боланинг ижтимоий ва шахс сифатида шаклланишида диалогик ва монологик нутқнинг аҳамияти

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545031208_73339.doc боланинг ижтимоий ва шахс сифатида шаклланишида диалогик ва монологик нутқнинг аҳамияти режа: 1. мактабгача ёшдаги бола нутқнинг грамматик тўғрилигини ўстириш. 2. диалогик нутқни ривожлантиришга доир махсус машғулотларнинг аҳамияти. 3. монологик нутқини шакиллантиришнинг назари асослари. 4. монологик нутқини шакллантириш усуллари. мактабгача ёшдаги бола нутқнинг грамматик тўғрилигини ўстириш. диалогни ривожлантириш нафақат шунчаки нутқнинг муайян композитсион шаклини ўзлаштириш, балки боланинг ижтимоий ва шахс жихатдан шаклланишининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. диалогик диалог нафақат алоқа (интеллектуал мазмун) ва ўз манфаатларига йўналишни, балки шерикнинг нуқтаи-назарини, унинг қизиқишлари, истаклари, кайфиятини ҳисобга олишни ҳам кўзда тутади. болалар бундай тажрибани кооператив тусдаги фаолият (биргаликда ясаш, чизиш, жамоа ўйинларини ўйнаш) натижасида тўплайдилар. тенгдошлари билан диалог қилишда бола нутқи мазмундорликка (диалог вазиятидан қатъий назар) далолатдир. мактабгача ёшдаги катта болаларнинг диалогик негизида нутқнинг янги шакли - монолог туғилади ва шаклланади.у боланинг ўз фикрлари, ҳистуйғулари, атроф-муҳит ҳақидаги билимларини ўртоқлашиш истаги оқибатида вужудга келади. бунда нутқ қисқа ҳикоя шаклига эга бўлади. ҳикояда, албатта, …
2
нларини қамраб олади. сўзга нисбатан онгли муносабат луғатни такомиллаштиришга (антонимлар, синонимлар, кўп маъноли сўзларни тушуниш), нутқнинг товуш маданиятини ривожлантиришга (товуш талаффузи, тинглаш қобилияти, интонация ифодавийлиги), нутқнинг грамматик тўгрилигини шакллантиришга (морфология, сўз ясаш, синтаксис), равон нутқни ривожлантиришга таъсир кўрсатади. диалогик нутқни ривожлантиришга доир махсус машғулотларнинг аҳамияти. нутқда энг муҳим метод бу диалогик нутқ, яъни болалар билан сўзлашишдир. сўзлашиш оғзаки нутқнинг энг оддий шакли бўлиб, унда бола ўзини тутиши, кўз қараши, хатти-ҳаракати, овозининг паст-баландлиги, тезлиги каби турли ҳолатлар ҳисобга олинади. сўзлашиш – диалогик нутқ, асосан катталар ёрдамида амалга оширилади ва у айниқса, теварак-атрофни билиш жараёнида яхши натижалар беради. жумладан, жамоат жойларида, кўпчилик ўртасида нутқ маданиятига риоя этишга эътибор қаратилади. бунда бир-бирининг нутқини тўлдириб бориш, тузатишлар киритиш, сўраш, сўраб билиб олиш диалогик нутққа ўргатишнинг усуллари саналади. диалогик равон нутқни ривожлантиришга доир махсус машғулотлардан бири суҳбат методи қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади: тайёргарлик суҳбати (сўзлашиш) усуллари; театрлаштириш усуллари (имитасия, қайта айтиб бериш). суҳбатнинг қуйидаги …
3
-бирига боғлаб, жумлалар тузиш малакасини мустаҳкамлаш. айтилган жумлани қандай ҳолат (кайфият)да айтилганини аниқлаш (хафа, хурсанд). товушга хос хусусиятларни аниқлаш. кутилаётган натижалар: шахсий ҳаёт (тажриба)дан тугалланган ҳикоя тузиш малакаси шаклланади. гапираётганда сўзларни бир-бирига боғлаб, жумлалар тузишга ўрганадилар. товушга хос хусусиятларни билиб оладилар. керакли жиҳозлар: мавзуга оид расмлар. стол, стул, рангли қж-жз ва қаламлар, ўйин иштирокчилари. машғулотнинг бориши: тарбиячи: болалар, ҳозир биз учун қадрдон бўлган мактабгача таълим муассасаси ҳақида суҳбатлашамиз. биз мактабгача таълим муассасасини севамиз. у бизнинг иккинчи уйимиз. сиз мактабга борганингизда ўқитувчингиз мактабгача таълим муассасаси ҳақида сўраб қолиши мумкин. шунда сиз қийналиб қолмаслигингиз учун шу мавзуда ҳикоя тузишга ўрганамиз. 1. сиз қатҳаган мактабгача таълим муассасаси қайси кўчада жойлашган? 2. у неча қаватли? 3. мактабгача таълим муассасасининг қандай хоналари бор? 4. майдонча, ер участкалари борми? 5. унинг киравериши қандай безатилган? тарбиячи: мактабгача таълим муассасаси ҳақида суҳбатлашиб олдик. энди ким шу мавзуда ҳикоя тузиб беради? (тарбиячи намунавий ҳикоя бериши мумкин). мактабгача таълим муассасаси …
