҳужжатлар фаолият турларига оид тавсифларни ўрнатади. стандартлаштириш объекти бўлмиш инсон фаолияти соҳаси жуда кенг: фан ва техника; ишлаб чиқариш-техникага мўлжалланган маҳсулотни ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш; тиббиёт, таълим, маиший, саёҳат, транспорт ва ҳ.к. соҳалардаги хизматлардан иборат. барча холларда ҳам хар қандай соҳада фаолият сифатига талаблар меъёрий хужжатларда белгилаб қуйилади. бунда нафақат мавжуд, балки мўлжалланган вазифаларни ҳал этиш, яъни нафақат белгиланган, балки мўлжалланган эҳтиёжларни ҳам қондириш кўзда тутилади. айтилганлардан маълум бўлишича, белгиланган ва мўлжалланган эҳтиёжларнинг қониқарли бўлишини таъминловчи маҳсулот …
2
ари билан таққослаш. “маҳсулот сифатининг даражаси” ва “маҳсулотнинг техник савияси” тушунчаларини фарқлаш керак. маҳсулот сифатининг даражаси - баҳоланадиган маҳсулот сифат кўрсаткичларининг қийматларини мос кўрсаткичларнинг асос қийматлари билан таққослашга асосланган, маҳсулот сифатининг нисбий тафсилотидир, маҳсулотнинг техник савияси - баҳоланадиган маҳсулотнинг техник такомиллашганлигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг қийматларини мос кўрсаткичларнинг асос қийматлари билан таққослашга асосланган, маҳсулот сифатининг нисбий тафсилотидир. бир турли маҳсулот гуруҳлари сифат кўрсаткичларининг номенклатураси иқтисодиётнинг деярли барча тармоқлари бўйича 320 дан ортиқ сифат кўрсаткичлари тизимига оид халқаро стандартлар - мскт (тўртинчи тармоқлараро тизим) да белгиланган. қурилиш материалларига мскт ни белгиловчи қатор ўзбекистон давлат стандартлари тасдиқланган. умумий ҳолда меъёрий ҳужжатнинг илмий-техникавий даражасини нисбий баҳолаш лозим бўлган сифат кўрсаткичларининг тафсилотларига қуйидагилар киради: 1 вазифа кўрсаткичлари – ўзи бажариши лозим бўлган асосий вазифаларни аниқловчи маҳсулот хоссаларини тавсифлайди ва қўлланиш соҳасини белгилайди. вазифа курсаткичлари учта кичик гуруҳга ажралади: a) вазифа ва техник самарадорлик кўрсаткичлари -  иш унуми; газламанинг пухталиги; · озиқ-овқат маҳсулотлари ва б. нинг …
3
узилмай ишлашлик эҳтимоли; · бузилиш жадаллиги; · бузилишгача бажарган ўртача иш ҳажми;  бузилишгача бажарган гамма-фоиз иш ҳажми ва б. б) кўпга чидамлилик (умрбоқийлик) – объектнинг белгиланган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимида чекка ҳолатга келгунча ўзи- нинг иш қобилиятини сақлаш хусусиятини тавсифлайди. кўпга чидамлилик кўрсаткичлари: · ўртача иш ресурси; · белгиланган иш ресурси;  гамма-фоиз ресурси;  ресурс ва б. в) таъмирга яроқлилик – объектнинг бузилишларни олдини олишга ва бузилиш сабабларини аниқлашга ҳамда таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш йўли билан бузилиш оқибатларини бартараф этишга мосланганлик хусусиятларини тавсифлайди. таъмирга яроқлилик кўрсаткичларига қуйидагилар киради: · иш қобилиятини тиклаш эҳтимоллиги; · иш қобилиятини тиклашга сарфланадиган ўртача вақт ва б.; тикланувчанлик кўрсаткичларига қуйидагилар киради: · сифат кўрсаткичининг белгиланган қийматигача тиклаш ўртача вакти · тиклаш даражаси (тиклангандан кейин сифат кўрсаткичи қийматининг ушбу сифат кўрсаткичининг белгиланган ёки бошланғич қийматига нисбати) ва б. изоҳ - маҳсулотлар ва материаллар хоссаларининг сақлаш ва ташишдан кейин тикланишга мосланганлиги тикланувчанлик …
4
