ноанъанавий диний оқимлар

DOC 83,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451621088_62808.doc ноанъанавий диний оқимлар режа: 1. христианлик доирасида юзага келган ноанъанавий оқимлар. 2. ислом дини доирасида юзадаги диний ҳаракат ва оқимлар. 3. ҳиндуийлик замирида юзага келган оқимлар. ноанъанавий диний ташкилот ёки оқим деганда бир минтақа, ҳудуд аҳолиси учун бегона бўлган, муайян тарихий шароит ёки ижтимоий вазият сабабли ўша ерга кириб келган ёки киришга ҳаракат қиладиган динлар тушунилади. христианлик доирасида юзага келган оқимлар xix аср ўрталари xx аср бошларига келиб европа, америка ва осиё қитъаларида “пайғамбарлик” ва “армагеддонизм” эпидемиялари авж олди. ақшда 1840 йилларда “миллеризм” номи остида пайдо бўлган ҳаракат тез орада бошқа ҳудудларга ҳам тарқалди. натижада, аксарият йирик динлар доирасида янги, “ислоҳотчи” оқимлар юзага келди. улардан, христианлик доирасида “иегово шоҳидлари” ва “мормонлар”ни, ислом дини доирасида “баҳоийлар”, “аҳмадийлар” ва “қора мусулмонлар”ни, ҳиндуийлик доирасида “халқаро кришнани англаш жамияти”ни санаш мумкин. иегово шоҳидлари (ёки яҳве гувоҳлари) йўналишига 1873 йилда чарльз тейз рассел (1852-1916) томонидан асос солинган. йўналишнинг диний таълимоти унинг етти томлик “муқаддас …
2
ълимотига кўра, исо иегово томонидан яратилган ягона инсондир, қолган барча инсонлар масиҳ орқали яратилган. муқаддас руҳ – худонинг кўринмас кучи бўлиб, у дунё яратилишида қатнашган. исо голгофа тоғида хочга эмас, балки устунга михланган деб ҳисоблаганлари сабабли бу рамз ишлатилмайди. иегово бутун инсоният тарихида 144 минг кишини танлаб олган, улар ўлгандан сўнг тўғридан-тўғри тирилади ва осмон подшоҳлигига ўтиб кетишади. ҳозирги кунда ўша танланган 144 минг киши, яъни “кичик пода”дан (имони мустаҳкам ва дин йўлида кўп хизмат қилган) 11 мингтаси тирик, деб эътиқод қилинади. қолган имонлилар, яъни иегово шоҳидларига қўшилган “қўйлар”га (оддий диндорлар) ер юзида абадий жаннатда яшашлари ваъда қилинади. “иегово шоҳидлари” фақатгина исо масиҳ ўлимини эслаш кечалари билан боғлиқ байрамни нишонлайдилар. шу куни жамоа аъзолари қариндош ва танишларини уйларига таклиф қилишади. дастурхонда исонинг тана ва қонининг ифодаси деб билинадиган хамиртуришсиз нон ва қизил, қуруқ вино бўлиши шарт. “иегово шоҳидлари” диний ташкилоти қатъий марказлашган характерга эга. унинг диний-маъмурий маркази – бошқарув корпорацияси …
3
арни тайёрлаш ишларига катта аҳамият берилади. ақш нинг нью-йорк шаҳрида, жамоанинг бош офиси билан бир жойда “галаад” номли миссионерлар тайёрлаш маркази мавжуд. ушбу марказда ташкил этилган беш ойлик курсларда бутун дунёдан келган миссионерлар таҳсил олишади. миссионерлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва адабиётларни нашр этиш учун “қўриқчи минора”, “библия” ва “рисолалар жамияти” тузилган. ушбу жамият корпорация деб аталиб, бош қароргоҳи ташкилот асосий биноси билан бир жойда, ақшнинг бруклин шаҳрида жойлашган. корпорацияни етти директордан иборат бошқарув кенгаши бошқаради ва улар корпорация президентини сайлайдилар. ҳозирги кунда “иегово шоҳидлари” 230 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради ва дунё бўйича 111 та минтақавий ваколатхоналарга эга. иеговочилар миссионерликни ўзига хос тарзда ва тизимли ташкил этганлар. мутахассислар фикрича, “иегово шоҳидлари” ўз тарафдорларини шакллантиришда жалб этишнинг 80 дан ортиқ усулидан фойдаланадилар. жумладан, улар ўз даъватчиларининг овоз оҳангларида тинчлантириш ва меҳр туйғулари бўлишига алоҳида эътибор берадилар. иеговочилар миссионерликни: - ўз қарашларига заррача бўлса ҳам қизиқиш билдирган одамларни қидириб топиш ва …
