штейнга эритиш жараёнининг асослари

DOC 105,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405147227_55633.doc штейнга эритиш жараёнининг асослари режа: 1. штейнга эритиш жараёни қурилмалари. 2. штейнга эритишда флюсни аҳамияти. 3. штейнга эритишни асосий реакциялари. бир-биридан технологик хусусиятлари, шунингдек қурилмавий лойиҳаланиши билан фарқланадиган мис руда ва бойитмаларини штейнга эритишнинг кўплаб кўринишлари мавжуд. мис ишлаб чиқариш саноатида ҳозиргача штейнга эритиш усулларидан фақат майда маҳсулотларни қайта ишлашга яроқли ҳисобланадиган яллиғ қайтарувчи печларда эритиш усули кенг тарқалган. яллиғ қайтарувчи печларда эритишга ўхшаш усул электр печларида эритиш ҳисобланади. ҳозирги вақтгача мис рудаларини қайта ишлашнинг қадимги усули – шахтали печларда эритиш ўзининг аҳамиятини сақлаб қолди. мис бойитмаларини яллиғ қайтарувчи печларда штейнга ўтказиб эритиш xix аср охирларида, металлургик қайта ишлашга камбағал рудалар жалб этилиши ва уларни дастлабки бойитиш усулларининг ривожланишига боғлиқ ҳолда қўлланила бошланди. яллиғ қайтарувчи печлар фақат майда маҳсулотларни қайта ишлай олади ва ўз навбатида майда ўлчамли флотобойитмаларни штейнга ўтказиб эритиш учун қулай эритиш қурилмаси ҳисобланарди. яллиғ қайтарувчи печларда эритишнинг асосий мақсади – мис бойитмаларини штейнга ўтказиб эритишнинг бошқа …
2
рларини акс эттириб қайтариб узатиши сабабли бундай печлар яллиғ қайтарувчи деб номланди. шихта қатламлари орасида иссиқлик узатилиши фақат иссиқлик ўтказувчанлик ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. яллиғ қайтарувчи печлардаги эритма орасида масса алмашинув йўқлиги, эритманинг қўйи қатламларига иссиқлик узатиш фақат иссиқлик ўтказувчанлик ҳисобидан боришини кўрсатади. бунда шуни назарда тутиш керакки, шихта ва шлакли эритманинг иссиқлик ўтказувчанлиги паст. бурчак (откос) юзасидаги шихтанинг машъалдан нурланаётган иссиқлик ҳисобидан қизиши, маҳсулотнинг қуриши ва юқори сулфидлар ва бошқа барқарор бўлмаган бирикмаларни термик парчаланиши билан бирга кузатилади. шихтали бурчак (откос) лар юзаси қизиб бориши билан шихтани ташкил этган осон эрувчан бирикмаларни эриши бошланади. бу вақтда ҳосил бўлган бирламчи эритма бурчак (откос) юзаси бўйлаб оқиб, ўзида нисбатан қийин эрийдиган компонентларни эритади ва шихтали эритма қатламига келиб тушади. шу пайтдан бошлаб, шлакли ва штейнли фазаларнинг ажралиши бошланади; оксидли фаза томчилари печда доим мавжуд бўлган шлакнинг умумий массасида эрийди, штейн томчилари эса шлак қатламидан ўтади ва ваннанинг пастки қисмида мустақил штейнли …
3
5(2feo• sio2) +so2 умумий десульфиризация бундай ҳолларда 45-55 % ни ташкил этади. куйиндининг эриши оксид ва сулфидларнинг ўзаро кимёвий таъсирланиши билан изоҳланади. бу эритишда асосий реакциялар: cu2o + fes = cu2s + feo; 10fe2o3 + fes = 7fe3o4 + so2 шунингдек кремнезём иштирокида fes ва fe3o4 ўзаро таъсири боради. куйдирилган мис бойитмаларини эритишда десульфиризация 20-25 % дан ошмайди. мис бойитмаларини эритишга мўлжалланган яллиғ қайтарувчи печ ишчи бўшлиғи (пространство) горизонтал жойлашган эритиш агрегати ҳисобланади. замонавий яллиғ қайтарувчи печларнинг ўлчами қўйидагича: узунлиги 28-35м, кенглиги 6-10м, баландлиги 4-4,5м бундай печларнинг пастки қисми юзаси 180-350м3. конструкцион тузилишга кўра, яллиғ қайтарувчи печлар фундамент, девор, пастки қисм, юқори қисм, каркас, шихта юклаш ва эритиш маҳсулотлари чиқариш қурилмалари, ёқилғи ёқиш учун горелка (форсунка) лардан иборат. фундамент қўйма шлак, бетон, ғиштдан тайёрланади. печ деворлари хромомагнезитли, магнезитли ёки магнезитхромитли ғиштдан тайёрланиб, деворларнинг қалинлиги печнинг юқори қисмларида 0,5-0,6 м, пастки қисмда 0,75-1м ни ташкил этади. қопламага механик мустаҳкамлик бағишлаш учун …
