фарзандлар ўзаро муносабатлари хусусиятлари

DOCX 27,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1544257045_73220.docx фарзандлар ўзаро муносабатлари хусусиятлари режа: 1. оилавий муносабатлар. 2. оилада фарзандлар ўзаро муносабатлари. 3. фарзандлар ўртасидаги рақобат. оилавий муносабатлар. инсон ахлоқий, маънавий ва руҳий қиёфасининг пойдевори оилада қўйилади, бунда оилавий муносабатлар, катталарнинг фарзандлари билан бўлган муносабатининг ахамияти жуда катта. шунинг учун ҳам машҳур алломалар оила тарбиясига катта эътибор беришган ҳамда шу масалага бағишлаб қатор қимматли асарлар ёзишган. доно халқимиз «бола-бошидан, ниҳол ёшидан» деган нақлни бежиз айтмаган. модомики шундай экан, ёш авлодни таркиб топтириш, тарбиялаш ишини ёшликдан, оилада бошлаш керак. бинобарин, оиладаги тарбия жараёнида ҳар бир дақиқа ва фурсатни қўлдан бой бериш орқали ота-оналар кейинчалик кўпгина қийинчиликларга дуч келадилар. ахир, нотўғри тарбия туфайли нафс балосига гирифтор бўлган, ўн гулидан бир гули ҳам очилмай туриб умри хазон бўлган ва бўлаётган ёшлар камми?! ўзбек халқининг кўп асрлик бой маданияти ва тарихи бор. мазкур маданий мерос жамиятдаги жамики маънавий бойликларни ўз ичига қамраб олади. айниқса ўрта осиё халқлари педагогикаси, маънавий-маданий тарихи бой мероси …
2
да ҳамжихатлик, меҳр-оқибат, ўзаро хурмат, ширинсуханлик, бир-бирига ғамхўрлик мавжуд бўлса бундай муомала-муносабат бола тарбиясига ижобий таъсир қилади. улар ўз фарзандларига чинаккам бахт ва қувонч ҳадя этадилар. оила аъзоларининг дид-фаросати, қизиқиши, майллари, эхтиёжлари, интилишлари ўзаро бир-бирига муносиб бўлса, оиланинг иноқ, ахил турмуш кечиришларига, оилавий муносабатларнинг мустахкам бўлишига пухта замин тайёрлайди. муайян даражада шарт шароитларнинг мавжудлиги, ота-онанинг ўзаро бир-бирларини тушуниб турмуш кечиришлари, мақсад ва вазифалардаги бирлик, юзага келадиган зиддиятларни биргаликда бартараф эта олишлари мустахкам оила муҳитини шакллантиради. натижада эса, ёш авлодни мукаммал шахс бўлиб шаклланишида ижобий роль ўйнайди. дархақиқат инсон шахсини шакллантириш оиладан бошланади. хусусан болада ирода, одатлар, феъл-атвор, атрофга муносабат, эътиқод ва қарашлар вужудга келади. ана шулардан келиб чиққан холда инсонни камол топтириш шароитлари, таъсир кўрсатиш имкониятларини изчил ўрганмай туриб, шахснинг ёш психологик хусусиятлари, ижтимоий ва табиий омиллар тўғрисида фикр юритиш мумкин эмас. ота-оналар болаларнинг ёш психологик хусусиятларини яхши билишлари керак. масалан: 3-4 ёшли болаларнинг психикасида қандай ўзгариш ва ташқи муҳит …
3
мослиги каби алоқалар ўзаро боғлаб туради. психолог олим в.и.селиванов оилада шахсни шакллантириш жараёнини ўрганиб, бахтли болалик – бу оиладаги қувончни, хамжихатликни ҳамда ота-оналарнинг болаларига ғамхўрлигининг самарасидир деган хулосага келади. муаллиф оиланинг йўналишига қараб уч тоифага мансуб эканлигини кўрсатиб беради: 4. ижтимоий – илғор йўналишдаги оила. 5. зиддиятли йўналишга эга бўлган оила. 6. паст даражадаги ижтимоий йўналишга эга бўлган оила. биринчи тоифага хос бўлган оилалар биздаги оилаларнинг кўпчилик қисмини ташкил қилади. бундан оилаларда шахслараро муносабатлар ахлоқ принциплари ва қоидаларидан келиб чиққан холда амалга оширилади, шунингдек хар томонлама камол топган шахснинг ижтимоий идеали (юксак орзу тимсоли) назарда тутилади. ижтимоий илғор йўналишдаги оилаларнинг вояга етган аъзолари ишлаб чиқаришда, корханада, жамоат ишларида фаол қатнашадилар, илғор маданиятга нисбатан қизиқишларни намойиш қиладилар, шунинг билан бу нарсага ўз фарзандларида ҳам хавас уйғотадилар. оилада гохо бўладиган зиддиятларни жуда қисқа муддатда хамжихатлик билан бартараф қиладилар. ушбу тоифага мансуб оилаларда хўжалик ашёлари, қимматбахо материаллар хар-ҳил эхтиёларни қондириш воситаси сифатида қаралади, …
4
тоифадаги оилаларда кўпинча мешчанлик удуми ва идеаллари хокимлик қилади. мазкур оилаларда барча нарса ягона нарсага бўйсундирилган, яъни молдунё тўплашга, моддий-маиший жихатадан устунликка эришишга қаратилган. вояга етган оила-аъзоларининг, ота-онанинг корхонада, муассасада, ташкилотда меҳнат қилиши анна шу кўзлаган мақсадга етиши воситаси сифатида, хар қандай меҳнат эса иш хақи миқдори билан ўлчанади. оила бошлиғининг зўравонлиги, золимлиги, унга кўр-кўрона ва сўзсиз бўйсунишлик сажда қилишлик, заиф ва нимжон оила аъзолари фаоллигини поймол қилишга интилиши ва ҳоказолар устун бўлади. мешчанлик идеал ива диний эътиқод доирасидан ташқарии чиқиш ҳоллари (китоб ўқиш, ижтимоий турмуш фаолиятида иштирок этиш) камситилиб, бекорга вақт сарфлаш деб баҳоланади. шу боис паст даражадаги ижтимоий йўналишга мансуб оилаларда худбин, қўқоқ, жамият учун нафи кам тегадиган ўғил-қизлар етишиб чиқиши мумкин. оиладаги муносабатлар таъсирида илк болаликдан умумий ишга содиқлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, қатъийлик, қадр-қиммат хисси каби инсоний хислар шакллана бошлайди. аста-секин туғишганларга ғахўрлик, ак-ука ва опа-сингиллик меҳри, ота-оналарга мухаббат ва шавқат туйғулар намоён бўлиб боради. агарда оилаларда турмуш …
5
и билан ажралиб туради. ундай оилада шахслараро муносабатда таъсир ўтказиш сеҳри яширинган холда бўлади. шу боисдан тасодифан воқеа ҳодисаларнинг содир бўлиши турлича баҳоланади ва уларга бевосита алоқадор оила аъзолари турмуш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ё рағбатлантирилади ёки жазоланади. мана бундай одилона амалга оширилган мулоқот таъсирида ўғил-қизларда даслабки дилкашлик, ҳушмуомалалик, шахсий хатти-ҳаракатда ва мулохаза юритишда мустақиллик, шахсий қарашлари сақланган холда янги норма ва талабларга мослашиш, ўз фаолияти учун жавобгарлик эмоционал зўриқиш даврида ўз-ўзини қўлга олишлик каби муҳим фазилатлар пайдо бўлади. оила муносабатларининг яна бир тури «авторитар» деб аталиб, бунда ота-онанинг обрўси хал қилувчи рол ўйнайди. шахслараро тенг хуқуқлилик, эркин хатти-ҳаракат қилиш, ташаббускорлик, ўз аҳамиятини йўқота бошлайди. оила аъзоларини юриш-туриш, хатти-ҳаракати кўпинча чеклаб қўйилади. ота-она томонидан тарбиявий таъсир ўтказишнинг асосий усули – жазолаш хисобланади. бироқ, онда-сонда рағбатлантириш усулидан фойдаланилганда ҳам, у болага маънавий озуқа бермайди. фарзандларда ота-онага яқинлик, меҳр хисси камаяди, кейинчалик бу туйғу узоқлашиш, «бегоналашиш» кечинмасига айланади. оиладаги шахслараро муносабатлар уларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фарзандлар ўзаро муносабатлари хусусиятлари"

