стресс муаммоси

DOC 81,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546876765_73660.doc стресс муаммоси режа: 1. стресс тавсифи. 2. стресснинг уч кўриниши. 3. индивидуал стресс омиллари. 4. психогигиенада стресс билан ишлашнинг асосий босқичлари. стресс тавсифи бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлишича, ишлаб чиқариш ривожланган давлатларда 10 % аҳоли жиддий асаб касалликларига чалинганлар. кўпчилик тадқиқотчилар юрак қон-томирлари касалликлари ва асаб касалликлари орасида боғланишни таъкидлайдилар. м.пфланднинг таъкидлашича, гипертоник касаллар (қон босими ортиши) дастлаб шифокорга ўзларининг асабий бўлиб қолганларидан шикоят қиладилар, фақат текширув натижасида уларда қон босими баландлиги маълум бўлади. рус олими к.д.судаков ўтказган тадқиқотлари натижасида юрак-қон томир касалликларининг сабабини юрак-қон томир тизимидан эмас, балки мияда кечадиган ҳар хил жараёнлардан излаш керак, деган хулосага биринчи бўлиб келади. ҳозирда марказий нерв системасидаги жараёнларга боғлиқ касалликлар кўпаймоқда, невротик кўринишлар организмнинг функционал тизимидаги бошқа бузилишларга олиб келади. одатда тиббиётда неврозлар ва психосоматик касалликлар бир-биридан ажратилган ҳолда алоҳида даъволанади. и.п.павлов ҳал бўлмайдиган низолар бўйича тажриба ўтказиб, неврозни биринчи бўлиб аниқлаган. унинг тажрибаларида нерв системаси кучли …
2
т орасидаги динамика ёки муҳитнинг анормал шароитлари ёки организмнинг анормал ҳолатидан бузилиши мумкин. масалан, муҳитдан келувчи бир қўзўатувчининг ўзи бир одамга ундовчи таъсир кўрсатса, бошқа бирида оғриқ реакциясини вужудга келтириши мумкин. бошқача сўзлар билан айтганда, жисмоний ва руҳий машқ қилган, келажакка ишонч билан қаровчи инсон соғлиғига зиён келтирмасдан ишлаши мумкин. келажакка ишонмайдиган инсон эса нормал меҳнат шароитларида ҳам ўзини ёмон ҳис қилади. ташқи муҳит шароитларига боғлиқ нерв психик касалликларининг вужудга келиши ва тараққиётида стрессларнинг таъсирига катта аҳамият берилади, айниқса, бу юрак-қон томир касалликларига тегишлидир. шу билан бирга стрессга ижобий таъсир, яъни иш қобилиятини ошириш хислати хос. шунинг учун ҳам стрессни “ҳаёт тузи” деб аташади. туздан фойдаланишда меъёр роль ўйнаганидек, стресснинг ҳам меъёри меҳнат унумдорлигини ошириши мумкин ёки меъёрдан ортиши соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. инсон ақлли мавжудот сифатида, агарда у билимлар, тартиб, иродавий хислатлар ва фаолликка эга бўлса стресснинг тўғри дозасини ўзи учун аниқлаши мумкин. стресс бу атроф-муҳитнинг узоқ вақт …
3
ўқлиги, ҳаётнинг тартибсизлиги, ишни муддатида топшира олмаслик). стресс таъсирлари учун организмнинг ҳиссий реактивлиги катта аҳамиятга эга. масалан, юрак қон-томир касалликлари, айниқса, юқори қон босими (гипертония)ни “ҳиссиёт касали“ деб аташади. инсоннинг ҳар қандай фаолияти, аввало, ақлий, ижодий, ва жисмоний ишлари зўриқишни талаб қилади. шундай йўл билан инсонлар ҳаётий вазиятларда олдиларида турган вазифаларга узоқ вақт диққатларини жамлаб, уларни ишонч билан тўлиқ еча оладидар. инсон фаолиятининг критик нуқталарига яқинлашган сайин уларда зўриқиш кучайиб боради. инсон ишни муваффақиятли тугатгандан сўнг енгиллашиш ва бўшашиш ҳиссини бошидан кечиради. бу ҳолат бўшашиш деб аталади. нерв ва гармонал йўллар орқали зўриқиб, функциянинг органик кучайиши (стресс) муваффақиятга эришишда муҳим омил ҳисобланади. у инсон учун зарарли ҳисобланмайди, агар сарфланган энергия тезда бўшашиш орқали қайта тикланса, танаффуслар ва бўш вақтни унумли фойдаланиш йўли билан бўшашишга эришиш мумкин. бўшашишга бошқа фаолият турига кўчиш орқали ҳам эришиш мумкин. лекин зўриқиш инсон ижодий фаолиятини тормозлаши, иш қобилиятини пасайтириши, соғлиққа зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. агар …