· материалларнинг солиштирма сарфи; · белгиланган шароитларда хом ашёнинг нобуд бўлиши; · белгиланган (регламентланган) шароитларда материалларнинг нобуд бўлиши ва б. б) энергия истеъмолининг тежамлилик кўрсаткичлари, жумладан: · ёқилғининг солиштирма сарфи; · энергия (энергия ташувчи) нинг солиштирма сарфи; · фойдали иш коэффициенти ва б. энергиядан тежамли фойдаланиш кўрсаткичлари сифатида, одатда, солиштирма кўрсаткичлардан, яьни сарфланадиган энергия ва (ёки) ёқилғининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган фойдали иш ҳажмига (иш бирлигига) нисбатидан фойдаланилади. в) меҳнат ресурсларидан тежамли фойдаланиш кўрсаткичлари: · маҳсулотдан фойдаланганда (истеъмол қилинганда) умумий меҳнат сарфи; · маҳсулотдан фойдаланганда (истеъмол қилганда) асосий кўрсаткич бирлигига солиштирма меҳнат сарфи ва б. хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва меҳнат ресурсларидан тежамли фойдаланишни тавсифловчи умумлаштирилган кўрсаткичлар сифатида маҳсулотни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва фойдаланиш (истеъмол қилиш) даги сарф-харажатларни тавсифловчи кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин. 4 эргономик кўрсаткичлар “инсон – буюм” (жумладан, “инсон – машина”) тизимини тавсифлайди ва инсон ҳаётида содир бўладиган гигиеник, антропометрик, физиологик ва психологик хусусиятлар мажмуини ҳисобга олади …
5
ухта бажарилганлиги ва б. 6 технологиклик – маҳсулот таркиби ва тузилмасини ёки конструкциясининг ишлаб чиқаришда, фойдаланишда ва сифат кўрсаткичларини, ишлаб чиқариш ва ишларни бажариш шароитларини тиклашда харажатларнинг энг кам бўлишини таъминлай оладиган хоссаларини тавсифлайди. бунда қуйидагилар ҳисобга олинади: · маҳсулотни тайёрлашдаги солиштирма меҳнат сарфи; · материалнинг солиштирма сарфи; · энергиянинг солиштирма сарфи; · ушбу турдаги техник хизмат кўрсатиш (таъмир) нинг бир марталик ўртача меҳнат сарфи. 7 ташишга мосланганлиги – маҳсулотнинг очиқ жойда кўчишга (ташишга), яъни маҳсулотдан фойдаланиш (истеъмол қилиш) билан боғлиқ, бўлмаган ҳаракатларга мосланганлигини тавсифлайди. ташишга мосланганлик кўрсаткичларига қуйидагилар киради: · маҳсулотни ташишга тайёрлаш ўртача вақти; · маҳсулотни ташишга тайёрлащда ўртача меҳнат сарфи; · маҳсулотни маълум турдаги ташиш воситасига ортишда ўртача вақт сарфи; · маҳсулотни маълум турдаги ташиш воситасидан туширишда ўртача вақт сарфи;  ташиш воситасининг сиғимидан фойдаланиш коэффициенти. 8 стандартлаштириш ва бирхиллаштириш кўрсаткичлари махсулотнинг стандарт, бирхиллаштирилган ва оригинал таркибий қисмлар билан бойитилганлигини, шунингдек бошқа буюмлар билан бирхиллаштирилиш даражасини .ифодалайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими" haqida

1682061513.doc ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими режа: 1. стандартлаштириш ва сифат 2. стандартлаштириш давлат тизими тушунчаси ва моҳияти стандартлаштириш ва сифат стандартлаштириш ҳақиқий мавжуд ёки содир бўлиши мумкин бўлган масалаларни ечишга, сифат эса белгиланган ва мўлжалланган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган. бунда стандартлаштириш бўйича фаолиятнинг энг муҳим натижалари маҳсулот (жараёнлар, хизматлар) нинг ўз вазифасига мувофиқлик даражасини ошириш, яъни белгиланган ва мўлжалланган эҳтиёжларни қондиришдан иборат бўлади. “меъёрий ҳужжат” таркибига стандартлар ва техник шартлар киради. меъёрий ҳужжатлар фаолият турларига оид тавсифларни ўрнатади. стандартлаштириш объекти бўлмиш инсон фаолияти соҳаси жуда кенг: фан ва техника; ишлаб чиқариш-техникага мўлжалланган маҳсулотни...

DOC format, 92,0 KB. "ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.