диний бағрикенглик ва мутаассиблик

DOC 82,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1486566174_67601.doc диний бағрикенглик ва мутаассиблик режа: 1. бағрикенгликнинг ижтимоий-тарихий моҳияти 2. диний бағрикенгликнинг мазмуни 3. мутаассибликнинг ғайриинсоний моҳияти кишилик жамияти ҳамиша ўзига хос манфаатларга эга бўлган катта-кичик гуруҳ ва қатламлар ҳамда воқеа-ҳодисаларга турлича ёндашувларнинг мавжудлиги билан характерланиб келган. манфаатлар ва ёндашувлар хилма-хиллиги, бир томондан, ижтимоий ҳаётнинг бойишига, ривожланишнинг оқилона йўлларини топишга, иккинчи томондан, жамият тараққиётини издан чиқарган муросасизлик ва тоқатсизликнинг турли кўринишлари пайдо бўлишига замин яратган. тарих бағрикенглик ва тоқатсизлик ҳолатлари жамият тараққиётининг барча босқичларида мавжуд бўлганидан далолат беради. бугун дунё глобаллашув, иқтисодий ва сиёсий интеграция жараёнлари таъсирида тобора яхлит ва бир бутун характер касб этиб бормоқда. капитал ва товарлар оқими билан бир қаторда уларнинг яратувчиси бўлган инсонларнинг ҳаракат доираси ҳам кенгайиб бормоқда. бу одамлар орасида ўзаро муросасизлик, тоқатсизлик кўринишларини бартараф қилиш, жамиятда бағрикенглик маданиятини қарор топтириш том маънода глобал, инсоният истиқболига дахлдор масалага айланганини кўрсатади. жамият ҳаётида тенглик, адолат ғояларининг устувор бўлиши ва амалиётда ўз ифодасини топиши кўзланган мақсадларга …
2
длик каби маъноларга эгалигини қайд этиш лозим. бағрикенглик моҳият эътибори билан энг аввало, ҳар томонлама мукаммал бўлган ва танҳоликка даъвогарлик қилувчи ҳодисанинг ўзи йўқлигидан келиб чиққан ҳолда “бошқалар” ҳамда “ўзгача” нарсалар, ҳодисалар ва фаолият шаклларининг ўзига хос хусусиятларини, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шаклларини тўғри тушуниш ва англашни билдиради. ўзаро бир-бирини тушунмаслик инсоният тарихи давомида ўзаро шубҳаланиш ва ишончсизликнинг илдиз отишига ҳамда турли ихтилофлар ва низоларга сабаби бўлган. шу нуқтаи назардан қараганда, буюк аждодимиз абу райҳон берунийнинг “одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар”,-деган фикрлари чуқур мазмунга эга. ушбу фикрларга таянган ҳолда, айнан “бошқалар” ҳамда “ўзгача” ҳодисалар ҳақидаги асосланган, ишончли ва ҳақиқий билимлар бағрикенглик маданиятининг асосий унсури ҳисобланиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин. бағрикенглик маданиятининг яна бир унсури ана шундай билимлар замирида шаклланадиган қадриятлар, баҳолар тизимидир. билимлар қанчалик объектив ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келадиган қадриятлар, баҳолар ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. бир сўз билан айтганда, улар бағрикенглик маданиятининг имкониятларини …
3
ивожланиш учун зарур табиий меъёрларга айланди. aйни шу заминда кўп асрлар мобайнида жаҳон маданиятлари дунё миқёсида бир-бирини бойитган”. асрлар давомида шаклланган ана шу қадриятлардан турли ижтимоий гуруҳлар вакилларига, уларнинг ҳис-туйғуларига эътибор ва ҳурмат билан муносабатда бўлишни намоён этувчи, кишиларнинг бир замон ва маконда ўзаро ҳамкор ва ҳамжиҳат яшашига йўл очувчи бағрикенглик маданиятини янада юксалтиришда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. бағрикенглик маданияти тизимидаги билимлар ва қадриятлар учинчи муҳим унсур – “бошқалар” ҳамда “ўзгача” нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятларини ҳурмaт қилишдек ҳaрaкaтларда намоён бўладиган амалий фаолият тизими билан боғлиқ. бағрикенглик ҳақида гап кетар экан, у ўз қарашлари ва қадриятларидан воз кечишни, у ёки бу ўзига хосликларга ён бериш ёки уларга бефарқликни эмас, балки воқеликка нисбатан фаол муносабатни, инсоннинг универсал ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олишни ҳамда унинг тантанаси учун кўмаклашишдек амалий фаолиятни англатишини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. субъектига кўра шахс, ижтимоий гуруҳ ва бағрикенглигини фарқлаш унинг моҳиятини чуқурроқ тушунишга …
