ўзбек халқининг рақс санъати

DOC 53,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403255736_44052.doc ўзбек халқининг рақс санъати режа: 1. рақс санъати тарихига назар 2. ўзбек рақсининг тарихий ривожланиши 3. халқ рақс мактаби ва услублари 4. замонавий рақс санъати 5. мукаррама турғунбоева рақс санъати тарихига назар рақсда бадий образ тана харкатлари ва холатлари воситасида яратилади. халқ рақси қадимдан халқ хаётининг тарихий ижтимоий ва географик шароитлари таъсири остида ривожланиб келган. дунёда яшайдиган барча халқ ва элатларнинг тарихан ўз ҳаётини ифодаловчи рақс снъати мавжуд бўлган. хозирда ҳам буни кузатиш мумкин. шарқ мамлакатларида мусиқий-рақсий ва пантомимик томошалар қадимдан кенг тарқалган. халқ маросимлари билан боғлиқ ҳода хороводлар ва маросим ўйинлари пайдо бўлган. халқ рақслари устоздан шогирдга авлоддан - авлодга ўтиб ёйилиб борган. уларда оёқ, кўл, бош ва тана ҳаракатлари умумий ритмга бўйсуниб, бир-бири билан узвий боғланади. халқ рақслари асосида таркиб топган рақс санъати юксак даражада ривожланиб ҳар-хил рақс ўйинлари қарор топган. хусусан хозирги балетнинг асосий системаси саналган европа профессонал рақси узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтган. унинг …
2
храти v-асрдаёқ бутун шарққа ёйилганлигини манбаларда кўрамиз. араблар ва мўғуллар истилоси рақс санъат ривожига ҳам кескин зарба берди. хiv - асрнинг иккинчи ярмидан рақс яна ўз қаддини тиклай бошлади. навоий замонида хуросон ва моварауннахрда рақс тараққий топди. профессионал рақс билан бир қаторда халқ ўйинлари сақланиб, ривожланиб борди. рақс санъатимиз меҳнат, маросим ва эътиқод билан боғлиқ бадан ўйинларидан «катта ўйин», «мақом ўйин», «қарсак ўйин» каби монументал рақс туркумларигача бўлган катта тарақиёт йўлини босиб ўтиб, халқнинг маънавий -маданий хаётида муҳим рол ўйнаб келган. ушбу санъат намунаси, халқ рақси, илғор анъаналари авлоддан авлодга, устоздан шогирдга ўтиб яшади ва бизгача етиб келди. ўзбекистонда хiх-аср ва хх-аср бошида мехнат ҳамда маросимлар билан боғлиқ бўлган халқ профессионал рақс санъати мавжуд бўлиб кўпгина, хусусиятлари билан бир-биридан кескин фарқ қилувчи фарғона, бухоро, хоразм услуб мактаблари қарор топди. халқ рақс мактаби ва услублари ҳар бир ўзбек рақс мактабининг ўзи бир олам. фарғона рақслари гоҳ шўх ва тетик, гоҳ майин …
3
ир қатор шаҳарларида йирик рақс тўплар (ансамбллари) ташкил этилган бўлиб, фақат ўрта осиёда эмас ундан ташқарида ҳам ўзбек рақс санъатини муносиб намойиш этди. замонавий рақс санъати хх-асрнинг 20-йилларида халқ рақсларининг сахна вариантлари юзага кела бошлади. «қаринаво», «садр», «дилхирож», «гул ўйин», «муножот» каби анъанавий рақслар янгича услублар билан бойиган холда замонавий жаранглади ва янгича талқинда халқ орасида шухрат қозонди. «пилла», «пахта» каби халқ меҳнатини улуғловчи рақслар дунёга келди. бу ишда рақс усталари юсуфжон қизиқ шакаржонов, уста олим комилов, тамарахоним, мукаррама турғунбоева, исохор оқилов, галия измайловаларнинг хизматлари каттадир. «баҳор», «лазги», «шодлик», «зарафшон» ашула ва рақс ансамбллари бугунги кунда дунёга машҳурдир. мустақиллик шарофати билан «ўзбекрақс» бирлашмаси тасарруфида янги рақс гурухлари тузилди. болалар рақси ривожланмоқда. ҳар йили ўтадиган мустақиллик ва наврўз байрамларида ва халқаро анжуманлар дастурида рақс санъати марказий ўринни эгаллайди. хореография мактаблари фаолият кўрсатмоқда. халқ рақс ва балет мактаби инсон рухий ҳаётини чуқур акс эттирувчи, гўзал поетик табиатга ҳамда катта бадий умумлашмага эга …