4
зидан олинган бўлиб, босим, зўриқиш, танглик деган маънони билдиради. стресс инсон организмининг ҳолатларида ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида пайдо бўладиган танглик жараёнидир. стресс кўринишига қараб иккига бўлинади: 1. конструктив -биз туридаги (кўпчилик орасида). 2. деструктив – мен туридаги (якка шахс ўзи билан) кечадиган жараён. стресснинг физиологик ва психологик турлари мавжуд. стрессорларнинг (стрессга олиб келувчи омил) характерига ва хусусиятларига қараб, физиологик стресс – бу ўта жисмоний зўриқиш, бирор оғриқ, қўрқув, касалликлар натижасида вужудга келади. психологик стресс – одамнинг руҳий ҳолатига воқеаларнинг таъсири туфайли содир бўладиган стресс. психологик стресс бу руҳий изтиробга тушишдир. психологик стресс : а) информацион стресс; б) эмоционал стресс турларига ажратилади. информацион стресс – инсонда ҳаддан ташқари ахборотларни кўп қабул қилиш, инсон олдига қўйган вазифаларни бажаришда бир қанча ечимлар бўлса-да, аниқ улардан қайси бирини танлаш, юқори даражадани шиддат билан қарор қабул қилишда иккиланади. эмоционал стресс- таъқиқ қилиш, фалокат, ҳаётий ўзгаришлар, кундалик ташвишларда кўринади. психологлар майкл шайер ва чарлз карвер фикрича, …
5
ашқ қилинса, инсон салбий ҳиссиётларини бошқаришга ўрганади ва ижобий ҳиссиётларини олдинга чиқаради. 3. зўриқиш ва бўшашишни доимий алмаштириб туришга эришиш учун ишда танаффусларни ташкил этиш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш зарур. инсон тузилишидаги индивидуал хусусиятлар ҳам стресснинг намоён бўлишида роль ўйнайди. бир инсонда стресс пайдо қилган омил бошқасига фақат ундовчи таъсир этиши мумкин. тасодифий стресс билан қандай курашиш мумкин? тасодифий кўнгилсизликларга жавоб реакцияси, кутилмаган келишмовчиликлар ва бошқа ҳар хил ўлчамдаги фавқулодда ҳодисалар медицина психологияси нуқтаи назаридан ўткир стресс деб аталади. тасодифий стрессга қарши тура олиш учун унинг пайдо бўлган дастлабки дақиқасида ўзингизни тўғри тутишингиз муҳимдир. стресс билан боғлиқ бўлган шароитлар, объектлар, одамлардан жисмонан ва психологик жиҳатдан узоқлашиш зарур. бунга қандай эришса бўлади? энг асосийси стресс билан психологик кураш олиб боришда янада оғирлаштирадиган салбий фикрлар оқимини тўхтатиш керак. ҳаммасини ўйлаб қарор қабул қилиш учун ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқалик дам олишни ташкил этиш керак. ахир сир эмас-ку, одам стресснинг биринчи дақиқаларида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "стресс муаммоси"

1546876765_73660.doc стресс муаммоси режа: 1. стресс тавсифи. 2. стресснинг уч кўриниши. 3. индивидуал стресс омиллари. 4. психогигиенада стресс билан ишлашнинг асосий босқичлари. стресс тавсифи бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлишича, ишлаб чиқариш ривожланган давлатларда 10 % аҳоли жиддий асаб касалликларига чалинганлар. кўпчилик тадқиқотчилар юрак қон-томирлари касалликлари ва асаб касалликлари орасида боғланишни таъкидлайдилар. м.пфланднинг таъкидлашича, гипертоник касаллар (қон босими ортиши) дастлаб шифокорга ўзларининг асабий бўлиб қолганларидан шикоят қиладилар, фақат текширув натижасида уларда қон босими баландлиги маълум бўлади. рус олими к.д.судаков ўтказган тадқиқотлари натижасида юрак-қон томир касалликларининг сабабини юрак-қон томир тизи...

Формат DOC, 81,5 КБ. Чтобы скачать "стресс муаммоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: стресс муаммоси DOC Бесплатная загрузка Telegram