4
олият натижасида иеговочилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. маълумотларга кўра, ҳозирда иеговочилар сони дунё бўйича қарийб 7 миллионни ташкил этади. уларнинг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар фаолиятини таъминлашга кетадиган сарф-харажатлардан ташқари миссионерларнинг кундалик харажатларига йилига 100 миллион ақш долларига яқин маблағ сарфланади. мормонлар. мазкур оқимга 1830 йили нью-йорк (ақш) шаҳрида жозеф смит (1805-1844) исмли шахс томонидан асос солинган. смит 1823 йилда вермонт шаҳридаги шерон ўрмонида камбағал ва бечора тарафдорларига морони номли бир фариштанинг ўзига ваҳий олиб келганини даъво қилади. унга кўра морони, смитга нью-йоркдаги кумора тепалигига кўмилган, қадимги миср тилида ёзилган олтин лавҳлар ва уларни таржима қилиш учун урим ва тҳуммин тошларини келтириб берган. жозеф смит матнларни ўқигани ва фаришта ёрдамида таржима қилганини эълон қилади ва уни нашр эттиради. шундай қилиб, 1830 йилда “мормон китоби” босиб чиқарилган. китобдаги буйруққа биноан янги бир черков қурилган. бу черков, “исо масиҳнинг охирги кун азизлари черкови” деб номланган. унинг тарафдорлари эса шундан сўнг …
5
он китоби”да акси ёзилган бўлишига қарамасдан, янги бир “ваҳий”га асосланиб, кўпхотинлиликни тарғиб қилган ва ўзи бу ишни бошлаб берган. унинг бу фикрига жиддий қаршиликлар бўлган, натижада смит укаси ва тарафорлари билан қамоқхонага ташланган. қисқа бир муддатдан кейин улар маҳбуслар томонидан ўлдирилган. смитдан кейин мормонларга брижман янг бошчилик қилди. у ўлими ортидан 178 та хотин ва 49 та болани қолдириб кетди. мормонлар ютада “буюк туз кўли” қирғоғида, “туз кўли шаҳри” ҳозирги солт лейк сити шаҳрини қурганлар. улар бу ерда жуда ҳам кучайиб кетганлар ва улкан мормон ибодатхонасини барпо этишган. “исо масиҳнинг охирги кун азизлари” сифатида ўзларига баҳо берувчи мормонларнинг эътиқод асослари ж.смит томонидан тартибга солинган. черков бошлиғи “раис” деб номланади. мормонлар ота-худо, исо масиҳ ва муқаддас руҳ билан боғлиқ эътиқодни тан оладилар. уларга кўра, инжил худонинг сўзидир, уни, хато қилмаслик шарти билан таржима қилиш мумкин. мормон китоби ҳам худонинг сўзидир. исо масиҳнинг қайта тирилиш жойи америка қитъасидир. янги қуддус америкада қурилади; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ноанъанавий диний оқимлар" haqida

1451621088_62808.doc ноанъанавий диний оқимлар режа: 1. христианлик доирасида юзага келган ноанъанавий оқимлар. 2. ислом дини доирасида юзадаги диний ҳаракат ва оқимлар. 3. ҳиндуийлик замирида юзага келган оқимлар. ноанъанавий диний ташкилот ёки оқим деганда бир минтақа, ҳудуд аҳолиси учун бегона бўлган, муайян тарихий шароит ёки ижтимоий вазият сабабли ўша ерга кириб келган ёки киришга ҳаракат қиладиган динлар тушунилади. христианлик доирасида юзага келган оқимлар xix аср ўрталари xx аср бошларига келиб европа, америка ва осиё қитъаларида “пайғамбарлик” ва “армагеддонизм” эпидемиялари авж олди. ақшда 1840 йилларда “миллеризм” номи остида пайдо бўлган ҳаракат тез орада бошқа ҳудудларга ҳам тарқалди. натижада, аксарият йирик динлар доирасида янги, “ислоҳотчи” оқимлар юзага келди. улардан, х...

DOC format, 83,0 KB. "ноанъанавий диний оқимлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ноанъанавий диний оқимлар DOC Bepul yuklash Telegram