буддизм

DOC 123,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447001810_62169.doc буддизм режа: · буддизм асосчисининг шахси. · буддизм таълимоти · тарқалиши. · манбалари. · оқимлари · тантризм · чань-буддизм · ламаизм · ўрта осиёда буддизм. буддизм – дунёдаги энг йирик динлар ичида қадимийларидан бири ҳисобланиб, мил. ав. vi-v асрларда ҳиндистонда вужудга келган. бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий осиё мамлакатлари: шри ланка, ҳиндистон, непал, бутан, хитой, сингапур, малайзия, индонезия, монголия, корея, вьетнам, япония, комбоджа, бирма, таиланд, лаосда ва қисман европа ва америка қитъаларида, россия федерациясининг тува, бурятия, калмикия республикаларида истиқомат қиладилар. ҳозирги кунда эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан буддизм христианлик, ислом ва ҳиндуизмдан сўнг тўртинчи ўринни эгаллайди. буддистларнинг сони тахминан 700 млн. атрофида бўлиб, улардан 1 млн. га яқини роҳиблардир. буддизм бундан 2500 йилдан аввалроқ ҳиндистонда диний-фалсафий таълимот сифатида вужудга келиб, унда кўплаб диний манбалар ва диний йўналишлар мавжуд. буддизм турли миллий ва диний анъаналар билан келишувчанлиги сабабли кўп миллатлар томонидан кенг қабул қилинди. буддизм ҳаётнинг барча …
2
н зикр этилади. бу исмлар маънолари қуйидагича: сиддхартха – шахсий исм, гаутама – уруғ номи, шакямуни – «шакя қабиласидан чиққан донишманд», будда – «нурланган», тадхагата – «шундай қилиб, шундай кетган», джина – «ғолиб», бхагаван – «тантана қилувчи». улар ичида энг машҳури «будда» бўлиб, шундан ушбу динга буддизм номи берилган. бизгача будданинг бир неча биографиялари етиб келган: «махавосту» – милоднинг ii асрида ёзилган, «лалитавистара» – милоднинг ii-iii асрларида юзага келган, «буддхачарита» – буддист файласуфлардан бири ашвагхоша томонидан милоднинг i-ii асрларида яратилган, «ниданакатха» – милоднинг i асрида ёзилган ва «абнихишкрамансутра». мазкур биографияларда будданинг қайси йилларда яшаганлиги турлича берилган. уларда мил. ав. ix-iii асрлар оралиғидаги ҳар хил муддатлар кўрсатилади. расмий ҳисобга кўра, бутама-будда мил. ав. 623 йилда туғилиб, 544 йилда вафот этган. бироқ кўпчилик тадқиқотчилар унинг туғилиши мил. ав. 564 йилда, ўлими эса 483 йилда деб ҳисоблайдилар. баъзан 560 ва 480 деб яхлит сонлар билан кўрсатадилар. айтиш жоизки, юқорида зикр қилинган биографияларда будданинг …
3
йўл уни ўз олдига қўйган мақсад, яъни инсониятни азоб-уқубатдан қутқариш сари олиб бормайди ва у роҳиблар жамоасидан ажралади. бирмунча вақт чангалзор ўрмонларда кезиб, хориб чарчагач, бир дарахтнинг тагида дам олиш учун ўтиради, ва ўзича, то ҳақиқатни топмагунча шу ердан турмасликка қарор қилади. бу ўтиришнинг 49 куни унинг қалбидан «сен ҳақиқатни топдинг» деган садо келади. шу пайтда унинг кўз олдида бутун борлиқ намоён бўлади. у ҳамма жойда шошилиш, қаёққадир интилишни кўради: ҳеч бир жойда осудалик йўқ эди. ҳаёт ниҳоясиз узоқликни кўзлаб ўтиб кетаётган эди. инсон ақли етмас бир куч. тришна – яшаш, мавжуд бўлиш умиди барчанинг тинчини бузар, ҳалок қилар ва яна қайта яратар эди. мана энди будда кимга қарши курашиш кераклигини англади. шу ондан у будда – нурланган деб аталди. у тагида ўтирган дарахт эса – нурланган дарахт (ботха) деб атала бошлади. будда ўзининг биринчи даъватини варанаси яқинидаги ришипатана боғида, ўзининг беш роҳиб дўстларига қилди ва улар будданинг биринчи шогирдлари …
