мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари

DOC 115,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545027581_73305.doc мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари режа: 1 ўзбекистон республикаси президенти - таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласида. 2 “мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги пқ-3261-сонли қарор мазмун-моҳияти. 3 “мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-5198-сонли фармон ҳамда “ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-3305-сонли қарор мазмун-моҳиятлари. 4 мактабгача таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўладиган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар. ўзбекистон республикаси президенти - таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласида. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 2017 йил 16 август куни умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, халқ таълими …
2
ув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилди. мактабларда 10-синф очилиши муносабати билан 22 минг ўқитувчига эҳтиёж юзага келади. шуларнинг 9,5 минг нафари олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобидан, 13 минг нафари лицей ва коллежлар ўқитувчиларини жалб этиш ҳисобидан қоплаш режалаштирилди. 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, 10-синфларда дарс берадиган 116 минг нафар ўқитувчининг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштириш мақсадида қисқа муддатли малака ошириш курслари йўлга қўйилди. 10-синф ўқувчилари учун 8,5 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, айни пайтда таълим муассасаларига етказилди. таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича вертикал тизим яратилиб, вазирликдан ҳудудларга 14 нафар, ҳудудий халқ таълими бошқармаларидан туман ва шаҳарларга 195 нафар, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларидан ҳар бир мактабга масъуллар бириктирилди. олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни танлаб олиш ва уларни олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлашни ташкил этиш учун ҳар бир олий таълим муассасаси ҳузурида биттадан академик лицей …
3
мактабгача бўлган даврда ҳар томонлама пухта таълим ва тарбия бериш, дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, қалби ва онгига миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириб бориш, шу орқали уларни она ватанга муҳаббат, покиза орзулар руҳида камол топтириш бугунги кундаги энг муҳим, энг долзарб масалалардан бири эканини таъкидлади. зеро, фарзандларимизнинг мактабда қандай ўқиши, қандай юксак мақсадлар билан камол топиши кўп жиҳатдан уларнинг мактабгача таълим муассасасида оладиган тарбиясига боғлиқдир. мажлисда давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, бошқарув тузилмасини ташкил этиш, мазкур муассасаларга болаларни 100 фоиз қамраб олишга қаратилган алоҳида дастур ишлаб чиқиш, бошланғич таълим муассасаларига қатор имтиёзлар бериш, шунингдек, халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги малака ошириш институтларида таълим мазмунини сифат жиҳатдан тубдан ўзгартириш, уларни энг илғор олий таълим муассасалари таркибига ўтказиш орқали умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига энг кучли ва тажрибали профессорўқитувчилар таълим беришига эришиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди. “мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги пқ-3261-сонли қарор …
4
ва долзарб вазифаларни тез ва сифатли бажариш ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг доимий эътиборида бўлмоқда. 2017 йил 9 сентябрь куни қабул қилинган “мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-3261-сонли қарори ушбу фикримизнинг амалий ифодасидир. қарорда мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мтмлар инфратузилмаси ва моддий-техник таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. унга кўра, мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилди ушбу комиссия мактабгача таълим соҳасидаги қонунчиликни ундаги бўшлиқларни, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни юзага келтирувчи нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга, шу жумладан, зарур инфратузилмани яратишга, ходимларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришга, педагог кадрларни сифатли тайёрлаш ва малакасини оширишга, хусусий секторни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда комплекс ўрганиш каби бир қатор долзарб вазифаларни бажариши назарда тутилган. айниқса, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда сифатли мактабгача таълимни ташкил …
5
бгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича “йўл ҳаритаси” тасдиқланиб, шу асосда аниқ чора-тадбирлар белгиланди. мактабгача таълим муассасаларининг моддийтехник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, хориж тажрибасидан фойдаланиб, миллий тизимни янада ривожлантиришга доир амалий ишларни бажариш кўзда тутилган. бир сўз билан айтганда, президентимизнинг “мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мактабгача таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ёш авлоднинг баркамол ва етук шахс бўлиб улғайишида муҳим аҳамият касб этади. “мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-5198-сонли фармон ҳамда “ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-3305-сонли қарор мазмунмоҳиятлари. мамлакатимизда миллий генофондни мустаҳкамлаш, ёш авлодни етук кадрлар этиб тарбиялаш масалаларига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. 2017 йил 16 август куни бўлиб ўтган йиғилишда таълим тизимини ривожлантиришнинг кўплаб йўналишлари белгилаб берилди. хусусан, мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар қўйилган эди. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “мактабгача …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари" haqida

1545027581_73305.doc мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари режа: 1 ўзбекистон республикаси президенти - таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласида. 2 “мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги пқ-3261-сонли қарор мазмун-моҳияти. 3 “мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-5198-сонли фармон ҳамда “ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ-3305-сонли қарор мазмун-моҳиятлари. 4 мактабгача таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўладиган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар. ўзбекистон республикаси президенти - таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласида. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев 2017 йил 16 август к...

DOC format, 115,0 KB. "мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.