4
ан ортиқ тилда қўшиқ куйлаб рақсга тушди. тамарахоним лапар жанрига асос солган раққосадир. бу жанрда лапар ижроси рақс билан уйғунлашиб ажойиб бир жозиба бахш этади. 1935 йилда лондонда i халқаро фестивалнинг олтин медалига сазовор бўлди. иккинчи жахон уруши йилларида фронтчи санъаткорлар труппасида аскарларга маданий хизмат қилади. филармониялар қошида рақс ансамбллари тузди. у умрининг сўнги маррасигача ижод қилди. 90 ёшида тошкентда вафот этди. унга ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони, орден ва медаллар берилган. 2001 йил президентимизнинг фармони билан, «буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. тошкент шаҳрида унинг жуда катта уй музейи ишлаб турибди. бу музейда турли миллат рақсларига мансуб кастюмлар, шахсий буюмлари, турли йиллардаги афиша ва расмлар сақланади. халқнинг зиёратгоҳига айланган. мукаррама турғунбоева мукаррама турғунбоева 1913 йилда марғилон шаҳрида ўрта ҳол оилада дунёга келди. у устозлари уста олим комилов, тамарахоним, юсуфжон қизиқдан таълим олди. 50 йил ўзбек рақс санъатига ситқидилдан хизмат қилди. 1957 йилда машхур «баҳор» ансамблини ташкил этиб, жахон бўйлаб …
5
онлари ва мукофотлари билан тақдирланган. халқ артисти, давлат мукофоти, орден ва медаллари унинг уй музейида сақланмоқда. машхур «баҳор» ансамблига унинг номи берилган. 2001 йилда президентимизнинг фармони билан “буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. фойдаланилган адабиётлар 1. и.каримов “ўзбекистон xxi-аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” тошкент 1997й. 2. “миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” тошкент «ўзбекистон» 2000 й. 3. «маънавият ва комиллик» тошкент 1997 й.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек халқининг рақс санъати"

1403255736_44052.doc ўзбек халқининг рақс санъати режа: 1. рақс санъати тарихига назар 2. ўзбек рақсининг тарихий ривожланиши 3. халқ рақс мактаби ва услублари 4. замонавий рақс санъати 5. мукаррама турғунбоева рақс санъати тарихига назар рақсда бадий образ тана харкатлари ва холатлари воситасида яратилади. халқ рақси қадимдан халқ хаётининг тарихий ижтимоий ва географик шароитлари таъсири остида ривожланиб келган. дунёда яшайдиган барча халқ ва элатларнинг тарихан ўз ҳаётини ифодаловчи рақс снъати мавжуд бўлган. хозирда ҳам буни кузатиш мумкин. шарқ мамлакатларида мусиқий-рақсий ва пантомимик томошалар қадимдан кенг тарқалган. халқ маросимлари билан боғлиқ ҳода хороводлар ва маросим ўйинлари пайдо бўлган. халқ рақслари устоздан шогирдга авлоддан - авлодга ўтиб ёйилиб борган. уларда оёқ, к...

Формат DOC, 53,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбек халқининг рақс санъати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек халқининг рақс санъати DOC Бесплатная загрузка Telegram