қадимги динлар, миср ва юнонистон

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447001906_62172.doc қадимги динлар, миср ва юнонистон миср. қадимий миср динлари номларнинг раҳнамо-худоларига сиғинишга асосланган. мил. ав. iv асрда қабилалар номлар деб аталган. ном худоларига сиғиниш жуда узоқ муддат давом этганлигига қарамасдан ўзининг қадимий хусусиятларини сақлаб қолган. ҳар бир қабила ўз худосига ибодат қилиш, уни эъзозлаш билан бир қаторда ўша худо билан қандайдир жиҳат билан боғлиқ бўлган муайян ҳайвонни ҳам эъзозлаган ва унга сиғинган. улар иккаласи ёки алоҳида-алоҳида шаклда ёхуд зооантропоморф, яъни одам-ҳайвон шаклида тасвирланган. масалан, элефантинда қўйга, дендерада – сигирга, сиутда – чиябўрига, гермополда – ибис (лайлакка ўхшаш узун оёқли қуш) ва павианга (иттумшуқ маймун), ал-файюм водийсида – тимсоҳга, бубастисда эса мушукка сиғинганлар. жанубий мисрнинг қадимий бирлашишига асос бўлган нехенда калхат аёл худосига, унга яқин жойлашган нахабда сув нилуфарига сиғинганлар. шимолий миср бирлашувининг қадимий маркази бутода муқаддас илонга, қўшни пе жамоасида асаларига сиғинганлар. кўриниб турибдики, қадимий миср динларида кўпроқ тотемистик унсурлар сақланиб қолган. кўпчилик тадқиқотчи-ларнинг таъкидлашларича, миср тотемизми қабилавий эмас, …
2
д бўлган матриархал муносабатлар кучли бўлганлигининг оқибатидир. мисрнинг бирлашиш давридан аввалроқ бутун мисрнинг умумий худолари культи вужудга келганлигини кузатиш мумкин. агар бирон-бир қабила мисрнинг бирлаштирилишида асосий ўринни эгалласа, ўша қабиланинг худоси умумдавлат маъбудига айланган. мисрнинг умумий худолари орасида энг қадимийларидан бири лочин гор худоси бўлиб, аввал унга иераконполь ва эдфуда сиғинганлар. бу минтақадан чиққан горга сиғинган подшоҳлар мисрнинг илк бирлаштирувчилари бўлганлар (1-2-сулола; мил. ав. тўртинчи минг йилликнинг охири). улар ўз қабилавий худоларини умуммиср қуёш худосига айлантирдилар. мамлакат пойтахти мемфисга кўчирилган вақтда (3-сулола; мил. ав. 3000 й. атрофи) мисрнинг асосий расмий худоси птах номли мемфис худоси бўлиб қолди. мил. ав. 2700 йиллар атрофида 5-сулола ҳокимият тепасига келган пайтда он (гелиополь) шаҳри билан боғлиқ бўлган атум (ра) худоси мисрнинг олий худосига айланди. 11-12-сулолалар даврида (мил. ав. 2100-1800 й. ) жуда ҳам машҳур бўлмаган амон худоси умуммиср худоларининг асосийсига айланди ва олдинги олий худо ра билан бирлашиб амон-ра шаклини олди. мамлакатнинг бирлаштирилиши натижасида …
3
рда подшоҳлар – фиръавнларнинг илоҳийлаштирилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. мамлакатни бирлаштирган гор худосига сиғинган қадимий подшоҳлар ўзларини худоларининг паноҳида деб ҳисоблаганлар ва ҳатто ўзларини унинг номи билан атаганлар. 5-сулола давридан бошлаб, фиръавн қуёш худоси ранинг ўғли деб саналадиган бўлди. подшоларни худонинг ўғли деб билиш милоднинг бошларигача давом этган. подшоҳнинг ўзи асосий диний маросимларни шахсан ижро қилган: ибодатхоналарга асос солган, унинг ёлғиз ўзи худога аталган қурбонликларни адо этган. руҳонийлар фақатгина подшоҳ номидангина иш юритганлар. фуқаролар унинг ҳузурида ер ўпиб таъзим қилганлар, подшоҳ номини айтиш тақиқланган, диний рамзларда унинг сурати акс эттирилган. буларнинг ҳаммаси подшоҳ насабининг худога тегишли деб эътиқод қилинганидан дарак беради. қадимги мисрда дафн маросимлари аста-секин тараққий этиб борди. аввалда ўлган одам жасадини ёнбошлатиб, баъзи ашёлар билан бирга кўмганлар. баъзан жасад бўлакларга бўлиб кўмилган. вақт ўтиши билан, айниқса, подшоҳлар дафн расм-русумлари ўзгариб борган. сағаналар бора-бора кенг ва мураккаб услубда қурила бошлаган. аввал ердан озгина юқори кўтарилган пирамида шаклида, кейинроқ эса, баланд …
