металлургик печлар

DOC 175.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404565626_54360.doc металлургик печлар режа: 1. юқори ҳароратда ишлайдиган металлургик ускуналарни асосий вазифалари. 2. металлургик печларни турлари ва синфланиши. металл ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўпгина жараёнлар (куйдириш, қайтариш, тоблаш, эритиш, қўймаларни қиздириш) паст (500-9000 с) ёки юқори (1500-20000с) ҳароратда ўтиши мумкин. материални керакли ҳароратгача қиздириш печ деб аталадиган махсус қурилмаларда амалга оширилади. печнинг ишчи ҳудуди ҳар томонлама атроф-муҳитдан ўтга чидамли материаллар билан чегараланган (қопланган) бўлади. ташқи металл корпус ва ўтга чидамли (ғиштли) қоплама орасига атроф-муҳитга кўп иссиқлик чиқиб кетишини олдини олиш учун иссиқлик сақловчи материал қатлами жойлаштирилади. печлар қайта ишланаётган материал юкловчи ва туширувчи қурилмалар, ёқилғи ёқадиган ёки бошқа ишчи муҳитга керакли иссиқлик ажратиб берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлади. печнинг айрим металл конструкциялари ёки ўтга чидамли қопламани ишлаш вақтидан олдин ишдан чиқишини олдини олиш учун улар сув билан совутилади. печ тури кўплиги сабабли уларни таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлади. печнинг қўйидаги гуруҳлари фарқланади: 1. ишчи муҳитнинг тузилиши бўйича: - шахтали – ишчи …
2
ик қиздириш учун ва б.); - эритувчи – қаттиқ шихтали материални суюқ маҳсулот – эритма ҳолига келтириш учун; - иссиқлик алмашинувчи – печдан газлар билан чиқиб кетаётган иссиқликни ушлаб қолиш ва кейинчалик ундан фойдаланиш (регенераторлар, тозаловчи - котёллар). кўпинча шахтали печларда жараён узлуксиз, қарама-қарши оқимга асосланган бўлади: рудали материал, ёқилғи ва флюсдан иборат шихта ўз оғирлиги таъсирида юқоридан пастга қараб тушади, пастдан юқорига бўлакли шихтани қиздирадиган газлар ҳаракат қилади. печнинг пастки қисмидаги махсус туйнукдан – фурмалар орқали ҳарорати 12000 с бўлган газлар пуркалади. айрим ҳолларда печ ичига ҳаво бериш муҳитида фурмалар олдида бўлакли қаттиқ ёкилғини ёниши натижасида печнинг ичкари қисмида ёнадиган газлар ҳосил бўлади. агар қиздирилган ҳаво пуркаш ишлатилса, ёниш маҳсулотлари ҳарорати 25000с гача етиши мумкин. қалинлиги 5,0-20,0 м бўлган шихта қатлами ёриқлари орасидан газлар ўтиб, ўз иссиқлигининг бир қисмини шихтага беради ва нисбатан паст ҳарорат 100-4000с ҳароратда печдан чиқиб кетади, бу эса шахтали печларда иссиқликдан фойдаланиш коэффициенти юқорилигини билдиради. …
3
иган қоплама орқали амалга оширилади. печда хом ашёни бир томондан иккинчи томонга қараб силжиши учун айлантириш ўқи горизонтга нисбатан 2-30 бурчак остида қия қилинади. печда материални силжиши туфайли у 500-10000с гача қизийди. печнинг маҳсулот чиқариш томонида материални ҳарорати 13000с бўлиши мумкин. айланма қувурли печларнинг ноқулайлигига шахтали печларга қараганда иссиқликдан фойдаланиш даражаси пастлиги ва кўп чанг чиқишини келтириш мумкин. расм. айланма қувурли печ. сочма материалларни термик қайта ишлашда қайнар қатлам печлари (кс) кенг тарқалмоқда. уларда донадор маҳсулот