мактабгача таълимга оид қонуности ҳужжатлари

DOC 94.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1545028419_73315.doc мактабгача таълимга оид қонуности ҳужжатлари режа: 1. мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари 2. давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом 3. давлат мактабгача таълим муассасасининг вазифалари 4. ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг вазифалари мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари: “таълим тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддаси орқали фарзандлар тарбияси ва таълим олишлари, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси борасида ота-оналарнинг ўрни ва жавобгарлиги оширилди. бугунги мактаб боласидан аниқ билимларгина эмас, фикрлаш кўникмаси, катталар ва тенгдош ўртоқларини тушуниш, улар билан ҳамкорлик қилиш ҳам талаб этилади. шунинг учун бола мактабга қадам қўяётганида қанчалик билимга эга эканлиги эмас, балки унинг янги билимларни эгаллашга тайёрлиги, атроф-оламга мослашиши кўникмаси, воқеа-ҳодисани мустақил равишда таҳлил этиши ва мустақил ҳаракат қилиши муҳимроқ ҳисобланади. болани бирор нарсага ўргатишгина эмас, унда ўз кучига ишончни ошириш, ўз ғоясини ҳимоя қилиш, мустақил равишда бир қарорга келиш ҳамда унда “мен” концепциясини шакллантириш ҳам муҳимдир. ўзбекистон республикасида давлат …
2
ади. бундай таништирув мослашув даврининг жиддий қийинчиликларидан халос бўлишга ёрдам беради. боланинг мактабга тайёргарлиги ундаги идрок, кузатиш, хотира, тафаккурнинг ривожланиши, вақт ва фазовий тушунчалар олами, ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши билан белгиланади. мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари юқорида қайд этилган вазифаларни амалга оширишдаги меъёрий ҳужжат ҳисобланади. мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонун, кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, республикада идоравий бўйсуниш ва мулкчилик шаклидан қатъий назар мактабгача таълим тизими ҳамда оилаларда болани тўлақонли тарбиялаш, таълим бериш ва ривожлантириш, уни мактабга самарали тайёрлашда қўлланиши мажбурий бўлган давлат ҳужжатидир. давлат талаблари 0-7 ёшли боланинг қай даражада ривожланганлиги ва эгаллаган ютуқларини баҳолаб борувчи талаблар бўлиб, улар билим, малака ва кўникмалар ривожланишининг кўрсаткичларини белгилайди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги "мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 528-сонли қарори қабул қилинди. унга кўра, мтм мақсадлари қуйидагилардан иборат: · болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, …
3
томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинади: · давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза; · боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси; · боланинг отаси ёки онасининг паспорт нусхаси; · яшаш жойидан маълумотнома; · ота-онасининг иш жойидан (агар ишласа) маълумотнома. тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан етти кун муддатда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва қабул комиссиясининг қарори ҳақида уч кун муддатда ариза берувчиларга маълум қилинади. айни пайтда ўзбекистон республикасида 3-7 ёшда бўлган 2,3 миллион боланинг 31 фоизигина мактабгача таълим муассасалари томонидан қамраб олинган. президент шавкат мирзиёев ана шу соҳага эътибор қаратиб, мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. янги вазирлик раҳбарияти тез фурсатда халқ билан мулоқотга киришишни бошлади. вазирлик раҳбарияти келгусида 3 ёшдан кичик болалар қисқа муддатли тарифдаги мтм хизматидан фойдаланиши мумкинлигини, шунингдек, ёш чегараси ўзгариши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали …
4
олди. дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: · илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш; · мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш; · мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш; · замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш; · 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш. ўзбекистон республикаси президентининг “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 29 декабрдаги пқ-2707-сон hyperlink "http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3090103" \h …
5
ат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом”: · давлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади ва вазифаларини, унинг фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш ва давлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш тартибини белгилаши; · давлат мактабгача таълим муассасаси мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари, таълим-тарбия дастурлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрийлари талабларига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена, ижтимоий-коммуникатив ривожланиш, нутқ, ўқиш ва чет тилларни ўрганиш, билиш жараёни, дунё ҳақидаги билимлар ва дунёни англаши, ижодийэстетик ривожланишини таъминлаши; · давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси hyperlink "http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=20596" \h конституцияси hyperlink "http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=20596" \h hyperlink "http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=20596" \h ва қонунларига, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорларига, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу низомга, шунингдек ўз уставига амал қилиши; · давлат мактабгача таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўзбекистон республикасининг давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, ўзбекистон республикаси молия вазирлигининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача таълимга оид қонуности ҳужжатлари"

1545028419_73315.doc мактабгача таълимга оид қонуности ҳужжатлари режа: 1. мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари 2. давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида низом 3. давлат мактабгача таълим муассасасининг вазифалари 4. ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг вазифалари мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари: “таълим тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддаси орқали фарзандлар тарбияси ва таълим олишлари, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси борасида ота-оналарнинг ўрни ва жавобгарлиги оширилди. бугунги мактаб боласидан аниқ билимларгина эмас, фикрлаш кўникмаси, катталар ва тенгдош ўртоқларини тушуниш, улар билан ҳамкорлик қилиш ҳам талаб эт...

DOC format, 94.0 KB. To download "мактабгача таълимга оид қонуности ҳужжатлари", click the Telegram button on the left.