4
. печда керакли ҳарорат ҳосил қилиш учун ёқилғи ёқилади. газ ёки кўмир чангини горелкалар ёрдамида, мазут эса форсункалар ёрдамида ёқилади. ҳозирги вақтда яллиғ қайтарувчи печлар учун кенг тарқалган ёқилғи табиий газ ҳисобланади. газсимон ёқилғининг камчилиги сифатида кам нурланиш чиқарадиган нурсиз машъалнинг ҳосил қилишини айтиб ўтиш мумкин. машъални нурлантириш учун таббий газ ёқиш билан бир вақтда горелкаларга мазут пуркалади. яллиғ қайтарувчи эритиш юқори универсаллиги билан фарқланади; у турли таркибли флотацион бойитмаларни қайта ишлашга яроқли. бироқ у қўйидаги камчиликларга ҳам эга: · эритиш жараёнлари орасида энг кам иш унумдорлигига эгалиги; · ўзи ҳам ёқилғи ҳисобланган сулфидли маҳсулотларни эритиш учун кўп миқдорда углеродли ёқилғининг сарфланиши; · иссиқликнинг ф.и.к. пастлиги; · олинадиган штейн таркибини бошқариб бўлмаслиги; · атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келадиган олтингугурти кам газлардан фойдаланишнинг қийинлиги; · хом ашёдан комплекс фойдаланишнинг паст даражаси; · қимматли ўтга чидамли ғиштларнинг кўп сарфланиши. сулфидли маҳсулотларни яллиғ қайтарувчи эритишга ўхшаш эритиш усули электр печларида эритиш ҳисобланади. электр печларида …
5
авий мис металлургиясида рудали хом ашёни қайта ишлашда охирги иккитаси ўз аҳамиятини сақлаб қолди. оксидланган ёки иккиламчи хом ашёни қайта ишлашга яроқли қайтариб эритиш жараёни учун зарур бўлган иссиқлик, сарфи қаттиқ шихта массасининг камида 15 % га тенг бўлган кокс ёқиш натижасида олинади. пиритли эритиш сулфидли шихтанинг оксидланишидан ҳосил бўладиган иссиқлик ҳисобидан тўлиқ бориши мумкин. таркибида камида 75% пирит бўлган, фақат юқори сулфидли рудаларни қайта ишлашга яроқли пиритли эритиш, деярли ўз аҳамиятини йўқотди. шахтали эритишни автоген шароитда олиб бориш учун дастлабки шихтада сулфидлар етарли бўлмаганда, иссиқлик етишмовчилиги углеродли ёқилғи ёқиш билан қопланади. керакли иссиқлик сулфидларни ва ёқилғини ёнишидан олинадиган шахтали эритишнинг бундай кўриниши, яримпиритли эритиш деб ном олди. яримпиритли усул билан бой бўлакли руда ёки флотобойитмаларни агломерацияли куйдириш билан олинадиган агломератларни эритиш мумкин. шахтали эритиш нисбатан арзон технологик жараён ҳисобланади. уни амалга ошириш учун кам ўтга чидамли ғиштлар талаб этилади; печнинг оддий ва арзон конструкциялари ишатилади. эритишнинг бу кўриниши афзалликларига, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "штейнга эритиш жараёнининг асослари"

1405147227_55633.doc штейнга эритиш жараёнининг асослари режа: 1. штейнга эритиш жараёни қурилмалари. 2. штейнга эритишда флюсни аҳамияти. 3. штейнга эритишни асосий реакциялари. бир-биридан технологик хусусиятлари, шунингдек қурилмавий лойиҳаланиши билан фарқланадиган мис руда ва бойитмаларини штейнга эритишнинг кўплаб кўринишлари мавжуд. мис ишлаб чиқариш саноатида ҳозиргача штейнга эритиш усулларидан фақат майда маҳсулотларни қайта ишлашга яроқли ҳисобланадиган яллиғ қайтарувчи печларда эритиш усули кенг тарқалган. яллиғ қайтарувчи печларда эритишга ўхшаш усул электр печларида эритиш ҳисобланади. ҳозирги вақтгача мис рудаларини қайта ишлашнинг қадимги усули – шахтали печларда эритиш ўзининг аҳамиятини сақлаб қолди. мис бойитмаларини яллиғ қайтарувчи печларда штейнга ўтказиб эритиш xix а...

Формат DOC, 105,5 КБ. Чтобы скачать "штейнга эритиш жараёнининг асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: штейнга эритиш жараёнининг асос… DOC Бесплатная загрузка Telegram