4
мактабгача таълим муассасамизнинг қандай хоналари бор? 4. унинг киравериши қандай безатилган? 5. кимнинг ҳикояси сизга ёқди? жонлантириш учун саволлар: 1. болаларга диалогик нутқни ўқитишнинг асосий методини тавсифлаб беринг. 3. суҳбатдан қайси таркибий компонентларни ажратиб кўрсатиш мумкин? 2. диалогик равон нутқни ривожлантиришга оид машғулотларда педагог қайси асосий методлардан фойдаланиши зарур? 3. репродуктив ва қидирув саволлари нимани англатади? монологик нутқни шакллантиришнинг назарий асослари. монологик нутқ бир кишининг бошқаларга қаратилган нутқи ҳисобланади ва ҳикоя қилиш, хабар бериш, ўқигани ёки эшитганини қайта сўзллаб бериш, ўзи савол бериб, ўзи жавоб бериш шаклида намоён бўлади. болаларга кенг ёйилган фикр тузишни ўқитишда тарбиячи уларда матн тузилмаси (боши, ўртаси, оҳири) ҳақидаги энг оддий билимларни, гап билан фикрнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар ҳақидаги тасаввурни шакллантириши зарур. айнан ушбу кўрсаткич (гаплар ўртасидаги алоқа воситаси) нутқий фикрнинг равонлигини шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири сифатида иштирок этади. ҳар қандай тугалланган фикрда ибораларни боғлашнинг кенг тарқалган вариантлари мавжуд бўлади. гапларни боғлашнинг энг кенг тарқалган …
5
фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, умуман, матннинг таркибий бирлиги ва мазмунан тугалланганлигини қайд этишга ёрдам беради. катталар билан болаларнинг биргаликдаги сўз ижодкорлиги монологик нутқни ривожлантиришнинг асосий шарти ҳисобланади. эндигина беш ёшга тўлган болалар таниш эртакларни ҳикоя қилиб бериш, воқеалар тўқиш, шахсий тажрибасидан сўзлаб беришга қизиқишни намоён қиладилар. катта ёшли киши йўналтирувчи ва аниқлаштирувчи саволларни бериш, ўйин вазиятларини яратиш орқали бола ташаббусини қўллаб-қувватлаши даркор. педагогнинг секингина ҳикоя мазмунини, режасини, воқеаларнинг эҳтимолий ривожини, сўз шаклини айтиб қўйиши биргаликдаги сўз ижодкорлигида муҳим аҳамиятга эгадир. монологик нутқни шакллантириш усуллари. болаларда грамматик тизимни – синтаксис, морфология, сўз ҳосил қилишни шакллантириш ўзининг алоҳида хусусиятларига эга бўлиб, уларни ривожлантириш учун педагог турли воситаларни қўллаши даркор. морфология ва сўз ҳосил қилишни ўзлаштириш учун рағбатлантирувчи тил ўйинлари; синтаксисни ривожлантириш учун эса, кенг фикр билдириш учун мотиватсияни яратиш муҳим. маълумки, болалар ўз иқтидорига қараб турлича даражада ривожланади ва ўз навбатида педагогнинг раҳбарлиги ҳам босқичли хусусиятга эга бўлади. бола ҳаётининг бешинчи йилида педагог …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"боланинг ижтимоий ва шахс сифатида шаклланишида диалогик ва монологик нутқнинг аҳамияти" haqida

1545031208_73339.doc боланинг ижтимоий ва шахс сифатида шаклланишида диалогик ва монологик нутқнинг аҳамияти режа: 1. мактабгача ёшдаги бола нутқнинг грамматик тўғрилигини ўстириш. 2. диалогик нутқни ривожлантиришга доир махсус машғулотларнинг аҳамияти. 3. монологик нутқини шакиллантиришнинг назари асослари. 4. монологик нутқини шакллантириш усуллари. мактабгача ёшдаги бола нутқнинг грамматик тўғрилигини ўстириш. диалогни ривожлантириш нафақат шунчаки нутқнинг муайян композитсион шаклини ўзлаштириш, балки боланинг ижтимоий ва шахс жихатдан шаклланишининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. диалогик диалог нафақат алоқа (интеллектуал мазмун) ва ўз манфаатларига йўналишни, балки шерикнинг нуқтаи-назарини, унинг қизиқишлари, истаклари, кайфиятини ҳисобга олишни ҳам кўзда тутади. болалар бундай ...

DOC format, 70,5 KB. "боланинг ижтимоий ва шахс сифатида шаклланишида диалогик ва монологик нутқнинг аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.