4
и дуолар ёзиб қўйилмаса, кани нариги дунёдаги махлуқлар еб қўйиши мумкин. жасад яхшилаб мумиёланиб, узоқ сақланса ёки ҳеч бўлмаса, унинг устихони қанча узоқ сақланса, унинг руҳи ҳам шунча узоқ яшайди. мисрликларнинг эсхатологик тасаввурларига кўра, олий насаб, бой кишилар ўлгандан кейин нариги дунёда фаровон ҳаёт кечирадилар. ушбу тасаввурлар ҳақида 6-сулола вакиллари сағаналарида акс эттирилган суратлар хабар беради. бу каби фаровон ҳаётга, уларнинг фикрларича, бу дунёда фаровон ҳаёт кечирганлар етишганлар ёки бундай ҳаётга сеҳр-жоду билан эришиш мумкин бўлган. мисрнинг қадимги эътиқодларида ўлганлар раҳнамолари бўлган худолар ҳақида тасаввурлар мавжуд бўлган. ўрта подшоҳлик даврида ўлганлар руҳлари устидан ҳукм чиқариш ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлган. бу таълимотлар пирамидалар матнларида учрамайди. улар осирис худосини руҳлар устидан ҳукм қилувчи худо сифатида таърифлаганлар. қадимий миср динлари тарихида сеҳр-жоду катта ўринни эгаллаган. бизгача етиб келган ёзма ва тасвирий манбалар, ашёвий далиллар халқ ҳаётининг турли соҳаларида миср тарихининг барча босқичларида сеҳргарликдан кенг фойдаланилган. жумладан, тиббиёт билан боғлиқ даволаш – ҳимоялаш сеҳргарлиги …
5
етказувчи дуолар ўқилар эди. шу билан бирга юқорида зикр этилганидек, ўлганларнинг руҳи нариги дунёда роҳат фароғатда яшаши учун ўтказиладиган сеҳргарлик маросимлари ҳам бўлган. миср диний ҳаётида, айниқса, кейинги даврда руҳонийлик катта аҳамиятга эга бўлган. аввал бошда бундай мансаб бўлмаган. қадимий подшоҳлик даврида руҳонийлар жуда кам бўлган. диний маросимларни асосан дунёвий кишилар – ҳокимлар, оқсоқоллар, марказда эса фиръавнлар амалга оширган. руҳонийлар эса мазкур бошлиқлар номидан иш юритганлар. руҳонийлар орасида фақатгина мемфис худоси птах, гелиополь худоси ра ибодатхонаси руҳонийларгина нуфузли мавқега эга бўлганлар. миср аҳолисининг миллий ҳиссиётлари кучайган ва подшоҳликнинг заифлашган даврда (мил. ав. 1700-1570 й. ) руҳонийларнинг обрўси ошди. кейинчалик руҳонийлик авлоддан-авлодга мерос тарзида ўтадиган бўлди. 19-20-сулолалар даврига келиб (мил. ав. xiv-xi асрлар) нуфузи пасайиб қолган фиръавнлар руҳонийлар ёрдамисиз иш юрита олмас эдилар. шунинг учун ҳам руҳонийларга катта-катта ер-мулклар берар эдилар. миср ҳаётининг мафкуравий соҳасини ўз қўлига олган руҳонийлар мамлакат ижтимоий ҳаётида сезиларли таъсирга эга эдилар. юнонистон. қадимги юнон динлари ҳақида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қадимги динлар, миср ва юнонистон"

1447001906_62172.doc қадимги динлар, миср ва юнонистон миср. қадимий миср динлари номларнинг раҳнамо-худоларига сиғинишга асосланган. мил. ав. iv асрда қабилалар номлар деб аталган. ном худоларига сиғиниш жуда узоқ муддат давом этганлигига қарамасдан ўзининг қадимий хусусиятларини сақлаб қолган. ҳар бир қабила ўз худосига ибодат қилиш, уни эъзозлаш билан бир қаторда ўша худо билан қандайдир жиҳат билан боғлиқ бўлган муайян ҳайвонни ҳам эъзозлаган ва унга сиғинган. улар иккаласи ёки алоҳида-алоҳида шаклда ёхуд зооантропоморф, яъни одам-ҳайвон шаклида тасвирланган. масалан, элефантинда қўйга, дендерада – сигирга, сиутда – чиябўрига, гермополда – ибис (лайлакка ўхшаш узун оёқли қуш) ва павианга (иттумшуқ маймун), ал-файюм водийсида – тимсоҳга, бубастисда эса мушукка сиғинганлар. жанубий мисрн...

DOC format, 83.5 KB. To download "қадимги динлар, миср ва юнонистон", click the Telegram button on the left.