4
утамага қадар 6 та будда ўтган. шунинг учун буддизмнинг баъзи муқаддас жойларида 7 та ибодатхона барпо этилган. 7 та бодха дарахти ўтказилган. баъзи афсоналар 24 та будда авлоди ўтган деса, баъзилари минглаб буддалар ўтган деб даъво қилади. буддизм таълимоти. буддизм қадимий ҳинд диний-фалсафий таълимотлари асосида вужудга келган, ўзига хос назариёт ва амалиётдан иборат бўлган диний тизимдир. будда янги диний қонун-қоидалар, расм-русумлар ишлаб чиқмаган, балки ҳар бир инсон туғилиш ва ўлим машаққатларидан қутилиши учун амал қилиши лозим бўлган бир неча кўрсатмаларни ишлаб чиқди, холос. унинг таълимоти инсоннинг хаёлида, ишларида ва ўзини тутишида самимий олийжаноблик ғоясини илгари суради. у ведалардаги гуноҳсизлик таълимотини инкор қилди, ҳайвонларни ваҳшиёна қурбон қилишни қоралади, варна (каста) тизимини ва ундаги руҳонийларнинг бошқалардан устунлигини инкор қилди. будда «яратувчи олий куч»нинг борлигига шубҳа ва ишончсизлик билдирган. унинг фикрича, энг муҳими инсоннинг шахсий камолоти ва эзгу турмуш тарзидир. будда таълимотининг асосида «ҳаёт – бу азоб, уқубат» ва «нажот йўли мавжуд» деган …
5
дҳармаларни қўзғатувчи куч инсоннинг хаёл ва сўзларидир. объектив ҳақиқат бу доимий равишда ўзгариб турувчи дҳармалар оқимидир. ҳаракатдаги дҳармалар ўз мавжудлигининг беш шакли – тана, сезги, ҳис-туйғу, ҳаракат, англашни яратади. мазкур беш шакл инсонни ташкил қилади. инсон улар ёрдамида яшайди, борлиқ билан алоқада бўлади, яхши ёки ёмон ишларни бажаради. беш элементнинг ўзаро мавжудлиги инсоннинг ўлими билан барҳам топади. инсонни ташкил қилувчи беш шакл (скандх) ўз навбатида қайта туғилади. янги тананинг хусусиятлари асос бўлувчи беш натижани беради: фаолият, гумроҳлик, хоҳиш, истак ва норма. бу жараён «ҳаёт ғилдираги»ни ташкил қилади. «ҳаёт ғилдираги»да доимий равишда айланиб, инсон абадий қийноққа дучор бўлади. иккинчи ҳақиқат – «қийноқларнинг сабаблари мавжуддир». инсон моддий нарсалар ёки маънавий қадриятлардан фойдаланиб, уларни ҳақиқий ва доимий деб ҳисоблайди ҳамда доимо уларга эга бўлишга интилади. бу интилиш ҳаёт давомийлигига олиб боради. яхши ёки ёмон ниятлардан тузилган ҳаёт дарёси, орзулар ва интилишлар сабабли келажак ҳаёт учун карма ҳозирлайди. демак, қайта туғилиш, қайтадан қийноқларга дучор …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "буддизм"

1447001810_62169.doc буддизм режа: · буддизм асосчисининг шахси. · буддизм таълимоти · тарқалиши. · манбалари. · оқимлари · тантризм · чань-буддизм · ламаизм · ўрта осиёда буддизм. буддизм – дунёдаги энг йирик динлар ичида қадимийларидан бири ҳисобланиб, мил. ав. vi-v асрларда ҳиндистонда вужудга келган. бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, жанубий, жануби-шарқий ва шарқий осиё мамлакатлари: шри ланка, ҳиндистон, непал, бутан, хитой, сингапур, малайзия, индонезия, монголия, корея, вьетнам, япония, комбоджа, бирма, таиланд, лаосда ва қисман европа ва америка қитъаларида, россия федерациясининг тува, бурятия, калмикия республикаларида истиқомат қиладилар. ҳозирги кунда эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан буддизм христианлик, ислом ва ҳиндуизмдан сўнг тўртинчи ўринни эгаллайди. буддистларнинг с...

Формат DOC, 123,0 КБ. Чтобы скачать "буддизм", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: буддизм DOC Бесплатная загрузка Telegram