4
сиблик ва душманликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳам жамият ва давлат даражасида бағрикенглик маданияти даражасининг муҳим индикатори сифатида чиқади. умуман олганда, ҳар қандай ўзига хосликка очиқлик ва хайрихоҳлик билан муносабатда бўладиган, ўзликни ифодалаш ва намоён қилишнинг хилма-хиллигини ҳурмат қилишга асосланган бағрикенглик барқарорлик ва тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. диний бағрикенгликнинг мазмуни диний бағрикенглик турли динга эътиқод қилувчилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш, ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳининг устуворлигини англатади. у диний ташкилотлар, давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларининг тизимли ва тадрижий фаолияти, алоҳида олинган кишиларнинг бу борадаги талаблар, қоидалар ва қадриятларга оғишмай амал қилиши натижасида воқеликка айланади. кишиларда виждон эркинлиги билан боғлиқ билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шароитларнинг яратилиши давлат томонидан жамиятда диний бағрикенглик муҳити устувор бўлишини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. шу билан бирга, эътиқодий асосдаги душманлик ва адоват уйғотадиган, ҳис-туйғуларни ҳақоратлайдиган ҳаракатлар, ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган реал механизмларнинг яратилгани ҳам диний бағрикенглик барқарорлигини таъминлашга хизмат …
5
арда диний бағрикенглик маданиятини тарбиялашда эса дин кишиларнинг ижтимоийлашувига, ҳаёт тарзини ташкил этиш ва тартибга солишга хизмат қилувчи омиллардан бириэкани ҳақида тизимли тасаввурлар ҳосил бўлишига эришиш муҳим аҳамият касб этади. ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик баробарида ҳар қандай динга эътиқод қилиш инсоннинг конституциявий ҳуқуқи эканини англаш, диний муросасизлик, нафрат ва зўравонликларнинг асл сабаблари, манбаалари ва илдизлари тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш ҳам шахсда диний бағрикенглик маданияти шаклланишида ўзига хос ўринга эга. бошқа эътиқод шаклларига нисбатан нохолислик, паст назар билан қараш, уларнинг соҳибларига салбий муносабат тарихнинг ҳамма даврларида кўплаб фожиаларни келтириб чиқарганини инобатга оладиган бўлсак, бундай билимларнинг ҳаётий-амалий аҳамиятга эгалигини англаш мумкин. диний ибодат, расм-русумлар ва маросимларга ётсийраб қараш умуминсоний маданият ва маънавият ривожига салбий таъсир кўрсатган бўлса, диний заминдаги адоват ва душманлик, ақидапарастлик ва экстремизм инсониятнинг бир бутунлиги, тинчлиги ва тараққиётига таҳдид солмоқда. диний қарашларни мажбуран сингдириш йўлидаги уринишларнинг турли шакл-шамойил касб этиб, кенгайиб бораётгани эса инсоннинг виждон эркинлиги билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диний бағрикенглик ва мутаассиблик" haqida

1486566174_67601.doc диний бағрикенглик ва мутаассиблик режа: 1. бағрикенгликнинг ижтимоий-тарихий моҳияти 2. диний бағрикенгликнинг мазмуни 3. мутаассибликнинг ғайриинсоний моҳияти кишилик жамияти ҳамиша ўзига хос манфаатларга эга бўлган катта-кичик гуруҳ ва қатламлар ҳамда воқеа-ҳодисаларга турлича ёндашувларнинг мавжудлиги билан характерланиб келган. манфаатлар ва ёндашувлар хилма-хиллиги, бир томондан, ижтимоий ҳаётнинг бойишига, ривожланишнинг оқилона йўлларини топишга, иккинчи томондан, жамият тараққиётини издан чиқарган муросасизлик ва тоқатсизликнинг турли кўринишлари пайдо бўлишига замин яратган. тарих бағрикенглик ва тоқатсизлик ҳолатлари жамият тараққиётининг барча босқичларида мавжуд бўлганидан далолат беради. бугун дунё глобаллашув, иқтисодий ва сиёсий интеграция жараёнлари та...

DOC format, 82,0 KB. "диний бағрикенглик ва мутаассиблик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.