ҳаво ёрдамида муаллақ ҳолда туради. ҳар қайси бўлак газ қобиғи билан қопланганлиги сабабли бу материал айрим хоссалар бўйича суюқликни эслатади. жараён қайнаётган суюқликни эслатади, шунинг учун бундай қатлам қайновчи қатлам дейилади. бўлакчаларни фаол аралашиши туфайли қаттиқ ва газсимон фазаларни ўзаро таъсир юзаси ошади, иссиқлик алмашиниш ва кимёвий жараёнлар тезлиги ошади. қайнар қатлам печларининг ноқулайликларига қатламда бир неча сония бўладиган газ оқимининг иссиқлигидан тўлиқ фойдаланмаслик, шунингдек куйдириш жараёнига сочма материалнинг келиши сабабли кўп чанг чиқишидир. …
4
ларни ажратиб ташлаш мумкин. айрим металлургик қурилмаларда чиқиб кетаётган газлар билан иссиқликнинг йўқолишини камайтириш мақсадида, бу газлар махсус иссиқлик алмашинувчи – рекупелятор ёки регенераторларлардан ўтказилади. рекуператор – узлуксиз иссиқлик алмашинувчидир. у зич ёпилган камерага ўхшайди. ундан иссиқлик печ газлари ўтказилади. бу иссиқ газлар оқими, совуқ газ ёки ҳаво ҳаракатланадиган, камерага нисбатан перпендикуляр йўналишда жойлашган, параллел қувурларга урилиб ўтади. бундай кесишиб иссиқлик алмашиниш натижасида чиқиб кетаётган печнинг иссиқ газлари ўзининг кўп иссиқлик миқдорини печга йўналтирилаётган совуқ газ ёки ҳаво оқимига беради. шу тариқа иссиқлик металлургик қурилмага қайтади. бунинг натижасида ёниш ҳарорати кўтарилади ва ёқилғи сарфи тежаб қолинади. рекупеляторга келаётган печ газлари оқимининг максимал ҳарорати, иссиқлик алмашинувчи металл элементларнинг иссиқликка бардошлиги билан чегараланади. юқори ҳароратли газлар иссиқлигини (17000с гача) тўплаш учун даврий ишлайдиган қурилмалар регенераторлардан фойланишади. улар қўйидагича ишлайди. ўтга чидамли ғовакли қоплама билан тўлдирилган ва ўтга чидамли ғиштлар билан ҳимояланган камера орқали печдан чиқаётган газлар ўтказилади. улар иссиқлигининг катта қисми қопламани …
5
н.и. «золото кызылкумов» т. «шарк»1998 й. 5. «цветные металлы» журнали 1999- 2004 й. 6. «ўзбекистон кончилик хабарномаси» журнали. 2000- 2004 й. 7. «горный журнал» журнали 2000 - 2004 й.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "металлургик печлар"

1404565626_54360.doc металлургик печлар режа: 1. юқори ҳароратда ишлайдиган металлургик ускуналарни асосий вазифалари. 2. металлургик печларни турлари ва синфланиши. металл ишлаб чиқариш билан боғлиқ кўпгина жараёнлар (куйдириш, қайтариш, тоблаш, эритиш, қўймаларни қиздириш) паст (500-9000 с) ёки юқори (1500-20000с) ҳароратда ўтиши мумкин. материални керакли ҳароратгача қиздириш печ деб аталадиган махсус қурилмаларда амалга оширилади. печнинг ишчи ҳудуди ҳар томонлама атроф-муҳитдан ўтга чидамли материаллар билан чегараланган (қопланган) бўлади. ташқи металл корпус ва ўтга чидамли (ғиштли) қоплама орасига атроф-муҳитга кўп иссиқлик чиқиб кетишини олдини олиш учун иссиқлик сақловчи материал қатлами жойлаштирилади. печлар қайта ишланаётган материал юкловчи ва туширувчи қурилмалар, ёқилғи ёқа...

DOC format, 175.0 KB. To download "металлургик печлар", click the Telegram button on the left.

Tags: металлургик печлар DOC Free download Telegram