1544257045_73220.docx фарзандлар ўзаро муносабатлари хусусиятлари режа: 1. оилавий муносабатлар. 2. оилада фарзандлар ўзаро муносабатлари. 3. фарзандлар ўртасидаги рақобат. оилавий муносабатлар. инсон ахлоқий, маънавий ва руҳий қиёфасининг пойдевори оилада қўйилади, бунда оилавий муносабатлар, катталарнинг фарзандлари билан бўлган муносабатининг ахамияти жуда катта. шунинг учун ҳам машҳур алломалар оила тарбиясига катта эътибор беришган ҳамда шу масалага бағишлаб қатор қимматли асарлар ёзишган. доно халқимиз «бола-бошидан, ниҳол ёшидан» деган нақлни бежиз айтмаган. модомики шундай экан, ёш авлодни таркиб топтириш, тарбиялаш ишини ёшликдан, оилада бошлаш керак. бинобарин, оиладаги тарбия жараёнида ҳар бир дақиқа ва фурсатни қўлдан бой бериш орқали ота-оналар кейинчалик кўпгина қийинчиликлар...

Формат DOCX, 27,1 КБ. Чтобы скачать "фарзандлар ўзаро муносабатлари хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фарзандлар ўзаро муносабатлари … DOCX Бесплатная загрузка Telegram